Facebook Pixel Code

Аликармин

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Аликармин раствор д/ин 200 мг / 5 мл №5 (ампулы)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Аликармин раствор д/ин 200 мг / 5 мл №5 (ампулы)»

фаол модда: левокарнитин - 200 мг,

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси (керакли рН даражасини ҳосил қилиш учун), натрий гидроксиди, сув инъекция учун.

Рангсиз тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: А16AA01.

Аликармин метаболик жараёнларини тўғрилаш учун препарат. L-карнитин - В гурухи витаминларига якин бўлган табиий модда. Моддалар алмашинуви жараёнларида, цитоплазмадан ҳужайра мембраналари оркали митохондрияга, занжирли ёг кислоталарни (шу жумладан, пальмитин) ўтказувчиси сифатида иштирок этади, у ерда, бу кислоталар катта миқдордаги метаболик энергияни (АТФ шаклида) ҳосил килиб, оксидланади (бетв-оксидланиш).

Аликармин тўкималарнинг метаболизми ва энергия билан таъминланишини яхшиловчи: метаболик жараёнларини тўғриловчи, энергия алмашинувини рахбатлантирувчи препарат. Аликармин коннинг ишкорий захирасини тўлдиради, гемодинамиканинг церебрал ауторегуляциясини тикланишига Ba шикастланган сохани кон билан таъминланишини ошишига ёрдам беради, шикастланиш ўчогида репаратив жараёнларни тезлаштиради ва анаболитик таъсир кўрсатади. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастлани зонасини чеклайди ва нерв тўкимасининг структурасини тиклайди. Аликармин анаболитик ва липолитик таъсир кўрсатади. Оқсил ва ёт алмашинувини меъёрлайди, тананинг ортиқча вазни хамда мушаклардаги ёглар миқдорини камайтиради, жисмоний зўриқишларга чидамлиликни ва ҳаракат фаоллигини оширади.

Аликармии меъда ва ичак ширасининг секрециясини ва ферментатив фаоллигини оширади, овкатнинг ҳазм бўлишини яхшилайди. шилайди.

Аликармин тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда одан асосий алмашинувни меъёрлайди.

Аликармин гликогенни тежамли ишлатилишини ва жигардаги унинг захирасини кўпайишини бошқаради.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида барча тўқималарга яхши ўтади, скелет мушакларида м миокардда юкори концентрациялари ҳосил бўлади. Буйраклар оркали, ацил эфирлари кўринишида чиқарилади, эркин левокарнитин қайта сўрилади.

  • Катталарда, болалар ва янги тугилган чақалоқлардаги бирламчи ва иккиламчи левокарнитин танкислиги.
  • Буйрак етишмовчилигининг терминал боскичида, гемодиализ ўтган беморларда, зевокарнитин иккиламчи танқислиги, чунки бунда организмидан эркия левокарнитин йўкотилиши (одатда буйракларда кайта сўрилувчи) ва ацил эфирларининг тўпланиши юз беради (соглом буйраклар чиқарадиган).
  • Тўлиқ парентерал озикланишда бўлган чала туғилган болалардаги левокарнитин етишмовчилигида. Венага озуқа моддаларни юборилиши, уларнинг ичак девори ва жигарга бошлангич ўтишини истисно қилади. Натижада, барча биокимёвий реакциялар тезлигини сусайтирувчи (хусусан, метиониннинг метил гурухларининг утилизацияси бузилади) кон плазмасида ортиқча липидлар ҳосил бўлади.
  • Левокарнитин етишмовчилиги бўлган ҳамда, унинг сарфи жуда юқори пациентларда (шу жумладан, гипоксияда, дифтерияда, вальпроат кислотасининг препаратларини қабул қилишда).
  • Анорексия, болаларнинг ўсишидан тўхташи ва тана вазнининг етарли бўлмаган ошиши.
  • Кардиомиопатия (миокардда, энергия манбаи сифатида ёг кислоталарининг утилизацияси жуда жадал бўлади, шунинг учун карнитинга бўлган эхтиёж ошади, у юборилганидан кейин қисқаришлари кучининг ошиши, мушакларнинг кейинги дегенирациясини олдини олиниши, ЭКГнинг меъёрлашуви кузатилади).
  • Суяк мушаклариниг кучсизлиги ва миопатия.
  • Чала туғилган чақалоқлардаги дистресс-синдроми.
  • Органик ацидемия. Бу патология, органик кислоталарининг меъёрий алмашинувининг туғма ёки генетик бузилиши натижасидир. Бундай беморларда КоА нинг ацил метаболитлари масалан, пропионил-КоА, хужайраларда тўпланади, левокарнитивнинг ацил эфирларига айланади ва унинг ҳужайра ичидаги танқислигига олиб келиб, хужайрадан у билан бирга чикиб кетади. Жигардаги пропион кислотасининг колдиги, оксидланишли фосфорланишни сусайтиради ва шу билан унинг фаолиятини бузади.
  • Анаболик (ностероид) воситаларни қўллаш кўрсатилган касалликларнинг мажмуавий терапиясида. Аликармин ўткир гипоксик холатларда (миянинг ўткир гипоксияси, ишемик инсульт, транзитор ишемик хуруж) мажмуавий терапия таркибида қўлланади. Аликармини мия кон айланишини бузилишининг ўткир, ўткир ости ва тикланиш даврида буюрилади. Дисциркулятор энцефалопатияда ва бош миянинг турли травматик ва токсик шикастланишларида, жаррохлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида буюрилади. Аликармин юракнинг ишемик касаллигида (стенокардия, ўткир миокард инфаркти, постинфаркт холатлар), кардиоген шок ва миокард метаболизмини бошқа бузилишлари натижасидаги гипоперфузияда кўрсатилган.

Препаратни мушак ичига, вена ичига секин (2-3 мин) ёки инфузия йўли билан юборилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар

Суткалик доза одатда, 1-3 г дан 3-4 марта юбориш учун. Бошланғич доза суткада 1 г, текширув ўтказилгандан сўнг, пациентнинг ҳолатига караб дозани суткада 3 г гача ошириш мумкин.

Левокарнитиннинг бирламчи ва иккиламчи танқислигидаги, ўткир декомпенсация ҳолида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 марта юборишда буюрилади. Зарурати бўлганида препаратни юқорироқ дозада қўллаш мумкин.

Гемодиализ олаётган, левокарнитиннинг иккиламчи танқислиги бўлган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал боскичидаги пациентларга препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан сўнг (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада 20 мг/кг дозада буюрилади.

Вена ичига юбориш билан даволашнинг давомийлиги мушаклардаги левокарнитинникг меъёрий даражасини тиклаш учун зарур бўлган 3 ойдан кўп бўлмаган вақтни ташкил килади.

Даволашнинг такрорий курси, назоратини тез-тез ўтказилиши зарур бўлган кон плазмасидаги левокарнитин миқдори билан белгиланади.

12 ёшгача бўлган болалар

Ўткир декомпенсация ҳолидаги бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 марта юборишда буюрилади.

Гемодиализ олаётган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда левокарнитиннинг иккиламчи танқислигида препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан кейин (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада 10-20 мг/кг дозада буюрилади. Препарат вена ичига юбориладиган даволашнинг давомийлиги 3 ойдан ошмайди. Одатда даволашнинг такрорий курси буюрилади.

Аллергик реакциялар, мушакларнинг заифлигида (уремияси бўлган пациентларда), меъда соҳасида оғриқлар бўлиши мумкин.

Тез юборилганида, юбориш тезлиги пасайтирилганида вена йўли бўйлаб ўткинчи огриклар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлик.

Препаратни буюришдан олдин, бемор кандай дори воситаларни олаётганини аниқлаш керак. Аликарминни турли анаболик воситалар билан бирга қўллаш мумкин; антиоксидант ёки/ва антигипоксант фаоликка эга бўлган препаратлар билан.

Холиининг жуда юкори дозалари левокарнитиннинг синтезини ва фаоллигини тормозлайди. Глюкокортикоидлар левокарнитинни тўкималарда (жигардан ташкари) тўпланишига ёрдам беради. Анаболик воситалар левокарнитиннинг самарасини кучайтиради.

Препаратнинг адекват дозасини аниклаш учун, кон плазмасидаги ва сийдикдаги эркин ва ацил левокарнитиннинг концентрациясини текшириб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Плазмадаги левокарнитининг концентрацияси 35-60 мкмоль/л ташкил килади. Қондаги ацил ва эркин левокарнитиннинг нисбати меъёрда 0,35 дан камрокни ташкил килади. Аликармин ўрганиб колишни чакирмайди, чунки одам организмининг эндоген моддаси ҳисобланади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни кабул килаётган қандли диабети бўлган пациентларга Аликармии препаратини юбориш, гипогликемия чақириши мумкин. Шунинг учун, бу гурух пациентларни Аликармин препарати билан даволаш вактида, гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибини дарҳол тўғрилаш учун, доимо қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиш экерак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Аликармин хамидорлик пайтда ва лактиция даврида (эмизиш) факат фавкулод холатларда буюрилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни бошкариш қобилиятига ва бошка потенциал хавфли фаолият турларига таъсир кўрсатмайди.

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилиши холларидаги заҳарлилиги ҳақида маълумотлар йўк. Препаратиниг ўзлаштирилишини даволашнинг биринчи хафтасида ва қўлланаётган дозанинг ҳар бир оширилишида назорат қилиш керак.

Симптомлари: диарея.

Даволаш: симптоматик терапия ўтказиш.

5 мл ли эритма ампулада.

5 ампулалар тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутида.

Еругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича

«Hiral Labs Limited». Ҳиндистон.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish