Facebook Pixel Code

Allegra

Tovarlar: 1
Allegra   qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister)
Remedy Group (O`zbekiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Allegra qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Allegra qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister)»

фаол модда: цетиризин гидрохлориди 10 мг;

ёрдамчи моддалар:маккажўхори крахмали, нипагин нипазоли, лактоза, тальк, магний стеарати;

қобиқ: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, карнауб ёки асалари мўми.

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аллергияга қарши воситалар. АТХ коди: R06AE07.

Гистамин Н1-рецепторларининг селектив антагонисти.

Аллергик реакциянинг "бошланғич" босқичида таъсир кўрсатиб, эозинофиллар миграциясини камайтиради, шунингдек аллергик реакциянинг "кечки" босқичларида медиаторларнинг ажралиб чиқишини чеклайди.

Астмаси бўлганларда цетиризин гистамин чақирадиган бронхоспазмни сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари, препарат специфик аллергенлар таъсири билан боғлиқ аллергик реакцияни бартараф қилади. Бу самаралар седатив таъсир билан кечмайди. Амалда антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmах) 1 соат давомида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организм тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг оз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишадиган дерматозлар, эшакеми, ангионевротик Квинке шишида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулга буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин яхшироқ).

Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза 20 мг, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун).

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйраклар фаолияти нормада бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади.

Уйқучанлик, кам- оғиз, бурун, ҳалқум, шиллиқ қаватини қуриши, қуруқ йўтал, томоқда оғриқ; диспептик ҳоллатлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диария, иштаҳани кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, кўп терлаш, сийдикни тутилиши кузатилиши мумкин. Жуда кам- ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Препаратга юқори сезувчанлик.

Алкоголь ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида, уларнинг сусайтирувчи таъсири аҳамиятли кучаяди.

Даволаш вақтида юқори диққат ва тезкор реакция талаб қилинадиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, алкогол ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: оғизни қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийдикнинг тутилиши, қабзият, безовталик, таъсирчанлик.

Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг дан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел.: факс(99871) 248-02-05.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish