Facebook Pixel Code

Metakartin

Tovarlar: 2
Metakartin (Metacartin) og'iz eritmasi 2 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 185000 so'm
Retsept bo'yicha
в 65 dorixonalarda
Metakartin eritmasi D/in. 1 g / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 105000 so'm
Без рецепта
в 73 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 105000 so'm gacha 185000 so'm (65 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Metakartin (Metacartin) og'iz eritmasi 2 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Metakartin (Metacartin) og'iz eritmasi 2 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon)»

Бир флакон препарат қуйидагиларни сақланади:

фаол модда: 1,0 г ёки 2,0 г левокарнитин;

ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий бензоати, натрий сахарини, “Апельсин” ароматизатори, тозаланган сув.

Тиниқ рангсиз ёки оч сариқ рангли эритма.

Ичга қабул қилиш учун эритма

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: А16АА01.

Фармакодинамикаси

Метакартин - метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи препарат.

Левокарнитин - В гуруҳ витаминларига яқин бўлган табиий воситадир. Препарат ёғ кислоталарини цитоплазмадан митохондрияларга ҳужайра мембраналари орқали ташувчи сифатида моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, у ерда ушбу кислоталар β-оксидланиш жараёнига учраб, катта миқдорда энергия (АТФ ҳолида) ҳосил қилади. Левокарнитин коэнзим А ни озод қилиб, метаболитларни Кребс циклига киришишини кучайтиради. Шу механизм орқали левокарнитин суяк мушакларида пируватдегидрогеназанинг фаоллигини ва турли боғларга эга бўлган аминокислоталарни оксидланишини рағбатлантиради. Препарат оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий заҳирасини тиклайди, кетокислоталарни ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактацидознинг даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаоллигини оширади ва жисмоний ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини оширади, бунда гликогенни кам сарфланишига ва жигарда унинг заҳирасини ошишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг левокарнитиннинг биокираолишлиги 15,9% ни ташкил этади. Организмнинг барча тўқималарига ўтади, энг юқори концентрациялари жигар, скелет мушаклари ва миокардда ҳосил бўлади. Максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг 3,3 соатдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланиб туради.

Буйрак орқали асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.

  • бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида;
  • буйрак етишмовчилигини терминал босқичи бўлган гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислигида;
  • ЮИК (ўткир миокард инфаркти, миокард инфарктидан кейинги ҳолатлар, кардиоген шокдаги гипоперфузия) фонида миокарднинг метаболизмини бузилишларида;
  • цитостатиклар қўлланганида кардиотоксикликни олдини олиш учун;
  • иштаҳани ва овқатланиш рефлексларини пасайиши, тана вазнини камайиши, катталар ва болаларни озиб кетиши (невроген анорексия, руҳий касалликлар, дисциркулятор ва травматик энцефалопатия; меъданинг секретор фаолиятини пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит, меъда ости безини ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатит; оғир касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даври; чала туғилган чақалоқлар, туғруқ жароҳатлари, янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс синдром; болаларда вальпроат кислотасини қабул қилиш фонида ривожланадиган Рейе синдромига ўхшаш синдромлар комплекси (гипогликемия, гипокетонемия, кома); болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тана вазнини етишмаслиги ва ўсишдан орқада қолиш) билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар;
  • болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакли;
  • тери касалликларида (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоидли қизил югурик) мажмуавий даволаш таркибида;
  • давомли жадал кечувчи жисмоний машқлар ёки бошқа ҳаракатларни ошишида (анаболик ва адаптоген сифатида) қўлланади.

Фақат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Метакартин препаратини сувга ёки мевали шарбатга қўшиб қабул қилиш мумкин.

Препаратни овқатланишдан қатъий назар, тенг вақтлар оралиғида суткада 2-4 марта қабул қилиш мумкин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-6 г дозада буюрилади.

Метакартин препаратини тавсия этилган дозаси 50 кг тана вазнига 1 г дан суткада 2-3 марта қабул қилишдан иборат.

Метакартин препаратини бошланғич дозаси суткада тана вазнига 50 мг/кг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Кейинчалик дозаси препаратни ўзлаштирилиши ва даволашга нисбатан жавоб реакциясига қараб, шунингдек даволаниш вақтидаги жисмоний юкламаларни ҳисобга олиб, аста-секин оширилиши мумкин.

12 ёшгача бўлган болаларга ва янги туғилган чақалоқларга: суткада тана вазнига 50-100 мг/кг, аммо суткада 3 г дан ошмаслиги керак.

Бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида суткалик дозаси моддалар алмашинувини туғма бузилишларига ва даволаниш вақтидаги яққоллик даражасига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси суткада 100-200 мг/кг ни ташкил этади, 2-4 марта қабул қилинади. Агар клиник ва биокимёвий кўрсаткичлар яхшиланмаса, дозаси қисқа вақтга оширилиши мумкин.

Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда - суткада 400 мг/кг дозаларда буюрилади.

Гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислигида препарат суткада 1 г самарасини тутиб турувчи дозада ичга қабул қилишга буюрилади. Гемодиализ ўтказиладиган кунда препарат гемодиализ сеансидан сўнг қабул қилинади.

Катталарга асабийлашиш оқибатидаги анорексия синдромида, шунингдек ўтказилган касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида - 2 г дан суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 1-2 ойни ташкил этади.

Давомли жисмоний ҳаракатларда - 1-2 г дан суткада 2-3 марта қабул қилинади.

Меъданинг секретор фаолияти пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит ва меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатити бўлган пациентларда иштаҳани қўзғатиш ва тана вазнини ошириш учун препарат 500 мг бир марталик дозада суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 1-1,5 ойни ташкил этади.

Тери касалликларини даволашда бир марталик дозаси 1 г ни ташкил этади суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 2-4 ҳафтани ташкил этади.

Ўсишдан орқада қолганда ва гипертиреозда бир марталик дозаси 250 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта 20 кун давомида қабул қилинади. Даволаш курси 1-2 ойлик танаффусдан сўнг такрорланади ёки 3 ой давомида узлуксиз қўлланади.

Бош мияни томирли, токсик ва травматик генезли шикастланишларида суткада 0,5-1,0 г дан 3-5 кун давомида қабул қилинади. Зарурат бўлганида 12-14 кундан кейин такрорий даволаш курси буюрилади.

Даволаш давомийлиги 1 ойдан 12 ойгача бўлган вақтни ташкил этади. Зарурат бўлганида бутун ҳаёти давомида даволаниш мумкин. Мониторинг қоннинг биокимёвий таҳлилини вақти-вақти билан ўтказиш, организмнинг ҳаётий муҳим аъзолари фаолияти кўрсаткичларини баҳолаш, плазмадаги карнитиннинг концентрациясини аниқлаш ва пациентнинг умумий клиник ҳолатини баҳолашдан иборат бўлиши керак. Препаратнинг адекват дозасини аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацилланган левокарнитиннинг концентрациясини ўлчаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Плазмада карнитиннинг концентрацияси 35-60 мкмоль/л ни ташкил этади. Плазмада ацилланган ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ни ташкил этади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ҳислари, диспептик бузилишлар бўлиши мумкин.

Бошқалар: бадандан ўзига хос ҳидни келиши, анамнезида тиришиш синдроми бўлган пациентларда тиришишларни пайдо бўлиши ёки уларни ривожланиш тезлигини ортиши кузатилган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Метакартин препарати билан дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.

Қандли диабети бўлган пациентларга Метакартин препаратини буюриш глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши натижасида гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, препаратни қабул қилиш вақтида қонда глюкозанинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш ва зарурат бўлганида гипогликемик препаратлар ва инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Метакартин препаратини она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Левокарнитиннинг дозаси ошириб юборилганида организмни заҳарланиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан оқ рангли пластик қалпоқча билан беркитилган сариқ рангли шиша флаконларда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси, Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi, Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

Metakartin narxi dan boshlanadi 105000.00
Nomi Narxi so'm
Metakartin eritmasi D/in. 1 g / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) 105000 so'm
Metakartin (Metacartin) og'iz eritmasi 2 g / 10 ml, 10 ml №10 (flakon) 185000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish