Facebook Pixel Code

Mr Glyukoza

Tovarlar: 3
MR Glyukoza (MR Glucose) in'ektsiyasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 5000 so'm
Retsept bo'yicha
в 22 dorixonalarda
MR Глюкоза раствор д/инф. 5% по 250 мл (флакон)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 8200 so'm
Retsept bo'yicha
в 7 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 3000 so'm gacha 8200 so'm (22 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma MR Glyukoza (MR Glucose) in'ektsiyasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Glyukoza (MR Glucose) in'ektsiyasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar)»

Фаол модда: сувсиз декстроза - 4000 мг;

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Рангсиз ёки оч-сарғиш рангли тиниқ эритма.

Углеводли озиқлантириш учун восита. Код АТХ: B05CX01.

MR Глюкоза энергия сарфини субстратли тўлдирилишини таъминлайди. Вена ичига гипертоник эритмалар юборилганида, томир ички осмотик босим ошади, тўқималардан қонга суюқликни кириши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари тезлашади, жигарнинг антитоксик фаолияти яхшиланади, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолияти кучаяди, диурез ошади. Глюкозанинг гипертоник эритмаси юборилганида оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари кучаяда, жигарда глюкозани тўпланиши фаоллашади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин глюкоза қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнларига киришади. Глюкозанинг заҳиралари кўпчилик тўқималарнинг ҳужайраларида гликоген кўринишида тўпланади. Гликолиз жараёнига киришиб, глюкоза пируват ва лактатгача метаболизмга учрайди, анаэроб шароитларда эса пируват карбонад ангидриди гази ва сувгача, энергия ва АТФ ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Глюкозанинг тўлиқ оксидланишининг якуний маҳсулотлари ўпка ва буйраклар орқали чиқарилади.

Гипогликемияда қўлланади.

Глюкозанинг 40% ли эритмаси вена ичига юборилади (жуда секин), катталарга - бир юборишга 20-40-50 мл дан. Зарурати бўлганида минутига 30 томчигача (соатига 1,5 мл/кг) тезлик билан томчилаб юборилади. Вена ичига томчилаб юборишда катталар учун доза - суткада 300 мл гача. Катталар учун максимал суткалик доза - 15 мл/кг, лекин суткада 1000 мл дан кўп эмас.

Ножўя таъсирлари

Юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида оғриқ, веналарни таъсирланиши, флебит, веноз тромбози;

Эндокрин тизими ва метаболизм томонидан бузилишлар: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия, ацидоз;

Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: полиурия, глюкозурия;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: полидипсия, кўнгил айниши;

Организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, аллергик реакциялар (тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари, ангионевротик шиш, шок).

Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш керак.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини гипокалиемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, бош мия ички ва орқа мия ички қон қуйилиши; оғир даражали дегидратация, шу жумладан алкоголли делирий; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; анурия; қандли диабет ва гипергликемия билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлар; глюкозо-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Препарат қон препаратлари билан бир вақтда юборилмайди.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини бир шприцда гексаметилентетрамин билан юбориш мумкин эмас, чунки глюкоза кучли оксидловчидир. Бир шприцда ишқорий эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди: умумий анестетиклар ва ухлатувчи воситалари, чунки уларнинг фаоллиги пасаяди, алкалоидларнинг эритмалари билан; стрептомицинни фаолсизлантиради, нистатиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Тиазид диуретиклар ва фуросемиднинг таъсири остида глюкозага толерантлик пасаяди. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушишига ёрдам беради, гликогенни ҳосил бўлишини, оқсиллар ва ёғ кислоталарининг синтезини рағбатлантиради. Глюкоза эритмаси пиразинамидни жигарга токсик таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасининг катта ҳажмини юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланаётган ангишвонагул препаратларининг токсиклигини оширади.

Препаратни қондаги қанднинг даражаси ва электролитларнинг даражасини назорати остида қўллаш керак. Глюкоза эритмасини оғир даражали бош мия жароҳатининг ўткир даврида, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишида буюриш тавсия қилинмайди, чунки препарат бош мия структураларининг шикастланишини ошириши ва касалликнинг кечишини ёмонлаштириши (гипокалиемияни мувофиқлаштириш ҳолларидан ташқари) мумкин.

Гипокалиемияда глюкоза эритмасини юборишни калийнинг танқислигини мувофиқлаштириш билан бирга қўшиш керак (гипокалиемияни кучайиш хавфи туфайли).

Нормогликемик ҳолатларда глюкозани яхши ўзлаштирилиши учун, препаратни юборишни қисқа таъсир этувчи инсулинни 4-5 г глюкозага (қуруқ моддага) 1 ТБ ҳисобидан буюриш билан (тери остига) қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Эритма тери остига ва мушак ичига қўлланмасин.

Ампула ичидагиси фақат бир пациент учун ишлатилиши мумкин, ампуланинг герметиклиги бузилганидан кейин ишлатилмаган эритмани ташлаб юбориш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Нормогликемияли ҳомиладорларга глюкозани инфузияси ҳомила гипергликемиясига олиб келиши ва унда метаболик ацидоз чақириши мумкин. Метаболик ацидоз, айниқса бошқа перинатал омиллар билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг дистресси ва гипоксиясида ҳисобга олиш муҳим.

Болалар

Препарат фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Маълумотлар йўқ.Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши. Бундай ҳолда препарат бекор қилинади ва қондаги глюкозанинг ҳар 0,45-0,9 ммоль га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммоль/л га эришилгунича юборилади. Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак. Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия қилинади.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Инъекция учун 40% ли эритма 10 мл дан ампулада. 10 ампуладан контур-уяли ўрамлар картон пеналга жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй.

Тел: (0369) 224-67-22.

Mr Glyukoza narxi dan boshlanadi 3000.00
Nomi Narxi so'm
MR Глюкоза Мерримед Фарм раствор д/инф. 5% по 100 мл (флакон) 3000 so'm
MR Glyukoza (MR Glucose) in'ektsiyasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar) 5000 so'm
MR Глюкоза раствор д/инф. 5% по 250 мл (флакон) 8200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish