Facebook Pixel Code

Flustop

Tovarlar: 2
Flustop aktivi meva ta'mi kukuni D / vnut. taxminan 22 g №10 (Sasha)
Sharq Darmon (O`zbekiston)
dan 40000 so'm
Без рецепта
в 12 dorixonalarda
Flustop tabletkalari №4 (blister)
Sharq Darmon (O`zbekiston)
dan 3000 so'm
Retsept bo'yicha
в 15 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 3000 so'm gacha 40000 so'm (12 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Flustop aktivi meva ta'mi kukuni D / vnut. taxminan 22 g №10 (Sasha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Flustop aktivi meva ta'mi kukuni D / vnut. taxminan 22 g №10 (Sasha)»

бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол - 325 мг; фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг; фенирамин малеати - 20 мг; аскорбин кислотаси - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: яблочная кислота, натрий цитрат дигидрати, сахароза, қуёш сариқ шафақи бўёвчиси, кальций фосфат, титан диоксиди, лимон кислотаси, мева ароматизатори (лимон/апельсин).

Тўкилувчан гранулаланган оқ рангли сариқ доғлари бўлган қумоқсиз ва ёд заррачаларсиз, мева ҳидли кукун.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

ЎРВ симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.

Парацетамол: оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибирлаши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида томирларнинг кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликнинг чиқарилиши кучаяди.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, томирларнинг a-адренорецепторлари стимулятори ҳисобланади, юракни b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, томирларнинг торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қавати шишини вақтинчалик камайтиради.

Фенирамин малеати: гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса унинг таъсир самарасини йўқотмайди. Препарат таркибида у қўшимча буруннинг битиб қолишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди.

Аскорбин кислотаси: оксидланиш-қайталаниш жараёнларида иштирок этади, фолат кислотанинг фаол шаклини ҳосил бўлишида иштирок этади, гемоглобин ва оксигемоглобин, Р450 цитохромларнинг темирини ҳимоя қилади. Аскорбин кислотаси коллаген, серотонин, буйрак усти безлари гормонлари, карнитиннинг биосинтезида муҳим роль ўйнайди, темирни трансферин билан боғланган ҳолатидан ажралиб чиқишига ва уни ичакда сўрилишига ёрдам беради. Аскорбин кислотаси (С витамини) хужайрадан ташқари ва хужайра ички антиоксиданти бўлиб, эркин радикалларни фаол боғлайди.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярлик барча тўқималарига киради, йўлдошга орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилиш даври 1.5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.

Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади.

Фенирамин малеат учун сўрилиши - ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши - юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Яримчиқарилиш даври - 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Аскорбин кислотасини плазма оқсиллари билан боғланиши - 25%. Аскорбин кислотасининг плазмадаги концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни ташкил қилади, организмдаги заҳиралари - тавсия қилинган дозалар ҳар куни қабул қилинганида тахминан 1.5 г ни, суткада 200 мг қабул қилинганида 2.5 г ни ташкил қилади. Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса - барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрацияси безли аъзоларда, лейкоцитларда, жигарда ва кўз гавҳарида бўлади; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғида, кўз эпителийсида, уруғ безларининг оралиқ ҳужайраларида, тухумдонларда, жигарда, талоқда, меъда ости безида, ўпкаларда, буйракларда, ичак деворида, юракда, мушакларда, қалқонсимон безида тўпланади; йўлдош орқали ўтади.

  • “Шамоллаш” ва грипп симптомларини бартараф қилиш;
  • ҳароратни ошиши;
  • бош оғриғи;
  • этни увишиши;
  • бўғим ва мушакларда оғриқлар;
  • бурун битиши;
  • бурун бўшлиқларида ва томоқда оғриқлар.

1 пакетча ичидагисини кружкага солиш, қайноқ сувни қуйиш, эриб кетгунича аралаштириш керак. Агар зарур бўлса совуқ сув ва қанд қўшиш мумкин. Катталар: бир пакетча ҳар 6 соатда буюрилади. 24 соат давомида 4 пакетчадан кўп қабул қилмасин. Препаратни 4 соатдан тез қабул қилмаслик керак. 12 ёшдан катта болалар: бир пакетчани ҳар 6 соатда. 24 соат давомида 3 пакетчадан кўп қабул қилмаслик керак.

Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга шифокорни кўрсатмасисиз бермаслик керак.

Шифокорнинг маслаҳатисиз 5 кундан кўп қўллаш тавсия қилинмайди. Агар симптомлар сақланиб қолса шифокорга мурожат қилинг.

Кўрсатилган дозалардан оширманг. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида, ҳатто ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам тез тиббий ёрдам керак, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланиши хавфи мавжуд. Парацетамол билан заҳарланишда махсус антидот-ацетилцистеин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.

Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари.

Гипертиреоидизм (тиреотоксикоз).

Қандли диабет ва қандни сўрилишини наслий бузилишлари (қанд сақлайди).

Юрак касалликлари (аорта тешигини яққол стенози, ўткир миокард инфаркти, тахиаритмиялар).

Артериал гипертензия.

Трициклик антидепрессантларни, бета-адреноблокаторларни, МАО ингибиторларини , шу жумладан бекор қилингандан 14 кунгача бўлган даврда қабул қилиш.

Бошқа парацетамол сақловчи воситаларни ва шамоллаш, грипп ва бурунни битишини енгиллаштириш учун воситаларни қабул қилиш.

Простата бези аденомаси.

Ёпиқ бурчакли глаукома.

12 ёшгача бўлган болалар.

Глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназани генетик танқислигида, хавфсиз гипербилирубинемияда, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Парацетамол кам ножўя самараларни чақиради. Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш бўлиши мумкин. Кам - тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз. Дозани узоқ муддат оширилганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсир бўлиши мумкин. Гепатотоксик таъсирнинг ошиш хавфи барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовуддинн ва бошқа жигар ферментлари индукторларини бир вақтда қабул қилинганда ошади.

Фенилэфрин кўнгил айниши, бош оғриғи, қон босимини бироз ошиши ва жуда кам ҳолларда юрак уришини чақириши мумкин бўлиб, у препаратни қабул қилишни тўхтатилганида ўтиб кетади. Ноодатий реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожат қилинг.

МАО ингибиторлари, седатив воситалари, этанолнинг самараларини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар ва фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғиз қуриши, қабзият хавфини оширади. Глюклокортикостероидлар глаукомани ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Галотан қоринчалар аритмияси хавфини оширади. Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфриннинг альфа-адреностимулловчи, трициклик антидепрессантлар эса- симпатомиметик самарасини кучайтиради.

Препаратни қабул қилишдан аввал: метоклопрамид, домперидон, холестерамин, антикоагулянтларни (варфарин) қабул қилиш, гипонатрийли парҳезга риоя қилиш зарур бўлган (ҳар бир пакетча 0.12 г натрий сақлайди) ҳолларда шифокор маслаҳати зарур.

Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун парацетамолни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш, шунингдек алкоголни сурункали исътемол қиладиган шахслар қабул қилиши мумкин эмас.

Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаганлиги туфайли, тавсия этилган дозаларда автомобилни хайдаш ва механизмлар билан ишлашда чегара йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.

Даволаш: симпоматик даволаш.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимонли).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«SHARQ DARMON» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўч., 35А

Тел: +998(71) 295-08-57, факс: +998(71) 295-25-80

E-mail: sharq-darmon@mail.ru

Flustop narxi dan boshlanadi 3000.00
Nomi Narxi so'm
Flustop tabletkalari №4 (blister) 3000 so'm
Flustop aktivi meva ta'mi kukuni D / vnut. taxminan 22 g №10 (Sasha) 40000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish