Gofen
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gofen 400 yumshoq jelatin kapsulalar 400 mg №60 (6 blister x 10 kapsula)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 200 мг ёки 400 мг ибупрофен;
ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 600, калий гидроксиди, тозаланган сув, капсула қобиғи (желатин, 70% ли сорбитол эритмаси, тозаланган сув).
Узунчоқ шаклли, табиий рангли, тиниқ, рангсиз, мойсимон суюқлик билан тўлдирилган юмшоқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП). ATХ коди: М01АЕ01.
Фармакодинамикаси
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) гуруҳига мансуб бўлган, пропион кислотасининг ҳосиласи ибупрофеннинг таъсир механизми оғриқ, яллиғланиш ва гипертермик реакциянинг медиаторлари простагландинлар синтезини ингибиция қилишига боғлиқдир. Циклооксигеназа 1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа 2 (ЦОГ-2) танламай блоклайди, бунинг оқибатида простагландинлар синтезини тормозлайди. Оғриққа қарши тез йўналтирилган (оғриқ қолдирувчи), иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайтувчан ингибиция қилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - юқори, меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг 2 капсуласи оч қоринга қабул қилингандан сўнг ибупрофен қон плазмасида 15 минутдан сўнг аниқланади, ибупрофеннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) га 30-40 минутдан кейин эришилади, бу, 200 мг қобиқ билан қопланган таблетка дори шаклидаги Гофен препаратининг эквивалент дозаси қабул қилинганидан сўнг кузатиладиган кўрсаткичдан икки марта тезроқ.
Препаратни овқат билан бирга қабул қилиш максимал концентрацияга эришиш вақтини (ТСmax) ошириши мумкин. қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 90% дан юқори, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2 соат. Бўғимлар бўшлиғига секин киради, плазмадагига нисбатан юқорироқ концентрацияни ҳосил қилиб, синовиал тўқимада тутиб қолинади. Сўрилганидан сўнг фармакологик фаол бўлмаган R-шаклининг тахминан 60% фаол S-шаклига аста-секин айланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйрак орқали (ўзгармаган ҳолда кўпи билан 1%) ва камроқ даражада сафро билан чиқарилади.
Кекса одамларда ёшроқ инсонларга нисбатан препаратнинг фармакокинетик профилида аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.
Чекланган тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган.
Гофен бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, оғриқли ҳайз кўриш, невралгия, белдаги оғриқ, мушак ва ревматик оғриқларда; грипп ва шамоллаш касалликларидаги иситмалаш ҳолатларида қўлланади.
Препаратни қабул қилишдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.
Ичга қабул қилиш учун. Фақат қисқа муддат қўллаш учун.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: ичга 1 капсула (200 мг) дан, чайнамасдан, суткада 3-4 мартагача. Капсулани сув билан ичиш лозим. Препаратни қабул қилиш орасидаги интервал 6-8 соатни ташкил қилиши керак. Тезроқ терапевтик самарага эришиш учун катталарда бир марталик дозани суткада 3 марта 400 мг гача ошириш мумкин.
Максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил қилади. 12-17 ёшгача бўлган болалар учун максимал суткалик доза 1000 мг ни ташкил қилади.
Агар препарат қабул қилинганидан кейин 2-3 кун давомида симптомлар сақланса ёки кучайса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Ножўя реакцияларни юз бериш тез-тезлигини баҳолаш қуйидаги мезонларга асосан амалга оширилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (тез-тезлигини баҳолаш бўйича маълумотлар йўқ).
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: анемия, лейкопения, апластик анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: бронхиал астма, шу жумладан уни зўрайиши, бронхоспазм, ҳансираш, диспноэ, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши, эксфолиатив ва буллез дерматозлар, шу жумладан токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, аллергик ринит, эозинофилия.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, диспепсия (шу жумладан жиғилдон қайнаши, қоринни дам бўлиши).
Кам ҳолларда: диарея, метеоризм, қабзият, қусиш.
Жуда кам ҳолларда: пептик яралар, меъда-ичакдан қон кетиши ёки тешилиши, ярали стоматит, гастрит.
Тез-тезлиги номаълум: колитни зўрайиши ва Крон касаллиги
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: гепатит ва сариқлик айниқса узоқ муддат қўлланганида.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги, айниқса узоқ муддат қўлланганда қон плазмасида мочевина концентрациясини ошиши ва шишларни пайдо бўлиши мумкин.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: бош оғриғи.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: юрак етишмовчилиги, периферик шиш.
Нафас тизими ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиши номаълум: бронхиал астма, бронхоспазм, ҳансираш.
Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Препаратнинг таркибига кирувчи ибупрофенга ёки ҳар қандай компонентга юқори сезувчанлик.
Бронхиал астма, бурун ёки бурун олди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштиролмасликни тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиб келиши (шу жумладан анамнездаги).
Меъда-ичак йўллари аъзоларининг эрозив-ярали касалликлари (шу жумладан меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, Крон касаллиги, ярали колит) ёки фаол босқичида ёки анамнезида ярадан қон кетиши (яра касалликлари ёки ярадан қон кетишининг икки ёки ундан ортиқ шикастланган эпизодлари).
НЯҚП ни қабул қилиниши оқибатида қўзғалган анамнездаги меъда-ичак йўлларидаги ярадан қон кетиши ёки перфорация.
Оғир жигар етишмовчилиги ёки фаол фазадаги жигар касаллиги.
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин), тасдиқланган гиперкалиемия.
Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, аортокоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги давр.
Цереброваскуляр ёки бошқа қон кетишлари.
Гемофилия қон ивишининг бошқа бузилишлари (шу жумладан гипокоагуляция), геморрагик диатезлар.
Фруктозани ўзлаштиролмаслик
Ҳомиладорлик (III уч ойлик).
12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофенни қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўллашга йўл қўймаслик керак:
Ацетилсалицил кислотаси: шифокор томонидан буюрилган ацетилсалицил кислотасининг паст дозалари (кўпи билан суткада 75 мг) дан ташқари, чунки бирга қўллаш ножўя самараларни юз бериш хавфини ошириши мумкин. Бир вақтда қўлланганда ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг яллиғланишга қарши ва антиагрегант таъсирини пасайтиради.
Бошқа НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари: НЯҚП гуруҳидан икки ва ундан ортиқ препаратларни бир вақтда қўллашдан, ножўя самараларни юз бериш хавфи ошиши мумкинлиги туфайли бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:
Антикоагулянтлар ва тромболитик препаратлар: НЯҚП антикоагулянтларнинг, хусусан, варфариннинг ва тромболитик препаратларнинг самарасини кучайтириши мумкин.
Антигипертензив воситалар (ААФ ингибиторлари ва ангиотензиа II антагонистлари) ва диуретиклар: НЯҚП бу гуруҳ препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Диуретиклар ва ААФ ингибиторлари НЯҚП нинг нефротоксиклигини ошириши мумкин.
Глюкокортикостероидлар: МИЙ да яраларни ҳосил бўлиш ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари хавфи ошади.
Антиагрегантлар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари: меъда-ичак йўлларидан қон кетишларини юз бериш хавфи ошади.
Хинолон қатори антибиотиклари: НЯҚП ва хинолон қатори антибиотикларини бирга қабул қилаётган пациентларда тиришишларни юз бериш хавфи ошиши мумкин.
Буйрак найчаоари секрециясини блокловчи дори воситалари: ибупрофенни чиқарилишини пасайиши ва унинг плазмадаги концентрациясини ошиши юз беради.
Перорал гипогликемик дори воситалари ва инсулин, сульфонилмочевина ҳосилалари: самараси кучаяди.
Антацидлар ва колестирамин: сўрилиши сусаяди.
Кофеин: оғриқ қолдирувчи самараси кучаяди.
Препаратни максимал равишда иложи борича қисқа курсларда ва симптомларни бартараф этиш учун зарур бўлган минимал самарали дозада қабул қилиш тавсия этилади.
Узоқ муддатли даволаниш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ҳамда буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Гастропатия белгилари пайдо бўлганида эзофагогастродуоденоскопия, қон умумий таҳлилини (гемоглобин миқдорини аниқлаш), аҳлатда яширин қон борлиги юзасидан таҳлилини ўз ичига олувчи синчков назорат кўрсатилган. 17-кетостероидларни аниқлаш зарурати туғилганида, текширишдан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак. Даволаниш даврида этанолни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим, чунки буйракнинг функционал ҳолатини ёмонлашиш хавфи мавжуд бўлади.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорликнинг I-II уч ойликларида қўллашдан сақланиш керак, препаратни қабул қилиш зарурати туғилганида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Ибупрофен жуда оз миқдорларда кўкрак сутига ўтиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Препаратни узоқ муддат қўллаш зарурати туғилганида, препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ибупрофенни қабул қилганда бош айланиши, уйқучанлик, тормозланиш ёки кўришни бузилишини ҳис этувчи пациентлар автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқаришдан сақланишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Болаларда дозани ошириб юбориш симптомлари тана вазнига 400 мг/кг дан ортиқ дозани қабул қилгандан кейин юз бериши мумкин. Катталарда дозани ошириб юбориш симптомларини дозага боғлиқлиги камроқ намоён бўлади. Доза ошириб юбоилганда препаратни ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатни ташкил этади.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, камроқ ҳолларда диарея, қулоқни шанғиллаши, бош оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиши. Оғирроқ ҳолларда марказий нерв тизими томонидан кўринишлар: уйқучанлик, кам ҳолларда - қўзғалиш, тиришишлар, дезориентация, кома кузатилади.
Даволаш: симптоматик. Фоллаштирилган кўмирни перорал қўллаш ёки ибупрофеннинг потенциал токсик дозаси қабуол қилингандан кейин 1 соатдан сўнг меъдани ювиш тавсия этилади. Агар ибупрофен сўрилиб бўлган бўлса, ибупрофеннинг кислотали ҳосиласини буйрак орқали чиқариш мақсадида ишқорий суюқликларни ичиш, жадаллаштирилган диурез буюрилиши мумкин. Тез-тез кузатиладиган ёки давомли тиришишларни диазепам ёки лоразепамни вена ичига юбориб бартараф этиш керак. Бронхиал астмани кечиши ёмонлашганда бронходилататорларни қўллаш тавсия этилади.
6 капсуладан ПВХ ва алюмин фольгали блистерда. 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Mega Lifesciences Public Companty Limited.
384 Soi 6, Pattana Road, Bangpoo Industrial Estate,
Самутпракам 10280, Таиланд.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“OMAD NUR FARM” МЧЖ
100095, Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий кўч, 448В
Тел: +99871 2187259, +99897 434 33 34
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Gofen 400 yumshoq jelatin kapsulalar 400 mg №60 (6 blister x 10 kapsula) | 134000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent