Facebook Pixel Code

Elevit Pronatal qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 129100 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Paketdagi miqdor:
100 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

A vitamini: 3600 Xalqarobirlik/tabletka, Biotin: 0.2 mg/tabletkalar, E vitamini: 15 mg/tabletkalar, Foliy kislotasi: 0.8 mg/tabletkalar, Fosfor: 125 mg/tabletkalar, Kaltsiy: 125 mg/tabletkalar, Marganets sulfat: 1 mg/tabletkalar, Mis: 1 mg/tabletkalar, Nikotinamid: 19 mg/tabletkalar, S vitamini: 100 mg/tabletkalar, Sink: 7.5 mg/tabletkalar, Temir: 60 mg/tabletkalar, Vitamin b1: 1.6 mg/tabletkalar, Vitamin b12: 0.0004 mg/tabletkalar, Vitamin b2: 1.8 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 2.6 mg/tabletkalar, Vitamin d3: 500 Xalqarobirlik/tabletka

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Elevit Pronatal qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи моддалар: А витамини (пальмитат) 3600 ХБ, D3 витамини (холекальциферол) 500 ХБ, Е витамини (альфа-токоферил ацетати) 15 мг, С витамини (кальций аскорбат дигидрати) 100 мг, Фолат кислотаси (В9 витамини) 0,8 мг, В1 витамини (тиамин нитрати) 1,6 мг, В2 витамини (рибофлавин) 1,8 мг, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди). 2,6 мг, В12 витамини(цианокобаламин) 4 мкг, Никотинамид (РР витамин ) 19 мг, Биотин 200 мкг, Кальций пантотенати (В5 витамини) 10 мг, Кальций (сувсиз кальций гидрофосфати, кальций пантотенати, кальций аскорбат дигидрати) 125 мг, Магний (енгил магний оксиди, магний гидрофосфат тригидрати, магний стеарати) 100 мг, Фосфор (сувсиз кальций гидрофосфати, магний гидрофосфат тригидрати) 125 мг, Темир (темир фумарати) 60 мг, Рух (рух сульфат моногидрати) 7,5 мг, Мис (сувсиз мис сульфати ) 1 мг, Марганец (марганец сульфат моногидрати,темир фумарати) 1 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маннитол (Е421), макрогол 400, глицерол дистеарати (Е472), желатин (Е441), микрокристал целлюлоза (Е460), этилцеллюлоза, натрий крахмала гликоляти, магний стеарати (Е572) , повидон К90, повидон К30.

Қобиғи: гипромеллоза, этилцеллюлозанинг сувли дисперсияси, макрогол 6000, тальк (Е553b), титан диоксиди (Е171), темир II оксиди (Е172).

Кулранг-сариқ рангли, бир томонида рискаси бўлган узунчоқ таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Поливитаминминерал комплекси. АТX коди: А11АА03.

Фармакодинамикаси

Элевит Пронаталь ҳомиладорликни режалаштириш, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиладиган витаминлар, минераллар ва микроэлементлар комплексидан иборат. Бу компонентларнинг дозалари ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг овқатланиш рациони учун тавсия қилинган дозаларга тўғри келади. Элевит Пронаталь ҳомиладорликни нормал кечиши учун зарур бўлган витаминлар ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжнинг ўрнини қоплайди.

Витаминлар ва минераллар ҳомилани тўғри ривожланиши ва ўсиши учун, метаболизмни нормал кечиши (липидлар, нуклеин кислоталари ва протеинларнинг шаклланиши; аминокислоталар, коллаген ва нейромедиаторларнинг синтези) учун зарурдир.

Препаратнинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ.

А витамини турли моддаларнинг (оқсиллар, липидлар, мукополисахаридлар) синтезида иштирок этади ва терининг, шиллиқ қаватларнинг, шунингдек кўриш аъзоларининг нормал фаолияти кўрсатишига ёрдам беради.

В1 витамини ва нерв тизимининг нормал фаолият кўрсатишига ёрдам бериб; юрак фаолиятини нормаллашишида иштирок этади.

В2 витамини тўқималарнинг, шу жумладан тери хужайраларининг регенерация жараёнларига, ёрдам беради.

В6 витамини суякларни, тишларни, милкни структураси ва функциясини қувватлаб туришга ёрдам беради, эритропоэзга таъсир кўрсатади, нерв тизимини нормал фаолият кўрсатишга ёрдам беради.

В12 витамини эритропоэзда иштирок этади, нерв тизимини нормал фаолият кўрсатишга ёрдам беради.

В гуруҳи витаминлари организмда турли модда алмашинувини йўлга солувчи турли ферментларнинг ҳосил бўлишида иштирок этади, бошқаради, ҳомиладор аёллардаги токсикозда кўнгил айниши ва қусиш хуружларини пасайишига ёрдам беради.

С витамини қатор биологик фаол моддаларнинг оксидланишида, бириктирувчи тўқимани алмашинувида, углеводлар алмашинувида, қон ивишида ва тўқималарнинг регенерациясида иштирок этади, стероид гормонларни ҳосил бўлишини рағбатлантиради, капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради.

С витамини организмнинг инфекцияларга нисбатан қаршилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини пасайтиради.

D3 витамини ҳомиладор аёлнинг организмида кальций ва фосфорнинг мувозанатини сақлаб туришида муҳим роль ўйнайди. Унинг етишмовчилигида болаларда рахит, катталарда суяк тўқимасида кальций миқдорини камайиши (остеопороз) юз беради.

Е витамини - табиий антиоксидан бўлиб, қоннинг юқори ивувчанлигини бартараф этади ва периферик қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Оқсиллар ва гемоглобин синтезида, хужайраларнинг ўсиш жараёнида, скелет мушаклари, юрак ва қон томирларнинг, жинсий безларнинг фаолиятида иштирок этади. Ҳомиладорликнинг илк босқичида Е витамини етишмовчилиги бола ташлашнинг сабаби бўлиши мумкин.

Биотин моддалар алмашинув жараёнларида иштирок этади, оқсилни ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Кальций пантотенати ёғлар, оқсиллар ва углеводларнинг метаболизми жараёнида иштирок этади.

Фолат кислотаси аминокислоталарнинг метаболизмида, пурин ва пиримидин асослари синтезида иштирок этади. Фолат кислотасининг танқислиги ДНК биосинтезини камайишига ва хужайра репликациясини бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида қон яратиш жараёнлари ва ҳомиладорлик вақтида ҳомилада нерв найининг ривожланиши бузилиши мумкин.

Никотинамид оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, водород ва фосфатнинг ташиб ўтказилишини таъминлайди.

Кальций суяк тўқимасининг шаклланишида, қон ивишида, нерв импульсларини ўтказилишида, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришида, юракни нормал фаолият кўрсатишида иштирок этади. У шунингдек темирни сўрилишига ёрдам беради.

Магний мушак ва суяк тўқимасини шаклланишида қатнашади, шунингдек оқсил синтезида иштирок этади.

Темир гемоглобин молекуласининг бир қисми бўлиб, организмда кислородни ташилишида иштирок этади ва ҳомиладор аёлларда, айниқса ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида анемияни ривожланишини олдини олади.

Марганец суякларнинг тўғри минерализациясида иштирок этади.

Мис эритроцитларнинг норал функциясини ва темир алмашинуви учун зарурдир.

Рух ҳомила скелетини нормал шаклланиши ва тўқималар регенерацияси учун зарур бўлиб, айрим гормонлар, шу жумладан инсулиннинг таркибига киради, она қорнидаги қатор аномалияларни юз бериши эҳтимолини пасайтиради.

Фосфор нерв тизими фаолиятини нормаллаштиради, организмнинг энергетик тизимида асосий компонент ҳисобланади. Суяк тўқимасини ўсиши ва ривожланишини рағбатлантиради, қон яратилишини фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Таъсир этувчи моддаларнинг фармакокинетик хусусиятлари адабиётларда кенг таърифланган.

Ушбу препаратнинг таъсир этувчи моддалари витаминлар, минераллар ва микроэлементлар инсон организмида кенг тарқалган алмаштириб бўлмайдиган озуқа элементлари ҳисобланади.

Плазмада ва тўқималарда озуқа элементларининг таркиби гомеостатик тарзда бошқарилади ва суткалик ўзгаришлар, овқатланиш ҳолати, бўй, ҳомиладорлик ва лактация каби турли омилларга боғлиқ бўлади.

Ҳомиладорликни режалаштириш ва ҳомиладорлик вақтида, эмизиш даврида мувозанатланмаган ва/ёки тўлиқ бўлмаган овқатланишда витамин ва минералларга эҳтиёжни ошиб кетиши сабабли, витамин ва минераллар етишмовчилигини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Аёлларга ҳомиладорликдан олдин (режалаштирилганида, ҳомила пайдо бўлишидан бир ой олдин), ҳомиладорлик даврида, туғруқдан кейин ва эмизиш даврида ичга, суткада 1 таблеткадан овқат билан, бутунлигича ва бир стакан (250 мл) сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Эрталабки кўнгил айнишида препаратни кундузи ёки кечқурун қабул қилиш тавсия қилинади.

Болалар ва ўсмирлар

12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳомиладор бўлган ёки ҳомиладорликни режалаштирган ёки эмизаётган қизлар-ўсмирлар: суткада 1 таблеткадан буюрилади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар:

Буйрак функциясини бузилишиган бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Элевит Пронатальни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим.

Препарат яхши ўзлаштирилади, лекин кам ҳолларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар бўлиши мумкин: эпигастрал соҳасида дискомфорт, қабзият, метеоризм, қусиш, диарея, кўнгил айниши.

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин: эшакеми, юзни шиши, ҳансираш, терини таъсирланиши, терида тошмалар, пуфакчали тошма, анафилактик шок. Бундай вазиятларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин (препаратда В2 витаминининг мавжудлиги билан боғлиқ бўлган ва клиник аҳамиятга эга бўлмаган ҳолат). Препарат темир сақлайди, бу аҳлатни қора рангга бўялишига олиб келиши мумкин. Ушбу самара зарарсиз ва клиник аҳамиятга эга эмас.

С витамини глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа етишмовчилиги ҳолларида гемолитик анемия чақириши мумкин.

Кам ҳолларда гиперкальциурия, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, юқори қўзғалувчанлик бўлиши мумкин.

Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек ушбу йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, А ва/ёки D витаминининг гипервитаминози, А витамини ёки синтетик изомерлари изотретиноин ва этретинат билан ёндош даволаш (бета-каротин А витаминини қўшимча тушишининг манбаи сифатида қаралади), гиперфосфатимия, гипермагниемия, гиперкальциемия, кальцийни сийдик билан чиқарилишини кучайиши, буйрак функциясини бузилиши, темир ва миснинг метаболизмини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Элевит Пронатальни тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида витаминлар ва минералларнинг дозасини ошириб юборилишидан далолат берувчи маълумотлар йўқ.

Дозани ошириб юборилишининг кўпчилик ҳоллари витамин сақловчи препаратларнинг катта дозаларини бир вақтда қабул қилиш оқибатида юз беради. Ўткир ва дозани ошириб узоқ вақт юборилиши А ва D гипервитаминозларига, гиперкальциемияга, темир ва миснинг токсиклигига олиб келиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: бош оғриғи, онгнинг чалкашиши, МИЙ бузилишлари қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш.

Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Эҳтиёткорлик чоралари

Кўрсатилган дозадан оширилмасин. Айрим компонентларининг, айниқса А витамини, D витамини, темир ва миснинг жуда юқори дозалари, соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Фолат кислотаси, В12 витамини ва темирнинг юқори дозалари анемиянинг айрим шаклларини ниқоблаши мумкин.

Бошқа витамин сақловчи препаратларни қабул қилувчи пациентлар, Элевит Пронатальни қўллашдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Препарат лактоза сақлайди, буни галактозани ўзлаштираолмасликда, лактоза етишмовчилигида ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилишида ҳисобга олиш лозим.

Препарат йод сақламайди. Йоднинг қўшимча манбаининг зарурлиги шифокор билан келишилган бўлиши.

Лактация даврида қабул қилинаётган витаминлар ва минераллар она сути билан чиқарилади, агар бола бошқа витамин-минерал мажмуаларни қабул қилаётган бўлса, буни ҳисобга олиш керак.

Препарат темир сақлайди, шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларини сўрилишини кечиктиради ва бу антибиотик ҳамда темирнинг зардобдаги концентрациясини пасайишига олиб келади. Агар бу препаратларни бир вақтда буюриш зарур бўлса, унда пациентлар тетрациклинни, препаратни қўллашдан икки соат олдин ёки кейин қабул қилишлари керак.

Антацидлар ва темир сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин, шунинг учун бу препаратларни қабул қилиш орасида уч соатлик интервалга амал қилиш керак.

Кальций, магний, мис ёки рух сақловчи препаратлар антибиотиклар ва вирусларга қарши препаратларни сўрилишини ёмонлаштириши ва бунинг натижаси сифатида, уларнинг тизимли концентрациясини пасайтириши мумкин. Иккала препаратни қабул қилаётган пациентлар, уларни қабул қилишни вақт жиҳатидан 1-2 соатга вақтга чеклашлари керак.

Е витаминини сақловчи препаратлар, антикоагулянтлар ёки тромбоцитларнинг агрегациясига таъсир қилувчи дориларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиш керак.

Парафин мойи каби сурги моддалар билан бир вақтда қўллаш, меъда-ичак йўлларида D витаминини сўрилишини камайтириши мумкин.

Фолат кислотасининг юқори дозалари карбамазепин, фенитоин, примидон ва барбитуратлар каби тутқаноққа қарши/тиришишга қарши воситаларни самарасини камайтириш қобилиятига эга.

Тиазидли диуретиклар билан биргаликда қўллаш гиперкальциемиянинг эҳтимолини оширади, чунки тиазидли диуретиклар сийдик билан кальцийни чиқарилишини камайтиради.

Айрим дори воситалари билан бир вақтда қўллашда уларнинг терапевтик таъсирини камайиши кузатилиши мумкин: леводопа, бифосфонатлар, фторхинолонлар, пеницилламин, тироксин, ангишвонагул препаратлари.

Бу препаратни шовул (шпинат ва ровочдаги) ва фитин кислоталарининг (бутун дуккаклилар), улар кальцийнинг сўрилишини бостириши мумкин, юқори даражасини сақловчи овқат қабул қилинганидан кейин икки соат давомида қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Тўпланган тажриба ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида А витаминини суткада 10000 ХБ дан ортиқ дозаларда қабул қилиш, ҳомилани ривожланишининг туғма нуқсонларни чақириши мумкин деб тахмин қилишга асос бўла олади.

Элевит Пронатальнинг 1 таблеткаси 3600 ХБ ёки 1080 мкг А витамини сақлайди.

А ва D витаминининг манбаълари бўлган маҳсулотлар (масалан, жигар ва унинг маҳсулотлари А витаминига жуда бойдир) ва ушбу витаминларни кўп сақловчи шарбатларни ҳисобга олиш лозим.

D витаминини сурункали дозани ошириб юборилиши ҳомила учун зарарли бўлиши мумкин. D витаминини ва кальций кўкрак сути билан чиқарилади. Эмизикли болага уларнинг таъсирини истисно этиб бўлмайди, агар бола ҳар қандай бошқа овқат қўшимчаларини қабул қилаётган бўлса, буни эътиборга олиш лозим.

Эмизикли аёллар учун Тиббиёт Институти (АҚШ) D витаминини хавфсиз бўлган етарли миқдори суткада 2000 ХБ (500 мкг) эканлигини аниқлади.

Элевит Пронаталь бир таблеткада 500 ХБ (12,5 мкг) D витаминини сақлайди.

Транспорт ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

10 таблеткадан блистерда.

3 ёки 10 блистер илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецепт бўйича.

Роттендорф Фарма ГмбХ,Остенфельдер Штрассе 51-61, 59320 Эннигерло, Германия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

A vitamini: 3600 Xalqarobirlik/tabletka, Biotin: 0.2 mg/tabletkalar, E vitamini: 15 mg/tabletkalar, Foliy kislotasi: 0.8 mg/tabletkalar, Fosfor: 125 mg/tabletkalar, Kaltsiy: 125 mg/tabletkalar, Marganets sulfat: 1 mg/tabletkalar, Mis: 1 mg/tabletkalar, Nikotinamid: 19 mg/tabletkalar, S vitamini: 100 mg/tabletkalar, Sink: 7.5 mg/tabletkalar, Temir: 60 mg/tabletkalar, Vitamin b1: 1.6 mg/tabletkalar, Vitamin b12: 0.0004 mg/tabletkalar, Vitamin b2: 1.8 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 2.6 mg/tabletkalar, Vitamin d3: 500 Xalqarobirlik/tabletka

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Elevit Pronatal qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 43033 so'm - 10 шт.

Elevit Pronatal qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Elevit Pronatal qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Rottendorf Farma hisoblanadi.