Facebook Pixel Code

Ko-Trimoksazol

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 6100 so'm (16 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Ko-Trimoksazol (Co-Trimoksazol) tabletkalari 400 mg / 80 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ko-Trimoksazol (Co-Trimoksazol) tabletkalari 400 mg / 80 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 400 мг сульфаметоксазол, 80 мг триметоприм;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, кальций стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар 480 мг дан.

Антибактериал воситалар. Сульфаниламидлар ва триметоприм мажмуаси. АТХ коди: J01EE01.

Фақат Ко-тримоксазолга юқори сезувчан микроорганизмлар чақирган инфекцияларни, шу жумладан:

  • сийдик таносил аъзоларининг асоратланмаган инфекциялари;
  • нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, пневмоцист пневмония);
  • 2 ёшдан катта ёшдаги болаларда ўрта отит;
  • саёҳатчиларда диарея ва шигеллезни даволашда қўлланиши лозим.

Овқатдан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилинади.

Катталарда ва 12 ёшдан катта болаларда сийдик йўлларининг инфекциялари, шигеллезлар, ўрта отитни даволашда: 960 мг (2 таблетка) дан ҳар 12 соатда 10-14 кун давомида (шигеллёзларда 5 кун давомида) қўлланилади. 12 ёшдан кичик ёшдаги болалар учун: тавсия этилган доза боланинг тана вазнига мувофиқ 20-30 кг 1 таблеткадан суткада 2 марта, 30-40 кг ½ таблеткадан суткада 2 марта 40 кг дан юқори бўлганда 2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.

Сурункали бронхитни зўрайишини даволашда 2 таблектадан ҳар 12 соатда 14 кун давомида қўлланилади.

Пневмоцист пневмонияни даволашда суткада сульфаметоксазол учун суткада 75-100 мг дозада ва триметоприм учун суткада 15-20 мг ни суткада 4 қабулга бўлиб, 14-21 кун давомида буюрилади.

Максимал дозалаш максимал тартиби учун бир марталик дозалаш 16-24 кг тана вазнида 1½ таблеткани, 24-32 кг 2 таблеткани, 32-40 кг 2½ таблеткага, 40-48 кг - 3 таблеткага, 48-64 кг 4 таблеткага, 64-80 кг да 5 таблеткага мувофиқ келади.

Минимал дозалаш тартибини қўллаган ҳолатда ушбу дозаларни 25% га камайтириш лозим.

Пневмоцист пневмонияни олдини олиш учун катталар ва 9 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган доза 2 таблеткани; 2-9 ёшдаги болаларга 1 таблеткадан суткада 2 марта ҳафтада 3 кунни ташкил қилади.

Саёҳатчилардаги диареяда 2 таблеткадан ҳар 12 соатда 5 кун давомида қўлланилади.

Сурункали буйрак етишмовчилигида (КК минутига 30 мл дан кўп) стандарт доза; минутига 15-30 мл бўлганда ½ стандарт доза буюрилади. КК минутига 15 мл дан кам бўлса, қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сульфаниламидларни қабул қилганда ўлим ҳолати билан бирга оғир ножўя реакциялари, шу жумладан стивенс-джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, агранулоцитоз, апластик анемия ва қон яратилишини бузилиши жуда кам ҳолларда кузатилган.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, ич кетиши, қоринда оғриқ, иштаҳани йўқлиги, глоссит, стоматит, энтероколит, қон зардобида жигар ферментлари миқдорини ва креатининни ошиши, меъда ости безини яллиғланиши, холестатик гепатит.

Аллергик реакциялар: аллергик миокардит, қалтираш, медикаментоз иситма, фотосенсибилизация, анафилактик симптомлар, тери тошмаси, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, Лейелл синдроми, кесишган аллергия.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, мегалобластная анемия.

Метаболизм: гипокалемия, гипонатриемия, гипогликемия.

Нерв тизими: апатия, асептик менингит, харакат координацияларини бузилиши, бош оғриғи, депрессия, тиришишлар, галлюцинациялар, асабийлик, қулоқларда шовқин, невритлар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кристаллурия, гематурия, интерстициал нефрит.

Суяк мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқ, мушак оғриқлари.

Нафас аъзолари: нафас етишмовчилиги, йўтал, ўпкаларда инфильтратлар

Бошқалар: холсизланиш, толиқиш ҳисси, уйқусизлик, рабдомиолиз.

Ўта юқори сезувчнлик (шу жумладан, сульфаниламидларга), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 15 мл дан кам), апластик анемия, В12-танқислиги анемияси, агранулоцитоз, лейкопения, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, лактация даври, болалар (2 ёшгача бўлган перорал қабул қилиш учун) дофетилид билан бир вақтда қабул қилишда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши, анамнезида оғир аллергик реакциялар, бронхиал астма, фолат кислотасини танқислиги, порфирия, ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Варфарин (дозага тузатиш киритиш талаб этилади), метотрексат, перорал гипогликемик ДВ фаоллигини оширади. Кекса ёшдаги шахсларнинг қон плазмасида дигоксинни концентрациясини ошириши мумкин.

Фенитоинни самараси ва токсик таъсирини кучайтириб, чиқарилишини секинлаштиради.

Пириметамин ҳафтада 25 мг дан ошадиган дозада қабул қилинганда, мегалобласт анемияни ривожланиши хавфини оширади.

Диуретиклар (кўпгина тиазидлар ва кекса ёшдаги пациентларда ҳам) тромбоцитопенияни ривожланиши хавфини оширади.

Трициклик антидепрессантлар самарасини камайтиради.

Буйракни кўчириб ўтказгандан кейин циклоспоринни қабул қилувчи беморларда буйрак фаолиятини қайтувчан ёмонлашувини чақириши мумкин (креатинин концентрациясини ошиши).

Индометацин билан бир вақтда қўлланганда қонда сульфаметоксазолни концентрациясини ошиши мумкин.

ААФ ингибиторлари билан қўлланганда, асосан кекса ёшдаги пациентларда гиперкалемияни ривожланиши мумкин.

Дофетилид ва триметопримни бир вақтда қўллаш мумкин эмас (юрак қоринчалари аритмияси ривожланиши хавфи ошади).

Терида тошмалар пайдо бўлганда ёки хар қандай ножўя реакциялар ривожланганда дарҳол сульфаниламидларни, шу жумладан ко-тримаксазолни қабул қилишни, тўхтатиш зарур.

Ко-тримоксазолни фақат даволашни бўлиши мумкин бўлган афзалликлари асоратлар хавфидан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Дори воситасини қабул қилиш вақтида кристаллурияни олдини олиш учун етарли миқдордаги суюқлик ичиш тавсия этилади, юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда қўшимча равишда фолат кислотасини қабул қилиш лозим, қонни периферик манзарасини жигар ва буйракни функционал ҳолатини мунтазам текширувини ўтказиш лозим.

Кекса ёшдаги беморлар ёки фолат кислотасини етишмовчилиги бўлган беморларда даволаш курси иложи борича қисқа бўлиши лозим.

Шунингдек, даволаш фонида овқатда ўсимликларни яшил қисмини (гулкаром, исмалоқ, дуккакли), сабзи, помидорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Йўтални ёки нафас етишмовчилигин тўсатдан пайдо бўлишида ёки кўпайиб боришида текширувдан ўтиш ва препарат билан даволашни тўхтатиш лозим. ОИТС синдроми бўлган беморларда ножўя самараларни хавфи сезиларли даражада юқори бўлади.

Стрептококкнинг чидамли штаммлари чақирган касалликларда қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш

Ҳомиладорликда фақат агар кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюриши мумкин. Ко-тримоксазол қабул қилаётган ҳомиладорларга, суткада 5 мг фолат кислотасини буюриш тавсия этилади. Ҳомиладорликнинг сўнгги муддатларида препаратни қўллашдан сақланиш лозим (янги туғилган чақалоқларда ядроли сариқликни хавфи). Лактация даврида қўлланилмайди.

Автомобилни бошқариш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автотранспортни хайдаш ва харакатланувчи механизмлар била ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиқлари, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, хушдан кетиш, онгни чалкашуви, иситма, гематурия, кристаллурия; давомли дозани ошириб юборилганда тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган диурез, сийдикни кислоталигини ошириш, м/и суткада 5-15 мг кальций фолинати, зарурати бўлса гемодиализ ўтказилади.

480 мг дан таблеткалар контур уяли ўрамда №10х2.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Борисовский завод медицинских препаратов” Очиқ акционерлик жамияти.

Беларусь Республикаси, Борисов ш., Чапаева кўч. 64.

Ko-Trimoksazol narxi dan boshlanadi 6100.00
Nomi Narxi so'm
Ko-Trimoksazol (Co-Trimoksazol) tabletkalari 400 mg / 80 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) 6100 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish