Nukleo Ts.m.f.
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nukleo C. M. F. Forte kukuni D/in. №3 (ampulalar + 2 ml erituvchi)»
таъсир қилувчи моддалар: лиофилланган кукунли 1 ампула 10 мг цитидин-5-монофосфатининг динатрийли тузини, уридин-5-трифосфатининг тринатрийли тузи, уридин-5-дифосфатининг динатрийли тузи, уридин-5-монофосфатининг дитнатрийли тузини, ҳаммаси бўлиб 6 мг (2,660 мг тоза уридинга тўғри келади) сақлайди;
ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421);
эритувчи: инъекция учун сув, натрий хлориди.
Инъекция учун эритма учун лиофилизат.
Нерв тизимига таъсир қилувчи моддалар. АТХ коди: N07XX10.
Фармакодинамикаси
Нуклео Ц.М.Ф. Форте ўз таркибида марказий нерв тизими (МНТ) касалликларини даволаш учун кенг қўлланиладиган нуклеотидлар: цитидин монофосфати (ЦМФ), уридин трифосфат (УТФ) сақлайди.
Биокимёвий нуқтаи назардан ушбу компонентларнинг таъсири қуйидагича:
ЦМФ нейронал мембрана, асосан сфингомиелин миелин қобиқнинг асосий компонентини шакллантирувчи липидлар комплексининг синтезида иштирок этади. Шунингдек ЦМФ нуклеин кислоталарининг (ДНК ва РНК) ўтмишдоши ҳисобланади, у ўз навбатида хужайра метаболизмининг (масалан, оқсил синтезида) асосий элемент ҳисобланади.
УТФ ЦМФ таъсирини тўлдириб гликолипидлар, нейронал структуралар ва миелин қобиқнинг синтезида кофермент сифатида таъсир қилади. Бундан ташқари УТФ мушакларни қисқариш жараёнида энергия манбаи сифатида таъсир қилади.
ЦМФ ва УТФ асосан миелин қобиқ ва бошқа нерв структуралари асосини ташкил қилувчи фосфолипидлар ва гликолипидлар синтезида иштирок этади. Бу жадал метаболик фаолликка ёрдам беради. Бу ўз навбатида периферик нервларни шикастланишида демиелинизацияни бошқариб миелин қобиқнинг регенерация жараёнларига ёрдам беради. Шундай қилиб, ЦМФ ва УТФ таъсирининг бирлашиши миелин қобиғининг регенерацияси нерв қўзғалишини тўғри ўтказилиши ва мушак трофикасини тикланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Нуклео Ц.М.Ф. Форте ўз таркибида физиологик маҳсулотлар сақлайди. Экзоген ва эндоген компонентларни миқдорий аниқлаш мураккаблиги сабабли классик фармакокинетик текширишларни ўтказиш имконияти йўқ. Шунингдек катта радиологик юклама сабабли радиоактив нишонланган маҳсулотни қўллаш ёрдамида тахлил ўтказиш имконияти йўқ.
Суяк-бўғим (ишиас, радикулит), метаболик (алкоголли, диабетик полинейропатия), инфекцион (ўраб олувчи темиратки) невропатияларини ва Белла фалажини даволаш. Юз, уч шохли нерв, қовурғалараро невралгия, люмбагони даволаш.
Препаратнинг алоҳида компонентларига маълум аллергик реакциялар.
Нуклео Ц.М.Ф. Форте мушак ичига юбориш учун инъекциялари. Юбориш олдидан эритувчини лиофилланган кукунли ампулага ўтказиш керак. Катталарга Нуклео Ц.М.Ф. Форте суткада 1 марта 1 инъекция дозада буюрилади.
Болаларга Нуклео Ц.М.Ф. Форте ҳар икки суткада 1 инъекция дозада тавсия қилинади.
Тавсия қилинган даволаш курси: 3 ёки 6 сутка. Кейинчалик даволашни Нуклео Ц.М.Ф. Форте капсулаларини қўллаш билан даволашни давом эттириш тавсия этилади.
Таърифланмаган. Юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакцияларни пайдо бўлиш ҳолларида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препаратнинг паст токсиклигини эътиборга олиб, ҳатто тасодифан терапевтик доза ошириб юборилганида ҳам заҳарланишнинг эҳтимоли кам.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Агар шифокор фикрича она учун кутилаётган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Нуклео Ц.М.Ф. Форте транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
2 йил.
Болалар олаолмайдиган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Лиофилланган кукунли 3 ампула ва эритувчили 3 ампула картон қутида.
Рецепт бўйича.
Феррер Интернаcиональ, С.А./Ferrer Internacional, S.A.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Nukleo C. M. F. Forte kukuni D/in. №3 (ampulalar + 2 ml erituvchi) | 139800 so'm |
Nukleo S.M.F. Forte №30 kapsulalar (2 blister x 15 kapsula) | 170000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent