Facebook Pixel Code

Tiokor

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Tiokor in'ektsiya uchun eritma 25 mg/ml, 4 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tiokor in'ektsiya uchun eritma 25 mg/ml, 4 ml №10 (ampulalar)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тиазот кислотасининг морфолин тузи - 25 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: С01ЕВ.

Тиокорнинг фармакологик самараси ишемияга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи ва антиоксидант таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс циклида хужайра ичида АТФ заҳирасини сақланиши билан бирга оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. Тиокор молекуласининг таркибида оксидланиш-қайтарилиш хусусиятлари характерли бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги, антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди.

Тиол гуруҳининг кимёвий жиҳатдан кучли қайтарувчи хусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради.

Антирадикал ферментлар - супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани қайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини ҳосил бўлишини олдини олади.

Тиокорнинг таъсири миокарднинг ишемияга учраган соҳаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг қисқарувчанлик функциясини авж олиб борувчи сусайишини олдини олишга, барқарорлашишига ва мувофиқ равишда некроз соҳасини ва миокард ишемиясини камайишига олиб келади.

Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади.

Миокардда метаболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик хусусиятини кучайиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик касаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун Тиокорни тавсия этиш имконини беради.

Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел равишда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини ҳисобга олиб, Тиокор жигар касалликлари ва ички аъзоларнинг бошқа касалликларини даволашда қўлланади.

Препарат гепатоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг центролобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради.

Сафро синтези ва уни ажралиб чиқарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Қон плазмасидаги Тиокорнинг максимал концентрациясига мушак ичига юборилганда - 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборилганда - 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10% дан ошмайди.

Тиокор асосан буйракда - 31% тўпланади. У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам - ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.

Юрак ишемик касаллиги: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда; юрак аритмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади.

Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Катталарга миокард инфаркти, яққол намоён бўлган сурункали гепатитда Тиокор биринчи 5 кун давомида мушак ичига 2 мл дан 25 мг/мл эритма (50 мг дан) кунига 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин минутига 2 мл тезликда 25 мг/мл эритма (100 мг) 4 мл дан кунига 1 марта ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25 мг/мл эритмали 2 ампула 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 мл да суюлтирилади) томчилаб юборилади.

Даволашнинг бешинчи кунидан йигирманчи кунигача Тиокор таблеткаларда (100 мг дан кунига 3 марта) буюрилади.

Зўриқиш стенокардияси ва тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклероз, минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиокор мушак ичига 10 мг/мл эритма 2 мл дан кунига 3 марта юборилади.

Даволаш курси - 20-30 кун.

Жигар циррозида даволаш курси - 60 кун. Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл (50 мг) дан кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда аллергик реакциялар: қичишиш, терининг гиперемияси, иситма, тери тошмалари (уртикар, папуллез, майда нуқтали, доғли тошмалар) пайдо бўлиши мумкин; бошқа препаратларни қабул қилиш фонида эшакеми ва ангионевротик шишнинг айрим ҳоллари, анафилактик шокнинг бир ҳолати таърифланган.

Айрим пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган қуйидаги нохуш ҳолатлари таърифланган:

  • марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши;
  • юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия (бир ҳолат);
  • меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик ҳолат кўринишлари - оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш;
  • нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш (бир ҳолат).

Тиокорга юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Тиокорни кардиопротектив препарат сифатида юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган асосий воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.

Гепатопротектор восита сифатида мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усулларини буюриш билан бирга олиб бориш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тажрибаси етарли эмас.

Болалар

Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси етарли эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Даволаш симптоматик.

Инъекция учун 25 мг/мл эритма, 2 мл ва 4 мл дан ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

"RADIKS" ХИИЧК, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50

Тел. 273-43-98, факс 273-80-58

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish