Kaliy orotat
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kaliy orotat (Kalii orotas) Radiks tabletkalari 500 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»
Фаол модда: калий оротат.
Ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), тозаланган натрий-карбоксиметилцеллюлозаси (натрий кармеллозаси), картошка крахмали, аэросил (кремний окисиди) стеарин кислотаси или кальций стеарати.
Оқ рангли таблеткалар.
Тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи воситалар. Код АТХ: А05ВА.
Анаболик таъсир кўрсатади ва регенерация жараёнларини рағбатлантирилишига ёрдам беради. Оқсил молекулаларининг ҳосил бўлишида қатнашувчи нуклеин кислоталарининг таркибига кирувчи пиримидин нуклеотидларининг синтезини таъминлайди. Шу сабабли оротат кислотаси ва унинг тузлари модда алмашинув жараёнларининг умумий рағбатлантирувчилари сифатида оқсил алмашинувининг бузилишиларида қўлланади.
Ўткир ва сурункали интоксикациялар чақирган жигар касалликлари, (асцит билан бўлган жигар циррозидан ташқари), миокарднинг дистрофияси, болалардаги алиментар ва алиментар – инфекцион дистрофия, зўрайиб бораётган мушак дистрофияси , жисмоний юкламалар.
Препаратни баъзида аритмияларда (айниқса экстрасистолияда ва липиловчи аритмияларда) ишлатилади.
Препаратни ичга, овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин қабул қилинади. Катталар учун дозаси кунига 500 мг дан - 1500 мг гача (250 мг - 500 мг дан кунига 2-3 марта). Даволаш курси 20-40 кун, айрим ҳолларда ундан давомлироқ. Зарурати бўлганида даволаш курси 1 ойлик танаффусдан кейин такрорланади. Алоҳида ҳолларда препаратни самардорлиги ва ўзлаштиришига қараб суткалик дозани катталар учун 3000 мг гача ошириш мумкин.
Болаларга (алиментар ва алиментар-инфекцион дистрофияда, анемияларда) - суткада 10-20 мг/кг дан (2-3 қабулга). Даволаш курси 3-5 кун.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда препарат бекор қилингандан кейин тез ўтувчи аллергик реакциялар (зарурати бўлганида гистаминга қарши препаратлар буюрилади) ва диспептик ҳолатлар бўлиши мумкин.
Асцит билан бўлган жигар циррози, нефроуролитиаз, буйрак етишмовчилиги, препаратга юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорлик ва лактация даври.
Темир, терациклин, натрий хлоридининг ўзлаштирилишини қийинлаштиради (дори воситасини қабуллари орасидаги интервал - камида 2-3 соат). Перорал контрацептивлар, диуретиклар, миорелаксантлар, инсулин препаратларининг самарасини пасайтиради.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
500 мг дан таблеткаларда.
Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“RADIKS” ХИИЧК
Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50. тел: 273-80-58, факс: 273-92-31.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent