Nifustal
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nifustal suspenziyasi D / vnut. taxminan 220 mg / 5 ml 90 ml (shisha)»
5 мл суспензия қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: нифуроксазид - 220 мг;
ёрдамчи моддалар: карбомер, сахароза, лимон кислотаси, натрий гидроксиди метилпарабен (Е219), 30% симетикон эмульсияси, банан эссенцияси, тозаланган сув.
Банан ҳидли, оч-сариқ рангли суспензия; сакланганида бироз чўкма ҳосил бўлиши мумкин, лекин чайқатилганидан кейин, флакон тубида зич чўкма ҳосил қилмай, бир хил суспензия ҳолатига қайтади.
Ичиш учун суспензия.
Антибактериал синтетик восита (нитрофуран гур.). АТХ Коди: А07AX03.
Фармакодинамикаси
Нифуроксазид 5-нитрофуран хосиласига мансуб. Ичак бўшлигида граммусбат Staphylococcus оиласи ва баъзи грамманфий Enterobacteriaceae оиласи: Yersinia spp., Escherichia spp... Citobacter spp... Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. бактерияларга нисбатан маҳаллий антибактериал таъсирга эга.
Нифуроксазид Proteus vulgaris. Proteus mirabilis ва Psudomonas aeruginosa тури бактерияларига нисбатан антибактериал фаоллик кўрсатмайди.
Нифуроксазид сапрофит ичак флорасига таъсир килмайди. Нифуроксазидга чидамли штаммларини ривожланишига олиб келмайди. Аниқ таъсир механизми маълум эмас. Нифуроксазид бактериал хужайраларда оксил синтезини бузиши ва дегидрогеназа фаоллигини сусайтириши мумкин. Самарадорлиги ичак бўшлигидаги рН муҳитига боғлик эмас.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин нифуроксазид овкат ҳазм қилиш йўлларида деярли сўрилмайди. Ичак орқали ахлат билан чиқарилади.
Staphylococcus spp., Salmonella spp., Escherichia coli штаммларига сезгир ва инвазия аломатлари бўлмаган (масалан, умумий ахволни ёмонлашиши, иситма кўтарилиши, токсикоинфекция ва б.) келиб чиқиши бактериал бўлган ўткир диареяда қўлланилади.
Дозаси ва регидратация усули (перорал ёки вена ичига) пациентнинг ҳолатига, ёшига, хамрох касалликларига ва диарея огирлигига қараб аникланади.
Препарат ичга қабул килинади. Қўллашдан олдин бир хил суспензия олингунича флаконни яхшилаб чайқатиш керак. Зарурат бўлганида суспентзияни сув билан ичиш мумкин. Препарат овкат кабул килишдан қатъий назар қабул килинади.
Болалар учун дозалар:
- 2 ойликлан 6 ойликкача 2,5 мл ли 1-2 ўлчов қошиғи суткада 2 марта, хар 12 соатда буюрилади;
- 7 ойликдан 6 ёшгача 5 мл ли 1 ўлчов қошиғи суткада 3 марта, хар 8 соатда буюрилади;
- катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга 5 мл ли 1 ўлчов қошиғи суткада 4 марта, хар 6 соатда буюрилади.
Шифокор маслаҳатисиз нифуроксазидни 3 кундан ортиқ қабул килиш мумкин эмас.
Агарда бундан кейин симптомлар йўқолмаса, симптомларнинг сабабини аниклаш мақсадида синчковроқ диагностика килиш, шунингдек антибиотикотерапияни ўтказиш кераклигини кўриб чиқиш лозим.
Ўткир диареяни даволаш вақтида албатта пациент умумий аҳволига караб суюқлик танқислигини доимо перорал тўлдириш керак.
2,5 мл ли 1 ўлчов кошиги 110 мг нифуроксазид сақлайди.
5 мл ли 1 ўлчов қошиги 220 мг нифуроксазид саклайди.
Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан
Гранулоцитопениянинг бир ҳолати таърифланган.
Меъда-ичак йўллари томонидан
Нифуроксазидга шахсий юкори сезувчанлик ҳолида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареяни зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Кучсиз жадалликка эга бундай симптомларни пайдо бўлишида махсус даволашни қўллаш ёки нифуроксазидни қўллашни тўхтатишнинг зарурати йўқ. Юқорида санаб ўтилган кучли жадалликка эга симптомлар ривожланганида дорини кабул килишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик бемор нитрофуран ҳосилаларини кабул қилмаслиги керак.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан
Кам холларда тери тошмалар кўринишидаги тери реакциялари (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача) пайдо бўлиши мумкин. Кекса ёшли шахсда пустулезнинг бир ҳолати ва нифуроксазидга контакт аллергия натижасида тугунли қичитманинг бир ҳолати таърифланган.
Одатда нифуроксазид яхши ўзлаштирилади, деярли ножўя таъсирларни намоён қилмайди.
Нифуроксазидни унинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда, шунингдек 5-нитрофуран ҳосилаларига аллергияда қўллаш мумкин эмас. Препаратни вақтидан олдин туғилган ва 2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истемол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни қўзғатиши мумкин. Нифуроксазид билан даволанишда препаратнинг кучли адсорбцион хусусиятлари туфайли, перорал воситаларни бир вақтда қабул килишдан сакланиш лозим.
3 кун даволашдан кейин диарея давом этган ҳолларда шифокор билан маслахатлашиш зарур. Шифокор симптомларнинг сабабларини аниклаш мақсадида чукур диагностикани
Ўтказиши ва антибиотикотерапияни бошлаш масаласини кўриб чикиши керак. Нифуроксазидни шарбатлар, хом сабзавот ва мевалар, аччиқ ва ҳазм килиниши қийин бўлган овкатни инкор қилинган қатъий парҳезга риоя қилиб қўллаш керак. Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол килиш мумкин эмас, чунки алкоголь организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни кучайиши, қусиш, қоринда оғриқ, терини қизариши, танани юқори қисмида ва юзда иссиклик хисси, бошда шовкин, нафас олишни кийинлашиши, тахикардия, қўрқув хисси каби реакцияларни қўзғатиши мумкин.
Дори воситасида сахароза бўлганлиги туфайли, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза- галактозани сўрилишини бузилиши ёки сахароза-изомальтозанинг етишмовчилиги билан боглик бўлган, кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар бу препаратни қабул килмасликлари керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Нифуроксазидни ҳомиладорлик даврида қўллашга тааллуқли клиник маълумотлар йўк. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликни кечиши, эмбрион ва ҳомилани ривожланишига, тугрукни кечишига ёки тугрукдан кейин болани ривожланишига на бевосита, на билвосита таъсирини кўрсатмади.
Нифуроксазидни ҳомиладор аёлларга буюришда эҳтиёткорликка риоя килиш керак. Буюришдан олдин даволовчи шифокор кутилаётган фойда, ҳавфии синчковлик билан чамалаб кўриши керак.
Нифуроксазид меъда-ичак йўлларида сўрилмайди. Шунга қарамасдан, етарли клиник маълумотларнинг йўклиги сабабли, эмизикли аёлларга нифуроксазидни буюришда эҳтиёткорликка риоя килиш керак. Ҳомиладор, эмизикли аёллар нифуроксазидни кабул килишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши лизим.
Препаратни транспорт воситаси ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Нифуроксазид транспорт воситаси ва механизм бошкариш кобилият таъсир кўрсатмайди.
Ичга кабул қилиш учун нифуроксазид суспензия шаклидаги препаратини помалуы миқдорда бир ҳоллатда 2 ёшдаги болада дозани ошириб юборилиши таърифланган. Дозани ошириб юборилиши диарея ва уйкучилик кўринишда бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетган.
Доза ошириб юборилган ҳолларда меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия қилинади.
Ичиш учун суспензия 220мг/5мл 90 мл (флаконлар ўлчов қошиғи ёки стаканча билан тўпламда)
Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалардан асранг.
3 йил.
Флакон очилганидан кейин суспензиянинг яроклилик муддати 14 кун. Яроклилик муддати ўтгандан сўнг кулланилмасин.
Шифокор рецепти бўйича берилади.
«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор туманн, Янги Олмазор кўч., 51. Тел./факс: (99871) 248 02 05.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent