Facebook Pixel Code

Livselon Advans

Tovarlar: 1
Livselon Advance suspenziyasi D / vnut. taxminan 250 ml (shisha)
Miguel va Garriga (Ispaniya)
dan 118700 so'm
Retsept bo'yicha
в 7 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 118700 so'm (7 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Livselon Advance suspenziyasi D / vnut. taxminan 250 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Livselon Advance suspenziyasi D / vnut. taxminan 250 ml (shisha)»

250 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Доғли Расторопша 1 гидролати (Silybum mariamum) - 62 500 мг, Бошсимон Леспедеза қуруқ экстракти (Lespecleza capitate dry extract) - 7 500 мг, Қичитки ўт илдизи қуруқ экстракти (Urtica dioica root dry extract) - 3750 мг, Альфа-липоат кислотаси - 1 250 мг, Мно инозитол - 18 750 мг.

Ёрдамчи моддалар: ксантан камеди, натрий бензоати, калий сорбати, лимон кислотаси, сукралоза, тозаланган сув.

Жигарранг рангли, тиниқ бўлмаган, Ўзига хос ҳидли, ширин таъмли суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Нефрология ва урологияда қўлланиладиган восита. АТХ код: G04BX.

Фармакодинамикаси

Ливселон Адванс нинг таъсир қилиш механизми унинг таркибига кирган ўсимлик компонентлар самараларига боглик.

Ливселон Адвансе мажмуада таъсирларининг унинг таркибидаги ҳар бир компонентнинг самаралари ўзаро синергизми билан асосланади.

Мио-инозитол

Инозитол бу эрувчан алкоголь бўлиб, витаминга ўхшаш моддадир. Мино-инозитол ТТГ, ФСГ ва инсулин каби кўп гормонларни ишлаб чикарилишини тартибга солувчи иккиламчи мессенджер сифатида, инозитолтрифосфатни Ўтмишдоши хисобланади.

Мио-инозитол, хужайралар ўсиши ва яшаб қолиши, периферик нервларнинг ривожланиши ва фаолият курсатиши, остеогенез ва купайиш каби кенг кўламли ҳужайра функцияларининг узлуксиз ишлаши учун зарур ва муҳимдир. Мио-инозитол глюкоза гомеостазида ҳам иштирок этиши мумкин, чунки унинг метаболизмининг бузилиши инсулинга резистентлиги ва диабет билан огриган беморларда диабетнинг узоқ муддатли микроваскуляр асоратлари билан боглик.

Бундан ташкари, мно-инозитолни кабул килиш, инсулинга резистентлик кўрсатган бир

нечта ҳайвон моделларига ва поликистозли тухумдон синдроми бўлган, инсулинга резистентлик билан боглик метаболик ва эндокрин бузилишларига чалинган аёлларга инсулиномиметик таъсир кўрсатган.

Альфа-липоат кислотаси

Альфа-липоат кислотаси универсал антиоксидант бўлиб, С ва Е витаминлари таъсирини кучайтиради, бу витаминларни парчаланишдан ҳимоя қилади. Альфа-липоат кислотаси ҳужайра метаболизмни яхшилайди: ҳужайра кўпроқ энергия ишлаб чикаришни бошлайди ва ўз функцияларини осонрок тиклайди. Нерв тизимининг сезгир ва ҳаракат ҳужайраларининг яхлитлигини самарали қўллаб қувватлайди, яллигланиш жараёнини қўллаб-қувватловчи омиллар цитокинларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Наки укав качатки Эти илдизи

Икки уйли качитки ўт (Urtica dioica) кадим замонлардан бери фитотерапиянинг асосий махоулоти хисобланади. Икки уйли кичитки ўт таркибида турли хил витаминлар, минераллар, в кислоталари, аминокислоталар, полифеноллар ва пигментлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти антиоксидант вазифасини бажаради.

Икки уйли қичитки Ут таркибида яллигланишни камайтирадиган кўплаб бирикмалар мавжуд.

Инсонларда ўтказилган тадқиқотларда икки уйли қичитки ўт кремини кўллаш ёки қичитқи маҳсулотларини истеъмол килиш артрит каби яллигланиш касалликларини енгиллаштириши кўрсатилган. Масалан, 27 кишида ўтказилган бир тадқиқотда артритли жойларга кичитки ўти кремини қўллаш билан даволаш плацебо билан солиштирганда огрикни сезиларли даражада камайтирган. Бошқа бир тадқиқотда қичитқи ўти экстракти бўлган кўшимчани қабул қилиш артрит огригини сезиларли даражада камайтирганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, иштирокчилар ушбу қўшимча билан яллигланишга қарши огриқ қолдирувчи воситалар дозасини камайтириши мумкинлигини таъкидлаганлар. Қичитки ўти илдизининг 4 хил полисахарид сақловчи тозаланмаган экстракти, огиз оркали киритилганидан кейин 5 соат ўтгач, каламушларда ўтказилган тадқиқотларда индометацин билан таққосланадиган даражада яллигланишга қарши фаоллик кўрсатган. 51 ёшдан катта эркакларнинг 50% гача бўлган қисмида простата бези катталашади.

Катталашган простатани одатда простата безининг яхши сифатли гиперплазияси (ПБЯСГ) деб аташади. ПБЯСГ сийиш пайтида сезиларли даражада нокулайлик туғдириши мумкин. Қизиғи шундаки, бир нечта тадқиқотлар кўрсатишича, икки уйли кичитқи ўти ПБЯСГ ни даволашда ёрдам бериши мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу таъсирчан ўсимлик тестостеронни унинг нисбатан фаол шакли бўлган дигидротестостеронга айланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу қайта шаклланишии тўхтатиш простата хажмини камайтиришга ёрдам беради. Простата безининг яхши сифатли гиперплазияси (ПБЯСГ) ривожланишида эстрогенларнинг потенциал роли хайвонларда ўтказилган тадкикотларда бир неча бор исботланган. Икки уйли қичитқи ўт илдизининг метанолдаги экстракти (UR.102, DER 10: 1,30% метанол) юқори концентрацияларда 5-а-редуктазани ингибирлаган 2 12 мг/мл, ED50 14,7 мг/мл). 620 нафар беморда икки уйли кичитқи ўтини (Urtica dioica) плацебо билан таққосланадиган икки томонлама кўр, плацебо-назоратли, рандомизацияланган, қисман ўзаро кесишган тадкикоти ўтказилган. Муаллиф 18 ойлик тадқиқотдан сўнг икки уйли кичитки Ўт ПБЯСГ белгиларини даволашда фойдали бўлади, деган хулосага келган. Klein-Bischoff sa бошкалари (2007) томонидан ўтказилган 24-хафталик кўп марказли тадқиқотда пастки сийдик йўлларининг ціикояти бўлган 100 бемор текширилди. Беморларга кичитки илдизи (PU240) нинг 240 мг курук экстракти (5,4-6,6: 1, этанол 20% ҳажм ҳажм) сақловчи препарат 2 маҳал 2 капсуладан киритилган. 24 ҳафтадан сўнг ўртача IPSS кийматлари сезиларли даражада 19,5 ± 4,8 дан 13,0 ± 5,0 баллгача камайган (р<0,0001). Максимал ва ўртача оқим тезлиги 0 кундан 168 кунгача, сийдик чикаришнинг ўртача вакти ва сийдик окимининг Ўртача вақти пасайиши билан бир вактда, сезиларли даражада ошган (р<0,0001). Барча субъектив ва объектив параметрлар бўйича яхшиланиш намойиш этилган. PU 240 нинг ўзлаштирилиши "жуда яхши" ёки "яхши" деб баҳоланган. Ушбу препарат СНМП билан касалланганларни даволаш учун самарали, хавфсиз чикарилган. ва яхши ўзлаштириладиган дори эканлиги тўғрисида хулоса

Простата безининг аденомаси бўлган одамларда ўтказилган тадкикотлар шуни кўрсатадики, икки уйли кичитки ўт экстракти сийдик чикаришнинг қиска ва узок муддатли муаммоларини ножўя таъсирларсиз даволашга ёрдам беради.

Повли Расторчи

Догли Расторопша таркибида флавоноидлар ва флавонолигивалар (силибиния, силикристин, салидивнии) мавжуд. Бундан ташкари, унинг таркибида алкалоидлар, сапонинлар, ёгли мой (25% гача), оқсиллар, витамини, катронлар, шилих, тирами, гистамин, шунингдек микро ва макроэлементлар мавжуд. Унинг фаол моддаси бўлган силимарин, ҳатто юқори дозада ҳам, ножўя таъсирлардан холи бўлиб ва жигар тикланишига ўта яхши таъсир қилади.

Догли Расторопша, ҳужайра мембраналарини барқарорлаштирадиган, детоксикация йўлларини рағбатлантирадиган, жигар тўқималарини қайта тиклайдиган, баъзи рак ҳужайралари чизиқларини ўсишини сусайтирган, рак ҳужайраларининг алохида чизиқларига қарши тўғридан-тўғри цитотоксик фаолликни намойиш этадиган ва баъзи кимёвий терапевтик воситаларнинг самарадорлигини оширадиган кучли антиоксидант вазифасини бажаради.

Расторопша таъсири ўз ичига жигар ва бошқа овқат ҳазм қилиш органларига таъсир қилувчи кўплаб механизмларни олган. Бошқа ўтлардан фарқли ўлароқ, Расторопи гепатопротектор ва ракга қарши таъсирларнинг ишончли клиник олди далилларига эга.

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, Расторопша билан даволаш, таъсирланиш хусусияти берувчи ва жигарни зарарлайдиган моддаларнинг таъсирини сусайтиради ёки бутунлай бостиради, яъни Расторопша жигарга химоя килувчи регенератив таъсир кўрсатади.

Бошсимон Леспедеза қуруқ экстракти

Бошсимон Леспедезанинг пояси (ўти) дори воситаларида ишлатилади. Унинг асосий таркибий қисмлари флавоноидлар бўлиб, улар 0,1% гача барра ўсимликлар таркибида мавжуд: леспедезин (кампферитрин), и-пентакозан, н-гексакозан, н-хентриаконтан ва нтритриаконтан.

Бошсимон Леспедезанинг фармакодинамик хусусиятларига диурезнинг ошиши ва электролитлар мувозанатини ўзгартирмасдан қондаги азот мочевинасини концентрациясининг пасайиши киради. Қуёнлар, каламушлар, итлар ва мушукларга Ўтказилган синовларда, таркибида бошсимон Леспедезани саклаган препаратларнинг диуретик самарадорлиги, теофиллин ва теоброминга тенг бўлиб, аммо узокроқ эканлиги кўрсатилган. Сийдик оқими икки баравар ёки уч баравар кўпайди.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

  • буйрак касалликлари, сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит, шишишлар, сурункали буйрак етишмовчилиги, ножўя симптомларини бартараф этиш учун;
  • жигар ва ўт пуфаги функцияси бузилишларида, стеатозда, сурункали гепатитда, холециститда метаболик синдром, тана ортикча вазни ошиши ва семириш, углевод ва ёг алмашинувининг бузилиши, дислипидемия, гиперхолестеринемия, гипергликемия, гиперазотемия билан боғлиқ касалликларда;
  • 11 типдаги канд диабети, инсулинга резистентлик, парестезиялар, диабетик ва алкоголь полиневропатиясида;
  • сурункали алкоголь интоксикацияси, препаратлар ёки огир металлардан заҳарланиш;
  • юракнинг ишемик касаллиги, атеросклероз, инфарктдан кейинги ҳолат, инсульт, сурункали чарчоқ синдромида қўлланилади.

Препарат овкатдан кейин ичга қабул қилинади. Тавсия этилган дозани сув билан суюлтириш мумкин. Қабул қилишдан олдин флаконни силжитиш лозим.

Дозалаш тартиби

Одатдаги дозаси 10 мл дан кунига 2-3 маҳал ташкил қилади.

Даволаш курси камида 10 кун.

Даволашнинг давомийлиги давомийлиги шифокор томонидан касалликнинг босқичига, огирлигига ва кечишига қараб индивидуал равишда белгиланади.

Узоқ вақт давомида қўлланилиши мумкин.

Тавсия этилган дозаларда қўлланилганда ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Препаратта ёки унинг таркибий қисмларига юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Агар дозани қабул вақти ўтказиб юборилса, препаратни кейинги қабул қилишда дозани икки баравар оширмаслик керак.

Хомиладорлик ва лактация даври қўлланилиши

Ливселон Адванс ни ҳомиладор аёлларда ва лактация даврида қўлланилиши ўрганилмаган.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ливселон Адванс нинг транспорт воситасиларини бошқариш қобилиятига олдиндан таъсир этиш бўйича тадкикотлар ўтказилмаган.

Доза ошириб юборилиши билан боглик клиник ҳолатлари таърифланмаган.

250 мл суспензия тўқ рангли полиэтилен флаконда, пластик ўлчов стаканчаси билан. 1 флакондан тиббнетда қўлланилишига доир вўрикнома билан бирга картон кутига жойланган.

Оригинал ўрамда, курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«MIQUEL Y GARRIGA, S.L.»

Джоагин Коста 18, 1а, 08З90, Монгат, Барселона, Испания.

Livselon Advans narxi dan boshlanadi 118700.00
Nomi Narxi so'm
Livselon Advance suspenziyasi D / vnut. taxminan 250 ml (shisha) 118700 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish