Facebook Pixel Code

Dezlor

Tovarlar: 1
Deslor tabletkalari 5 mg №10 (blister)
Viva Farm (Qozog`iston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Deslor tabletkalari 5 mg №10 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Deslor tabletkalari 5 mg №10 (blister)»

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг дезлоратадин;

ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфатадигидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, тальк,

қобиқ: опадри II кўки (85F30571): поливинил спирти, полиэтиленгликоль 6000, титан диоксиди (Е 171), индигокармин FDC зангори 2 (E132), тальк, темир II оксиди (Е 172).

Думалоқ шаклли, икки томони қавариқ юзали, зангори ранг қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аллергияга қарши восита (тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин препаратлар). АТХ Коди: R06AX27.

Фармакодинамикаси

Узоқ муддат таъсир этувчи антигистамин препарати, периферик гистамин Н1-рецепторларини селектив блокаторидир. Дезлоратадин лоратадинни бирламчи фаол метаболити ҳисобланади. Аллергик яллиғланишни кетма-кет реакцияларни , шу жумладан яллиғланишга олиб келувчи цитокининлар чиқарилиши; яллиғланишга олиб келувчи хемокикинларни чиқарилиши; фаоллаштирилган полиморфядроли нейтрофиллар супероксид анионни ишлаб чиқарилиши; эозинофиллар адгезияси ва хемотаксисси; Р-селектин, IgE-гистаминнинг чиқарилиши, D2 простогландин ва С4 лейкотриен каби адгезиянинг молекуларни экспрессияси ингибиция қилади.

Шундай қилиб аллергик реакцияларнинг кечишини ривожланишини олдини олади ва енгиллаштиради, қичишишга қарши ва эксудацияга қарши таъсирга эга, капиллярларни ўтқазувчанлигини камайтиради, тўқималарнинг шишиш ривожланишини, силлиқ мускулатуранинг спазмини олдини олади.

Препарат МНТга таъсир кўрсатмайди, деярли седатив самарага эга эмас (уйқувчанлик чақирмайди) ва тавсия қилинган дозалар қабул қилинганда психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилмайди. ЭКГда QT интервални узайтирмайди.

Дезлоратадин ичга қабул қилинганидан кейин 30 минут давомида бошланади ва 24 соат давом этади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин дезлоратадин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. 30 минутдан кейин қон плазмасида аниқланади, қон плазмада максимал концентрациясига (Сmax) ўртача 3 соатдан кейин эришилади, Дезлоратадинниг биокираолишлиги 5 мг дан 20 мг гача дозалар оралиғида дозага пропорционал.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши 83-87% ни ташкил қилади. Катталарда ва ўсмирларда суткада 1 марта 5 мг дан 20 мг гача дозада 14 кун давомида қўлланганида дезлоратадинни клиник аҳамиятли тўпланиши аниқланмаган. Дезлоратадинниг тўпланиш даражаси ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ва унинг қўллаш сони суткада 1 марта билан тўғри келади.

Овқат ёки грейпфрут шарбати билан бир вақтда қабул қилинганда дезлоратадиннинг тақсимланишига таъсир қилмайди (суткада 1 марта 7,5 мг дозада қабул қилинганда). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Метаболизми

Препарат гидроксил гуруҳини кўшилиши йўли билан глюкоронид билан қўшилган 3-ОН-дезлоратадинни ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври тахминан 27 соатни ташкил қилади. Дезлоратадин организмдан глюкуронид бирикма кўринишида чиқарилади ва дозанинг кўп бўлмаган миқдорда ўзгармаган ҳолда (сийдик билан 2% ва ичак орқали 7% кам) чиқарилади.

  • поллиноз, аллергик ринит (аксириш, бурунни битиши; ринорея, бурун қичишиши, танглай қичишиши, кўзларни қичишиши, кўз ёшини оқиши, кўзларни қизариши);
  • эшакемида (терини қичишиши, тошма) қўлланади.

Овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ичга буюрилади,

Катталар ва ўсмирларга (12 ёшдан ва ундан ошганганлар) - суткада 1 марта 5 мг дан (1 таблетка) буюрилади.

Таблеткаларни бутунлигича, чайнамасдан, сув билан ичиш керак.

Препаратни мунтазам суткани бир вақтида, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиш керак. Даволаш курси шифокор томонидан шаҳсий равишда буюрилади.

  • юқори чарчоқлик;
  • оғизни қуриши;
  • бош оғриғи, бош айланиши, галлюцинациялар, уйқучанлик, уйқусизлик;
  • психомотор гиперреактивлик, тиришишлар;
  • тахикардия, юрак уришини хис этиш;
  • абдоминал оғриқлар;
  • диспепсия, жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея;
  • жигар ферментларнинг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит;
  • аллергик реакцияларда (тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, хансираш, анафилаксия) қўллаш мумкин эмас.
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • фаол модда ва препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари (шу жумладан кетоконазол ва эритромицин) билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланган.

Дезлоратадин марказий нерв тизимига этанолнинг сусайтирувчи таъсирини кучайтирмайди.

Буйрак функциясини яққол бузилишида Дезлор® препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Дезлоратадин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун дезлоратадинни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Тадқиқотларда дезлоратадинни транспорт воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири аниқланмаган. Бироқ, айрим пациентларда кам ҳолларда уйқучанлик чақириши мумкинлигини ҳисобга олиб, транспорт воситаларни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: дезлоратадиннинг тавсия қилинган дозадан 9 баробар (45 мг) кўп бўлган доза қабул қилинганида бирон-бир симптомлар пайдо бўлмаган. Эҳтимол уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; зарурат бўлганида - симптоматик даволаш буюриш. Дезлоратадин гемодиализ йўли билан чиқарилмайди, перитонеал диализнинг самарадорлиги аниқланмаган.

10 таблеткадан поливинилхлоридли ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланган.

1 контур уяли ўрам, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«ВИВА ФАРМ» МЧЖ

2-я Остроумова кўч., 33, Олмаота ш., Қозоғистон Республикаси.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish