Amaril
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Amaril tabletkalari 3 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)»
Амарил 1 мг ли бир таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: 1 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмали (А типи), повидон 25000 (Е1201), микрокристалл целлюлоза (Е460), магний стеарати (Е470), темир (III) оксиди (Е172).
Амарил 2 мг ли бир таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: 2 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмали (А типи), повидон 25000 (Е1201), микрокристалл целлюлоза (Е460), магний стеарати (Е470), темир (III) оксиди (Е 172), индигокармин алюминий лаки.
Амарил 3 мг ли бир таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: 3 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмали (А типи), повидон 25000 (Е1201), микрокристалл целлюлоза (Е460), магний стеарати (Е470), темир (II) оксиди (Е 172).
Амарил 4 мг ли бир таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: 4 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий карбоксиметилкрахмали (А типи), повидон 25000 (Е1201), микрокристалл целлюлоза (Е460), магний стеарати (Е470), индигокармин алюминий лаки.
Амарил 1 мг: Узунчоқ, икки томони ясси, иккала томонида бўлиш чизиқчаси бўлган пушти рангли таблеткалар. Юқори штампи: NMK/фирма белгиси. Қуйи штампи: Фирма белгиси/NMK.
Амарил 2 мг: Узунчоқ, икки томони ясси, иккала томонида бўлиш чизиқчаси бўлган яшил рангли таблеткалар. Юқори штампи: NMМ/фирма белгиси. Қуйи штампи: Фирма белгиси/NMМ.
Амарил 3 мг: Узунчоқ, икки томони ясси, иккала томонида бўлиш чизиқчаси бўлган оч сариқ рангли таблеткалар. Юқори штампи: NMN/фирма белгиси. Қуйи штампи: Фирма белгиси/NMN.
Амарил 4 мг: Узунчоқ, икки томони ясси, иккала томонида бўлиш чизиқчаси бўлган ҳаво рангли таблеткалар. Юқори штампи: NMО/фирма белгиси. Қуйи штампи: Фирма белгиси/NMО.
Зарур бўлганда Амарил® таблеткаларини чизиқча бўйлаб иккита тенг қисмга бўлса бўлади.
Таблеткалар.
Перорал қўллаш учун гипогликемик восита, инсулиндан ташқари: сульфонилмочевина ҳосиласи. АТХ коди: А10ВВ12.
Фармакодинамикаси
Глимепирид, Амарилнинг фаол моддаси - сульфонилмочевинанинг ҳосиласи бўлган, перорал қўллаш учун гипогликемик (қанд миқдорини туширувчи) препаратдир.
Глимепирид меъда ости безининг бета ҳужайраларидан инсулин секрециясини рағбатлантиради. Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари билан бўлгани каби, бу таъсир панкреатик бета-хужайраларни ўзининг инсулинини таъсирига сезувчанлигини яхшиланишига асосланган. Бундан ташқари глимепирид шунингдек сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари учун таърифланган яққол нопанкреатик таъсирга эга.
Инсулинни бўшатилиши
Сулфонилмочевина ҳосилалари бета ҳужайраларининг мембранасида жойлашган АТФ га боғлиқ калий каналларининг ёпилиши орқали инсулин секрециясини бошқарадилар.
Калий каналларини ёпиш оқибатида бета ҳужайралар мембранасининг деполяризациясини чақириб, бу билан кальций каналларини очилишига ва ҳужайра ичига кальций киришининг кўпайишига ёрдам беради.
Келтирилган жараён инсулинни бета ҳужайралардан бўшатилишига олиб келади.
Юқори ўрин босувчи тезликка эга глимепирид бета ҳужайра мембранасининг АТФ га боғлиқ калий каналлари билан боғлиқ оқсили билан боғланади, аммо сульфонилмочевина ҳосилаларининг анъанавий боғланиш жойидан фарқ қилади.
Ошқозон ости безидан ташқари фаоллиги
Бундан ташқари глимепириднинг ошқозон ости безидан ташқаридаги самаралари намоён бўлган: инсулин таъсирига нисбатан периферик тўқималарнинг сезувчанлигини ошиши ва жигар орқали инсулин қабул қилинишининг камайиши.
Қондаги глюкозани периферик тўқималар (мушак ва ёғ) орқали қабул қилиниши ҳужайра мембраналарида жойлашган махсус транспорт протеинлари (ГЛЮТ4) орқали намоён бўлади. Бу тўқималарга глюкозанинг транспорти глюкозани утилизация босқичи билан тезлик бўйича чегараланган. Глимепирид мушак ва ёғ ҳужайраларининг плазматик мембранасига глюкозани транспорт қилувчи (ГЛЮТ4 транспортерлар) фаол молекулаларнинг миқдорини жуда тез кўпайтиради.
Глимепирид изоляцияланган мушак ва ёғ ҳужайраларида дори воситаси билан чақираладиган липогенез ва гликогенез жарёнлари билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган гликозил-фосфатидилинозитол-специфик фосфолипаза С нинг фаоллигини кучайтиради.
Глимепирид глюконеогенезни ингибирловчи фруктозо-2,6-бисфосфатнинг ҳужайра ичидаги концентрациясини кўпайтириш йўли орқали жигарда глюкоза ҳосил бўлиш жараёнини ингибирлайди.
Глимепирид циклооксигеназани танлаб ингибирлаб арахидон кислотасини тромбоцитлар агрегациясига имкон яратадиган тромбоксан А2 га айланишини камайтиради, ва бу билан антитромботик таъсир этади.
Умумий маълумотлар
Соғлом одамларда глимепириднинг минимал эффектив перорал дозаси тахминан 0,6 мг ни ташкил қилади. Глимепириднинг самараси дозага боғлиқдир.
Глимепирид қабул қилиш даврида юқори жисмоний юкланмага физиологик жавоб сифатида инсулин секрециясининг мос равишда пасайиши сақланади.
Кузатиладиган таъсири овқат қабул қилиш билан боғлиқ эмас, препарат овқатдан 30 мин олдин ёки препарат қабул қилинганидан кейин дарҳол овқат қабул қилинганми буни аҳамияти йўқ.
Диабет билан касалланган беморларда бир маҳал суткалик доза қабул қилинганида 24 соат давомида қониқарли метоболик назоратга эришиш мумкин.
Глимепириднинг гидроксиметаболити соғлом одамларда кам миқдорда лекин аҳамиятли равишда қондаги глюкоза миқдорининг камайишини чақирган бўлсада, бу метаболит препарат умумий самарасининг фақат бир кичик қисмигагина жавобгардир.
Метформин билан мажмуавий даволаш
Маълум бир клиник текширув натижасида максимал дозада метформин қабул қилган ва даволанишининг қониқарсиз натижаларига эга бўлган беморларга даволаш схемасига глимепиридни қўшиш метаболизм назоратини яхшиланишига олиб келган.
Инсулин билан мажмуавий даволаш
Глимепиридни инсулин билан бирга қўллаш ҳақидаги маълумотлар чегараланган.
Максимал дозада глимепирид қабул қилганда ҳам қониқарсиз натижаларга эга бўлган беморларга инсулин билан даволашни бошлаш мумкин. Иккита клиник текширув давомида мажмуавий даволаш метаболик назоратни яхшиланишига ҳудди инсулин билан монотерапия ўтказилгандек олиб келган, фақат мажмуавий даволашда инсулиннинг дозаси анча камроқ бўлган.
Беморларнинг алоҳида гуруҳлари
Болалар ва ўсмирлар
24 ҳафта давом этган фаол назоратли клиник текширув (глимепирид кунига 8 мг гача ёки метформин 2,000 мг гача кунига) 285 та (8-17 ёшдаги) 2-чи турдаги диабет билан касалланган болалар иштирокида ўтказилган. Иккала препарат, глимепирид ва метформин, HbA1c нинг дастлабки даражага нисбатан аҳамиятли пасайишини
[глимепирид -0,95 (қон зардобида 0, 41); метформин -1,39 (қон зардобида 0,40)]. Аммо бунга қарамасдан, HbA1c нинг дастлабки даражасига нисбатан ўртача ўзгаришига кўра глимепирид «метформинадан ёмон эмас» деган статусга эриша олмади. Метформин фойдасига бўлган фарқ 0,44 % ни ташкил қилди. Юқори чегараси ишонч интервалининг (1,05) 95 % бўлиб, кам бўлмаган самарасининг мумкин бўлган кўрсаткичи 0,3 % дан кўп бўлган. Глимепирид билан даволаш қандли диабетнинг 2-чи тури билан касалланган катта ёшдаги беморларни даволашга нисбатан болалар учун ҳеч қандай ортиқча ҳавфсизлик муаммоларни келтириб чиқармаган.
Педиатрик беморлар учун ҳавфсизлик ва самарадорликнинг давомли текширувлар маълумотлари мавжуд эмас.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Глимепирид ичга қабул қилинганда унинг биокираолишлиги тўлиқ. Овқат қабул қилиш сўрилишига, сўрилиш тезлигининг бироз секинлашишидан ташқари сезиларли таъсир кўрсатмайди. Глимепирид 4 мг суткалик дозаси кўп марта қабул қилинганда, тахминан 2,5 соатда қон зардобида максимал концентрацияси (Cmax) га етади ва 309 нг/мл ни ташкил қилади; доза ва Cmax ўртасида, шунингдек доза ва AUC (концентрация вақт эгри чизиғи остидаги майдон) ўртасида тўғри чизиқли нисбан мавжуд.
Тақсимланиши
Глимепирид учун тахминан альбуминнинг тақсимланиш ҳажмига тенг жуда паст тақсимланиш ҳажми (тахминан 8,8 л), плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражаси (99% дан ортиқ) ва паст клиренс (тахминан 48 мл/мин) характерлидир.
Ҳайвонларда глимепирид кўкрак сути билан чиқарилади. Глимепирид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади.
Биотрансформацияси ва чиқарилиши
Глимепирид бир марта ичга қабул қилингандан кейин сийдик билан 58% ва аҳлат билан 35% чиқарилади. Сийдикда ўзгармаган модда аниқланмаган.
Препаратнинг плазмадаги концентрацияси кўп марталик дозалаш тартибига мос келувчи ярим чиқарилиш вақти 5-8 соатни ташкил этади. Юқори дозалар қабул қилингандан сўнг ярим чиқарилиш даври бироз ошади.
Сийдик ва аҳлатда жигардаги метаболизми натижасида (асосий фермент CYP2C9) ҳосил бўладиган иккита нофаол метаболити аниқланади, уларда биттаси гидрокси ҳосила, иккинчиси карбокси ҳосиладир. Глимепиридни ичга қабул қилингандан кейин бу метаболитларнинг ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 3-5 соатни ва 5-6 соатни ташкил қилади.
Глимепирид кўкрак сути билан чиқарилади ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади.
Глимепиридни бир марталик ва кўп марталик (суткада бир марта) қабул қилишни солиштирилганда фармакокинетик кўрсаткичларда ҳеч қандай ишончли фарқлар аниқланмаган ва турли пациентлар орасида уларнинг паст ўзгарувчанлиги кузатилган. Препаратни организмда тўпланиши кузатилмаган.
Алоҳида гуруҳ пациентлари
Турли жинс ва турли ёш гуруҳларидаги пациентларда фармакокинетик кўрсаткичлар ўхшаш бўлган. Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси паст бўлган) бўлган пациентларда глимепириднинг клиренсини ошишига ва унинг қон зардобидаги ўртача концентрациясини пасайишига тенденция кузатилади, бу эҳтимол препаратнинг оқсиллар билан камроқ боғланиши оқибатидаги тез чиқарилиши билан боғлиқдир. Шундай қилиб, ушбу тоифа пациентларда препаратни тўпланиб қолиш хавфи мавжуд эмас.
Қандли диабетнинг 2 типи билан касалланган 30 та педиатрик беморларда (10-12 ёшли 4 нафар бола ва 12-17 ёшли 26 нафар болалар) глимепириднинг 1 мг ли бир марталик дозасини фармакокинетикаси, хавфсизлиги ва ўзлаштираолинишини ўрганиш юзасидан клиник синовлар, AUC0-last, Cmax ва t1/2 нинг ўртача кўрсаткичлари, илгари катталарда кузатилган кўрсаткичлар билан бир хиллигини кўрсатди.
Қандли диабет 2 типи (монотерапияда ёки метформин ва инсулин билан мажмуавий даволаш таркибида) даволаш учун, фақат парҳез, жисмоний машғулотлар ёки вазнни камайтириш ёрдамида адекват назорат қилиш имкони бўлмаган ҳолларда қўлланилади
Перорал қўллаш учун мўлжалланган.
Диабетни муваффақиятли даволашнинг асоси яхши парҳез, мунтазам жисмоний машғулотлар, шунингдек қон ва сийдик кўрсаткичларини мунтазам назорати ҳисобланади. Овқатланиш тартиби юзасидан тавсиялардан оғишлар дорилар билан компенсация қилинмаслиги мумкин.
Бошланғич доза ва дозани танлаш
Глимепириднинг дозаси қондаги ва сийдикдаги глюкоза миқдорининг таҳлил натижалари бўйича белгиланади.
Бошланғич доза суткада 1 мг глимепиридни ташкил қилади. Агар ушбу доза қўлланилганда мувафаққиятли метаболик назоратга эришилса, бу дозадан самарани бир маромда ушлаб турувчи доза сифатида фойдаланилса бўлади.
Зарурат туғилганда глюкозанинг қондаги концентрациясини мунтазам назорати остида доза босқичма-босқич (1-2 ҳафта оралиғида) қуйидаги тартибда оширилиши мумкин суткада 1 мг 2 мг 3 мг 4 мг 6 мг. Тавсия қилинадиган максимал суткалик доза 6 мг.
Суткалик дозани қабул қилиш сони ва вақти беморнинг турмуш тарзига қараб, шифокор томонидан белгиланади. Одатда, суткалик дозани 1 қабулда эрталабки овқат қабул қилишдан олдин ёки овқатланиш вақтида ёки агар суткалик доза қабул қилинмаган бўлса, бевосита биринчи овқат қабул қилишдан олдин ёки овқатланиш вақтида буюриш етарлидир. Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, кейинги қабул қилишда юқорироқ доза ёрдамида уни бартараф этиш мумкин эмас. Амарил таблеткалари бутунлигича, чайнамасдан етарли миқдорда суюқлик билан (тахминан 0,5 стакан) қабул қилинади. Амарил қабул қилингандан сўнг овқат қабул қилишни ўтказиб юбормаслик жуда муҳимдир.
Агар беморда суткада 1 мг глимепирид қабул қилинганидан кейин гипогликемик реакция ривожланса, демак бу ҳолат қандли диабет фақат парҳезга амал қилиш билан назорат қилиниши мумкинлигидан далолат беради.
Диабет назоратини яхшиланиши инсулинга бўлган сезувчанликни ошиши билан кечади, шунинг учун даволаш курси давомида глимепиридга бўлган эҳтиёж камайиши мумкин. Гипогликемияни олдини олиш мақсадида дозани аста-секин камайтириш ёки умуман даволашни тўхтатиш керак. Дозалаш тартибини қайта кўриб чиқишда зарурати шунингдек, беморда агар гипо- ёки гипергликемия ривожланиш хавфини кўпайтирувчи тана вазни ёки ҳаёт тарзини ўзгариши ёки бошқа омиллар таъсир қилганда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Метформин билан мажмуада қўллаш
Метформин қабул қилаётган беморлар қонидан глюкоза концентрациясини етарли барқарорланмаган ҳолатда, глимепирид билан ёндош даволашни бошлаш лозим. Метформиннинг дозаси аввалги даражада сақлаб турилган ҳолларда глимепирид билан даволаш минимал дозадан бошланади, сўнг унинг дозаси аста-секин исталган гипогликемик назорат даражасига қараб, 6 мг максимал суткалик дозагача оширилади. Мажмуавий даволаш синчков тиббий кузатув остида ўтказилиши керак.
Инсулин билан мажмуада қўллаш
Глимепириднинг максимал дозаси билан монотерапияда ёки метформиннинг максимал дозаси билан мажмуада қабул қилинганида глюкозанинг қондаги концентрациясини меъёрлашишига эришиш мумкин бўлмаган ҳолларда, глимепиридни инсулин билан мажмуада қўллаш мумкин. Бундай ҳолларда глимепириднинг беморга буюрилган охирги дозаси ўзгармай қолади. Бунда инсулин билан даволаш минимал дозадан, қондаги глюкозанинг концентрациясини назорати остида, инсулиннинг дозасини аста-секин оширилиши билан бошланади. Мажмуавий даволаш албатта шифокор назоратини талаб этади. Гликемия назоратини узоқ муддат тутиб турилганда ушбу мажмуавий даволаш инсулинга бўлган эҳтиёжни деярли 40% га камайтириши мумкин.
Беморни бошқа гипогликемик препаратдан глимепиридга ўтказиш
Глимепирид ва бошқа перорал гипогликемик препаратларнинг дозалари орасида аниқ нисбат мавжуд эмас. Бундай препаратлардан глимепиридга ўтказишда охиргисининг бошланғич суткалик дозаси 1 мг ни (хатто беморни бошқа перорал гипогликемик препаратнинг максимал дозасидан ўтказилаётган ҳолатда ҳам) ташкил қилиш керак. Глимепириднинг дозасини ҳар қандай оширилиши глимепиридга бўлган жавобни эътиборга олган ҳолда, юқорида кўрсатилган тавсияларга мувофиқ босқичма-босқич ўтказилиши керак. Аввалги гипогликемик воситанинг қўлланилаётган дозаси ва самарадорлик давомийлигини эътиборга олиш зарур. Айрим ҳолларда, айниқса, ярим чиқарилиш даври узоқ бўлган гипогликемик препаратлар (масалан, хлорпропамид) қабул қилинганда, гипогликемияни ривожланиш хавфини оширувчи аддитив самарадан сақланиш учун, даволашни вақтинчалик (бир неча кун давомида) тўхтатишга зарурат туғилиши мумкин.
Пациентни инсулиндан глимепиридга ўтказиш
Жуда кам ҳолларда, агар қандли диабетнинг II типи билан оғриган пациент инсулин билан даволанаётган бўлса, касалликнинг компенсациясида ва меъда ости безининг бета ҳужайралари секретор фаолияти сақланганида, уларни глимепиридга ўтказиш тайинланиши мумкин. Ўтказиш шифокорнинг синчков назорати остида амалга оширилиши зарур. Бунда беморни глимепиридга ўтказиш глимепириднинг 1 мг ли минимал дозасидан бошланиши керак.
Буйрак ва жигар етишмовчилигида қўлланилиши
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг қўлланилиши бўйича етарли бўлмаган ҳажмдаги маълумотлар мавжуд (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Агарда Сиз Амарил дори воситасини дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, унутилган дозани ўрнига иккиланган дозани қабул қилманг.
Амарил препарати билан даволашни тўхтатиш
Агарда Сиз даволашни тўхтатсангиз, қондаги қанд миқдори керакли миқдорда пасаймаслиги ва бунинг натижасида касаллик зўррайиб кетишини билишингиз керак.
Шифокорингиз ўзи бекор қилмагунича Амарил препаратини қабул қилишни давом эттиринг.
Қуйидаги келттирилган ёки бошқа, йўриқномада келтирилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлиши ҳолатида, илтимос, албатта, дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг!
Глимепирид ва сульфанилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллашда юзага келган ножўя таъсирлар тўғрисида клиник тадқиқотлар вақтида олинган маълумотлар қуйида келтирилган. Ножўя таъсирлар аъзолар тизими синфи бўйича гуруҳланиб, учраши мумкин бўлган камайиш тартибида гуруҳланиб, тақсимланган (жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез: ≥1/100, <1/10; тез-тез эмас: ≥1/1000, <1/100; кам ҳолларда: ≥1/10000, <1/1000; жуда кам ҳолларда: <1/10000; тез-тезлиги номаълум (учраш тез-тезлиги амалда бўлган маълумотларга асосан баҳолана олмайди)).
Лимфатик тизим ва қон яратиш тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, эритроцитопения, гемолитик анемия ва панцитопения, улар одатда препарат қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг қайтувчандир.
Учраш тез-тезлиги ноъмалум: дори воситасини қабул қилиш пост маркетинг тажрибаси давомида тромбоцитлар миқдори 10 000/мкл дан кам оғир тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура ҳолатлари қайд этилган.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: лейкоцитопластик васкулит, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатларгача авж олувчи қон босимини пасайиши, диспноэ, баъзида анафилактик шок билан кечувчи ўртача яққолликдаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари,.
Тез-тезлиги номаълум: сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари, сульфаниламид препаратлар ва унга ўхшаш моддалар билан кесишган аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: гипокликемия.
Бу реакциялар асосан препарат қабул қилингандан кейин тезда пайдо бўлади, улар хавфли тус олиши мумкин ва уларни ҳар доим хам осон бартараф этиб бўлмайди. Бундай реакцияларнинг юзага келиши, бошқа гипогликемик препаратлар билан даволашда бўлгани каби, овқатланишдаги одатлар ва препаратнинг дозаси каби қатор шахсий омилларга боғлиқ. (қўшимча маълумотни олиш учун “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: глюкозанинг қондаги концентрациясини, айниқса даволашнинг бошида ўзгариши билан боғлиқ бўлган кўришни вақтинчалик бузилиши кузатилиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда босим, оғирлик ёки дискомфорт ҳисси, баъзи ҳолларда даволашни тўхтатишга олиб келувчи қоринда оғриқлар.
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: жигар ферментлари даражасини ошиши.
Жуда кам ҳолларда: жигарнинг аномал фаолияти (масалан, холестаз ёки ўтнинг баданга тарқалиши), гепатит ва жигар етишмовчилиги.
Тери ва териости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: терида қичишиш, тошма, эшакеми ва ёруғликка сезувчанлик кўринишидаги юқори сезувчанлик реакциялари юзага келиши мумкин.
Лаборатория тадқиқотлари натижалари
Жуда кам ҳолларда: қонда натрий концентрациясини камайиши.
Гумон қилинаётган ножўя таъсирлар ҳақида маълумот:
Дори воситасини рўйхатга олиш вақтидан кейинги пайтда олинган гумон қилинаётган ножўя таъсирлар ҳақида маълумотлар катта аҳамиятга эга. Улар дори воситасини фойда ва зарар томонларини узлуксиз назорат қилиш имкониятини берадилар. Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини ҳар бир олинган гумон қилинаётган ножўя таъсирлар ҳақидаги маълумотлар тўғрисида миллий маълумот тизими орқали ҳабар беришларини сўрашади.
Глимепиридни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:
- глимепирид ёки препаратнинг қайсидир компонентига, бошқа сульфонилмочевина ҳосилаларига ёки сульфаниламид препаратларига юқори сезувчанлик (ўта юқори сезувчанлик ривожланиши хавфи бор);
- қандли диабетнинг 1 типида;
- диабетик комада;
- кетоацидозда;
- жигар фаолиятини оғир бузилишлари;
- буйрак фаолиятини оғир бузилишлари ( шу жумладан, гемодиализдаги беморлар);
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Глимепирид билан бирга айрим бошқа дори воситалари қабул қилинганда глимепириднинг гипогликемик таъсири кутилмаган ҳолда ёки нохуш пасайиши ёки нохуш ошиши мумкин. Шу сабабли бошқа дори воситалари шифокор рухсати (ёки кўрсатмаси) билан қабул қилиниши лозим.
Глимепирид цитохром Р4502С9 иштирокида метаболизмга учрайди, буни индукторлар (масалан, рифампицин) ёки ингибиторлар (флуконазол) билан бир вақтда қўллаганда ҳисобга олиш керак.
Адабиётларда чоп этилган in vivo шароитидаги ўзаро таъсирларнинг натижалари, флуконазол энг кучли СYР2C9 ингибитори ҳисобланиб, глимепириднинг AUC ни тахминан 2 мартага оширади.
Глимепириднинг бошқа сульфонилмочевина ҳосилалари билан қўлланилиши тажрибаларида қуйидагилар аниқланган:
Гипогликемик таъсирни кучайиши ва у билан боғлиқ гипогликемияни мумкин бўлган ривожланиши глимепиридни қуйидаги дори воситалари билан бирга қўлланганида кузатилади:
- фенилбутазон, азапропазон, оксифенбутазон;
- инсулин ва бошқа гипогликемик препаратлар, масалан, метформин;
- салицилатлар ва аминосалицилат кислотаси;
- анаболик стероидлар ва эркаклар жинсий гормонлари;
- хлорамфеникол, айрим узоқ таъсирга эга сульфаниламидлар, тетрациклинлар, хинолонлар ва кларитромицин;
- кумарин антикоагулянтлар;
- фенфлурамин;
- дизопирамид;
- фибратлар;
- ангиотензинга айланувчи фермент (ААФ) ингибиторлари;
- флуоксетин, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари;
- аллопуринол, пробеницид, сульфинпиразон;
- симпатолитиклар;
- цикло-, тро- ва ифосфамидлар;
- миконазол ,флуконазол;
- пентоксифиллин (юқори дозада парентерал юборилганда);
- тритоквалин.
Н2-рецепторларнинг блокаторлари, клонидин ва резерпин глимепириднинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтириши ҳам мумкин.
Бета-адреноблокаторлар каби симпатолитик воситалар, клонидин, гуанетидин ва резерпин таъсирида адренергик контррегуляция белгилари гипогликемияга жавобан кучайиши ёки сусайиши мумкин.
Глимепиридни қабул қилиш фонида кумарин ҳосилалари таъсирини кучайиши ёки сусайиши мумкин.
Алкоголни бир марта ёки сурункали истеъмол қилиш глимепириднинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин.
Ўт кислоталарининг секвестрантлари: колесевелам глимепирид билан боғланиб глимепиридни меъда ичак йўлидан сўрилишини камайтиради. Глимепиридни колесевелам қабул қилинишидан камида 4 соат олдин қўлланилиши ҳолатида ҳеч қандай ўзаро таъсирига олиб келмаган. Шунинг учун глимепиридни колесевелам қабул қилинишидан камида 4 соат олдин қўллаш керак.
Глимепиридни бевосита овқатланишдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.
Овқат қабул қилиш номунтазам вақт оралиғида бўлса ёки овқат қабул қилиш умуман ўтказиб юборилса, глимепирид қабул қилувчи пациентда гипогликемия ривожланиши мумкин. Гипогликемиянинг кузатилиши мумкин бўлган белгилари: бош оғриғи, кучли очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш ҳисси, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик, тажовузкорлик, диққат ва реакцияни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилиши, афазия, тремор, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ёрдамга муҳтожлик ҳисси, ўзини назорат қилиш ҳиссини йўқолиши, делирий, церебрал тиришиш, онгни чалкашиши ва йўқолиши, коматоз ҳолат, юза нафас олиш, брадикардия. Бундан ташқари, орқага йўналган боғликлик туридаги адренергик механизм натижасида муздек, ёпишқоқ тер ажралиши, безовталик, тахикардия, артериал гипертензия, юрак уришини тезлашиши, стенокардия ва юрак ритмини бузилиши каби симптомлар юз бериши мумкин.
Кучли гипогликемиянинг клиник манзараси инсультнинг клиник манзарасини эслатиши мумкин.
Деярли барча ҳолатларда симптомлар углеводлар (қанд) ни дарҳол қабул қилиш билан тезкор назорат қилиниши мумкин. Сунъий қанд ўрнини босувчи воситалар бундай ҳолатда самарасиздир.
Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари қўллаш тажрибасидан маълумки, даволаш бошида қарши чораларни муваффақиятли қўлланишига қарамай, кейинчалик гипогликемия такроран намоён бўлиши мумкин.
Қанднинг одатдаги миқдорини қабул қилиш билан вақтинча назорат қилинадиган кучли ёки узоқ давом этувчи гипогликемия дарҳол тиббий ёрдам ёки госпитализацияни талаб этади.
Гипогликемиянинг ривожланишга ёрдам берувчи омилларга қуйидагилар киради:
- пациентларнинг шифокор билан ҳамкорлик қилишга ҳохишини йўқлиги (айниқса кекса ёшда) ёки етарли эмаслиги, тўлиқ бўлмаган, номунтазам овқатланиш, овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш, очлик;
- одатдаги парҳезни ўзгариши;
- жисмоний юклама ва углеводлар истеъмол қилиш орасидаги дисбаланс;
- алкоголни, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юборилганда истеъмол қилиш;
- буйрак фаолиятини бузилиши, жигар фаолиятини оғир бузилиши;
- глимепириднинг дозасини ошириб юборилиши;
- эндокрин тизимининг углевод алмашинувига таъсир кўрсатувчи ёки қарши турдаги боғланиш гипогликемияси (масалан, қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши, гипофизар етишмовчилиги ёки буйрак усти пўстлоғи безларининг етишмовчилиги) баъзи компенсацияланмаган касалликларида бошқа дори воситаларини қабул қилиш (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Глимепирид билан даволаш глюкозанинг қон ва сийдикдаги концентрацияси мунтазам мониторингини талаб этади. Шунингдек, гликозилланган гемоглобин миқдорини аниқлаш тавсия этилади.
Шунингдек глимепирид билан даволашда жигар фаолиятини мунтазам текшириш ва қон элементлари (асосан лейкоцитлар ва тромбоцитлар) сонини ҳисоблаш зарур.
Стресс вазиятларда (масалан, бахтсиз ходисалар, жарроҳлик операциялари, иситма билан бирга келувчи инфекцион касалликлар ва б.) вақтинча инсулинга ўтиш буюрилиши мумкин.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки гемодиализ ўтказиладиган пациентларда глимепиридни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас. Оғир буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга инсулинга ўтиш буюрилган.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда сульфонилмочевина ҳосилаларини қўллаш гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Глимепирид сульфонилмочевина ҳосилалари синфига кириши сабабли глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда уни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.
Бундан ташқари, сульфонилмочевина ҳосилари сақламаган муқобил дори воситалари билан даволаш вариантини кўриб чиқиш керак.
Амарил лактоза моногидрати сақлайди, шунинг учун лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-лактоза сўрилиши бузилган пациентларда уни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Глимепиридни ҳомиладор аёлларда қўлаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик режалаштирилаёган бўлса ёки ҳомиладорлик бошланганида аёлларни инсулин билан даволашга ўтказиш зарур.
Глимепиридни инсонларда кўкрак сути билан ажралиб чиқарилиши номаълум. Каламушларда глимепирид кўкрак сути билан ажралиб чиқарилади. Сульфонилмочевининг бошқа ҳосилалари инсонда кўкрак сути билан чиқарилганлиги туфайли ва эмизикли гўдакларда гипогликемия ривожланиш хавфи мавжудлиги сабабли, глимепиридни эмизикли даврдаги аёлларга буюриш тавсия этилмайди.
Болалар ва ўсмирлар
8 ёшдан кичик пациентларда глимепиридни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда глимепиридни монотерапияда қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. (5,1, ва 5,2, бўлимларга қаранг). Мавжуд бўлган маълумотлар глимепириднинг самарадорлиги ва безарарлиги бўйича етарли эмаслиги сабабли, педиатрияда бундай қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспорт ва механизмлар бошқаришга таъсири
Глимепиридни автотранспорт ва механизмлар бошқаришга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Пациентнинг диққатни жамлаш реакцияси гипогликемия ёки гипергликемия ривожланиши ёки масалан, кўриш қобилиятини бузилиши натижасида камайиши мумкин. Ушбу таъсирлар бундай кўринишлар асосан зарур бўлганда (масалан, автомобил бошқариш ёки техника) ҳолатларда хавф туғдириши мумкин.
Пациентларни автомобиль хайдаш вақтида гипогликемия юзага келишини олдини олувчи чоралар зарурати тўғрисида хабардор қилиш лозим. Асосан, гипогликемия эпизодлари кўп такрорланувчи пациентлар, шунингдек гипогликемиянинг бошланғич белгилари тўғрисида мутқало маълумотга эга бўлмаган ёки кам маълумотга эга бўлган пациентлар учун ўта зарурдир. Бундай ҳолларда автотранспорт хайдаш ёки техника бошқариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ўйлаб кўриш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Глимепириднинг юқори дозаси қабул қилинганда 12 соатдан 72 соатгача бўлган давомийликда гипогликемия ривожланиши мумкин, у глюкозанинг қондаги концентрацияси бошланғич даврда тиклангандан сўнг такрорланиши мумкин. Гипогликемия деярли ҳар доим углеводларни (глюкоза ёки қанд, масалан, бир бўлак қанд, меванинг ширин шарбати ёки чой) қабул қилиш билан дарҳол бартараф этилиши мумкин. Шу боисдан бемор ёнида 20 г глюкоза (4 бўлак қанд) олиб юриши керак. Гипогликемияни даволашда қанд ўрнини босувчилар самарадор эмас. Қўп ҳолатларда стационарда кузатиш тавсия этилади. Даволаш қусишни чақиришни, суюқлик (сув ёки фаоллаштирилган кўмирли (адсорбент) лимонад) ва натрий сульфатини (сурги) қабул қилишни ўз ичига олади. Препарат катта миқдорда қабул қилинганда меъдани фаоллаштирилган кўмир ва натрий сульфат билан ювиш тайинланган. Оғир гипогликемиянинг клиник манзараси мияда қон айланишини ўткир бузилиши (МҚЎБ) нинг клиник манзарасига ўхшаш бўлиши мумкин, шунинг учун у шифокор кузатуви остида дарҳол даволашни, айрим ҳолларда эса беморни госпитализация қилишни талаб этади. Глюкозани юборишни иложи борича тезроқ бошлаш, зарурат бўлганида в/и оқим билан 50 мл 40% эритмани, кейинчалик 10% ли эритмани инфузион юборишни глюкозанинг қондаги концентрациясини синчков мониторинги билан бошлаш керак. Кейинчалик даволаш симтоматик бўлиши керак.
Гипогликемия белгилари кекса беморларда, вегетатив нейропатия билан касалланган ва β-адреноблокаторлар, клонидин, резерпин, гуанетидин ва бошқа симпатолитик воситалар билан бир вақтда даволанаётган беморларда юзаки бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.
Агар қандли диабет билан оғриган беморларни турли шифокорлар даволаса (масалан, бахтсиз ходисадан кейин шифохонада бўлган вақтда ёки дам олиш кунлари касалланганда), бемор албатта ўз касаллиги ва аввалги даволаниш тўғрисида хабар бериши керак.
Эмизикли аёллар ёки кичик болалар тасодифан Амарил қабул қилиши натижасидаги гипогликемияни даволашда декстрозанинг кўрсатилган дозалари (50 мл 40% эритма) хавфли гипергликемияни олдини олиш мақсадида синчков назорат қилиниши керак. Шунинг учун глюкозанинг қондаги концентрацияси узлуксиз ва синчков мониторинг қилиниши зарур.
1 мг, 2 мг, 3 мг , 4 г глимепирид сақловчи таблеткалар. 15 таблеткадан блистерларда.
2 тадан блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.
Амарил 1 мг ли таблеткалари: 15 таблеткадан блистерда, 2 блистердан картон қутида қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга ёки 30 таблеткадан блистерда, 1 блистердан картон қутида қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга.
2 мг, 3 мг , 4 г глимепирид сақловчи таблеткалар: 15 таблеткадан блистерларда, 2 тадан блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Санофи С.п.А, Италия.
Ишлаб чиқарувчи манзили: Страда Статале 17, км 22, 67019 Скопитто (Л’Акуила) Италия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Amaril tabletkalari 2 mg №30 (2 dona blister x 15 tabletka) | 39900 so'm |
Amaril tabletkalari 3 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) | 41880 so'm |
Amaril tabletkalari 4 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) | 47900 so'm |
Amaril M SR 2 mg / 500 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka) uzoq muddatli ta'sirli plyonka bilan qoplangan tabletkalar | 107500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent