Pleo
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Pleo eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)»
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сорбитол - 6,0 г, натрий лактат эритмаси - 1,9 г, натрий хлориди - 0,6 г, кальций хлориди - 0,01 г, калий хлориди - 0,03 г, магний хлориди - 0,02 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 100 мл гача.
Тиниқ рангсиз эритма.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритма. АТХ коди: В05СВ.
Фармакодинамикаси
Плео реологик, шокка қарши, дезинтоксикацион, ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирга эга. Препаратни асосий фармокологик фаол моддаларидан сорбитол ва натрий лактат ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейинчалик глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми долзарб энергия манбаи сифатида, қолган қисми гликоген сифатида ишлатилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси тўқималар перфузияси ва микроциркуляциясини яхшилаб дезагрегат таъсир кўрсатади.
Бикарбонат эритмалардан фарқли равишда, метаболик ацидозни натрий лактати ёрдамида тузатиш, уни моддалар алмашинуви жараёнига кириши туфайли, рНни кескин ўзгаришларини чақирмаган ҳолда секинроқ амалга ошади. Юборилганда 20-30 мин дан кейин натрий лактатнинг таъсири юзага чиқади.
Кальций хлориди кальций ионлар танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини узатилиши жэараёнида, скелет ва силлиқ мушаклар қисқаришида, миокард фаолиятида, суяк тўқимасининг шаклланишида, қон ивишида керакли ҳисобланади. Хужайра ва қон томир деворлари ўтказувчанлигини сусайтириб, яллиғланиш реакцияларини ривожланиш олдини олади ва организмни инфекцияларга нисбатан чидамли қилади.
Калий хлориди сув туз мувозанатни тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсирни, юқори дозаларда манфий ино ва дромотроп таъсирни ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимини симпатик қисмида қўзғалишни чақиради. Миастения, дистрофияда скелет мушакларини қисқаришини яҳшилайди.-
Фармакокиентикаси
Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, 80-90% утилизация қилинади ва жигарда гликоген ҳолида йиғилади, 5% бош мия тўқимасида, юрак ва скелет мускулларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Қон томир тизимига тушгандан кейин натрий лактатдан натрий, карбонат ангидриди ва сув ҳосил бўлади, улардан натрий бикарбонат ҳосил қилади, бу L изомерини ошиши ва бошқа қисми (D изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.
Натрий хлорид қон томир тизимидан тезда ажралиб, вақтинчалик қон циркуляциясини ҳажмини кўпайтиради. Диурезни кучайтиради.
- капиляр қон айланишини яхшилаш мақсадида травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шокида олдини олиш ва даволаш учун;
- ўткир қон йўқотиш, интоксикация билан кечадиган куйиш касалликларида ва инфекцион касалликлар;
- сурункали гепатит, сепсис;
- операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги давр;
- Рейно касаллиги, эндартериитлар, тромбофлебитлар, тромбозларни олдини олишда артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.
Препарат катталарда вена ичига томчилаб минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Препаратни томчилаб юбориш йўли билан минутига 30 томчи тезлик билан юбориб текшириб курилгандан сўнг, зарур бўлганида оқимли юбориш мумкин.15 томчи юборилгандан сўнг препарат юбориш тўҳтатилади, ва 3 минутдан кейин реакциялар пайдо бўлмаса, препарат оқим билан юборилади.
Катталарга травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокда 600-1000 мл (10-15 кг/мл беморнинг тана вазнига) бир марта ва қайтадан 600-1000 мл (10-15 кг/мл тана вазнига) аввал оқим билан кейин томчилаб юборилади.
Сурункали гепатит бўлган катталарга 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) томчилаб юборилади.
Ўткир қон юқотишда 1500-1800 мл (25 кг/мл тана вазнига) буюрилади.
Операциядан олдинги даврда ва ҳар хил турдаги операция аралашувларида 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) 3-5 кун давомида буюрилади.
Тромбооблитерацияловчи қон томир касалликларида венага 8-10 кг/мл тана вазнига ҳисоблаб томчилаб кун ора буюрилади, даволаш курси 10 та инфузиягача ташкил қилади.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал қон босимининг кутарилиши ёки тушиши, тахикрдия, ҳансираш, акроцианоз.
Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.
Тери ва тери ости клечаткаси томонидан бузилишлар: тер тошмаси, эшакеми, қичишиш.
Препарат компонентларига шаҳсий юқори сезувчанлик. Плеони алкалозда, ҳамда катта ҳажмда суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳолатларда (бош мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак - қон томир декомпенсацияси, III босқичидаги артериал гипертензия, буйрак етишмовчилиги терминал босқичи), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида қўллаш мумкин эмас.
Плеони фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан қўшиш мумкин эмас.
Препаратни қондаги элктролитлар ва кислота ишқорий ҳолатини, артериал қон босими ва жигар фаолиятини назорати остида қўллаш керак. Тошли холецистит бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши
Ҳомиладорлик даври ва эмизишда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йуқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланидмасин.
Алкалоз, айрим ҳолатларда коллапс, сувсизланиш (кучли диурез ҳисобига) намоён бўлади, препаратни дарҳол юборишни тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади. Юбориш тезлиги ҳисобига тахикардия, артериал босимнинг ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, тўш орқасида оғриқ, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Эритма қўллаш тўхтатилгандан кейин ёки қуйиш тезлиги сезиларли камайтирилганда кўрсатилган симптомлари тезда йўқолади.
Инфузия учун эритма 100 ёки 200 мл, 250 мл дан флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
2 йил.
Рецепт буйича.
«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK.
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс (99871) 248-02-05.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Pleo eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) | 48600 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent