Glyukonoveks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Glyukonovex tabletkalari 2 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»
2 мг ли бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (АҚШ Ф), поливинилпиролидон К-30 (АҚШ Ф), микрокристалл целлюлоза РН102 (АҚШ Ф), натрий крахмал гликоляти (АҚШ Ф), магний стеарати (АҚШ Ф), темир (II) оксиди (АҚШ Ф), индигокармин алюмин лаки (таъминловчи стандарти) тозаланган сув (АҚШ Ф).
3 мг ли бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 3 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (АҚШ Ф), поливинилпиролидон К-30 (АҚШ Ф), микрокристалл целлюлоза РН102 (АҚШ Ф), натрий крахмал гликоляти (АҚШ Ф), магний стеарати (АҚШ Ф), темир (II) оксиди (АҚШ Ф), тозаланган сув (АҚШ Ф).
4 мг ли бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 4 мг глимепирид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (АҚШ Ф), поливинилпиролидон К-30 (АҚШ Ф), микрокристалл целлюлоза РН102 (АҚШ Ф), натрий крахмал гликоляти (АҚШ Ф), магний стеарати (АҚШ Ф), индигокармин алюмин лаки (олиб келувчининг стандарти) тозаланган сув (АҚШ Ф).
2 мг ли таблеткалар: оч-яшилдан то тўқ-яшил ранглигача, овал бипланар шаклли, бир томонида В/Н гравировкаси бўлган, бошқа томони силлиқ рискали таблеткалар.
3 мг ли таблеткалар: оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача, овал бипланар шаклли, бир томонида В/Н гравировкаси бўлган, бошқа томони силлиқ рискали таблеткалар.
4 мг ли таблеткалар: оч-кўкдан то тўқ-кўк ранглигача, овал бипланар шаклли, бир томонида В/Н гравировкаси бўлган, бошқа томони силлиқ рискали таблеткалар.
Таблеткалар 2 мг, 3 мг, 4 мг.
Перорал қабул қилиш учун қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар. Сульфонилмочевина ҳосилалари. АТХ коди: А10ВВ12.
III авлод сульфонилмочевина ҳосиласига мансуб перорал гипогликемик препарат.
ГлюкоНовэкс препаратининг таъсири асосан меъда ости безининг β-хужайраларидан инсулинни ажралиб чиқишини рағбатлантириш орқали намоён бўлади.
Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилалари каби, препаратнинг самараси глюкозани физиологик рағбатлантиришига β-хужайраларнинг жавоб реакциясини кучайишига асосланади. Бундан ташқари, ГлюкоНовэкс эҳтимол, яққол меъда ости безидан ташқари ҳам таъсир кўрсатади, сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларида ҳам уларнинг мавжудлиги тахмин қилинади.
Инсулин секрецияси. Сульфонилмочевина ҳосилалари β-хужайраларнинг хужайра мембранасидаги АТФ-сезгир калий каналларини ёпилиши ҳисобига инсулин секрециясини бошқаради. Калий каналларини ёпилиши β-хужайраларнинг деполяризациясини чақиради ва кальций каналларини очилиши ҳисобга хужайра ичига кальцийни тушишини кучайишига олиб келади. Бу инсулинни экзоцитоз йўли орқали ажралиб чиқишига олиб келади. Глимепирид сульфонилмочевина ҳосилаларини одатда боғланадиган соҳадан фарқ қилувчи АТФ-сезгир калий каналлари билан боғлиқ β-хужайраларнинг хужайра мембранаси оқсилига юқори даражада алмашиниш билан бирикади.
Меъда ости безидан ташқари фаоллиги. Меъда ости безидан ташқари самараларига масалан, периферик тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини ошиши ва жигар томонидан инсулинни сарф этилишининг пасайиши киради.
Периферик мушак ва ёғ тўқималари томонидан қондан тушаётган глюкозани ўзлаштирилиши хужайра мембранасида жойлашган транспорт оқсиллари ҳисобига амалга оширилади. Глюкозани бу тўқималарга ташилиши глюкозани ўзлаштириш тезлигини чекловчи босқич бўлиб ҳисобланади. Глимепирид глюкозани тутилишини рағбатлантириб, мушак ва ёғ хужайраларининг хужайра мембранасида глюкозани ташувчи-фаол молекулаларнинг сонини жуда тез оширади.
Глимепирид специфик гликозил-фосфатидилинозитол-специфик фосфолипаза С фаоллигини оширади. Эҳтимол, бу билан ажаратиб олинган ёғ ва мушак хужайраларида липогенез ва гликогенезни препарат томонидан индукция қилиниши тушунтирилади.
Глимепирид глюкоза-2.6-бифосфатнинг хужайра ичидаги концентрациясини ошириши ҳисобига жигар томонидан глюкозани ишлаб чиқарилишини сусайтиради, у ўз навбатида глюконеогенезни ингибиция қилади.
Глимепириднинг самараси дозага боғлиқ ва такрорланувчан ҳисобланади.
Жадал жисмоний юкламага физиологик реакцияси бўлган инсулин секрециясини камайиши ГлюкоНовэксни қабул қилиш фонида ҳам сақланади.
Дори препаратини овқатдан 30 минут олдин ёки бевосита овқатдан олдин қабул қилинганда таъсир характерида аҳамиятли фарқлар йўқ. Қандли диабети бўлган пациентларда препаратни суткада 1 марта қабул қилиш 24 соат давомида яхши метаболик назоратни таъминлаш имконини беради.
Глимепириднинг гидроксиметаболити соғлом субъектларда глюкоза даражасини гарчи катта бўлмаса ҳам, ишончли пасайишини чақиришига қарамай, умумий терапевтик самарадаги унинг роли аҳамиятсиздир.
Метформин билан мажмуавий даволаш
Метформинни максимал дозаларда қўлланишига қарамай, гипергликемия назорати етарли бўлмаган пациентлардаги бир тадқиқотда глимепиридни ёндош қўллаганда, метформин билан монотерапияга нисбатан метаболик назоратни яхшиланиши намойиш этилган.
Инсулин билан мажмуавий даволаш
Глимепиридни инсулин билан мажмуада даволаш ҳақидаги маълумотлар чекланган. Глимепиридни максимал дозада қабул қилаётган, касаллик етарли даражада назорат қилинмаган пациентларда ёндош инсулин билан даволаш бошланиши мумкин. 2 та клиник тадқиқотда мажмуавий даволаш инсулин билан мототерапиядагидек метаболик назоратни яхшиланишини таъминлаган, лекин мажмуавий даволашда инсулиннинг камроқ дозалари талаб этилган.
Болалар ва ўсмирлар
Қандли диабетнинг 2 типи бўлган 285 нафар болалар (8-17 ёш) иштирокида 24 ҳафта давомийликдаги фаол назоратли клиник тадқиқот (глимепирид суткада 8 мг гача ёки метформин 2000 мг гача) ўтказилган.
Глимепиридни қабул қилиш ва метформинни қабул қилиш дастлабки даражага нисбатан HbA1c ни аҳамиятли пасайиши билан кечган, глимепирид - 0.95 (стационар оғиш 0.41); метформин - 1.39 (стационар оғиш 0.40). Лекин глимепирид гуруҳида дастлабки даражага нисбатан HbA1c нинг ўзгаришининг ўртача кўрсаткичи метформиндан кам бўлмаган самарадорлик мезонларига эришилмаган. Даволаш натижалари орасидаги фарқ метформин фойдасига 0.44% ни ташкил қилган. Кўрсаткичлар фарқини 95% ишонч интервалининг юқори чегараси (1.05) кам бўлмаган самарадорлик чегарасидан 0.3% га юқори бўлган.
Глимепирид билан даволаш фонида болаларда қандли диабетнинг 2 типи бўлган катта пациентларда кузатиладиганларга нисбатан янги ножўя реакциялар аниқланмаган. Препаратни педиатрик беморларда узоқ вақт қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилингандан кейин глимепириднинг биокираолишлиги тўлиқ. Овқат қабул қилиш сўрилишга аҳамиятсиз таъсир кўрсатади, фақатгина сўрилиш тезлиги бироз пасаяди. Плазмадаги Сmax га ичга қабул қилингандан кейин тахминан 2.5 соат ўтгач эришилади (суткада 4 мг дан кўп марта қабул қилинганда ўртача кўрсаткич 0.3 мкг/мл). Доза ва Сmax ва AUC кўрсаткичлари ўртасида пропорционал боғлиқлик мавжуд.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши жуда юқори - 99%. Глимепирид тахминан альбуминнинг тақсимланиш интервали билан бир хил жуда паст тақсимланиш хажмига Vd (тахминан 8.8 л) га эга. Клиренси паст (минутига тахминан 48 мл).
Клиник олди тадқиқотларда глимепиридни кўкрак сути билан ажралиши кузатилган. Глимепирид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Кўп марта қўлланганда зардобдаги концентрациялар учун аҳамиятли бўлган зардобдан ўртача доминант ярим чиқарилиш даври Т1/2 тахминан 5-8 соатни ташкил қилади. Юқори дозаларда қабул қилингандан кейин Т1/2 ни бироз ошиши кузатилган.
Радиофаол изотоп билан нишонланган глимепириднинг бир марталик дозасидан кейин радиофаолликнинг 58% сийдикда, 35% - ахлатда аниқланган. Сийдикда ўзгармаган модда аниқланмаган. Сийдикда ва ахлатда, эҳтимол жигарда метаболизми оқибатида (асосий фермент-CYP2C9) ҳосил бўладиган иккита метаболити: гидрокси-ҳосиласи ва карбокси-ҳосиласи аниқланган. Глимепирид ичга қабул қилингандан кейин бу метаболитларнинг якуний Т1/2 мувофиқ равишда 3-6 соат ва 5-6 соатни ташкил қилган. Суткада 1 марта қўллаш тартибида бир марталик доза ва кўп марталик қабул қилиш билан солиштирилганда жуда паст индивидуал ўзгарувчанлик билан характерланувчи фармакокинетик кўрсаткичларни аҳамиятли фарқлари аниқланмади. Аҳамиятли тўпланиши кузатилмаган.
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Аёллар ва эркакларда, шунингдек ёш ва кекса (65 ёшдан ошган) пациентларда фармакокинетикаси ўхшаш бўлган. КК паст бўлган беморларда, эҳтимол оқсиллар билан пастроқ даражада боғланиши туфайли, тезроқ чиқарилиши оқибатида глимепириднинг клиренсини ошиши ва зардобдаги ўртача концентрациясини пасайишига мойиллик кузатилган. Иккала метаболитларни буйрак орқали чиқарилиши пасайган. Умуман олганда, бундай беморларда тўпланишнинг қўшимча хавфи кутилмайди. Қандли диабети бўлган беш нафар беморларда ўт чиқариш йўлларидаги операциядан кейин фармакокинетикаси соғлом индивидлардагидек бўлган. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган 30 нафар педиатрик пациентларда (4 бола 10-12 ёшда ва 26 бола 12-17 ёшда) 1 мг дозадан кейин глимепириднинг фармакокинетикаси, хавфсизлиги ва ўзлаштираолиниши юзасидан тадқиқотлар аввал катталарда кузатилган AUC0-last, Cmax Т1/2 нинг ўртача кўрсаткичларини ўхшаш эканлигини намойиш қилган.
Кандли диабетнинг 2 типини парҳез, жисмоний машқлар ва тана вазнини камайтириш касалликни етарли даражада назорат қилишни таъминламаганда даволаш учун қўлланади.
Перорал қабул қилиш учун буюрилади.
Қандли диабетни муваффақиятли даволаш асоси бўлиб тегишли парҳез, мунтазам жисмоний машқлар, шунингдек қон ва сийдикнинг тегишли кўрсаткичларини доимий текшириш ҳисобланади. Таблеткалар ёки инсулин пациентга тавсия этилган парҳезга риоя қилиш заруратини бекор қилмайди. Дозалаш қон ва сийдикда глюкоза даражасининг таҳлилари натижаларига қараб белгиланади.
Бошланғич доза суткада 1 мг глимепиридни ташкил қилади. Агар бунда назоратнинг керакли даражасига эришилса, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун айнан шу дозани қўллаш керак.
Препаратни қўллашнинг турли тартиблари учун тегишли чиқарилиш шакллари мавжуд. Назорат етарли бўлмаганида, гликемик назорат кўрсаткичларига қараб, босқичлар орасида 1-2 хафталик интервал билан дозани суткада 2, 3 ёки 4 мг глимепиридгача босқичма-босқич ошириш мумкин. Глимепириднинг суткада 4 мг дан ортиқ дозаси фақатгина айрим ҳоллардагина яхши натижа бериши мумкин.
Метформиннинг максимал суткалик дозаларида етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган касаллиги бўлган пациентларда глимепирид билан ёндош даволаш буюрилиши мумкин.
Метформиннинг қўлланилаётган дозасини сақлаб қолиб, глимепирид билан даволашни энг паст дозадан бошлаш, кейинчалик кутилган метаболик назорат даражасига қараб, максимал суткалик дозагача титрлаш керак. Бундай мажмуавий даволашни фақат шифокор синчков кузатуви остида бошлаш керак.
ГлюкоНовэксни максимал суткалик дозада қўллаганда назоратнинг етарли даражасига эришаолмаётган пациентларда зарурати бўлганида ёндош инсулин билан даволаш буюрилиши мумкин. Глимепириднинг қўлланилаётган дозасини сақлаб қолиб, инсулин билан даволашни паст дозадан бошлаш, кейинчалик кутилган метаболик назорат даражасига қараб ошириш керак. Бундай мажмуавий даволашни фақат шифокор кузатуви остида бошлаш керак.
Одатда пациент учун глимепириднинг суткалик дозаси етарли бўлади. Бу дозани бевосита овқатдан олдин ёки нонушта вақтида қабул қилиш тавсия этилади, нонушта ўтказиб юборилса, биринчи овқат қабул қилишдан олдин ёки овқат қабул қилиш вақтида қўлланди.
Агар пациент дозани қабул қилишни унутса, уни кейинги дозани ошириш йўли орқали компенсация қилиш керак.
Таблеткаларни бутунлигича, суюқлик билан қабул қилиш керак.
Агар 1 мг глимепиридни суткада бир марта қабул қилиш фонида гипогликемик реакция ривожланса, бу ушбу пациентда касалликни назорат қилиш учун фақат тегишли парҳез етарли бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Даволаш жараёнида инсулинга сезгирликни ошиши билан кечувчи қандли диабетни назорат қилиниши яхшиланган сари, глимепиридга бўлган эҳтиёж пасайиши мумкин. Шунинг учун гипогликемиядан сақланиш учун бундай ҳолларда дозани ўз вақтида пасайтириш ёки даволашни бекор қилиш кераклигини доимо ёдда тутиш керак. Тана вазни ёки ҳаёт тарзи ўзгарган ҳолларда, шунингдек гипо- ёки гипергликемия ривожланиши хавфини ошишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Бошқа перорал гипогликемик воситалардан ГлюкоНовэксга ўтиш
Умуман олганда бошқа перорал гипогликемик воситалардан ГлюкоНовэксга ўтишга йўл қўйилади. ГлюкоНовэксга ўтилганда аввалги дори препаратининг дозаси ва ярим чиқарилиш даврини эътиборга олиш керак. Айрим ҳолларда, хусусан, давомли ярим чиқарилиш даврига эга диабетга қарши воситалар (масалан хлорпропамид) қабул қилинганда гипогликемик реакцияларнинг аддитив самараси билан боғлиқ хавфини минимумга етказиш мақсадида бир неча кун давомида ювиб чиқариш даври тавсия этилади.
Тавсия этилган бошланғич доза суткада 1 мг глимепиридни ташкил қилади. Реакцияга қараб, юқорида таърифлангандек глимепириднинг дозасини босқичма-босқич ошириш мумкин.
Инсулиндан ГлюкоНовэксга ўтиш
Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар инсулин билан даволанганда айрим ҳолларда ГлюкоНовэкс препарати билан даволашга ўтиш тайинланиши мумкин. Бундай ўтиш шифокорнинг синчков кузатуви остида амалга оширилиши керак.
Қуйида ГлюкоНовэкс ва сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллаш билан ўтказилган клиник тадқиқотлар доирасида кузатилган ножўя реакциялар рўйхати келтирилади. Тегишли реакциялар юзага келиш тез-тезлигини камайиши тартибида келтирилган (жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача; тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача; кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача; жуда кам ҳолларда <1/10000; юзага келиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)).
Кам ҳолларда
Тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, эритропения, гемолитик анемия ва панцитопения, улар одатда қайтувчандир ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади.
Гипогликемия; бундай гипогликемик реакциялар асосан тез авж олувчи характерга эга бўлиб, оғир даражада бўлиши ва ҳар доим ҳам осон мувофиқлаштириб бўлмаслиги мумкин. Гипогликемик даволашнинг бошқа схемаларидаги каби, бундай реакцияларни ривожланиши овқатланишнинг хослиги ва доза каби индивидуал омилларга боғлиқдир (тўлиқроқ маълумотлар “Махсус кўрсатмалар” бўлимида келтирилган).
Жуда кам ҳолларда:
- лейкоцитокластик васкулит, ўта юқори сезувчанликнинг енгил реакциялари, улар нафас олишни қийинлашиши, артериал босимни тушиши, айрим ҳолларда эса шок билан кечувчи жиддий реакцияларга ўтиши мумкин;
- кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринни дам бўлиши, қорин соҳасида дискомфорт ва оғриқ, улар кам ҳолларда даволашни бекор қилишга олиб келади;
- жигар функциясини бузилиши (масалан холестазда ва сариқликда), гепатит ва жигар етишмовчилиги;
- қонда натрий даражасини пасайиши.
Тез-тезлиги номаълум
сульфонилмочевина ҳосилалари, сульфаниламидлар ёки шунга яқин моддаларга кесишган аллергия ривожланиши мумкин;
вақтинча кўришни бузилиши кузатилиши мумкин, хусусан қонда глюкоза даражасини ўзгариши туфайли даволашни бошида кузатилиши мумкин;
тромбоцитлар сони 10000/мкл дан кам бўлган оғир тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура;
жигар ферментлари даражасини ошиши;
қичишиш, тошма, эшакеми ва фотосенсибилазация билан намоён бўлувчи терининг ўта юқори сезувчанлиги.
- глимепиридга, сульфонилмочевинанинг бошқа препаратларига, сульфаниламидларга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик;
- инсулинга қарам қандли диабет;
- диабетик кома;
- кетоацидоз;
- буйрак ёки жигар функциясини оғир бузилишлари. Буйрак ва жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган ҳолатларда пациентни инсулинга ўтказиш керак;
- болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Агар глимепирид айрим бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилинса, бу гипогликемик таъсирни нохуш кучайиши ёки сусайиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бошқа дори препаратларни фақат шифокорга хабар бергандан кейин (ёки унинг кўрсатмаси бўйича) қабул қилиш керак. Глимепирид цитохром Р450 2С9 (CYP2C9) томонидан метаболизмга учрайди. Маълумки, CYP2C9 индукторлари (масалан рифампицин) ёки ингибиторлари (масалан флуконазол) ни ёндош қўллаш унинг метаболизмига таъсир кўрсатади.
In vivo шароитдаги ўзаро таъсири юзасидан ўтказилган тадқиқотнинг чоп этилган натижалари CYP2C9 кучли ингибиторларидан бири флуконазолни қўллаш глимепириднинг концентрацияни вақтга боғлиқ эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) кўрсаткичини тахминан 2 марта ошиши билан кечишини намойиш қилган.
Глимепирид ва сульфонилмочевинанинг бошқа хосилаларини қўллаш тажрибасини эътиборга олиб, қуйидаги ўзаро таъсирларни кўрсатиш муҳим.
Қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини кучайиши ва мувофиқ равишда гипогликемияни ривожланиши айрим ҳолларда қуйидаги дори препаратларидан бирини қўллаганда кузатилиши мумкин:
- фенилбутазон, азапропазон ва оксифенбутазон;
- инсулин ва метформин каби перорал диабетга қарши препаратлар;
- салицил кислотаси тузлари ва парааминосалицил кислотаси препаратлари;
- анаболик стероидлар ва эркаклар жинсий гормонлари;
- хлорамфеникол, узоқ таъсирга эга айрим сульфаниламидлар, тетрациклинлар, хинолон антибиотиклари ва кларитромицин;
- кумарин антикоагулянтлари;
- фенфлурамин;
- дизопирамид;
- фибратлар;
- ААФ ингибиторлари;
- флуоксетин, МАО ингибиторлари;
- аллопуринол, пробенецид, сульфинпиразон;
- симпатолитик воситалар;
- циклофосфамид, трофосфамид ва ифосфамид;
- миконазол, флуконазол;
- пентоксифиллин (парентерал, юқори дозаларда);
- тритоквалин.
Қуйидаги дори препаратларидан бирини қўллаганда қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини сусайиши ва мувофиқ равишда қонда глюкоза даражасини ошиши кузатилиши мумкин:
- эстрогенлар ва прогестагенлар;
- салуретиклар ва тиазид диуретиклар;
- тиреотроп воситалар, глюкокортикоидлар;
- фенотиазин ҳосилалари, хлорпромазин;
- адреналин ва симпатомиметиклар;
- никотин кислотаси (юқори дозаларда) ва никотин кислотаси ҳосилалари;
- сурги воситалари (узоқ вақт қўллаганда);
- фенитоин, диазоксид;
- глюкагон, барбитуратлар ва рифампицин;
- ацетазоламид.
Н2-рецепторлари антагонистлари, бета-блокаторлар, клонидин ва резерпин қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини кучайишига ҳам, сусайишига ҳам олиб келиши мумкин.
Бета-блокаторлар, клонидин, гуанедин ва резерпин каби симптоматолитик дори препаратлари таъсири остида гипогликемияга жавобан адренергик контррегуляция белгилари пасайган бўлиши ёки мавжуд бўлмаслиги мумкин.
Алкоголни истеъмол қилиш глимепириднинг гипогликемик таъсирини олдиндан билиб бўлмайдиган кучайишини ёки сусайишини чақириши мумкин.
Глимепирид кумарин ҳосилаларининг таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтириши ҳам мумкин.
ГлюкоНовэксни бевосита овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Овқатни мунтазам қабул қилинмаганда ёки ўз вақтида овқатланилмаса, ГлюкоНовэкс билан даволаш гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Гипогликемиянинг кузатилиши мумкин бўлган симптомларига қуйидагилар киради: бош оғриғи, тўймаслик билан кечувчи очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, қўзғалган ҳолат, тажавузкорлик, диққатни жамлашни ёмонлашиши, диққатни ва реакцияни сусайиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилиши, афазия, тремор, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ожизлик ҳолати, ўз-ўзини назорат қилишни йўқолиши, церебрал тиришишлар, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, ҳатто комагача, юзаки нафас ва брадикардия. Бундан ташқари, терлаш, ёпишқоқ тери, хавотирлик, тахикардия, гипертензия, юрак уриб кетиши, стенокардия ва юрак аритмияси каби адренергик контррегуляция белгилари кузатилиши мумкин.
Оғир гипогликемия хуружининг клиник манзараси инсульт манзарасига ўхшаш бўлиши мумкин.
Симптомларни деярли ҳар доим углеводлар (қанд) ни дарҳол қабул қилиш йўли ёрдамида бартараф этиш мумкин. Ушбу ҳолатда қанд ўрнини босувчилар самарали эмас.
Сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллаш тажрибаси ҳатто кўрилган чораларнинг бирламчи муваффақиятига қарамай, гипогликемия такроран ривожланиши мумкинлигини намойиш этади.
Фақатгина қанднинг оддий миқдорларини қўллаш йўли орқали назорат қилинадиган оғир ёки давомли гипогликемияда шошилинч тиббий ёрдам, айрим ҳолларда эса - ҳатто госпитализация талаб этилади.
Гипогликемияни ривожланишига олиб келувчи омилларга қуйидагилар киради:
- пациентни соғлиқни сақлаш ходими билан ҳамкорлик қилишни истамаслиги ёки (кўпинча кекса беморларда) имкон қилаолмаслиги;
- етарли даражада овқатланмаслик, овқатни мунтазам қабул қилмаслик, овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш ёки оч қолиш даврлари;
- парҳезни ўзгариши;
- жисмоний юклама ва углеводларни истеъмол қилиш орасида мувозанатни йўқлиги;
- алкоголни истеъмол қилиш, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш билан бирга;
- буйрак функциясини бузилиши;
- жигар функциясини жиддий бузилишлари;
- ГлюкоНовэкс дозасини ошириб юбориш;
- углевод алмашинуви ёки гипогликемия контррегуляциясига таъсир кўрсатувчи эндокрин тизими томонидан айрим компенсацияланмаган бузилишлар (масалан қалқонсимон безининг функциясини айрим бузилишлари ва аденогипофиз ёки буйрак усти бези пўстлоқ қисми етишмовчилигида);
- айрим дори препаратларини бир вақтда қўллаш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
ГлюкоНовэкс билан даволаганда қонда ва сийдикда глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади. Бундан ташқари, глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобин даражасини аниқлаш керак. ГлюкоНовэкс билан даволаш вақтида жигар ва гематологик кўрсаткичларни (хусусан лейкоцитлар ва тромбоцитлар сонини) мунтазам мониторинг қилиш талаб этилади. Стресс ҳолатларида (масалан жароҳатлар, шошилинч операциялар, тана ҳароратини ошиши билан кечувчи инфекцион касалликларда ва бошқалар) вақтинча инсулинга ўтиш талаб этилиши мумкин.
Ҳозирги вақтгача жигар функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда ёки диализда бўлган пациентларда ГлюкоНовэксни қўллаш тажрибаси тўпланмаган. Буйрак функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда инсулинга ўтиш кўрсатилган.
Г6ФД (глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа) танқислиги бўлган пациентларда сульфонилмочевина ҳосилалари билан даволаш гемолитик анемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Глимепирид сульфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига мансублиги туфайли, уни Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш ва сульфонилмочевина ҳосилаларига мансуб бўлмаган муқобил воситаларни қўллаш имконини кўриб чиқиш керак.
ГлюкоНовэкс препарати лактоза моногидрати сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик
Қандли диабет билан боғлиқ хавфлар
Ҳомиладорлик вақтида қонда глюкоза даражасининг оғишлари туғма аномалияларни юзага келиши ва перинатал ўлим тез-тезлигини ошиши билан кечади. Шунинг учун тератогенлик хавфидан сақланиш учун бутун ҳомиладорлик даври давомида қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак. Бундай ҳолларда инсулинни қўллаш керак. Ҳомиладорликни режалаштирган пациентлар даволовчи шифокорларини хабардор қилишлари керак.
Глимепирид билан боғлиқ хавфлар
Ҳозирги вақтда глимепиридни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақида тегишли маълумотлар йўқ. Клиник олди тадқиқотлари репродуктив токсикликни мавжудлигини намойиш қилган, у эҳтимол глимепириднинг фармакологик таъсири (гипогликемия) билан боғлиқ бўлган.
Шунинг учун ҳомиладорликнинг бутун даври давомида глимепиридни қабул қилиш мумкин эмас.
Агар глимепирид билан даволаш вақтида пациент ҳомиладор бўлишни режалаштирса ёки ҳомиладорлик аниқланса, уни иложи борича тезроқ инсулин билан даволашга ўтказиш керак.
Лактация
Эмизикли аёлларда препарат кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Клиник олди тадқиқотларда глимепирид кўкрак сути билан ажралиши аниқланган. Сульфонилмочевина ҳосилалари одам кўкрак сути билан ажралиши мумкинлиги туфайли, шунингдек эмизикли чақалоқларда гипогликемия ривожланиши хавфини эътиборга олиб, глимепирид билан даволаш вақтида болани эмизишдан сақланиш тавсия этилади.
Дори воситасини бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Гипогликемия ёки гипергликемия оқибатида ёки масалан кўришни бузилишлари оқибатида пациентда диққатни жамлаш ва реакция кўрсатиш қобилияти ёмонлашиши мумкин. Бу бундай қобилият муҳим бўлган ҳолатларда (масалан автомобилни бошқарганда ёки механизмлар билан ишлаганда) хавф туғдириши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш вақтида гипогликемиядан сақланиш учун кўрилиши керак бўлган эҳтиёткорлик чоралари юзасидан пациентлар тегишли тавсияларни олишлари керак. Бу айниқса гипогликемиянинг даракчи-симптомларидан хабари йўқ ёки чала хабари бўлган шахслар, шунингдек гипогликемия эпизодлари тез-тез учрайдиган пациентлар учун жуда муҳим. Бундай ҳолларда, эҳтимол пациентга транспорт воситасини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия этилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ортиқча доза ичга қабул қилингандан кейин 12 соатдан 72 соатгача давомийликда гипогликемия ривожланиши мумкин, у бирламчи соғайгандан кейин ҳам такрорланиши мумкин. Қабул қилгандан кейин 24 соат давомида гипогликемия симптомлари кузатилмаслиги мумкин. Одатда стационарда кузатиш тавсия этилади. Пациентда кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ каби симптомлар кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, гипогликемия қўзғалган ҳолат, тремор, кўришни бузилиши, координация билан муаммолар, уйқучанлик, коматоз ҳолат ва тиришишлар каби бир қатор неврологик симптомлар билан кечиши мумкин.
Даволаш: асосан қусишни чақириш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмир (адсорбент) ва натрий сульфати (сурги воситаси) билан сув ёки лимонад ичиш ёрдамида сўрилишни олдини олишга қаратилган. Препаратни кўп миқдорда ичга қабул қилган ҳолатларда меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмир ва натрий сульфати қабул қилиш кўрсатилган. Дозани кучли (оғир) ошириб юборилганда жадал даволаш бўлимига госпитализация кўрсатилган. Зарурати бўлганида пациентга глюкозани юборишни бошлаш керак: зарурати бўлганида 50 мл 50% ли эритмани оқим билан вена ичига инъекцияси ва кейинчалик қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорати остида 10% ли глюкоза эритмасини инфузияси буюрилади. Кейинчалик симптоматик даволаш буюрилади.
Хусусан ГлюкоНовэксни эмизикли болалар ёки кичик ёшдаги болалар томонидан тўсатдан қабул қилиниши чақирган гипогликемияни даволаганда хавфли гипергликемия ривожланишидан сақланиш учун юборилаётган глюкозанинг дозасини синчковлик билан назорат қилиш керак. Қонда глюкоза даражасини узлуксиз назорат қилиш керак.
10 таблеткадан алюмин фольгали ва поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Барретт Ходгсон Пакистан (Пвт.) Лтд.
Карачи, Пакистан
XERBION PHARMA
Хербион Пакистан (Пвт.) Лтд. Покистон
фирмаси учун ишлаб чиқарилган
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent