Facebook Pixel Code

Reolakt

Tovarlar: 2
Reolakt eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)
Temur Med Farm (O`zbekiston)
dan 34500 so'm
Retsept bo'yicha
в 5 dorixonalarda
Reolakt eritmasi D / inf. 250 ml (shisha)
Temur Med Farm (O`zbekiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 34500 so'm (5 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Reolakt eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Reolakt eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)»

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: сорбитол - 6,0 г, натрий лактат - 1,9 г, натрий хлорид - 0,6 г, калий хлорид - 0,03 г, магний хлорид - 0,02 г, кальций хлорид - 0,01 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритма. АТХ коди: В05СВ.

Фармакодинамикаси

Реолакт реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шундай қилиб, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактат ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувга киришишига қараб секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Салбий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса - салбий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолиннинг миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

Реолакт капилляр қон оқишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитнинг зўрайишида; сепсисда; операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касалигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Реолакт катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Реолакт оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Сурункали гепатитларда катталарга - 400 мл (6-7 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500 -1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолда Реолакт инфузиясини госпиталгача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли хирургик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такрорий, кунора юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.

Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши, қусиш.

Умумий бузилишлар: юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ ва ачишиш.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Реолакт алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, III даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўлланмайди.

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Препарат сорбит сақлайди, шунинг учун фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмайдиган пациентлада ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Болалар

Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат стационар шароитида қўлланганлиги туфайли, бундай таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Номутаносиблик.

Реолактни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл и 500 мл дан шиша бутилкаларда (флаконлар).

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“ТЕМУР МЕД ФАРМ” МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С.Рахимов СФУ, Тошкент кўч., тел: (+99895), 510-23-00, факс: (+99895) 510-26-00.

“DREAM PHARMA GROUP” МЧЖ, буюртмаси бўйича

Reolakt narxi dan boshlanadi 34500.00
Nomi Narxi so'm
Reolakt eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) 34500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish