Facebook Pixel Code

Rinoksil Formulasi +

Tovarlar: 1
Rinoksil Formula +  burun spreyi 0,05%, 10 ml (flakon)
Nika Pharm (O`zbekiston)
dan 24864 so'm
Без рецепта
в 55 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 24864 so'm (55 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Rinoksil Formula + burun spreyi 0,05%, 10 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Rinoksil Formula + burun spreyi 0,05%, 10 ml (flakon)»

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди - 0,05 г;

ёрдамчи моддалар: левоментол, рацемик камфора, эвкалипт мойи, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди (50% ли эритма кўринишида), пропиленгликоль, 0,1М хлорид кислотаси эритмаси ёки 0,1М гидроксид натрий эритмаси, тозаланган сув.

Тиниқ, ўзига хос ҳидли, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар. АТХ коди: R01AA05.

Оксиметазолин қон томирларни торайтирувчи ва антиконгестив таъсир кўрсатади. Альфа 1-адренорецепторларни рағбатлантиради ва апликация жойида қон томирларни торайтиради, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини шишини камайтиради, бурундан нафас олишни енгиллаштиради, веноз синусларига қоннинг оқиб келишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида оксиметазолин аҳамиятсиз даражада тизимли сўрилишга учрайди, шунинг учун уни қон плазмасидаги концентрацияси кам. Таъсири 15 минутдан кейин намоён бўлади. Таъсирининг давомийлиги 10-12 соат. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-8 сутка.

Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:

  • шамоллаш касалликларида (ўткир ринит);
  • бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);
  • евстахиитда;
  • аллергик ринитда; (шу жумладан, пичан иситмасида);
  • ўткир отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиққаватининг шишини камайтиради).

Шунингдек бурун бўшлиғининг қўришни енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.

Катталар ва 6 ёшдан катта болаларда - ҳар бир бурун йўлига бир мартадан сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.

Сепиш вақтида бошни орқага ташлаш тавсия этилмайди.

Даволанишнинг максимал мумкин бўлган давомийлиги - 5 кун.

Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йуналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгратиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учлик бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вактида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу эритмани оптимал юборилишига ёрдам беради.

Риноксил® Формула+NPH одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратни тез-тез ёки узоқ муддат қўлланганида: бурун йўлларининг шиллиқ қаватининг таъсирланиши, ачишиши ва торайиши, гиперсекреция, бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, қўзғалиш, юрак уриши, тахифилаксия, кўнгил айниши, артериал босимни (АБ) ни ошиши, бурун ва томоқда санчилиш ёки қуриши, аксириш, бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва атрофияси кузатилиши мумкин.

Препаратга, шу жумладан бошқа интраназал қўллаш учун шишга қарши воситаларига ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, гипертиреоз, бурун йўлларининг секрет ажратиб чиқаришисиз бўлган яллигланиши, 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактацияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: сурункали буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, простата безининг гиперплазияси, клиник белгилари билан, ёпиқбурчакли глаукома, яққол атеросклероз, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет, артериал гипертензия.

Препарат бошқа қон томирларни торайтирувчи воситалари билан буюрилганда (юбориш усулидан қатъий назар) ножўя самараларининг ўзаро кучайиши мумкин. Оксиметазолин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларининг сўрилишини секинлаштиради ва уларнинг самарасини узайтиради. МАО ингибиторлари (улар бекор қилингандан кейинги 14 кунлик даври давомида) ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – АБ ни ошиши.

Буюрилган дозаларни оширмаслик керак. Юрак-қон томир тизимининг касалликлари, гипертиреоз, артериал гипертонияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Одатда тавсия қилинган дозаларда Риноксил® Формула+ NPH қўлланганида ринит белгиларини йўқ қилиш учун 3 кун етарли. Агарда бу даврда белгилар йўқолмаса даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бир флаконни бир нечта шахсларда ишлатиш инфекциянинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат кўришга таъсир қилади, реакция тезлигини пасайиши мумкин. Препарат тавсия қилинганидан ортиқ дозаларда узоқ муддат қўлланганида юрак-қон томир тизимига ва марказий нерв тизимини умумий таъсирини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Симптомлари: тахикардия, артериал гипертензия, МНТ сусайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Назал 0,05% ли спрей, 10, 15, 20 мл дан, пуркагичли дозаловчи мосламали флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

3 йил.

Рецептсиз.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«NIKA PHARM» ШХЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.

www.nikapharm.uz

Rinoksil Formulasi + narxi dan boshlanadi 24864.00
Nomi Narxi so'm
Rinoksil Formula + burun spreyi 0,05%, 10 ml (flakon) 24864 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish