Facebook Pixel Code

Gopantam

Tovarlar: 1
Gopantam tabletkalari 250 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)
Altayvitaminlar (Rossiya)
dan 62200 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 62200 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Gopantam tabletkalari 250 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gopantam tabletkalari 250 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 0,25 г ёки 0,5 г гопантен кислотаси.

Ёрдамчи моддалар: магний карбонати, кальций стеарати, тальк, метилцеллюлоза.

Оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, риска ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX.

Фармакодинамикаси

Таъсир доираси структурасида гамма-аминомой кислотаси борлиги билан боғлиқ. Ноотроп ва тиришишга қарши таъсирга эга. Мотор қўзғалишни камайтиради, бир вақтнинг ўзида ҳатти-ҳаракатни тартибга солади ва ишлаш қобилияти ва ақлий фаолиятни фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади. Метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • бош миянинг органик шикастланишларидаги (шу жумладан нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари) ва невротик тартибсизликдаги когнитив бузилишлар;
  • экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонус - тутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқ.), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш чақирган экстрапирамид синдромининг корректори сифатида (гиперкинетик ва акинетик);
  • тутқаноқда тиришишга қарши воситалар билан бирга;
  • психоэмоционал юкламалар, ақлий ва жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлашни ва эслаб қилишни енгиллаштириш учун;
  • турли этиологияли сийишни бузилишлари (поллакиурия, императив сийдик қистови, императив сийдикни тута олмаслик, энурез);
  • болалардаги ақлий қолоқликда қўлланади.

Ичга, овқатдан 15-20 минут кейин буюрилади.

Катталар учун бир марталик доза 0,5-1 г, болалар учун - 0,25-0,5 г; катталар учун суткалик доза - 1,5-3 г, болалар учун - 0,75-3 г ни ташкил этади. Даволаш курси 1 ойдан 4 ойгача, алоҳида ҳолларда - 6 ойгача. 3-6 ойдан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Болаларга, ақлий қолоқлигида: 0,5 г дан кунига 4-6 марта 3 ой давомида; нутқни ривожланиши орқада қолганида 0,5 г дан кунига 3-4 марта 2-3 ой давомида буюрилади.

Нейролептик синдромининг корректори сифатида катталарга 0,5-1 г дан кунига 3 марта, болаларга - 0,25-0,5 г дан кунига 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 1-3 ойни ташкил этади.

Тутқаноқда: болаларга 0,25-0,5 г кунига 3-4 марта, катталарга 0,5-1 г дан кунига 3-4 марта, узоқ вақт давомида (6 ойгача) буюрилади.

Тикларда: болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-6 марта, 1-4 ой давомида; катталарга 1,5-3 г дан кунига, 1-5 ой давомида буюрилади.

Сийишнинг бузилишларида: катталарга 0,5-1 г дан кунига 2-3 марта; болаларга 0,25-0,5 г дан (суткалик доза 25-50 мг/кг) буюрилади. Даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгачани ташкил этади.

Узоқ даволаниш шароитида бошқа ноотроп ва марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи воситаларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, тери тошмалари). Бундай ҳолатда доза камайтирилади ёки препарат бекор қилинади. Уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бошда шовқин - ушбу белгилар одатда қисқа муддатли ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

  • ута юқори сезувчанлик;
  • буйракнинг ўткир оғир касалликлари;
  • ҳомиладорлик (I уч ойлиги) да қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларининг таъсирини кучайтиради, фенобарбитал, карбамазепин, нейролептикларнинг ножўя таъсирларини олдини олади. Гопантам®нинг самараси глицин, ксидифон билан қўшилганида кучаяди. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларнинг (новокаин) таъсирини кучайтиради.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ножўя таъсирларининг белгиларини кучайиши.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Таблеткалар 0,25 г ва 0,5 г. 50 ёки 100 таблетка шиша ёки полимер банкаларда. 10 ёки 50 таблетка контур уяли ўрамда.

10 таблетка контур уясиз ўрамда.

Ҳар бир банка ёки 1, 2, 3, 4, 5 контур ўрам қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Алтайвитамины» ЁАЖ, 659325, Россия, Олтой ўлкаси, Бийск ш., Заводская кўч, 69.

тел. (3854) 32-69-43, 32-69-46, факс:(3854) 32-71-53, 32-76-40

Gopantam narxi dan boshlanadi 62200.00
Nomi Narxi so'm
Gopantam tabletkalari 250 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 62200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish