Хирнекс
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar

da mavjud emas Qorasuv
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Хирнекс раствор д/ин. 100 мг/ мл по 5 мл №5 (ампулы)»
Хар мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг транексам кислотаси;
ёрдамчи моддалар: натрий сульфити, натрий метабисульфити, натрий ЭДТА, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Инъекция учун эритма.
Фибринолиз ингибитори. АТХ коди: В02AA02.
Фармакодинамикаси
Антифибринолитик восита, плазминогенни фаоллашишининг ва уни плазминга айланишини рақобатли (юкори концентрацияларда ракобатсиз) ингибитори бўлиб ҳисобланади. Фибринолизни ошиши билан боғлиқ қон кетишларда маҳаллий ва тизимли гемостатик таъсирга эга.
Бундан ташкари, транексам кислотаси аллергик ва яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи кининлар ва бошқа фаол пептидларни ҳосил бўлишини сусайтириш хисобига оғриқ қолдирувчи, аллергияга карши ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Транексам кислотаси 1 мг/мл концентрацияларда in vitro шароитда тромбоцитлар агрегациясига таъсир кўрсатмайди, конда 10 мг/мл гача концентрацияларда тромбоцитлар миқдори, кон ивиши вақти ва кон ва соглом одам нитратли қонида қон Ивишининг турлари факторларига таъсир кўрсатмайди. Бошка томондан транексам кислотаси 1 мг/мл, шунингдек 20 мг/мл концентрацияларда хам тромбин вақтини узайтиради.
Фармакокинетикаси
Тўқималарда тақсимланиши нисбатан бир текис (орка мия суюклигидан ташқари, у ерда концентрацияси қон плазмасидаги концентрациядан 1/10 ни ташкил килади).
Транексам кислотаси бўғим суюқлигига ва синовиал қобиқлар орқали тез ўтади, бўғим суюклигида қондагига ўхшаш концентрацияларда аниқланади. Бўғим суюқлигидан ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади.
Йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади (она қон плазмасидаги концентрациясидан тахминан 1% га эришиб).
Уруг суюқлигида аниқланади, у ерда фибринолитик фаолликни пасайтиради, аммо сперматозоидларнинг миграциясига таъсир кўрсатмайди.
Қон плазмасидаги оқсиллар (профибринолизин) билан боғланиши тахминан 3% ни ташкил килади. Транексам кислотаси зардобдаги альбумин билан боғланмайди.
Бошлангич тақсимланиш хажми 9-12 л. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соат, қон плазмасида 7-8 соатгача сақланади.
Аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Транексам кислотасининг 2 метаболити идентификация қилинган №-ацетилизацияга ва дезаминизацияга учраган ҳосилалари.
"Концентрация-вақт" эгри чизиги остидаги майдон (AUC) якуний фазада 3 соат ярим чикарилиш даври (Тіл) билан уч фазали шаклга эга. Умумий буйрак клиренси плазмадагига тенг (7 л/соат). 95% дан кўпроги буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда 12 соат давомида чиқарилади (асосий йўл гломеруляр фильтрация).
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Буйрак функциясини бузилишида транексам кислотасини тўпланиши хавфи мавжуд.
Катталар ва 1 ёш ва ундан катта болаларда тарқалган ёки маҳаллий фибринолиз билан боғлиқ қон кетишларни олдини олиш ва даволаш, шу жумладан:
- меноррагия ва метроррагия;
- меъда-ичакдан қон кетиши;
- простата бези ва сийдик чикариш йўлларидаги жаррохлик аралашувидан кейинги қон кетиши;
- бурун, огиз ва ҳалқум бўшлигидаги жаррохлик аралашувларидаги (аденоидэктомия, тонзилэктомия, тиш экстракцияси) кон кетишлар;
- торакал, абдоминал ва бошка катта жаррохлик аралашувлари (шу жумладан кардиожаррохлик операциялари) даги қон кетишлар;
- акушер-гинекологик қон кетишлари (шу жумладан гинекологик жаррохлик аралашувларидаги қон кетишлари);
- фибринолитик дори воситаларини қўллаш чақирган қон кетишларда қўлланади.
Вена ичига томчилаб ёки оқим билан секин юборилади; юбориш тезлиги минутига 1 мл.
Вена ичига тез юборишдан сақланиш керак.
Катта пациентлар:
- меноррагия ва метроррагия, меъда-ичакдан қон кетиши: қон кетиши бошланган вақтдан у тўхтагунча 500 мг суткада 2-3 марта;
- простата бези ва сийдик чиқариш йўлларида жаррохлик аралашувларидан кейин қон кетишларни даволаш; қон кетиши бошланган вақтдан у тўхтагунча 1000 мг суткада 3 марта;
- бурун, оғиз ва ҳалқум бўшлиғидаги жаррохлик аралашувларидан кейин қон кетишини олдини олиш ва даволаш: қон кетиши тўхтагунча ҳар 6-8 соатда тана вазнига 10-15 мг/кг;
- торакал, абдоминал ва бошқа катта жарроҳлик аралашувларида қон кетишини олдини олиш ва даволаш: қон кетиши тўхтагунча ҳар 6-8 соатда тана вазнига 10-15 мг/кг;
- кардиожаррохлик операцияларида қон кетишини олдини олиш ва даволаш: жаррохлик аралашувини бошлашдан олдин анестезия индукциясидан кейин 15 мг/кг юклама доза, сўнгра бутун операция давомида соатига 4,5 мг/кг тезликда вена ичига инфузия; 0,6 мг/кг дозада транексам кислотасини сунъий қон айланиш аппаратига юбориш тавсия этилади;
- акушер-гинекологик (шу жумладан гинекологик жаррохлик аралашувларида) қон кетишларини даволаш: қон кетиши бошланган вақтдан у тўхтагунча ҳар 6-8 соатда тана вазнига 15 мг/кг;
- фибринолитик дори воситаларини қўллаш чакирган қон кетишларини даволаш: кон кетиши бошланган вақтдан у тўхтагунча хар 6-8 соатда тана вазнига 10 мг/кг.
Узоқ вақт (48 соатдан ортик) гемостатик даволаш зарурати бўлганида транексам кислотасининг таблетка дори шаклидаги препаатларини қўллаш тавсия этилади.
1 ёшдан ошган болалар
Болаларда транексам кислотасини қўллаш тажрибаси чекланган. Маҳаллий ва тарқалган фибринолиз билан боғлиқ қон кетишларни даволаганда препаратнинг тавсия этилган дозаси суткада 20 мг/кг ни ташкил қилади.
Препаратни пациентларнинг алоҳида гуруҳларида қўллангаши
Буйрак функциясини бузилиши
Буйракнинг ажратувчи функциясини енгил ва ўртача огирлик даражасида бузилиши бўлган пациентларда транексам кислотасининг дозаси ва юборишлар сонига тузатиш киритиш керак.
Жигар функциясини бузилиши
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Кексалар
Кекса пациентларда буйрак етишмовчилиги бўлмаганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Нохуш дорига реакцияларнинг юзага келиши тез-тезлиги ЖССТ (Жаҳон соғлиқни саклаш ташкилоти) таснифига мувофиқ белгиланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10), тез-тез эмас (>1/1000, <1/100), кам холларда (>1/10000, <1/1000), жуад кам холларда (1/10000 дан кам), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, диарея (доза пасайтирилганда симптомлари бартараф этилади).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: кам холларда тери аллергик реакциялари, шу жумладан аллергик дерматит.
Кўрши аъзоси томонидан бузилмалар: кам холларда кўришни бузилиши, шу жумладан ранг ажратишни бузилиши, тўр парда қон-томирлари тромбози.
Кон-томирлар томонидан бузилганлар: кам холларда тромбоэмболик асоратлар, артериал босимни яккол пасайиши (одатда вена ичига ҳаддан ташкари тез юбориш оқибатида); жуда кам холларда турли жойлашувдаги артериал ва веноз тромбозлар; тез-тезлиги номаълум
Ўткир миокард инфаркти, церебрал артериалар тромбози, уйқу артериялари тромбози, инсульт, оёқ чуқур веналари тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, кортикал некроз на ўткир жигар етишмовчилиги ривожланиши билан кечувчи жигар артерияси тромбози, порто-коронар шунт окклюзияси, тур парда марказий артерияси ва венаси тромбози.
Иммун тизими томонидан бузилишлар, жуда кам холларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам холларда бош айланиши, тиришишлар.
Транексам кислотаси ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Тўпланиши хавфи туфайли оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги (калавалар фильтрацияси тезлиги [КФТ] 30 мг/мл/1,73 м² дан кам).
Бир вақтда антикоагулянтлар билан даволаш имконияти бўлмаганида ҳозирги вақтдаги ёки анамнезидаги веноз ёки артериал тромбоз (оёқ чуқур веналари тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, бош мия ички қон-томирлари ва бошқалар).
Истеъмол қилиш коагулопатияси оқибатидаги фибринолиз (қон-томир ичига тарқалган қон ивиши синдромининг [ДВС-синдром) гипокоагуляцион босқичи).
Анамнезида тиришишлар.
Ранг ажратишни орттирилган бузилишлари.
Субарахноидал қон қуйилишлар (бош мия шиши, бош мия ишемияси ва инфаркти ривожланиши хавфи туфайли).
16 ёшдан кичик пациентларда меноррагияларни даволаш (қўллаш тажрибаси ваўк).
1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (кўллаш тажрибаси йўк).
Транексам кислотасини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганишга бағишланган махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Транексам кислотаси фибринолитик (тромболитик) препаратларнинг фармакологик самараларини ривожланишига тўсқинлик қилади.
Мажмуавий перорал контрацептивлар веноз тромбоэмболик асоратлар ва артериал тромбозлар (хусусан ишемик инсульт ва миокард инфаркти) хавфини оширади. Мажмуавий перорал контрацептивларни кабул қилувчи аёлларда транексам кислотасини қўллаш тажрибаси чекланган. Транексам кислотаси антифибринолитик самарага эга эканлиги туфайли, мажмуавий перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаш тромботик асоратлар хавфини қўшимча ошишига олиб келиши мумкин.
Транексам кислотасини мажмуада II, VII, IX ва Х қон ивиши факторлари (протромбин комплекси) ёки антиингибитор коагулянт комплекси билан бир вақтда қўллаш тромбоз ривожланиши хавфини оширади.
Транексам кислотасини гидрохлоротиазид, десмопрессин, ампициллин-сульбактам, ранитидин ва нитроглицерин билан бир вақтда қўллаганда тромботик асоратлар (хусусан миокард инфаркти) хавфи ошиши мумкин.
Гемостатик препаратлар билан бирга қўллаганда тромб ҳосил бўлиши фаоллашиши мумкин.
Транексам кислотани антикоагулянтлар билан бир вактда қабул килиш шифокорнинг катъий назорати остида амалга оширилиши керак (қўллаш тажрибаси чекланган).
Дориларнинг фармацевтик ўзаро таъсири
Транексам кислотаси кўпгина инфузион эритмалар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, аминокислоталар эритмаси, декстранлар) билан мутаносиб. Транексам кислотаси фракцияланмаган гепарин билан мутаносиб.
Транексам кислотаси урокиназа, нормпинефрин, дипиридамол, диазепам билан номутаносиб.
Транексам кислотасини антибиотиклар эритмалари (пенициллинлар, тетрациклинлар) ва кон препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.
Транексам кислотаси препаратлари билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш жараёнида офтальмолог маслаҳати зарур (кўриш ўткирлиги, ранг ажратишни, кўз туби ҳолатини аниқлаш). Транексам кислотаси билан даволаш фонида кўришни бузилиши юзага келганда препаратни бекор қилиш керак.
Буйрак паренхимаси касалликлари чақирган гематурияда транексам кислотаси препаратларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бундай ҳолатларда қон-томир ичида фибринни чўкиши тез-тез кузатилади, бу буйракни шикастланишини чуқурлаштириши мумкин. Бундан ташқари, юқори сийдик йўлларидан ҳар қандай этиологияли массив қон кетишида антифибринолитик даволаш буйрак жоми ва/ёки сийдик чиқариш каналида қон лахталарини ҳосил бўлиши ва мувофиқ равишда сийдик чиқариш йўлларини иккиламчи механик обструкцияси ва анурия ривожланиши хавфини оширади.
Гарчи ўтказилган клиник тадқиқотлар тромбозлар ривожланиши тез-тезлигини аҳамиятли ошишини аниқламаган бўлсада, аммо тромботик асоратлар хавфини тўлиқ инкор этиб бўлмайди. Транексам кислотасини қабул қилган пациентларда веноз ва артериал тромбозлар ва тромбоэмболиялар ривожланиши ҳолатлари таърифланган. Бундан ташкари, тўр парда марказий артерияси ва марказий венаси окклюзияси ҳолатлари хакида хабар берилган. Транексам кислотаси билан даволаш фонида бир неча пациентларда бош мия ички тромбози ривожланган. Мувофик равишда, тромбоз ривожланишининг юқори хавфи (анамнезида тромбоэмболик асоратлар, қариндошларда тромбоэмболия ҳолатлари, тромбофилиянинг варификация қилинган диагнози) бўлган пациентларда транексам кислотасини жуда зарур ҳолатларда ва шифокорнинг қатъий назорати остида қўллаш керак.
Транексам кислотасини қўллашдан олдин тромбоэмболик асоратларнинг хавф омилларини аниклашга қаратилган текширув ўтказиш керак.
Бўшликларда, масалан плеврал бўшлиқда, бўғимлар бўшликларида ва сийдик чиқариш йўлларида (шу жумладан буйрак жомлари ва қовуқда) қон бўлиши уларда физиологик фибринолизга чидамли бўлиши мумкин бўлган қонни қон-томир ташкарисила ивиши оқибатида "эримайдиган лаҳта" ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Номунтазам хайз кон кетиши бўлган пациентларда дисменорея сабабларини аниқламагунча транексам кислотасини буюриш мумкин эмас. Агар ҳайз қон кетиши хажми транексам кислотаси билан даволаш фонида ноадекват пасайса, муқобил даволаш имкониятини кўриб чиқиш керак.
16 ёшдан кичик пациентларда меноррагияларни даволаганда транексам кислотаси препаратларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Тромбозлар ривожланишининг юқори хавфи туфайли, мажмуавий перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилаётган аёлларда транексам кислотасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак ("Дориларнинг ўзаро таъсири" бўлимига каранг).
Транексам кислотаси билан даволашга муҳтож бўлган ДВС-синдроми бўлган пациентларда даволаш ушбу касалликни даволаш тажрибасига эга шифокорнинг қатъий назорати остида амалга оширилиши керак.
Адекват клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, транексам кислотасини антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш, қон ивишини бузилишларини даволаш
тажрибасига эга мутахассиснинг синчков кузатуви остида амалга оширилиши керак.
Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни одатдаги дозаларда қўллаганда бош айланиши ва артериал гипотензия, ранг ажратиш сифатини ва кўришни аниқлигини ёмонлашиши юзага келиши мумкин, шунинг учун даволаш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва реакциялар тезлиги заруратини кўзда тутувчи мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат дозасини ошириб юборилишининг чекланган маълумотлари мавжуд.
Симптомлари: бош айланиши, бош огриги, кўнгил айниши, қусиш, диарея, ортостатик симптомлар (шу жумладан горизонталдан вертикал ҳолатга ўтганда бош айланиши), ортостатик артериал гипотензия.
Мойиллиги бўлган пациентларда тромбозлар хавфи ошади.
Даволаш: антидоти номаълум. Транексам кислотаси дозасини ошириб юборишга гумон бўлганида госпитализация қилиш керак. буйрак эксрециясини кучайтириш кўп миқдорда суюкликни ичга кабул қилиш ёки парентерал юбориш, жадаллаштирилган диурез, ажратилаётган сийдик миқдорини назорат қилиш тавсия этилади. Симптоматик даволаш қўлланади.
Айрим ҳолатларда антикоагулянтларни қўллаш афзал бўлиши мумкин.
5 мл дан шиша ампулаларда. 5 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
30 ой.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
Hiral Labs Ltd., Ҳиндистон.

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv

da mavjud emas Qorasuv





