Facebook Pixel Code

Amazonchik

Tovarlar: 1
Amizonchik  siropi 10 mg/ml, 100 ml (shisha)
Farmak (Ukraina)
dan 50400 so'm
Без рецепта
в 129 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 50400 so'm (129 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Amizonchik siropi 10 mg/ml, 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Amizonchik siropi 10 mg/ml, 100 ml (shisha)»

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг амизон® (энисамиум йодиди);

ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфати, додекагидрати; лимон кислотаси моногидрати; “Тутти-Фрутти” ароматизатори; “Шафтоли” ароматизатори; тозаланган сув; кристалланмайдиган сорбит эритмаси (Е 420).

Тиниқ, бироз сарғиш-яшил рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар. АТХ коди: J05A X.

Фармакодинамикаси

Энисамиум йодиди - изоникотин кислотасининг ҳосиласидир. Грипп вирусларига қарши ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади, интерфероноген хусусиятларни намоён қилади, организмнинг вирусли инфекцияларга резистентлигини оширади, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва анальгетик таъсирга эга.

Амизончик® нинг вирусларга қарши самараси унинг грипп вирусининг гемаглютининларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида вирион кейинги репликация учун нишон-ҳужайраларга бирикиш хусусиятини йўқотади.

Яллиғланишга қарши самараси ҳужайра ва лизосомал мембраналарни барқарорлаштириши, базофилларнинг дегрануляциясини секинлаштириши, антиоксидант таъсири, яллиғланиш ўчоғида простагландинлар, циклик нуклеотидлар ва энергетик алмашинув даражасини нормаллаштиришининг натижаси ҳисобланади. Бу воситанинг иситмани туширувчи хусусияти бош миянинг терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ. Препаратнинг оғриқни қолдирувчи самараси бош мия ўзагининг ретикуляр формацияси орқали амалга оширилади.

Энисамиум йодиди қон плазмасида эндоген интерферон даражасини 3-4 марта, лизоцимни ошириши ва инфекция қўзғатувчиларига антителаларнинг миқдорини, шунингдек Т-лимфоцитлар ва макрофагларнинг функционал фаоллигини рағбатлантириши ҳисобига ҳужайравий иммунитетни ошириш йўли билан доимий иммунитетни кучайтиради. Ушбу восита эндоген интерфероннинг кучли индуктори ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг энисамиум йодиди тез қонга тушади, унинг қондаги максимал концентрацияси қабул қилганидан кейин 2-2,5 соат ўтгач кузатилади. Ярим чиқарилиш даври 13,5-14 соатни ташкил қилади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди, аммо тўқималардан тез чиқарилади (ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади). Организмдан метаболитлари кўринишида 90-95% сийдик билан чиқарилади.

Грипп ва ЎРВИни даволашда қўлланади.

Препарат 3 ёшдан ошган болаларни даволаш учун тавсия қилинган. Сироп ичга, овқатдан кейин, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар - 5 мл (50 мг) дан суткада 3 марта.

4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар - 6 мл (60 мг) дан суткада 3 марта.

5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар - 7 мл (70 мг) дан суткада 3 марта.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препарат таблетка шаклида буюрилади. Агар бола таблеткаларни юта олмаса, препарат 12 мл дан (120 мг) суткада 2-3 марта қабул қилинади.

Тавсия қилинган дозалар оширилмасин.

Сиропни дозалаш учун 5 мл ҳажмли бўлиш қиймати 1 мл бўлган дозаловчи қошиқ илова қилинади. 5 мл дан ортиқ дозани ўлчаш керак бўлса, аввал сиропнинг биринчи 5 мл ни, сўнгра қолган дозасини ўлчаш керак.

Даволаш курси касалликнинг оғирлик даражаси ва терапевтик самарага қараб 5-7 кунни ташкил қилади.

Ножўя реакцияларни намоён бўлиши MeDRA терминологиясига мувофиқ таснифланган.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Тери ва тери ости клетчаткачи томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми, эритема, ангионевротик шиш.

Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, дисгевзия (оғизда аччиқ таъм), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши, гиперсаливация, тилни рангини ўзгариши (сариқ рангга бўялиши), кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, қорин оғриғи, қоринни юқори қисмида оғриқ, қоринни дам бўлиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолаир томонидан: диспноэ, томоқни таъсирланиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, периферик шишлар.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар: артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши.

  • Препаратнинг компонентларига ва йод препаратларига юқори сезувчанлик.
  • Анамнездаги аллергеннинг табиатидан қатъий назар аллергик реакцияларни мавжудлиги.
  • Жигар ва буйракларнинг оғир даражали органик шикастланишлари.
  • Туберкулёз.
  • Дюринг герпетиформ дерматити (Дюринг-Брок синдроми).
  • Манифест ва латент гипертиреоз.
  • Автоном аденома, қалқонсимон безининг фокал ва диффуз автоном ўчоқлари.
  • Геморрагик диатезда қўллаш мумкин эмас.

Амизончик® микробларга қарши ва иммуномодуляция қилувчи воситаларининг самарасини кучайтиради. Ушбу препаратни аскорбин кислотаси ва бошқа витаминлар билан мажмуада қўллаш мақсадга мувофиқдир. Қалқонсимон бези функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни интерферонлар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда, айниқса қалқонсимон безининг функционал автономиясини декомпенсацияси туфайли, тугунли ёки кўп тугунли бўқоқ касаллиги бўлган 40 ёшгача бўлган шахсларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимида кўрсатилганлардан ташқари) эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Сироп сорбит сақлайди, шунинг учун бу дори воситасини қабул қилишдан олдин айрим қандларни наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Сорбит шунингдек аҳамиятсиз сурги самара ҳам кўрсатиши мумкин. 1 г сорбитолнинг энергетик қиймати - 2,6 ккал.

Бу дори воситаси минимал суткалик дозада (15 мл) 1,89 ммоль (ёки 43,5 мг) натрий сақлайди. Натрий-назоратланган парҳезга риоя қилаётган пациентларда қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат ушбу тоифа пациентларида қўллаш учун мўлжалланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин препарат қўлланмасин.

Доза ошириб юборилганида ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин: шиллиқ қаватларнинг жигарранг рангга бўялиши, қусиш, қорин оғриғи ва диарея. Шишлар, эритемалар, ҳуснбузарсимон ва буллёз тошмалар, иситма ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

100 мл дан флаконларда. 1 флакондан ва 1 дозаловчи қошиқдан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати - 90 кун.

Рецептсиз.

“Фармак” ЖАЖ.

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 74.

Amazonchik narxi dan boshlanadi 50400.00
Nomi Narxi so'm
Amizonchik siropi 10 mg/ml, 100 ml (shisha) 50400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish