Сорбамин
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Сорбамин 18 раствор д/инф. по 200 мл (флакон)»
Фаол моддалар: L-изолейцин - 0,25 г, L-лейцин - 0,40 г, L-лизин гидрохлорид - 0,50 г, L-метионин - 0,25 г, L- фенилаланин - 0,35 г, L-треонин - 0,25 г, L-триптофан - 0,10 г, L-валин - 0,32 г, L-аланин - 0,72 г, L-аргинин гидрохлориди - 0,59 г, L-аспарагинат кислотаси - 0,15 г, L-цистеин гидрохлориди - 0,02 г, L- глутамин кислотаси - 0,25 г, L- гистидин гидрохлориди - 0,34 г, L- пролин - 0,29 г, L-серин - 0,00019 г, L-тирозин - 0,02 г, глицин - 0,35 г.
Ёрдамчи моддалар: сорбитол - 5 г, инъекция учун сув 100 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислоталар. АТХ Коди: В05BA01.
Фармакодинамикаси
Препарат оқсилга паст, нормал ёки юқори эҳтиёжи бўлган турли патологияли беморларни, энтерал озиқланиш самарасиз ёки иложи бўлмаган ҳолларда парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган.
Препаратда сақланувчи алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган L-аминокислоталар табиий физиологик бирикмалардир. Овқат билан тушадиган ва оқсилларнинг парчаланиши йўли билан олинадиган аминокислоталар каби, парентерал юбориладиган аминокислоталар ҳам кон плазмасининг эркин аминокислоталарининг умумий таркибига тушади, ундан хужайраларга оқсилларнинг синтези учун ва турли метаболик йўлларига кетади. Барча аминокислоталар L-шаклларда бўлиб, бу уларнинг оқсил биосинтезида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Барча саккизта алмашитириб бўлмайдиган, шунингдек шартли равишда алмаштириб бўладиган L-аргинин ва L-гистидин сақлайди.
L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўладиган аммонийнинг заҳарли ионларини боғлайди. Бу препаратларда энергиянинг асосий манбаи сорбитолдир, у жигарда фруктоза-6-фосфатга фосфорланади.
Сорбитол ва фруктозани ўзлаштирилишида инсулин иштирок этмайди, бу уларни инсулинга боглик бўлмаган энергия манбаига айлантиради улар қўлланганида глюкоза сақловчи парентерал озиқланиш учун препаратлар ишлатилганида учраши мумкин бўлган гипергликемик ацидоз пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, сорбитол глюкозага қараганда аминокислоталарнинг энг яхши эритувчисидир, чунки альдегид ва кетон гуруҳларни сақламайди, аминогурухлар билан ўзаро таъсир қилмайди ва аминокислоталарнинг ўзлаштирилишини пасайтирмайди.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, y сўнгра сийдик билан чиқарилади. Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади.
Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.
Парентерал озиқлантириш:
- энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;
- овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, мальабсорбция синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);
- жароҳатларда;
- куйишларда;
- сепсисда;
- хавфли ўсмаларда;
- операциядан олдинги ва кейинги даврда қўлланилади.
Пациентнинг ҳолатига қараб индивидуал равишда белгиланади.
Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотани талаб этилишига мувофиқ буюрилиши керак.
Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.
Препаратни қўлланганда келиб чиқадиган ножўя таъсирларнинг рўйхати қуйида келтирилган. Бу тўлиқ бўлмаган рўйхат. Ушбу ножўя самаралар кузатилиши мумкин, бирок ҳар доим хам эмас. Айрим ножўя самаралар кам ҳолларда учраши мумкин, бироқ жиддий бўлиши мумкин.
*шу жумладан: тери, меъда-ичак ва қон айланишининг жиддий бузилишлари (шок), шунингдек респиратор ҳолатлар.
**куйидаги куринишларни ўз ичига олади: гипертермия, қалтираш, гипотензия, гипертензия, артралгия, миалгия, эшакеми, тошма, қичишиш, эритема, бош огриги.
Парентерал аминокислотали маҳсулотларни қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа ножўя реакциялар ҳақида хабарлар мавжуд:
- азотемия, гипераммонемия;
- аминокислотали компонентни қўллаш сабаб бўлган ёки тахмний роль ўйнаган парентерал озиқланишидаги ҳабар берилган ножўя реакциялар;
- жигар етишмовчилиги, жигар циррози, жигар фибрози, холестаз, жигар стеатози, қон плазмасида билирубин миқдорини ошиши, холецистит, холелитиаз;
- инфузия жойида тромбофлебит, веноз таъсирланиш (инфузия жойида флебит, оғриқ, эритема, иссиқлик ҳисси, шиш, қалинланиш) кузатилиши мумкин.
Препаратни куйидаги холатларда буюриш мумкин эмас:
- фаол компонентларга ёки тўлдирувчиларнинг бирортасига ўта юқори сезувчанлик;
- аминокислоталар метаболизмининг туғма аномалиялари (бузилиш);
- хаёт учун хавфли бўлган қон айланишининг кучли бузилишлари (масалан, шок, жигар комаси);
- гипоксия;
- метаболик ацидоз;
- жигарнинг юқори гипернатриемияси ва гиперкалиемияси;
- гемофильтрация ёки гемодиализга қарши бўлган оғир буйрак етишмовчилиги;
- чакалокларда кўллаш мумкин эмас, чунки озуқа моддаларининг нисбати болалар учун махсус талабларга мос келмайди;
- инфузион даволашда умумий кўллаш мумкин бўлмаган холатлари;
- компенсацияланмаган юрак етишмовчилиги ўткир кўриниши;
- ўпкада сув тўпланиши гипергидратация;
- аёлларда ҳомиладорлик ва гўдакларни эмизиш вақтида;
- сорбитолни ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат юборилганида аргининни тиопентал билан номутаносиблигини ҳисобга олиш керак. Эритмага амикацин, ампициллин, цефотаксим, цефтриаксон, хлорамфеникол, клиндамицин, доксициклин, эритромицин глюцептати ёки лактобионати кўринишида, гентамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперацилин, тетрациклин, торбамицин, ванкомицинларни қўшиш мумкин.
Бундай эритмалар хона ҳароратида 6-24 соатгача барқарор бўлиб қолади.
Шунингдек эритмага аминофиллин, кальций глюконати, хлорпромазин, циметидин, низатидин, фамотидин, ранитидин, циклофосфамид, цитарабин, дигоксин, допамин, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, инсулин, пропранолол, норадреналин, лидокаин, морфин, метотрексат, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопамид, фитоменадионни қўшиш мумкин.
Бундай эритмаларнинг хона ҳароратидаги барқарорлиги 24 соатгача.
Препарат фақат келиб чикиши бошка аминокислоталарнинг метаболизмини бузилиши мавжуд бўлганда хавфини синчков баҳолагандан сўнг юбориш лозим.
Жигар ёки буйрак етишмовчилиги булган пациентларда препаратнинг дозасига шахсий талабларга мувофик тузатиш киритиш керак.
Зардобнинг юқори осмолярлиги бўлган пациентларда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Зардоб электролитларини, қонда глюкоза миқдорини, суюқликнинг мувозанати, кислота- ишкор мувозанати ва буйрак функциясини (креатинин) мунтазам назорат қилиш лозим, шунингдек, мониторинг зардобли протеин ва жигар функциясининг назоратини қамраб олиши лозим;
Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга кўп хажмдаги инфузион суюқликларни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат энергетик қўшимчанинг адекват миқдори билан биргаликда парентерал озиқланишнинг умумий тартибининг қисми деб қўлланилиши мумкин. Инфузия жойини ҳар куни яллиғланиш ёки инфекция белгиларини бор ёки йуқлигига текшириб туриш лозим.
Аминокислоталарни сақловчи эритмаларни парентерал юборилганда азотемия хақида хабарлар мавжуд ва асосан буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлганда келиб чиқиши мумкин;
Инфузияни бошлашдан аввал сув-туз мувозанатининг, жиддий бузилишлари, суюқлик юкламасининг оғир холатлари ва моддалар алмашинувининг оғир бузилишларини бартараф этиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препарат организмнинг энергетик эхтиёжи учун озиқланиш манбаи ҳисобланади.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас, бундай пациентларда ушбу препаратни юборишдан аввал, бошқа оқсиллар манбаини қабул қилиш буюрилиши керак.
Ушбу препарат билан мустақил даволаниш, жадалликни ошишига ва герпесларнинг кўпайиб кетишига олиб келишини тажрибалар кўрсатди. Эҳтимол, ушбу аминокислоталар мушакларни ўсишига олиб келиши билан бирга, вирусларнинг ўсишига ҳам олиб келиши мумкин. Вирусли инфекцияси бўлган, айниқса герпес билан касалланган пациентлар ушбу қўшимчани қўллашдан сақланишлари лозим.
Фенилаланин аминокислотаси артериал босимини хавфли ошишини чақириши мумкин. Шунингдек, улар юракни тез уриши, чарчоқлик ва бош айланишини чақиради.
Ушбу симптомлар антидепрессантларни ва МАО ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда ёмон ўтади, бироқ, ушбу самарани уларни қабул қилаётган барча пациентларда кўрсатмаслиги мумкин. Потенциал хавфли кўшимчани қўллашдандан аввал, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Лейцинли токсиклик, делирий ва неврологик бузилишларни чақиради, хаётга хавф солиш эхтимоли бор. Лейцин билан дозани ошириб юборилишида хеч қандай антидот йўк. Махсус муолажалар мувофиқ чораларни ўз ичига олиши лозим.
100 мл ёки 200 мл дан шиша бутилкаларда.
Ҳар бир бутилка (флакон) қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«REKA-MED FARM» МЧЖ ҚК,
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С.Рахимов номидаги СИУ, М.Зохидова кўчаси, 36. Тел: (99-895) 510-57-02
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Сорбамин 18 раствор д/инф. по 200 мл (флакон) | 85 900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent