Facebook Pixel Code

Farmadeks

Tovarlar: 1
Farmadeks (Farmadex) ko'z tomchilari 1 mg/ml, 10 ml (shisha)
Farmak (Ukraina)
dan 12000 so'm
Retsept bo'yicha
в 88 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 12000 so'm (88 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Farmadeks (Farmadex) ko'z tomchilari 1 mg/ml, 10 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Farmadeks (Farmadex) ko'z tomchilari 1 mg/ml, 10 ml (shisha)»

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг дексаметазон фосфатининг динатрийли тузи;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи (динатрий эдетати), бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Кўз томчилари.

Кортикостероидли яллиғланишга қарши воситалар.

Дексаметазон - яққол яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши фаолликка эга, эрувчанлиги юқори, таъсири тез бошланиб, қисқа вақт давом этадиган синтетик глюкокортикоиддир. Кўзга томизилганда кўзнинг яқиндаги барча тўқималарига киради. Асосан юборилган жойида метаболизмга учрайди. Тизимли қон оқимига деярли ўтмайди.

Йирингсиз, аллергик конъюнктивит, блефаро-конъюнктивит, блефарит, кератит, эпителийнинг шикастланишисиз кератоконъюнктивит, увеит, ирит, иридоциклит, эписклерит, склерит, кўзнинг жароҳати ва жарроҳлик аралашувидан кейинги яллиғланиш жараёнлари.

Диққат! Қўллашни бошлагунча қопқоқчани зич бураманг! Катталар ва болалар учун кўзга 1-2 томчидан суткада 3-4 марта томизилади. Ўткир ҳолатларда ҳар 1-2 соатда 1-2 томчидан томизилади, кейинчалик томизиш суткада 4-6 мартагача камайтирилади. Даволаш муддати 2 кундан 9 кунгача.

Дозани ошириб юборилгандаги чора-тадбирлар. Жуда тез-тез қўлланганида ва кўп миқдордаги томчилар томизилганида, тегишли бўлимда таърифланган ножўя таъсирлари пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолда препарат бекор қилинади, зарурати бўлган ҳолда симптоматик даволаш ўтказилади. Кўз ичидаги босими ошганида кўзга глаукомага қарши воситалар (пилокарпин гидрохлориди, клофелин) томизилади.

Узоқ вақт қўлланганида ёки доза оширилганида кўз ичидаги босимни ошиши, кўриш майдонида нуқсонлар, конъюнктивада санчиқ ва қизариш, кўз ёшини оқиши пайдо бўлиши мумкин. Шох парда юпқалашганида тешилиш хавфи мавжуд. Жуда кам оддий герпес (Herpes simplex) билан шикастланиш мумкин.

Кўзнинг вирусли ва замбуруғли касалликлари, махсус даволаш бўлмаганда кўзнинг йирингли инфекциясини ўткир шакли, эпителийнинг нуқсонлари билан кечувчи шох парданинг касалликлари, кўзнинг туберкулезли шикастланиши, трахома, кўз гипертензияси, глаукома, препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик.

Агарда Сиз қандайдир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокор билан препаратни қўллаш мумкинлигини тўғрисида маслаҳатлашинг.

Йодоксуридин билан бирга узоқ вақт қўллаганда шох парданинг эпителийсида деструктив жараёнлар кучайиши мумкин.

Диққат! Қўллашни бошлашдан олдин қалпоқча зич буралмасин! Биринчи қўллаш олдидан флаконнинг қалпоқчаси максимал буралади. Бунда қалпоқчанинг ички томонидаги учлик тиш тешик очади. Бевосита қўллашдан олдин тана ҳароратигача иситиш учун идишни кафтда ушлаб туриш тавсия этилади. Қалпоқча бураб олинади ва флакон корпусига бироз босиб, эритма кўзга томизилади. Препарат томизилганидан сўнг қалпоқча зич буралади ва препарат йўриқномада кўрсатилган тавсияларга мувофиқ сақланади.

Препарат тизимли қон оқимига деярли ўтмаслиги туфайли тизимли таъсир кўрсатмайди ва шундай қилиб, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

5 мл ёки 10 мл дан қутига жойланган полиэтилен флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °C дан 25 °C ҳароратда сақлансин.

3 йил. Флакон очилганидан кейин препарат 28 сутка яроқли.

Рецепт бўйича.

"Фармак" ОАЖ.

04080, Украина, Киев шаҳри, Фрунзе кўчаси, 63.

Farmadeks narxi dan boshlanadi 12000.00
Nomi Narxi so'm
Farmadeks (Farmadex) ko'z tomchilari 1 mg/ml, 10 ml (shisha) 12000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish