Facebook Pixel Code

Deksatobrom

Tovarlar: 1
Deksatobrom ko'z tomchilari 5 ml (shisha)
Romfarm (Ruminiya)
dan 50000 so'm
Без рецепта
в 124 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 50000 so'm (124 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Deksatobrom ko'z tomchilari 5 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Deksatobrom ko'z tomchilari 5 ml (shisha)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,300 г тобрамицин, 0,100 г дексаметазон;

ёрдамчи моддалар: тилоксопол, гипромеллоза (НРМС 4000 сР), натрий сульфати (сувсиз), натрий хлориди, динатрий эдетати, динатрий эдетат дигидрати, бензалконий хлориди, 0,5 М сульфат кислотаси эритмаси ёки 1М натрий гидроксиди эритмаси, тозаланган сув.

Кўз томчилари, стерил суспензия.

Асосан офтальмологияда қўлланадиган восита (яллиғланишга ва микробларга қарши). АТХ коди: S01CA01.

Фармакодинамикаси

Офтальмологияда маҳаллий қўллаш учун антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсирга эга мажмуавий препарат. Тобрамицин аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол: Staphylococcus spp. (шу жумладан Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis/шу жумладан пенициллинга резистент штаммлари ҳам); Stеptococcus spp. (шу жумладан А гуруҳининг айрим b-гемолитик турлари, Stеptococcus pneumoniae нинг айрим ногемолитик турлари ва баъзи штаммлари), Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Enterobacter aerogenes, Proteus mirabilis, Morganella morganii, Proteus vulgaris нинг кўпчилик турлари, Haemophilus influenzae, Haemophilus aegyptius, Moraxella lacunata, Acinetobacter calcoaceticus (Herellea vaginacola), шунингдек Neisseria нинг айрим турлари.

Дексаметазон глюкокортикостероид (ГКС). Кучли яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади. Дексаметазон эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларининг ажратиб чиқарилишини, семиз ҳужайраларнинг миграциясини сусайтириб ва капилляр ўтказувчанлигини камайтириб, яллиғланиш жараёнларини фаол сусайтиради. Минералокортикоид фаолликка эга эмас.

  • кўз ва параорбитал соҳанинг инфекцион касалликлари, шу жумладан блефарит, конъюнктивит, блефароконъюнктивит; кератит (эпителийни шикастланишисиз);
  • офтальмологик жарроҳликда операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун ыщлланади.

Препарат шикастланган кўз (ёки кўзлар) нинг конъюнктива бщшлиғига ҳар 4-6 соатда 1-2 томчидан томизилади. Биринчи 24-48 соатда дозани ҳар 2 соат ўтгач 1-2 томчигача оширилиши мумкин.

Ҳар сафар фойдалангандан сўнг флаконни ёпиш лозим. Эритманинг стериллигини сақлаб қолиш учун, пипетка учи билан кўзга тегиб кетиш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида маҳаллий реакциялар кузатилиши мумкин: кўз ёши ажралишини қисқа муддатли ошиши, ачишиш ёки томизилганидан сўнг бевосита санчиқ.

Препаратни қўллаш чақирган ножўя реакциялар глюкокортикоид (дексаметазон) ҳам, антибиотик (тобрамицин) билан ҳам, шунингдек уларнинг мажмуаси билан ҳам чақириши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик ва маҳаллий аллергик реакциялар (қичишиш, қовоқларнинг шиши, конъюнктивани қизариши) бўлиши мумкин.

Ушбу препаратни 14 суткалик курс билан қўллаш қатор аҳамиятли ножўя реакцияларини пайдо бўлишига олиб келади.

Кейинчалик глаукомани ривожланиш хавфи билан кўз ички босими ошиши мумкин (ДЕКСАТОБРОМ кўз томчилари 7 кундан кўпроқ вақт давомида қўлланганида кўз ички босимини мунтазам ўлчаш керак), бунинг натижасида кўрув нервининг характерли шикастланиши, кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўриш майдонини пасайиши, орқа субкапсуляр катарактани шаклланиши (дори воситаси 3 ойдан кўпроқ қўлланганида), жароҳатларни битиш жараёнини секинлашиши (глюкокортикоидларнинг таъсири билан ифодаланади) ривожланади.

Шох парда ёки склеранинг юпқалашишини чақирадиган касалликларда фиброз парда тешилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда герпетик ва бактериал инфекциялар тарқалиши мумкин.

ДЕКСАТОБРОМ препарати қўлланганидан сўнг (глюкокортикоид ва антибиотикнинг мажмуаси сифатида) бемор организмининг ҳимоя реакциялари бостирилиши оқибатида иккиламчи инфекция кузатилиши мумкин. Кўзларнинг ўткир йирингли касалликларида глюкокортикоидлар мавжуд бўлган инфекцион жараённи ниқоблаши ёки кучайтириши мумкин.

Шох пардани замбуруғли шикастланиши (шох парданинг микозлари) глюкокортикоидлар узоқ муддат қўлланганида (уч ойдан кўп), айниқса пайдо бўлишига мойиллик мавжуд. Глюкокортикоидларни сақловчи препаратлар билан узоқ муддат даволашдан сўнг шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши замбуруғли инвазиянинг ривожланганидан далолат бериши мумкин.

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • Hеrpes simplex чақирган эпителиал кератит (дарахтсимон кератит);
  • шох парда ва конъюнктиванинг вирусли касалликлари (шу жумладан сувчечак);
  • кўзнинг микобактериал инфекциялари;
  • кўзнинг замбуруғли касалликлари;
  • эшитув нервининг неврити;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • миастения;
  • паркинсонизм;
  • ҳомиладорлик (препарат ҳомиланинг қайтмас карлигига сабабчи бўлиши мумкин) да қўллаш мумкин эмас.

Препарат шох пардадан ёт жисмни асоратсиз олиб ташланганидан сўнг буюрилмайди.

Эҳтиёткорлик билан: болалар.

ДЕКСАТОБРОМ препаратини дорилар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

ДЕКСАТОБРОМ фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган (инъекция учун қўлланмайди).

ГКС сақловчи препаратлар 10 кундан ортиқ қўлланганида кўз ички босимини мунтазам ўлчаш керак. ДЕКСАТОБРОМ препарати тизимли қўллаш учун аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклар бир вақтда буюрилганида, қон зардобида торбамициннинг концентрациясини назорат қилиш лозим.

Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Қўллашдан олдин флакон ичидагисини чайқатиш лозим.

Педиатрияда қўлланиши

Ҳозирги вақтда препаратнинг болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик, эмизиш вақтида ва болаларда препаратни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Ҳомиладор аёлларда ДЕКСАТОБРОМНИ қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиланинг қайтмас карлигига сабабчи бўлиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари” бўлимига қаранг). Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспортни бошқариш ва махсус жиҳозлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

ДЕКСАТОБРОМни қўллаш кучли чарчоқлик ва кўриш қобилиятини бузилишини чақирмайди, шунинг учун автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Аппликация қилингандан сўнг, кўриш аниқлиги вақтинчалик йўқолган пациентларга препарат томизилиши биланоқ машина ҳайдаш ёки мураккаб техника билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтда ДЕКСАТОБРОМ препарати дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

5 мл флакон-томчилагичда

Бир флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

Оригинал ўрамида, 15-25 °С ҳароратда сақлансин.

3 йил. Флакон очилганидан сўнг томчилар 4 ҳафта давомида ишлатилиши керак.

Шифокор рецепти бўйича.

РОМФАРМ КОМПАНИ, Отопень, Румыния.

Deksatobrom narxi dan boshlanadi 50000.00
Nomi Narxi so'm
Deksatobrom ko'z tomchilari 5 ml (shisha) 50000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish