Facebook Pixel Code

Bazotsid

Tovarlar: 2
Bazotsid  in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 0,5 g / 0,25 g (flakon) + erituvchi 5 ml (ampula)
Oxford Laboratories (Hindiston)
dan 35000 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
Bazotsid kukuni D/in. 1 g / 0,5 g (shisha + 5 ml eritiladi)
Oxford Laboratories (Hindiston)
dan 46500 so'm
Retsept bo'yicha
в 32 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 35000 so'm gacha 46500 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Bazotsid in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 0,5 g / 0,25 g (flakon) + erituvchi 5 ml (ampula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Bazotsid in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 0,5 g / 0,25 g (flakon) + erituvchi 5 ml (ampula)»

Базоцид 0,75 г

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

0,5 г сувсиз ампициллинга эквивалент ампициллин натрий;

0,25 г сувсиз сульбактамга эквивалент сульбактам натрий.

Базоцид 1,5 г

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

1,0 г сувсиз ампициллинга эквивалент ампициллин натрий;

0,5 г сувсиз сульбактамга эквивалент сульбактам натрий.

Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган кукун.

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Антибиотик (пенициллинлар гурухи). АТХ коди: J01CA51.

Сульбактам - кўп сонли бета-лактам антибиотиклардан ҳар қайси бири билан, шу жумладан ампициллин билан синергик самара кўрсатувчи янги яримсинтетик бета-лактам сульфондир. Бу синергик самара асосан сульбактамнинг бета-ламтамазани ингибиция қилувчи хусусиятлари билан боғлиқ.

Сульбактам бактериал фаолликка эга эмас, бета-лактамазани ингибиция қилади.

Сульбактам кучсиз антибактериал фаолликка эга, аммо Neisseria gonorrhoeae ва Neisseria meningitides га таъсир қилади. Сульбактамни ампициллин билан in vitro шароитида мажмуада қўллаш ампициллинга чидамли граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактерияларнинг ампициллинга сезувчанлигини оширади. Сульбактам ва ампициллиннинг 1:2 нисбатдаги мажмуаси организмларнинг кенг доирасига, шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлар: Staphylococcus aureus, Haemophilus influenza, Escherichia coli, Klebsiella spp. Proteus spp. Neisseria gonorrhoeae ва Bacteroides spp. га таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Базоцид вена ичига инъекциялар кўринишида қўлланганида қон зардобида ва сийдикда дори воситаларининг, сульбактам ва ампициллинни алоҳида юборилганидаги каби бир хил концентрациялари қайд қилинади.

Мушак ичига юборилганидан кейин Базоцид тўлиқ ўзлаштирилади.

  • 1,0 г сульбактам ва 2,0 г ампициллин 15 минут давомида соғлом эркак-кўнгиллиларга юборилганида қон зардобидаги ўртача чўққи концентрацияси тахминан 60 ва 120 мг/л бўлган;
  • 0,5 г сульбактам ва 1,0 г ампициллин юборилганидан кейин зардобдаги ўртача концентрацияси - 13 ва 18 мг/л;
  • сульбактам 0,5 г дозада 3 кун давомида суткада 6 марта соғлом одамларга юборилганда, препаратни зардобда тўпланиши кузатилмаган.

Сульбактам организмнинг суюқликларига ва тўқималарига яхши киради, аёллар жинсий тўқималарида ва сафрода аниқланади. Сульбактам сўлакка ва цереброспинал суюқликка, йўлдошга тақсимланади, кўкрак сутига чиқарилади.

Дори воситалари 1:1 ёки 1:2 нисбатда қўлланганида, сульбактамнинг ярим чиқарилиш даври 1 соат, бу ампициллиннинг ярим чиқарилиш даврига деярли мос келади. Сульбактам - метаболизмга учрамайди, у сийдик билан чиқарилади (калавалар фильтрацияси ва найчалар орқали чиқарилиши), оз миқдори эса сафро ва ахлат билан чиқарилади.

Фармакокинетик хусусиятлари аввало янги туғилган чақалоқларга, кекса проктологик пациентларга, жарроҳлик операцияларидан кейинги пациентларга таъсир қилади. Ҳомиладор аёлларда Базоциднинг ярим чиқарилиш даврининг 30-40 минутгача камайиши эътиборга олинади.

Базоцид инъекциялари қуйидагиларда:

  • қорин бўшлиғи ички инфекцияларида;
  • акушерлик ва гинекологик инфекцияларда;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида;
  • суяк тизимининг инфекцион касалликларида;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида;
  • ЛОР инфекцияларида;
  • нафас йўлларининг инфекцияларида;
  • гонореяда;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейинги инфекцион касалликларни олдини олиш учун қўлланади.

Катталар учун тавсия қилинадиган терапевтик доза: суткада 1,5 г дан 12,0 г гача (0,5 г дан 4,0 г гача сульбактам ва 1,0 г дан 8,0 г гача ампициллин), ҳар 6-8 соатда юбориш учун бўлинган дозаларда. Оғир бўлмаган инфекцияларда дозалар орасидаги интервал 12 соатгача оширилиши мумкин.

Болалар, гўдаклар ва янги туғилган чақалоқларга тавсия қилинадиган терапевтик доза суткада 150 мг/кг ни ташкил қилади. (суткада 50 мг/кг сульбактам ва суткада 100 мг/кг ампициллин).

Катталарда жарроҳлик аралашувидан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун: 1,5 г дан 3,0 г гача препарат оғриқсизлантириш билан, дозани 24 соат давомида ҳар 6-8 соатда юбориш мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ампициллин ва сульбактамнинг элиминацияси бир хил, шунинг учун буйраклар фаолияти ўзгармаган ҳолда уларнинг муносабати доимий қолади. Бундай пациентларда Базоциднинг дозалари тавсияларга мувофиқ қўлланади.

Креатининнинг даражаси (мл/мин/1,73 м3) Базоцид (ярим чиқарилиш даври, соатлар) Базоциднинг тавсия қилинган дозалари

≥30

15-29

5-14

1

5

9

1,5-3,0 г ҳар 6-8 соатда

1,5-3,0 г ҳар 12 соатда

1,5-3,0 г ҳар 24 соатда

Қон зардобидаги креатининнинг даражаси доимий бўлганида, қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин (пациентнинг жинси, тана вазни ва ёшига асосланган):

Эркаклар: тана вазни (кг) х (140-ёши)

72 х креатинин даражаси

Аёллар: тана вазни (кг) х (140-ёши) х 0,85

72 х креатинин даражаси

Қўллаш шароитлари

Базоцид 0,75 г

0,75 г кукун 5 мл инъекция учун стерил сувда эритилсин. Базоцид 3 минут давомида вена ичига секин ёки 15 дан 30 минутгача вена ичига томчилаб юборилади. Шунингдек мушак ичига чуқур юбориш мумкин, агар мушак ичига юбориш оғриқ билан кечса, дозани 1% ли лидокаин эритмасида эритиш мумкин.

Базоцид 1,5 г

1,5 г кукун 5 мл стерил инъекция учун сувда эритилсин. Базоцид 3 минут давомида вена ичига секин ёки 15 дан 30 минутгача вена ичига томчилаб юборилади. Шунингдек мушак ичига чуқур юбориш мумкин, агар мушак ичига юбориш оғриқ билан кечса, дозани 1% ли лидокаин эритмасида эритиш мумкин.

Базоцид инъекциялари яхши ўзлаштирилади. Юборилган жойда оғриқ бўлиши мумкин. Диарея ва флебит бўлиши мумкин.

Анамнезида пенициллинларга аллергик реакциялар бўлганида ва мононуклеози бўлган пациентларда Базоцид инъекцияларини қўллаш мумкин эмас.

Пробенецид сульбактам ва ампициллиннинг буйраклар орқали чиқарилишини камайтиради ва ярим чиқарилиш даврини узайтиради, бу буйраклар фаолиятини бузилишини чақиради. Пробенецидни бир вақтда ишлатилиши қонда ампициллин ва сульбактамнинг даражасини оширади.

Аллопуринол ва ампициллинни бир вақтда қўллаш, ампициллиннинг ўзини қабул қилган пациентларга нисбатан, иккала препаратни олаётган пациентларда тошмалар пайдо бўлишини чақиради. Базоцид ва аллопуринолни бир вақтда қўллаш тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Базоцид ва аминогликозидлар билан бирга қўлланмайди, чунки аминогликозидлар ампициллин томонидан фаолсизлантирилади.

Бошқа бета-лактам антибиотиклари каби, ушбу мажмуа ҳомиладорликда фақат жуда зарур ҳолларда қўлланиши мумкин. Базоциднинг катта бўлмаган концентрациялари кўкрак сутига чиқарилади, шунинг учун препаратни эмизаётган аёлларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Инъекция учун кукун флаконларда эритувчиси бўлган ампула билан комплектда.

Инъекция учун кукунли 1 флакон ва эритувчили 1 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қути.

Салқин, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 30 °С дан пас бўладиган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритма дарҳол ишлатилади.

Ишлатилмаган эритма ташлаб юборилиши керак.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Оксфорд Лабораториз Пвт. Лтд.»,

В-306 Кристал Плаза, Нью Линк Роуд, Андхери (Вест), Мумбай 400 053, Ҳиндистон.

Bazotsid narxi dan boshlanadi 35000.00
Nomi Narxi so'm
Bazotsid in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 0,5 g / 0,25 g (flakon) + erituvchi 5 ml (ampula) 35000 so'm
Bazotsid kukuni D/in. 1 g / 0,5 g (shisha + 5 ml eritiladi) 46500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish