Fezam
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fezam kapsulalari 400/25 mg №60 (6 blister x 10 kapsula)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 400 мг пирацетам ва 25 мг циннаризин;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қаттиқ желатин капсуланинг таркиби: титан диоксиди (Е171), желатин.
№0 ли, 0,68 хажмли, қаттиқ, желатинли цилиндрик шакли бўлган капсулалар. Ичидагиси: кукунсимон аралашма, агломератлар бўлишига йўл қўйилади.
Каттиқ капсулалар.
Бошқа психостимуляторлар. Ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX00.
Фезам пирацетам ва циннаризин дори воситаларини сақловчи мажмуавий дори препаратидир.
Пирацетам ноотроп дори воситалар деб номланадиган гуруҳга киради. У билиш жараёнлари ва ақлий иш фаолиятини яхшилайди ва тиклайди.
Циннаризин хужайра мембраналари орқали кальций ионларини ташилиш жараёнларини бостиради ва қон томирларини кенгайишига олиб келади, мувозанат марказининг қўзғалувчанлигини камайтиради, кислородни йўқлигига хужайраларнинг чидамлилигини оширади.
Мажмуавий препарат яққол гипоксияга қарши таъсирга (кислородни камайган ташиб келинишига қарши таъсирга) эга. Ҳар иккала дори воситаси ўзларининг самараларини ўзаро кучайтирадилар ва натижада мияда қон оқимини яхшиланади.
Фезам қуйидагиларда қўлланади:
- мия томирларининг сурункали ва латент (яширин) етишмовчилигида, атеросклерозда ва артериал гипертонияда (юқори қон босими), ўтказилган мия инсультидан кейинги ҳолатларда;
- жароҳатдан кейинги церебрастенияда (мияни чайқалиши ёки миянинг енгил контузиясидан кейинги ҳолат);
- келиб чиқиши турлича бўлган энцефалопатияда (мияни шикастланиши);
- хотира ва бошқа билиш фаолиятларини яққол бузилишлари ёки эмоционал-ирода доирасида бузилишлари бўлган психоорганик синдромда;
- лабиринтопатияда ва Меньер синдромида (вестибуляр аппаратини шикастланиши) - бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўнгил айниши, қусиш, нистагм (кўзларни ихтиёрсиз ҳаракати);
- кинетозлар (ҳаракат касаллиги) ва мигренни олдини олиш учун;
- интеллектуал ривожланишда орқада қолган болаларда билиш жараёнларини яхшилаш учун.
Фезамни ҳамиша даволовчи шифокорингизнинг йўриқномасига мувофиқ равишда қўлланг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмаган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтдан сўранг.
Катталар - касалликнинг оғирлигига қараб 1-2 капсуладан суткада уч марта 1-3 ой давомида.
Болалар - 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта.
Препаратни танаффуссиз 3 ойдан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас!
Ҳар қандай препарат каби Фезам ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, гарчи улар ҳар кимда намоён бўлмаса ҳам.
Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар - турли тери реакциялари, ёруғликка сезувчанлик бўлиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда меъда-ичак бузилишлари - сўлак ажралишини кучайиши, кўнгил айниши, қусиш.
Узоқ муддат даволаш кекса одамларда тремор чақириши мумкин.
Безовталик ва қўзғалиш, шунингдек уйқуни бузилиши бўлиши мумкин.
Агар Сизда бу илова- варақада таърифланмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин зарур бўлган маълумот.
Фезам қуйидаги ҳолларда қўлланмайди:
- Пирацетам, циннаризин ёки препаратнинг таркибидаги қандайдир бошқа компонентига аллергия (юқори сезувчанликда);
- Оғир буйрак етишмовчилиги;
- Геморрагик инсульт (мияга қон қуйилиши).
Махсус огоҳлантиришлар
Қуйидаги санаб ўтилган ҳолатлардан қайсидир-бири бўлганида шифокорингизга хабар беринг. Шифокор Фезам Сизга тўғри келишини баҳолайди.
Енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги, бу одатда даволовчи дозани камайтиришни ёки алоҳида қабуллар орасидаги интервалларни узайтиришини талаб қилади.
Жигар етишмовчилиги - бундай ҳолларда жигар ферментларининг қийматларини назорат қилиш керак.
Юқори кўз ички босими.
Паркинсон касаллиги.
Сиз қандайдир бошқа препаратларни қабул қилаяпсиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, ҳатто агарда улар рецептсиз бериладиган бўлса ҳам, илтимос даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Агар Сиз қуйидаги дорилардан баъзиларини - марказий нерв тизимини бостирувчи медикаментлар, трициклик антидепрессантлар (депрессияларни даволаш учун), алкоголь, ноотроплар, гипотензив (юқори қон босимини даволаш учун) ва томирларни кенгайтирувчи воситалар, қалқонсимон бези гормонлари ва перорал антикоагулянтларни (қон ивишини камайтирувчи дори воситаларни) қабул қилаётган (ёки қабул қилишни режалаштираётган) бўлсангиз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик вақтида (хусусан, биринчи уч ойлигида) Фезамни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Пирацетам кўкрак сутига ўтади ва шунинг учун эмизиш вақтида Фезамни қўллаш тавсия қилинмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Фезамни қўллаш ва овқат ва ичимликларни қабул қилиш
Бу препарат билан даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Ёрдамчи моддалари ҳақида маълумотлар
Бу дори препарати лактоза (сут қанди) сақлайди. Агарда шифокорингиз Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида Сизни огоҳлантирган бўлса, бу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин у билан маслаҳатлашинг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Сизга буюрилганга қараганида юқорироқ доза қабул қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Фезам яхши ўзлаштирилади, даволашни тўхтатишни талаб қилинадиган жиддий ножўя реакциялари йўқ.
Дозаси ошириб юборилган ҳолда қорин оғриқлари бўлиши мумкин. Болаларда қўзғалиш реакциялари - уйқусизлик, безовталик, эйфория, таъсирчанлик, тремор, кам даҳшатлар, галлюцинациялар, тиришишлар - кўпроқ бўлади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик.
Агар Сиз Фезам қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дозасини оширмасдан, навбатдаги қабул вақтида амалга оширасиз.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган қандайдир қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
10 капсула блистерда, 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Балканфарма-Дупница АД, “Самоковское шоссе” кўч. №3, 2600 Дупница, Болгария.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Fezam kapsulalari 400/25 mg №60 (6 blister x 10 kapsula) | 150000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent