Facebook Pixel Code

Tiotrin

Tovarlar: 2
Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 2 ml №10 (ampulalar)
Samsun-Tashkent Farm (O`zbekiston)
dan 26500 so'm
Retsept bo'yicha
в 6 dorixonalarda
Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 4 ml №10 (ampulalar)
Samsun-Tashkent Farm (O`zbekiston)
dan 44100 so'm
Retsept bo'yicha
в 6 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 26500 so'm gacha 44100 so'm (6 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 2 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 2 ml №10 (ampulalar)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: морфолиний-3-метил-1,2,4-триазолил-5-тиоацетат (тиотриазолин) - 25 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: C01EB.

Морфолиний-метил-триазолил-тиоацетат (ММТТА) фармакологик самараси ишемияга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммунмодуляция қилувчи таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс циклида АТФ ҳужайра ички заҳирасини сақланиши билан оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. ММТТА молекуласининг таркибида оксидланиш-қайтарилиш хусусиятлари характерли бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги, антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди. Тиол гуруҳининг кучли қайтарувчи хусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради. Антирадикал ферментлар - супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани қайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини кучайишини олдини олади.

ММТТАнинг таъсири миокарднинг ишемияга учраган соҳаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг қисқарувчанлик фаолиятини кучайиб борувчи сусайишини олдини олишга, турғунлашишига ва мувофиқ некроз ўчоғини ва миокарднинг ишемиясини камайишига олиб келади. Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади. Миокардда метаболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик қобилиятини ошиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик кассаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун тиотриазолинни буюриш имконини беради.

Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел ҳолда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини ҳисобга олиб, ММТТА жигар касалликлари ва бошқа ички касалликларни даволашда қўлланади. Препарат гепатоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг марказий лобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углеводород, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради. Сафронинг синтези ва чиқарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Қон плазмасидаги ММТТА максимал концентрациясига мушак ичига юборишда - 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборишда - 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон оқсилари билан боғланиши 10% дан ошмайди. ММТТА асосан буйракларда - 31% тўпланади. У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам - ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.

Юрак ишемик касаллиги: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда; юрак аритмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади. Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Катталарга миокард инфаркти, яққол намоён бўлган сурункали гепатитда ТИОТРИН С.Т биринчи 5 кун давомида мушак ичига 2 мл дан 25мг/мл эритма (50 мг дан) кунига 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин минутига 2 мл тезликда 4 мл дан 25мг/мл эритма (100 мг) кунига 1 марта ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25мг/мл эритмали 2 ампула 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 млда суюлтирилади) томчилаб юборилади. Даволашнинг бешинчидан йигирманчи кунигача ММТТА таблеткаларда (100 мг дан кунига 3 марта) буюрилади.

Зўриқиш стенокардияси ва тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклероз, минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда ТИОТРИН С.Т мушак ичига 10 мг/мл эритма 2 мл дан кунига 3 марта юборилади. Даволаш курси - 20-30 кун. Жигар циррозида даволаш курси - 60 кун. Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш ММТТА таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда аллергик реакциялар: қичишиш, терининг гиперимияси, иситма, тери тошмалари (уртикар, папуллез, майда нуқтали, доғли) пайдо бўлиши мумкин; бошқа препаратларни қабул қилиш фонида эшакеми ва ангионевротик шишнинг айрим ҳоллари, анафилактик шокнинг бир ҳолати таърифланган. Алоҳида пациентларда, асосан кекса ёшдаги, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган ҳоллари таърифланган:

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия (бир ҳолат);

Меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик ҳолни кўринишлари - оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш;

Нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш (бир ҳолат).

ММТТАга юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Тиотрин С.Тни кардиопротектив препарат сифатида юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган базис воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин. Гепатопротектор восита сифатида мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усуллари билан бирга буюриш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.

Болалар. Болаларда қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Даволаш симптоматик.

2 мл дан ампулада, 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.

4 мл дан ампулада, 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатишга йўл қўйилмасин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

«Самсун Ташкент Фарм» Лтд ҚК.

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100109, Хўжаев кўч., 42

Тел/факс: (0-371) 214-52-23, (0-371) 214-89-39

E-mail: sam-tash@mail.ru

Tiotrin narxi dan boshlanadi 26500.00
Nomi Narxi so'm
Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 2 ml №10 (ampulalar) 26500 so'm
Tiotrin S. t eritmasi D/in. 2,5% 4 ml №10 (ampulalar) 44100 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish