Facebook Pixel Code

Eksan

Tovarlar: 1
Eksan ichak kapsulalari №24 (2 blister x 12 kapsula)
Chia Tai Tianqing (Xitoy)
dan 95000 so'm
Retsept bo'yicha
в 134 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 95000 so'm (134 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Eksan ichak kapsulalari №24 (2 blister x 12 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Eksan ichak kapsulalari №24 (2 blister x 12 kapsula)»

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диаммоний глицирризинати 50 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий лаурилсульфати, лецитин.

Корпуси лимон-сариқ рангли ва қопқоқчаси яшил мева рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсуланинг таркиби сариқ рангли гранулалар ёки кукун.

Ичакда эрувчан капсулалар.

Гепатопротектор. АТX коди: А05ВА.

Диаммоний глицирризинати яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади, жигар ҳужайраларининг мембраналарини ҳимоя қилади ва жигарнинг фаолиятини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг Эксан ичакда сўрилади. Ичакда овқат бўлиши препаратнинг биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди. Қон зардобида препарат максимал концентрациясига, энтерогепатик циркуляция ҳисобига, қабул қилингандан сўнг 8-12 соатдан кейин эришилади. Препарат ва унинг метаболитлари плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Препаратнинг тахминан 70% организмдан сафро орқали, 20% нафас йўллари орқали карбонад ангидрид гази кўринишида, 2% эса сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • аланинаминотрансферазанинг миқдори юқори бўлган ўткир ва сурункали гепатитлар;
  • жигар касалликлари (алкоголли бўлмаган стеатогепатит, жигарнинг ёғли касаллиги, жигарни туберкулёзга қарши препаратлар таъсирида шикастланиши) да қўлланади.

Ичга, 3 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади. Даволаш курси 3 дан 6 ойгача ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилинади.

Меъда ёки ўникки бармоқли ичак яраси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак., шунингдек дозани кунига 3 марта 2 капсулагача камайтириш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қоринни дам бўлиши, оғизни қуриши.

Юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни тез-тез кўтарилиб туриши.

Бошқалар: бош оғриғи, бош айланиши, кўкрак қафасида эзилиш хисси бўлиши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган барча ножўя реакциялар енгил ҳолда намоён бўлади. Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

  • диаммоний глицирризинатга ёки лецитинга ўта юқори сезувчанлик;
  • яққол гипокалиемия, гипернатриемия;
  • артериал гипертензия;
  • юрак етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эксан препаратини бошқа препаратлар билан бирга қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Даволашни бошлашдан олдин артериал босимнинг даражасини, қон зардобидаги калий ва натрийнинг миқдорини текшириш керак.

Эксан препаратини қўллаш вақтида артериал босим ошиб кетганида, гипокалиемия ривожланганида, қон зардобида натрий ушланиб қолганида, даволашни тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш керак.

Меъда ёки 12-бармоқ ичак яраси бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида Эксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар

Янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларда Эксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар. Етарли маълумотлар йўқ.

Дори воситасини автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Етарли маълумотлар йўқ.

12 капсуладан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам, давлат ва рус тилидаги қўллаш учун йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Chia Tai-Tianqing Pharmaceutical Co., Ltd.”,

Манзили: ХҲР Jiangsu провинцияси, Lianyungang шаҳар, Индустриальный парк Haizhou, Yuzhou South, 369.

Eksan narxi dan boshlanadi 95000.00
Nomi Narxi so'm
Eksan ichak kapsulalari №24 (2 blister x 12 kapsula) 95000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish