Facebook Pixel Code

Klotrimazol Mr

Tovarlar: 1
Mr Klotrimazol  malhami 1% har biri 25 g (naycha)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 4500 so'm
Retsept bo'yicha
в 16 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 4500 so'm (16 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Mr Klotrimazol malhami 1% har biri 25 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mr Klotrimazol malhami 1% har biri 25 g (naycha)»

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Клотримазол 100% моддага қайта ҳисобланганда - 1 г.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль - 12,5 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) - 0,2 г, қаҳрабо кислотаси - 0,5 г, натрий бензоати - 6 г, эмульсион мум - 3 г, канакунжут мойи - 14 г, метилцеллюлоза - 3 г, дистилланган моноглицеридлар - 1,5 г, тозаланган сув - 100 г гача.

Оқ ёки деярли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли суртма.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AC01.

Сиртга қўллаш учун имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита, микроб деворининг ҳужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостеролнинг синтезини пасайтиради ва унинг структураси ва хусусиятларини ўзгаришига олиб келади.

Кичик концентрацияларда фунгистатик, катта (20 мг/мл дан ортиқ) концентрацияларда эса - фунгицид, айни пайтда нафақат пролиферацияланувчи хужайраларга таъсир қилади.

Фунгицид концентрацияларда митахондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсир қилади, бунинг натижасида водород пероксидининг концентрациясини токсик даражагача ошиши юз беради, бу ҳам замбуруғ ҳужайраларининг парчаланишга ёрдам беради.

Патоген дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis), ачитқисимон ва моғор замбуруғлари (Candida spp., Torulopsis glabrata, Rhodotorula spp., Pityrosporum orbiculare) га нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва деярли тизимли таъсир кўрсатмайди. Эпидермиснинг шох қаватида тўпланади, тирноқларнинг кератинига киради. Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқорироқ.

  • Терининг, шу жумладан тери бурмалари ва оёқ панжасининг дерматофитлар, ачитқисимон (Candida spp.), моғор ва бошқа замбуруғлар ва клотримазолга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган касалликлари: дерматомикоз, дерматофития, трихофития, эпидермофития, микроспория, кандидомикоз, бармоқлар орасининг замбуруғли эрозияси, замбуруғли паронихия.
  • Иккиламчи пиодермиялар билан асоратланган микозлар, мажмуавий даволаш таркибида.
  • Кепаксимон темиратки, ранг-баранг темиратки, эритразмада қўлланади.

Сиртга. Катталарга бошқа тавсиялар бўлмаса, суртмани бир кунда 2-3 марта олдиндан тозаланган ва терининг қуруқ жароҳатланган соҳаларига юпқа қилиб суртиш тавсия қилинади. Кафт ўлчамига тенг юзаси майдонига бир марталик доза - 5 мм узунликдаги суртманинг устунчаси. Муваффақиятли даволаш учун суртмани мунтазам қўллаш лозим.

Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва касалликнинг оғирлиги ва жойлашишига боғлиқ. Тўлиқ соғайишга эришиш учун суртма билан даволашни яллиғланишнинг ўткир симптомларини йўқолиши ёки субъектив шикоятларни камайиши билан дарров тўхтатиш тавсия этилмайди. Даволашнинг давомийлиги ўртача тахминан 4 ҳафтани ташкил қилиши лозим.

Кепаксимон темиратки асосан 1-3 ҳафта давомида, эритразма эса 2-4 ҳафта давомида тузалади.

Оёқ терисидаги замбуруғли касалликларида даволашни касаллик симптомлари бартараф қилингандан кейин тахминан 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади.

Болаларда 2 ёшдан бошлаб препарат юқорида кўрсатилган дозаларда қўлланади.

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, шиш, терини таъсирланиши ва қипиқланиши, парестезиялар, эритематоз тошмалар, қавариқларни пайдо бўлиши.

Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми.

  • Клотримазолга ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
  • ҳомиладорлик (I уч ойлиги).
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Лактация даври, ҳомиладорликда (II ва III уч ойликда) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Амфотерицин В, нистатин, натамицин бир вақтда қўлланганида клотримазолнинг самарадорлигини пасайтиради.

Кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик ёки таъсирланишнинг белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилади.

4 ҳафта давомида самара бўлмаса ташҳисни тасдиқлаш керак.

Болаларда катта юзаларга суртишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентини паст тизимли сўрилиши деярли дозани ошириб юборилишини йўққа чиқаради.

Сиртга қўллаш учун суртма 1%.

20 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй, тел: (0369) 224-67-22

Klotrimazol Mr narxi dan boshlanadi 4500.00
Nomi Narxi so'm
Mr Klotrimazol malhami 1% har biri 25 g (naycha) 4500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish