Ademta
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ademta ichak bilan qoplangan planshetlar 400 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 400 мг адеметионин (адеметионин 1,4-бутандисульфонат шаклида);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмалгликоляти, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
Кобиғининг таркиби: темир (II) оксиди, темир (III) оксиди, эудрагит L-100-55, макрогол 6000, полисорбат 80, симетикон, натрий гидроксиди, тальк.
Овал, икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ-пушти рангли ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Гепатопротектор восита. АТХ коди: А16АА02.
Фармакодинамикаси
Адемта гепатопротекторлар гуруҳига мансуб бўлиб, шунингдек антидепрессив фаолликка ҳам эга. Холеретик ва холекинетик таъсир кўрсатади, детоксикацион, регенерация қилувчи, антиоксидант, фиброз ҳосил бўлишига қарши ва нейропротектив ҳусусиятларга эга. S-аденозил-L-метионин (адеметионин) танқислигини тўлдиради ва уни организмда ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, организмнинг барча муҳитларида мавжуд бўлади. Адеметиониннинг энг юқори концентрацияси жигарда ва бош мияда аниқланган. Адеметионин организмдаги метаболик жараёнларда асосий роль ўйнайди, муҳим биокимёвий реакциялар: трансметилланиши, транссульфолланиши, трансаминланиши да иштирок этади. Трансметилланиши реакцияларида адеметионин ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар, нейротрансмиттерлар, нуклеин кислоталар, оқсиллар, гормонлар ва бошқаларни синтези учун метил гуруҳини беради. Транссульфоланиши реакцияларида адеметионин цистеин, таурин, глютатионнинг (ҳужайра детоксикациясининг оксидланиш-қайтарилиш механизмларини таъминлайди), коэнзим А нинг (уч карбон кислоталари циклидаги биокимёвий реакцияларга киришади ва ҳужайранинг энергетик потенциалини тўлдиради) ўтмишдоши ҳисобланади. Адемта жигарда глутаминнинг миқдорини, плазмада цистеин ва тауриннинг миқдорини оширади; қон зардобида метиониннинг миқдорини пасайтириб, жигарда метаболик реакцияларни нормаллаштиради. Декарбоксилланганидан кейин рибосомаларнинг таркибига кирувчи путресцин (ҳужайралар регенерациясини ва гепатоцитлар пролиферациясини стимулятори), спермидин ва спермин полиминларнинг ўтмишдоши сифатида аминопропилланиш реакцияларида иштирок этади, бу фиброз ҳосил бўлиш ҳавфини пасайтиради. Холеретик таъсир кўрсатади. Адеметионин гепатоцитлардаги эндоген фосфотидилхолинни синтезини нормаллаштиради, бу мембраналарнинг оқувчанлиги ва поляризациясини оширади. Бу ўт кислоталарининг транспорт тизимида мембраналар билан ассоциацияланган гепатоцитларнинг фаолиятини яхшилайди ва ўт кислоталарини ўт чиқариш йўлларига пассажини таъминлайди. Холестазнинг бўлак ички вариантида (сафрони синтези ва оқимини бузилиши) самаралидир. Адеметионин гепатоцитда ўт кислоталарининг конъюгацияси ва сульфат гуруҳи билан бирикишини амалга ошириб, уларнинг токсиклигини пасайтиради. Таурин билан конъюгацияси ўт кислоталарининг эрувчанлиги ва уларни гепатоцитлардан ажралиб чиқишини оширади. Ўт кислоталарини сульфатланиш жараёни уларни буйраклар орқали элиминация бўлишига ёрдам беради, гепатоцитнинг мембранаси орқали ўтишини ва сафро билан чиқарилишини енгиллаштиради. Бундан ташқари, сульфатланган ўт кислоталарининг ўзи жигар ҳужайраларининг мембраналарини сульфатланмаган ўт кислоталарининг (жигар ички холестазида гепатоцитларда мавжуд бўлган юқори концентрацияларда) токсик таъсиридан қўшимча равишда ҳимоя қилади. Жигар ички холестази синдроми билан кечувчи жигарнинг диффуз касалликлари (цирроз, гепатит) бўлган пациентларда адеметионин терини қичишиши ва биокимёвий кўрсаткичларни ўзгаришларини, шу жумладан боғланган билирубиннинг даражаси, ишқорий фосфатаза, аминотрансферазанинг фаоллиги ва бошқаларнинг ўзгаришлари яққоллигини пасайтиради. Холеретик ва гепатопротектор самараси даволаш тугаганидан сўнг 3 ойгача вақт давомида сақланиб туради. Турли гепатотоксик препаратлар сабаб бўлган гепатопатияларда препаратнинг самарадорлиги исботланган. Жигарни шикастланиши билан кечувчи опиоидли наркоманияси бўлган пациентларга препаратни буюриш абстиненция синдромининг клиник кўринишларини регрессиясига, жигарнинг функционал ҳолатини ва микросомал оксидланиш жараёнларини яхшиланишига олиб келади. Антидепрессив фаоллиги аста-секин, даволашнинг биринчи ҳафтаси якунидан бошлаб намоён бўлади ва 2 ҳафта даволаш давомида барқарорлашади. Рекуррент эндоген ва амитриптилинга резистент невротик депрессияларда самаралидир. Депрессияни қайталанишларини олдини олиш ҳусусиятига эга. Остеоартритларда буюриш оғриқ синдромининг яққоллигини камайтиради, протеогликанлар синтезини оширади ва тоғай тўқимасини қисман регенерациясига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Таблеткалар фақат ичакда эрувчи плёнка қобиқ билан қопланган, шу сабабли адеметионин ўн икки бармоқ ичакда ажралиб чиқади.
Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 5% ни ташкил этади, оч қоринга қабул қилинганида ошади. Адеметиониннинг плазмадаги максимал концентрацияси (Сmax) дозага боғлиқ ҳисобланади ва 400 мг дан 1000 мг гача бўлган дозаларда ичга бир марта қабул қилингандан сўнг 3-5 соат ўтгач 0,5-1 мл/л ни ташкил этади. Адеметиониннинг плазмадаги Сmax 24 соат давомида дастлабки даражасигача пасаяди.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз даражада, ≤ 5% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Орқа мия суюқлигида адеметиониннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши кузатилади.
Метаболизми
Жигарда метаболизмга учрайди. Адеметионинни ҳосил бўлиши, сарфланиши ва қайта ҳосил бўлиши жараёнлари адеметионин цикли деб аталади. Ушбу циклнинг биринчи босқичида адеметионинга боғлиқ метилаза адеметионинни S-аденозилгомоцистеинни ишлаб чиқарилиши учун субстрат сифатида сарфлайди, кейинчалик у S-аденозилгомо-цистеингидралаза ёрдамида гомоцистеин ва аденозингача гидролизланади. Гомоцистеин, ўз навбатида 5-метилтетрагидрофолатдан метил гуруҳини ташилиши орқали метионингача қайта трансформацияга учрайди. Натижада метиониндан адеметионин ҳосил бўлиши мумкин, шу билан цикл тугайди.
Чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,5 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.
Қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин бўлган цирроз олди ва цирроз ҳолатларида жигар ички холестазини даволаш учун қўлланади:
- жигарни ёғли дистрофияси;
- сурункали гепатит;
- жигарни турли этиологияли, шу жумладан алкоголли, вирусли, дори воситалари (антибиотиклар, ўсмаларга қарши воситалар, туберкулёзга қарши воситалар ва вирусларга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, перорал контрацептивлар) нинг таъсири оқибатида токсик шикастланиши;
- сурункали тошсиз холецистит;
- холангит;
- жигар циррози;
- иккиламчи генезли энцефалопатия, шу жумладан жигар етишмовчилиги (алкоголли ва бошқалар) билан ассоциацияланган энцефалопатия;
- ҳомиладорлардаги жигар ички холестази;
- депрессия;
- остеоартритларни мажмуавий даволаш учун қўлланади.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблекалар, ичга, бутун ҳолда, чайнамасдан, қабул қилинади, куннинг биринчи ярмида, овқат қабул қилишлар орасида қабул қилган афзал. Таблеткани бевосита ичга қабул қилишдан олдин блистердан чиқариб олиш керак. Агар таблетканинг ранги қўллаш бўйича йўриқномасида таърифланган рангидан фарқланса, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Тавсия этилган суткалик дозаси 2-4 таблетка (суткада 800 мг дан 1600 мг гача) ни ташкил этади.
Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар
Препаратни клиник қўллаш тажрибасида кекса ёшдаги пациентлар ва катта ёшдаги пациентларда препаратнинг самарадорлиги юзасидан бирор-бир фарқ аниқланмаган. Бироқ, жигар, буйрак ёки юрак фаолиятини бузилишлари, бошқа ёндош патология мавжуд бўлиши ёки бошқа дори воситалари билан бир вақтда даволаниш эҳтимоли юқорилигини инобатга олиб, кекса ёшдаги пациентларга буюрилганда препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш, препаратни дозалар диапазонининг пастки чегарасидан (суткада 1-2 таблетка) бошлаш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тадқиқотлар ўтказилмаган, шу сабабли препарат буйдай пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Адеметиониннинг фармакокинетик кўрсаткичлари соғлом кўнгиллиларда ва сурункали жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўхшашдир.
Энг кўп учраган ножўя реакциялар ичида қуйидагилар: кўнгил айниши, қоринда оғриқ ва диарея кузатилган. Қуйида клиник тадқиқотлар вақтида ва адеметионин постмаркетинг қўлланганида аниқланган ножўя реакциялар юзасидан умумий маълумотлар келтирилган.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактоид ёки анафилактик реакциялар (шу жумладан тери қопламларини гиперемияси, ҳансираш, бронхоспазм, белда оғриқ, кўкрак қафаси соҳасида дискомфорт ҳисси, артериал босимни пасайиши, артериал босимни ошиши, тахикардия, брадикардия).
Нафас аъзолари томонидан: хиқилдоқни шиши.
Тери қопламлари томонидан: Квинке шиши, кучли терлаш, тери реакциялари, шу жумладан терини қичишиши, тери тошмаси.
Инфекциялар ва инвазиялар: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, безовталик, онгни чалкашиши, уйқусизлик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: қизиб кетишлар, юзаки веналар флебити, юрак-қон томир бузилишлари.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, оғизни қуриши, диспепсия, эзофагит, метеоризм, меъда-ичак тизими фаолиятини бузилиши, меъда-ичакдан қон кетиши, кўнгил айниши, жигар санчиғи, жигар циррози.
Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, мушак спазмлари.
Бошқалар: астения, эт увишиши, гриппсимон синдром, лоҳаслик, периферик шишлар, иситма бўлиши мумкин.
- адеметионинга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- метионин циклига таъсир қилувчи ва/ёки гомоцистинурия ва/ёки гипергомоцистеинемияни чақирувчи генетик бузилишлар (цистатионин бета-синтетаза танқислиги, B12 витаминининг метаболизмини бузилиши) да қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан маълум ўзаро таъсири кузатилмаган.
Адеметионинни серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар (кломипрамин каби), шунингдек фитопрепаратлар ва таркибида триптофан сақловчи препаратлар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Адеметиониннинг умумий тонусни оширувчи самарасини инобатга олиб, препаратни ухлашдан олдин қабул қилиш тавсия этилмайди.
Жигар циррози бўлган пациентларда гиперазотемия фонида қолдиқ азотни тизимли равишда назорат қилиш керак. Узоқ муддат даволаниш вақтида қон зардобида мочевина ва креатининнинг миқдорини аниқлаш керак.
Биполяр бузилишлари бўлган пациентларга адеметионинни буюриш тавсия этилмайди. адеметионин қабул қилган пациентларда депрессияни гипомания ёки манияга ўтганлиги юзасидан хабарлар бор.
Шунингдек адеметионин қабул қилган пациентларда безовталикни тўсатдан пайдо бўлганлиги кучайганлиги юзасидан ҳам хабарлар бор. Кўпчилик ҳолларда даволашни бекор қилиш талаб этилмайди, айрим ҳолларда препаратнинг дозаси пасайтирилгандан сўнг ёки бекор қилингандан сўнг безовталик ўтиб кетган.
Депрессия бўлган пациентларда ўз жонига суиқасдлик ва бошқа жиддий нохуш кўринишларни ошиш ҳавфи бор, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида бундай пациентлар психиатрнинг доимий назоратида бўлишлари керак.
В12 витамини ва фолат кислотасининг танқислиги ҳавф гуруҳидаги (анемия, жигар касалликлари бўлган, ҳомиладорликда ёки бошқа касалликлар ёки парҳез билан боғлиқ витаминлар етишмовчилигини эҳтимоли бўлган, масалан вегетарианлар) пациентларда адеметиониннинг даражаси пасайиши мумкинлиги туфайли, витаминларнинг даражасини назорат қилиш керак. Агар витаминлар етишмовчилиги аниқланган бўлса, препаратни В12 витамини ва фолат кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилган.
Адеметионин гомоцистеиннинг иммунологик таҳлил натижасига таъсир кўрсатади, бунинг сабаби плазмада гомоцистеиннинг даражасини сохта юқори бўлиши мумкин. Адеметионин қабул қилаётган пациентларда гомоцистеиннинг даражасини аниқлаш учун ноиммунологик таҳлил усулларидан фойдаланиш тавсия этилган.
Кекса ёшдаги пациентларга ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида адеметионинни юқори дозаларда қўллаш бирон-бир ножўя реакцияларни чақирмайди. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш даврида препаратни она учун даволашдан кутиладиган фойда гўдак учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
18 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, автомобиль ва бошқа механизмларни, кўрсатилган фаолият турларини бажаришда реакция тезлигига таъсир қилиши мумкин бўлган симптомлар бутунлай йўқолмагунича бошқариш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Дозаси ошириб юборилганида пациентни кузатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,
Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ademta ichak bilan qoplangan planshetlar 400 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) | 319300 so'm |
Ademta kukuni D/in. 400 mg №5 (flakonlar + 5 ml erituvchi) | 373600 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent