Facebook Pixel Code

Duotrav

Tovarlar: 1
Duotrav ko'z tomchilari. 40 mkg/ml + 5 mg/ml 2,5 ml (shisha)
Alkon (Belgiya)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Duotrav ko'z tomchilari. 40 mkg/ml + 5 mg/ml 2,5 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Duotrav ko'z tomchilari. 40 mkg/ml + 5 mg/ml 2,5 ml (shisha)»

Ҳар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 40 микрограмм травопрост ва 5 мг тимолол (тимолол малеати кўринишида);

консервант: 10 микрограмм поликватерниум - 1 (ПОЛИКВАД*);

ёрдамчи моддалар: маннитол (Е421), пропиленгликоль (Е1520), 1 мг полиоксиэтилен гидрогенланган канакунжут мойи 40 (ГКМ-40), борат кислотаси, натрий хлориди, натрий гидроксиди ва/ёки хлорид кислотаси (рН ни мувофиқлаштириш учун), тозаланган сув.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Кўз томчилари, эритма.

Офтальмологик восита. Глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар.

АТХ коди: S01ED51.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

ДУОТРАВ кўз томчилари иккита фаол модда: травопрост ва тимолол малеати сақлайди. Бу икки компонент таъсирини ўзаро тўлдириш механизми туфайли кўз ички босимини пасайтирадилар, ва мажмуавий таъсир фақат бунинг натижасида препаратни алоҳида қўллаш билан солиштирганда кўз ички босимини (КИБ) қўшимча пасайишига олиб келади.

Травопрост простагландин F2a нинг аналоги бўлиб, юқори селектив агонист ҳисобланади, простагландин FР-рецептори билан кучли яқинликка эга ва трабекуляр тўр ва увеосклеар йўллар орқали кўз суюқлигини оқиб чиқишини ошириб, кўз ички босимини пасайтиради. Одамда кўз ички босимини пасайиши юборилганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач бошланади, максимал самарага эса 12 соатдан кейин эришилади. Кўз ички босимини аҳамиятли пасайиши препарат бир марта юборилганидан кейин 24 соат давомида сақланиши мумкин.

Тимолол - носелектив адренергик блокатор, у симпатомиметик фаолликка эга эмас, бевосита миокардга депрессив таъсир кўрсатмайди, мембранани барқарорлаштирувчи фаолликка эга эмас. Одамларда ўтказилган тонографик ва флюрофотометрик текширишлар, унинг фаол таъсири кўз суюқлигини ҳосил бўлишини камайиши ва уни оқиб чиқишини бироз ошиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади.

Иккиламчи фармакология

Травопрост қуёнларда 7 кун давомида маҳаллий (1,4 микрограмм, ҳар куни бир марта) қўлланганидан сўнг кўрув нерви дискининг томирларида қон оқимини аҳамиятли оширади.

Поликватерниум-1 консерванти қўшилган ДУОТРАВ кўз томчилари, бензалконий хлориди консерванти қўшилган кўз томчилари билан солиштирганда культивация қилинган одам шох пардаси хужайраларида культурасида ва кейин қуёнларда маҳаллий қўлланганида кўзга минимал токсиклик чақирган.

Фармакодинамик таъсири

Клиник самаралари

Ўн Икки ойлик назоратли клиник текширишларда, очиқ бурчакли глаукомаси ёки бошланғич ўртача КИБ 25-27 мм см. уст. га тенг кўз гипертензияси бўлган пациентларда, ДУОТРАВ кўз томчиларининг таъсирида босимни пасайишини ўртача самараси, Ҳар кунги эрталабки бир марталик дозада 8 дан 10 мм см. уст. гача бўлган.. КИБ ни пасайишига нисбатан ДУОТРАВ кўз томчиларининг 50 мкг/мл латанопрост + 5 мг/мл тимолол билан солиштирганда кам бўлмаган самарадорлиги ҳар сафар келганда намойиш этилган.

Уч ойлик назоратли клиник текширишлар очиқ бурчакли глаукомаси ёки бошланғич ўртача КИБ 27-30 мм см. уст. га тенг кўз гипертензияси бўлган пациентларда, ДУОТРАВ кўз томчилари таъсирида босимни ўртача пасайиши, ҳар куни эрталаб бир марталик дозада 9-12 мм см. уст. гача ва фақат травопрост 40 микрограмм/мл дозада хар куни кечқурун қўллашга қараганда 2 мм см. уст. гача юқори, ва тимолол 5 мг/мл дозада кунига икки марта қўллашга қараганда 2 дан 3 мм см. уст. гача юқори бўлган. КИБ ни ўртача пасайиши эрталаб (8,00 - ДУОТРАВ кўз томчиларининг охирги дозасидан кейин 24 соат ўтгач) травопрост билан солиштирганда барча текшириш давомидаги ҳамма ташрифларда статистик жихатдан кучлироқ пасайиши кузатилган.

Икки уч ойлик назоратли клиник текширишда очиқ бурчакли глаукомаси ёки бошланғич ўртача КИБ 23 дан 26 мм см. уст. га тенг кўз гипертензияси бўлган пациентларда, ДУОТРАВ кўз томчилари таъсирида босимни ўртача пасайиши, ҳар куни эрталаб бир марталик дозада 7 дан 9 мм см. уст. гача бўлган.. КИБ ни ўртача пасайиши ёмон бўлмаган, гарчи травопрост 40 микрограмм/мл дозада ҳар куни кечқурун бир марта ва тимолол 5 мг/мл дозада хар куни эрталаб бир марта мажмуада қўллангандагига қараганда самараси пастроқ бўлган.

Олти ҳафталик назоратли клиник текширишда очиқ бурчакли глаукомаси ёки бошланғич ўртача КИБ 24 дан 26 мм см. уст. га тенг кўз гипертензияси бўлган пациентларда ДУОТРАВ (поликватерниум-1 сақловчи) кўз томчилари таъсирида босимни ўртача пасайиши, ҳар куни эрталаб бир марталик дозада 8 мм. см .уст. ни бўлган, бу ДУОТРАВ (бензалконий хлориди сақловчи) кўз томчилари самарасига тенг.

Киритиш мезонлари КИБ ни бошланғич қийматлари ва КИБ ни илгариги даволаш самарасидан ташқари, барча текширишларда умумий бўлган. ДУОТРАВ кўз томчиларини яратиш жараёни олдин даволанган пациентларни ҳам, даволанмаган пациентларни ҳам ўз ичига олган. Монотерапияга етарли бўлмаган сезувчанлик киритишга мезон ҳисобланмайди.

Мавжуд бўлган маълумотлар препаратни кечқурун қўллаш КИБ ни ўртача пасайишида маълум бир афзалликларга эгалигидан далолат беради. Эрталабки дозани буюришда кечқурунги қабул билан солиштирганда пациент учун қулайлигини ва улар томонидан қабул қилиш тартибига риоя қилиш омилларини кўриш керак.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Травопрост ва тимолол шох парда орқали сўрилади. Травопрост шох пардада фаол эркин кислотагача эфирли гидролиз ўтувчи олд дори ҳисобланади. Соғлом субъектларда (N=22) ДУОТРАВ кўз томчилари (поликватерниум-1 сақловчи) ҳар куни бир марта қабул қилинганидан кейин 5 кун давомида кўпчилик субъектларнинг (94,4%) плазмаси намуналарида травопростнинг эркин кислотаси концентрацияси, қўллагандан кейин бир соат ўтгач аниқланмаган. Ўлчаб бўладиган қийматларда (миқдорий аниқлашнинг чегараси > 0,01 нг/мл), концентрация 0,01 дан 0,03 нг/мл гача диапозонда бўлган. ДУОТРАВ кўз томчилари бир марта қабул қилинганидан кейин тимололнинг ўртача стационар концентрацияси Сmax 1,34 нг/мл ни, Тmax эса тахминан 0,69 соатни ташкил қилган.

Тақсимланиши

Травопростнинг эркин кислотасини биринчи бир неча соат давомида хайвонларнинг кўз суюқлигида, одамларда эса ДУОТРАВ кўз томчилари томизилгандан сўнг фақат биринчи соатда аниқлаш мумкин. ДУОТРАВ кўз томчилари махаллий қўллангандан кейин тимололни одамнинг кўз суюқлигида ва қон плазмасида 12 соатгача вақт давомида аниқлаш мумкин.

Биотрансформацияси

Метаболизм травопрост учун ҳам фаол эркин кислота учун ҳам асосий чиқариш йўли ҳисобланади. Тизимли метаболик йўллари эндоген простагландин F2a нинг метаболик йўлларига параллел, улар 13-14 иккиланган боғни қисқариши, 15-гидроксилни оксидланиши ва занжирнинг юқори томонини b-оксидланиши парчаланиши билан характерланади.

Тимолол икки йўл билан метаболизмга учрайди. Биринчи усулда тиадиазол халқада этаноламинли ён занжир ҳосил қилади, бошқасида - морфолин азотида этаноламинли ён занжир ва азотга ёндош карбонил гуруҳи билан иккинчи ён занжир ҳосил қилади. ДУОТРАВ кўз томчилари махаллий қўлланганидан кейин тимололнинг Т1/2 4 соатни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Травопростнинг эркин кислотаси ва унинг метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. Сийдикда эркин кислота кўринишидаги травопростнинг офтальмологик дозасини 2% дан камроғи аниқланади. Тимолол ва хосилбўлаётган метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. Тимолол дозасининг тахминан 20% ўзгармаган ҳолда сийдик билан, қолган қисми метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Хавфсизлиги бўйича клиникагача бўлган маълумотлари

Маймунларда ДУОТРАВ кўз томчиларини хар куни икки марта қабул қилиш, простаноидлар маҳаллий қўлланганда кузатилгандек, кўз ёриқларини кенгайишини чақирган ва рангдор парданинг пигментациясини кучайтирган.

Травопрост

Травопростни маймунларда 0,012% гача концентрацияда ўнг кўзига кунига икки марта бир йил давомида маҳаллий қўллаш, умумий токсикликка олиб келмаган.

Травопрост билан репродуктив токсикликнинг текширишлари тизимли усулда каламушлар, сичқонлар ва қуёнларда ўтказилган. Натижалар бачадоннинг FP-рецепторларга нисбатан эмбрионни эрта нобуд бўлиши, ҳомилани имплантациядан кейинги ўлими, фетотоксиклик билан намоён бўлувчи агонист фаоллиги билан боғлиқ. Органогенез даврида ҳомиладор каламушларга травопростнинг клиникдан 200 марта юқори дозада тизимли буюриш туғма нуқсонлар холларини ошишига олиб келган. 3Н- травопрост қабул қилган ҳомиладор каламушларнинг амниотик суюқлиги ва тўқималарида радиофаолликнинг паст даражаси аниқланган. Репродкуция ва ривожланишнинг текширишлари, каламушлар ва сичқонларда юқори дозалар қабул қилинганда ҳомила ташлашга 1,2-6 марта юқори дозалар (25 пг/мл гача) кучли таъсирини кўрсатади (плазмасида мос равишда 180 пг/мл ва 30 пг/мл).

Тимолол

Клиник бўлмаган маълумотлар фармакологик хавфсизлиги, кўп марталик дозаларнинг токсиклиги, гепатотоксиклиги ва канцероген потенциалини одатдаги текширишлари асосида тимололнинг одамлар учун алоҳида хавф аниқланмаганлигини кўрсатди. Тимололни репродукцион токсиклиги бўйича текширишлар каламушларнинг ҳомиласида кейинги постнатал ривожланишда ножўя самаралар кузатилмаганида суяк моддасини ҳосил бўлишини кечикишини (клиник дозадан 7000 марта ортиқ дозаларда) ва қуёнларнинг ҳомиласида ресорбция тез-тезлигининг ошишини (клиник дозаларидан 14000 марта юқори дозаларда қўлланганида) кўрсатди.

Терапевтик кўрсатмалар

Очиқ бурчакли глаукома ёки кўз гипертензияси бўлган, маҳаллий бета-блокаторлар ёки простагландиннинг аналоглари етарли даражада самара бермаган катта ёшли одамларда кўзнинг ички босимини (КИБ) камайтириш учун қўлланади.

Катталарда, шу жумладан кексаларда қўлланиши

ДУОТРАВ кўз томчиларининг дозаси касалланган кўзнинг конъюнктива қопчасига бир томчидан суткада бир марта эрталаб ёки кечқурунни ташкил қилади. Томчиларни айнан бир вақтда қўллаш керак.

Агарда доза ўтказиб юборилган бўлса, унда даволашни навбатдаги дозада давом эттириш керак. Препаратнинг суткалик дозаси касалланган кўзнинг конъюнктива қопчасига суткада бир марта 1 томчидан ошмаслиги керак.

Алоҳида пациентлари

Жигар ва буйрак етишмовчилиги

Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ДУОТРАВ кўз томчилари ёки тимолол 5 мг/мл кўз томчиларини қўллаш бўйича текширишлар ўтказилган.

Травопростни қўллаш енгилдан оғир даражагача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам, енгилдан оғир даражагача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 14 мл/мин дан юқори) бўлган пациентларда ҳам текширилган. Бундай пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ДУОТРАВ кўз томчиларининг дозасини тўғрилаш талаб қилинишини эҳтимоли кам.

Педиатрик пациентлар

Болаларда ва 18 ёшдан кичик бўлган ўсмирларда ДУОТРАВ кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар йўқ.

Қўллаш усули

Кўзга қўллаш учун.

Пациент ташқи ҳимоя қобиғини бевосита биринчи марта ишлатишдан олдин ечиш керак.

Флакон-томизгич ва унинг ичидагисини ифлосланишидан сақланиш учун, флакон-томизгичнинг учи билан қовоқлар, атроф соҳаларга ёки бошқа қандай-бўлмасин юзаларга тегиб кетмаслик керак.

Қўллашдан кейин кўз ёш каналини беркитиш ёки юмилган қовоқларни енгил босиш тавсия қилинади. Бу кўзларга маҳаллий қўлланганида препаратнинг тизимли сўрилишини пасайтириш ва тизимли ножўя реакцияларнинг ривожланишини камайтириши мумкин.

Агарда биттадан ортиқ маҳаллий офтальмологик тиббий препарат ишлатиладиган бўлса, тиббий препаратларни минимум 5 минутлик интервал билан қўллаш керак.

Бошқа офтальмологик глаукомага қарши тиббий препарат ДУОГЛАВ кўз томчиларига ўзгартирилганида, бошқа тиббий препаратни қўллашни тўхтатиш, ДУОТРАВ кўз томчиларини эса кейинги кундан буюриш керак.

ДУОТРАВ кўз томчиларини томизишдан олдин юмшоқ контакт линзаларни ечиш ва томизгандан сўнг уларни 15 минут давомида қўймаслик кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак.

ДУОТРАВ кўз томчиларининг клиник синовлари вақтида қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган. Улар қуйидаги тартибда таснифланган: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам (<1/10000). Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида ножўя реакциялар жиддийлиги бўйича камайиши тартибида келтирилган.

Тизимли-аъзоли синф MedDRA (Норматив-хуқуқий фаолиятнинг тиббий луғати) шартлар (версия 15.1)
Иммун тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: юқори сезувчанлик
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи
Кўришни бузилиши Жуда тез-тез: қовоқни қизариши Тез-тез: нуқтали кератит, кўришни ноаниқлиги, кўзларни қуруқлиги, кўзларда оғриқ, кўзларни қизариши Тез-тез эмас: кератит, ирит, конъюнктивит, кўзнинг олдинги камерасини яллиғланиши, блефарит, фотофобия, кўриш ўткирлигини пасайиши, астенопия, кўзларни шиши, юқори кўзёш оқиши, қовоқни қизариши, киприкларни ўсиши Кам: шох парда эрозияси, мейбомианит, конъюнктивал қон кетиши, қовоқ четида қасмоқ хосил бўлиши, трихиаз, дистихиаз
Юрак томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: брадикардия
Томирлар томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: Гипертензия, гипотензия
Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: хансираш Кам: дисфония, бронхоспазм, йўтал, томоқнинг таъсирланганлиги
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: контакт дерматит, гипертрихоз, терининг юқори пигментацияси Кам: уртикария, терининг рангини ўзгариши

Сотувга чиқарилганидан кейинги текширишда идентификацияланган қўшимча ножўя реакциялари қуйдагиларни ўз ичига олади. Бор бўлган маълумотлар бўйича уларнинг тез-тезлигини ҳисоблаш мумкин эмас.

Тизимли-аъзоли синф MedDRA (Норматив-хуқуқий фаолиятнинг тиббий луғати) шартлар (версия 15.1)
Нерв тизими томонидан бузилишлар Депрессия
Кўришни бузилишлари Макуляр шиши, қовоқларнинг птози
Юрак томонидан бузилишлар Кўкракда оғриқ, юрак уришини тезлашиши
Томирлар томонидан бузилишлар Периферик шиши
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Дисгвезия
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Астма
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Аллопеция

Фаол моддаларнинг бири билан аниқланадиган қўшимча ножўя реакциялар, потенциал ДУОТРАВ кўз томчилари қўлланганда хам пайдо бўлиши мумкин:

Травопост

Кўришни бузилишлари - увеит, конъюнктивани бузилиши, фолликулез конъюнктивит, рангдор парданинг гиперпигментацияси.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: терини қипиқланиши.

Тимолол

Моддалар алмашинувини ва овқатланиш томонидан бузилишлар: гипогликемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: церебрал ишемия, гравис миастенияси.

Кўришни бузилишлари: диплопия.

Юрак томонидан бузилишлар: юракни тўхташи, атриовентикуляр блокада, юрак уришини тезлашиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: нафас фаолиятини бузилиши, бурунни битиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: диарея, кўнгил айниши.

Умумий бузилишлар ва қўллаш жойдаги бузилишлар: астения.

Фаол моддаларга ёки ёрдамчи моддаларнинг ҳар қандайига юқори сезувчанлик.

Нафас йўлларининг реактив касалликлари, шу жумладан бронхиал астма ёки анамнездаги бронхиал астма, ўпканинг оғир сурункали обструктив касаллиги.

Синусли брадикардия, синус тугунининг кучсизлиги синдроми, шу жумладан синоартриал блокада, II ёки III даражали атриовентикуляр блокада, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги ёки кардиоген шок.

  • тизимли бета-блокадани кучайиши (масалан, юрак қисқаришларини камайиши, депрессиялар) CYP2D6 ингибиторлари (масалан, хинидин, флюксетин, пароксетин) ва тимолол билан мажмуавий даволаш вақтида аниқланган;
  • тимололли кўз томчилари ичга қабул қилиш учун кальций каналларининг блокаторлари, гуанетидин, бета-блокаторлар, антиаритмик препаратлар, юрак гликозидлари ёки парасимпатомиметиклар билан бир вақтда қўлланганда, гипотензия/ёки яққол брадикардия ривожланишига олиб келувчи аддитив самара эҳтимоли мавжуд. Клонидин кескин бекор қилинганидан кейин гипертензия ривожланиши бета-блокаторлар қабул қилинганда кучайиши мумкин;
  • бета-блокаторлар диабетга қарши воситаларнинг гипогликемик таъсирини кучайтиришлари мумкин. Бета-блокаторлар гипогликемия симптомларини ниқоблашлари мумкин;
  • бета-блокаторлар анафилактик реакцияларни даволаш учун қўлланадиган адреналинга реакцияни камайтиришлари мумкин. Анамнезида атопияси ва анафилаксияси бўлган пациентларга препаратни буюришда айниқса эхтиёт бўлиш керак;
  • офтальмологик бета-блокаторлар ва адреналин ёндош қўлланиши натижасида. вақти-вақти билан мидриаз аниқланган.

Умумий

Бошқа маҳаллий қўлланадиган офтальмологик дори препаратлар каби, травопрост ва тимолол тизимли қон оқимига сўрилади. Тимололнинг бета-адренергик таъсири туфайли юрак томир ва нафас тизими томонидан шундай ножўя реакциялар кузатилиши мумкинки, бу тизимли бета-адренергик блокатор дори препаратлари қўлланганда ҳам кузатилади.

Бурун-кўз ёши окклюзияси ишлатилганда ёки қовоқ 2 минутга бекилганда тизимли сўрилиши қисқаради. Бу тизимли ножўя самараларини қисқаришига ва махаллий фаоллигини ошишига олиб келиши мумкин.

Юрак бузилишлари

Тимолол билан даволашни бошлашгача юрак етишмовчилигини тегишли тарзда назорат қилиш керак. Анамнезида оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юрак етишмовчилигининг белгилари борлиги кузатилишлари керак, шунингдек уларнинг пульсини тез-тезлигини текшириш керак. Тимолол малеати қабул қилинганидан кейин респиратор реакциялар ва юрак реакциялари, астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм оқибатида ҳаттоки ўлим ва, кам ҳолларда эса юрак етишмовчилиги оқибатида ҳам ўлим кузатилган. Спонтан гипогликемияси бўлган пациентларга ва қандли диабети бўлган беморларга (айниқса ўзгарувчан диабети бўлган) бета-адренергик блокатор дори препаратларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-адренергик блокатор дори препаратлари ўткир гипогликемиянинг симптомларини ниқоблаши мумкин. Улар шунингдек, гипертиреознинг белгиларини ниқоблаши, Принцметал стенокардиясини ёмонлашишини, оғир периферик ва марказий қон айланишини бузилишларини ва гипотензияни чиқариши мумкин.

Анафилактик реакциялар

Бета адренергик блокатор дори препаратларни қабул қилишда анамнезда қатор аллергенларга нисбатан оғир анафилактик реакциялари ёки атопик касалликлари бўлган пациентларда, бета-адреноблокаторлар қабул қилиш фонида анафилактик реакцияларни даволаш учун адреналинни одатдаги дозаларда қўллаш самарасиз бўлиши мумкин.

Ёндош даволаш

Тимолол бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин. Перорал бета-блокаторлар қабул қилаётган пациентларга ДУОТРАВ кўз томчилари буюрилганида, кўз ички босимига таъсири ёки тизимли бета-блокаданинг маълум бўлган таъсири кучайиши мумкин. Бу пациентларнинг реакциясини синчиклаб кузатиш керак. Икки маҳаллий бета-адренергик блокатор дори препаратлари ёки икки маҳаллий простагландинларни ишлатиш тавсия этилмайди.

Офтальмологик таъсири

Травопрост меланоцитларда меланосома (пигмент гранулалари) ларнинг миқдорини ошиши ҳисобига, кўзларнинг ранги аста-секин ўзгаришини чақириши мумкин. Меланоцитларга узоқ муддатли таъсир ва бу таъсирнинг оқибатлари ҳозирги вақтда номаълум. Рангдор парданинг ранги ўзгариши секин юз беради ва ойлар ёки хатто йиллар давомида сезилмаслиги мумкин. Кўз рангини ўзгариши кўпроқ рангдор пардаси бошидан аралаш ранг, масалан, кўк-жигарранг, кулранг-жигарранг, яшил-жигарранг ёки сариқ-жигарранг бўлган пациентларда аниқланади; бироқ бу ҳолат кўзлари фақат жигарранг рангли пациентларда ҳам кузатилиши мумкин. Одатда қорачиқнинг атрофидаги жигарранг пигментация камалак парда перифериясига концентрик равшда тарқалади, бунда рангдор парда бутунлигича ёки унинг қисмлари тўқроқ жигарранг бўлиши мумкин. Препарат бекор қилинганда, жигарранг пигментнинг миқдорини кейинги ошиши кузатилмайди.

Назоратли клиник синовларда травопрост қабул қилиш туфайли кўз атрофидаги ва/ёки қовоқларнинг атрофидаги терининг рангини тўқлашиши кузатилган.

Травопрост аста-секин даволанаётган кўзнинг киприкларини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Бу ўзгаришлар клиник текширишларда пациентларнинг тахминан ярмида кузатилган ва қуйдагиларни ўз ичига олган: киприкларни узунлашиши, қалинлашиши, пигментацияси ва/ёки уларнинг миқдорини ошиши. Ҳозирги вақтда бу ўзгаришларнинг механизми ва унинг узоқ келажакдаги оқибатлари номаълум.

Афакияси бўлган пациентларда, гавхарнинг орқа капсуласи ёрилган псевдофакияси бўлган пациентларда, ёки макулани кистоз шишини маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, ДУОТРАВ кўз томчиларини қўллашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак.

ДУОТРАВ кўз томчиларини ўткир кўз ички яллиғланиши бўлган пациентларда, шунингдек увеит хавфи омилларига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кўз олди соҳаси ва қовоқни ўзгариши, шу жумладан қовоқ эгатини чуқурлашиши, простагландин аналоглари билан ҳам аниқланган.

Фильтрация муолажаларидан кейин сувли бостирувчи даволаш қабул қилишда (масалан, тимолол, астемизол) томирли пардани кўчиши аниқланган.

Томирлар томонидан бузилишлар

Оғир периферик циркулятор бузилишлар (масалан, Рейно касаллигининг оғир шакли ёки Рейно синдроми) бўлган пациентларни эхтиёткорлик билан даволаш керак.

Нафас тизими томонидан бузилишлар

Айрим офтальмологик бета-адреноблокаторлар қўллангандан кейин астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм оқибатида респиратор реакциялар, шу жумладан ўлим ҳам аниқланган.

Гипогликемия/диабет

Бета-блокаторларни спонтан гипогликемияга мойил пациентларга ёки ўзгарувчан диабети бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-блокаторлар ўткир гипогликемия белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.

Гипертиреоз

Бета-блокаторлар шунингдек гипертиреоз белгилари ва симптомларини хам ниқоблаши мумкин.

Мушак кучсизлиги

Бета-адреноблокаторлар айрим миастеник симптомларга (масалан, диплопия, птоз ва умумий кучсизлик) мувофиқ мушак кучсизлигини кучайишига нисбатан сезилган.

Хирургик анестезия

Бета-блокловчи офтальмологик препаратлар бета-агонистларнинг тизимли таъсирини блоклашлари мумкин, масалан, адреналинни. Агарда пациент тимолол қабул қилаётган бўлса, анестезиолог шифокор хабардор қилинган бўлиши керак.

Ёрдамчи моддалар

ДУОТРАВ кўз томчилари терини таъсирланишини чақириши мумкин бўлган пропиленгликоль сақлайди. ДУОТРАВ кўз томчилари тери реакцияларини чақириши мумкин бўлган полиоксиэтилен гидрогенланган канакунжит мойи 40 сақлайди.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда аёлларда ДУОТРАВ кўз томчилари ёки уларнинг алоҳида компонентларини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган миқдорда мавжуд.

Травопростни хайвонлардаги текширишлар репродуктив токсикликни кўрсатган. Эпидемиологик текширишларда туғма нуқсонлар пайдо бўлишига таъсири аниқланмаган, лекин бета-адреноблокаторлар перорал юборилганда, хомиланинг она қорнидаги ривожланишини кечикиши хавфини кўрсатган. Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқларда бета-блокаданинг белгилари ва симптомлари (масалан, брадикардия, гипотензия, респиратор дистресс-синдром ва гипогликемия), тизимли бета-блокаторлар она томонидан туғруққача қабул қилганда кузатилган.

ДУОТРАВ кўз томчиларини ҳомиладорлик даврида, фақат агарда бу ўта зарур бўлмаса қўллаш керак эмас.

Лекин, агарда ДУОТРАВ кўз томчиларини ҳомиладорлик вақтида туғруққача буюрилса, янги туғилган чақалоқни ҳаётининг биринчи кунларида синчиклаб назорат қилиш керак.

Эмизиш

Кўз томчиларидан травопростни одам кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Ҳайвонлардаги текширишлар травопрост ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилиши кўрсатилган. Тимолол кўкрак сутига чиқарилади. Бироқ, кўз томчиларини тимололнинг терапевтик дозасини ҳисобга олиб, янги туғилган чақалоқ учун тимололнинг ҳисобланган дозаси шунчалик кам бўладики, у клиник жихатдан аҳамиятли бета-блокада чақирмайди. Эмизикли аёлларга ДУОТРАВ кўз томчиларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Фертиллик

Одамда ДУОТРАВ кўз томчиларини фертилликка таъсир қилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги текширишлар одамлар учун тавсия қилинган максимал дозадан 250 марта юқори дозаларда травопрост ва тимололни фертилликка хеч қандай таъсир қилмаслигини кўрсатди.

Автомобилни бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсири

Бошқа ҳар қандай кўз томчиларидаги каби, ноаниқ кўриш ёки бошқа кўришни бузилишлари, автомобилни бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Агарда препарат қўллангандан кейин кўриш аниқлиги вақтинча пасайса, ундай ҳолда автомобилни бошқариш ёки механизмларни ишлатиш олдидан, пациент кўришни яхшиланишини кутиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Препаратнинг дозаси махаллий ошириб юборилганда алохида реакциялар кузатилмайди.

Тасодифан ютиб юборилган ҳолда тизимли бета-блокада бўйича дозани ошириб юборилишининг симптомлари брадикардия, гипотония, бронхоспазм ва юрак етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин.

Тасодифан ютиб юборилган холда даволаш симптоматик ва бир маромда сақлаб турувчи бўлиши керак. Тимолол диализга кам дучор бўлади.

2,5 мл дан оқ, тиниқ бўлмаган полипропилен қопқоқчали ва бураладиган қопқоқли флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. 1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланади.

30 °С дан юқори бўлган ҳароратда сақланмасин.

Биринчи очилганидан кейин 4 ҳафта ўтгач йўқ қилинсин.

24 ой.

Фақат шифокор рецепти бўйича.

s.a.ALCON-COUVREUR n.v. В-2870 Puurs (Бельгия).

Boshqa shaharlarda qidirish