Kvikard
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kvikard (Cvicard) in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 5 ml, 5 ml №10 (ampulalar)»
фаол модда: мельдоний (милдронат) 500 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун воситалар.
Мельдоний - гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўлади.
Юқори юклама шароитида мельдоний ҳужайраларни кислородга бўлган эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек организмни тонусини оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли, мельдоний юрак-қон томир тизими фаолиятининг, мияда қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизм билан хасталанган беморлардаги абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф этади.
Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни мажмуавий даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Гемофтальм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли (диабетик, гипертоник) ретинопатиялар.
Иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги зўриқиш.
Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдромида (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада) қўлланади.
Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.
Юрак-қон томир касалликлари. Комплекс даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (500 мг/5 мл инъекция учун эритманинг 5-10 мл), дозанинг ҳаммаси бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси - 4-6 ҳафта.
Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи - 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси - 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар - перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.
Кўзнинг тўр пардасини қон-томир патологияси ва дистрофик касалликларида:
Парабульбар 0,5 мл инъекция учун 500 мг/5 мл эритмаси 10 кун давомида қўлланади.
Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар:
Катталарга 0,5 г вена ичига (500 мг/5 мл инъекция учун эритманинг 5-10 мл) кунига 1 марта. Даволаш курси - 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам-тахикардия, артериал босимни ўзгариши.
Марказий нерв тизими томонидан: кам-психомотор қўзғалиш.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам-диспептик ҳолатлар.
Аллергик реакциялар: кам-терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.
- бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);
- марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- препаратга юқори сезувчанлик;
- 18 гача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Мельдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган.
Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.
Препаратни она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.
Автотранспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Инъекция учун эритма 500 мг/5 мл.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин!
4 йил.
Рецепт билан.
ИИЧК “RADIKS”,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50 тел: 273-92-31,
факс: 273-80-58
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Kvikard (Cvicard) in'ektsiya uchun eritma 500 mg / 5 ml, 5 ml №10 (ampulalar) | 80000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent