Facebook Pixel Code

Mr natriy xlorid

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 6000 so'm gacha 7600 so'm (9 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma MR natriy xlorid (MR Sodium chloride) infuziyalar uchun izotonik eritma 0,9%, 250 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR natriy xlorid (MR Sodium chloride) infuziyalar uchun izotonik eritma 0,9%, 250 ml (flakon)»

фаол модда: натрий хлориди - 9 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 1 мл гача.

0,9% инфузия учун изотоник эритма.

Тузли эритмалар.

Изотоник эритма. Дегидратацияда организмнинг суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини меъёрида тутиб туради.

Фармакокинетикаси

Ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали тез чиқарилади.

  • ҳужайрадан ташқари суюқликни катта миқдорда йўқотилиши ёки уни етарли миқдорда тушмаслиги (токсик диспепсия, вабо, диарея, тўхтовсиз қусиш, кучли экссудацияли катта юзали куйишлар ва бош.);
  • сувсизланиш билан кечувчи гипохлоремия ва гипонатриемия;
  • ичакни тутилиши, интоксикациялар.

Препарат шунингдек турли препаратлар учун эритувчи сифатида қўлланади.

Вена ичига (томчилаб) юборилади.

Юборишдан олдин эритма 36-38 °С гача иситилади.

Доза организм томонидан йўқотилган суюқлик, натрий ва хлор ионларига қараб аниқланади ва ўртача суткада 1 л ни ташкил қилади. Кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида ва яққол интоксикацияда суткада 3 л гача юбориш мумкин. Юбориш тезлиги 540 мл/соат (180 томчи/минут); зарурати бўлганида - юбориш тезлиги оширилади.

Болаларга шокли дегидратацияда (лаборатория параметрлари аниқлангунича) 20-30 мг/кг дозада юборилади. Кейинчалик дозалаш тартиби лаборатория кўрсаткичларга қараб тўғриланади. Умумий суткалик доза - тана вазнининг 6% гачасини ташкил қилади.

0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини катта дозалари узоқ муддат қўлланганида, плазмада ва сийдикда электролитларнинг назоратини ўтказиш керак.

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриги, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонуси.

Катта микдорларда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.

Маҳаллий қўлланганида хеч қандай ножўя таъсирлари аникланмаган.

  • гипернатриемия;
  • ацидоз;
  • гиперхлоремия;
  • ҳужайрадан ташқари гипергидратация;
  • мия ва ўпка шиши хавфини туғдирувчи қон айланишини бузилишлари;
  • бош мия шиши, ўпка шиши;
  • глюкокортикостероидларни катта дозаларда йўлдош буюриш;
  • ўткир чап қоринча етишмовчилиги.

Эҳтиёткорлик билан:

  • декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия);
  • буйракларнинг чиқариш фаолиятини бузилиши (изотоник эритманинг катта ҳажмлари учун);
  • юрак етишмовчилиги;
  • артериал гипертензия;
  • периферик шишлар.

Буйракларнинг чиқариш фаолиятини бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Узок муддат қўлланилганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концетрациясини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик токсикозларида ва гестозларда препаратни «фойда/хавф» нисбатини синчиклаб баҳолаб, шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.

Эмизиш даврида 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

0,9% инфузия учун изотоник эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл ёки 500 мл дан пластик флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 ˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ МФЙ Тел: (8369) 224-67-22

Mr natriy xlorid narxi dan boshlanadi 6000.00
Nomi Narxi so'm
MR natriy xlorid (MR Sodium chloride)in'ektsiya uchun izotonik eritma 0,9%, 5 ml №10 (ampulalar) 6000 so'm
MR natriy xlorid (MR Sodium chloride) infuziyalar uchun izotonik eritma 0,9%, 100 ml (flakon) 7600 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish