Mr Analgin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Analgin in'ektsiya uchun eritma 50%, 2 ml №10 (ampulalar)»
1 мл эритма сақлайди:
фаол модда: метамизол натрий - 0.5 г.
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, динатрий эдетати, инъекция учун сув.
50% ли инъекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда, қутида 10 донадан.
Анальгетик-антипиретиклар.
Препарат пиразолон ҳосиласидир. Таъсир механизми циклооксигеназани носелектив блокланиши ва арахидон кислотасидан простагландинларнинг ҳосил бўлишини сусайиши билан боғлиқ. Голль ва Бурдах тутамлари буйлаб экстра- ва интрарецептив оғриқ импульсларини ўтказилишига тўсқинлик қилади, таламусдаги оғриқни сезиш марказларининг қўзғалувчанлик бўсағасини оширади, иссиқни чиқарилишини оширади. Фарқли томони сув-туз алмашинуви (Na+ ва сувни тутилиши) га ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирини белгиловчи аҳамиятсиз ифодаланган яллиғланишга қарши самарасидир. Оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз спазмолитик (сийдик чиқариш ва ўт-сафро чиқариш йулларининг силлиқ мушакларига нисбатан) таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига (м/и) юборилганидан кейин тез сўрилади ва жигарга тушади, у ерда фаол метаболитини ҳосил бўлиши билан гидролизга учрайди, ўзгармаган метамизол натрий оз миқдорда фақат вена ичига (в/и) юборилгандан кейин аниқланади. Қонда плазма оқсиллари билан қайтувчан боғланади - 50-60%. Препаратнинг асосий қисми сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Метаболитлари кўкрак сути орқали ҳам чиқарилади. Препарат кўп марта юборилганида унинг фармакокинетикаси ўзгармайди.
Иситма синдроми (инфекцион-яллиғланиш касалликлари, ҳашоратлар: чивинлар, арилар, сўналарни чақиши ва бошқа посттрансфузион асоратлар). Оғриқ синдроми (кучсиз ва ўртача): шу жумладан невралгия, миалгия, артралгия, ўт-сафро санчиғи, ичак санчиғи, буйрак санчиғи, жароҳатлар, куйишлар, декомпрессия касаллиги, ўраб олувчи темиратки, орхит, радикулит, миозит, операциядан кейинги оғриқ синдроми, бош оғриғи, тиш оғриғи, альгодисменорея ва ҳоказолар.
М/и ёки в/и (айниқса кучли оғриқларда).
Катталарга - 250-500 мг дан суткада 3 марта. Максимал бир марталик доза - 1 г, суткалик доза - 2 г. Болаларга 5-10 мг/кг ҳисобидан суткада 2-3 марта буюрилади. 1 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат мушак юборилади.
Инъекция учун юбориладиган эритма тана ҳароратида бўлиши керак. 1 г дан ортиқ дозалар в/и юборилиши керак.
Шокка қарши даволашни ўтказиш учун шароит бўлиши керак. Артериал босимни кескин пасайишини энг кўп учрайдиган сабаби, инъекцияни хаддан ташқари тезлиги, шу сабабли в/и юборишни аста-секин (минутига 1 млдан ортиқ бўлмаган тезликда), беморни ётган ҳолатида, юрак қисқаришлари сони ва нафас олишлар сонини назорати остида ўтказиш керак.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, интерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: эшакеми (шу жумладан конъюнктива ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватида), Квинке шиши, кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспастик синдром, анафилактик шок.
Қон яратиш аъзолари томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Бошқалар: артериал босимни пасайиши.
Маҳаллий реакциялар: м/и юборилганида юбориш жойида инфильтратлар бўлиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, қон яратилишини сусайиши (агранулоцитоз, цитостатик ёки инфекцион нейтропения), жигар ва буйрак етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия, «аспирин» астмаси, анемия, лейкопения, ҳомиладорлик (айниқса I уч ойлигида ва охирги 6 ҳафтада), лактация даври, 3 ойликкача бўлган болалар ёки меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касалигини зўрайиш босқичи.
Эҳтиёткорлик билан: янги туғилган чақалоқлар (3 ойликкача), буйрак касалликлари (пиелонефрит, гломерулонефрит - шу жумладан анамнездаги), этанолни узоқ вақт ҳаддан ташқари истеъмол қилиш. Систолик артериал босими 100 мм сим. уст. дан паст бўлган беморларга ёки қон айланишини беқарорлигида (масалан, миокард инфаркти, кўпсонли жароҳатлар фонида, бошланаётган шокда) в/и юбориш.
Фармацевтик номутаносибликни ривожланишини юқори эҳтимоли туфайли, бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас. Этанолнинг самараларини кучайтиради; хлорпромазин ёки фенотиазин ҳосилалари билан бир вақтда қўллаш яққол гипертермияни (тана ҳароратини ошишини) ривожланишига олиб келиши мумкин. Метамизол билан даволаш вақтида рентгеноконтраст моддаларни, қон ўрнини босувчи коллоид эритмаларни ва пенициллинни қўллаш мумкин эмас. Циклоспоринни бир вақтда буюрилганида қонда охиргининг концентрацияси камаяди. Метамизол перорал гипогликемик дори воситалар, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацинни оқсил боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади. Фенилбутазон, барбитуратлар ва бошқа гепатоиндукторлар бир вақтда буюрилганида метамизолнинг самарасини камайтиради. Бошқа нонаркотик анальгетиклар, трицикллик антидепрессантлар, контрацептив гормонал дори воситалари ва аллопуринол билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг заҳарлилигини кучайишига олиб келиши мумкин. Седатив воситалар ва анксиолитик воситалар (транквилизаторлар) метамизолнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Тиамазол ва цитостатиклар лейкопенияни ривожланиш хавфини оширади. Кодеин, Н2 - гистаминоблакаторлар ва пропранолол (фаолсизланишини секинлаштиради) метамизолнинг самарасини кучайтиради.
5 ёшгача бўлган болаларни ва цитостатик воситаларни олаётган беморларни даволашда, метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокор кузатуви остида ўтказилиши керак. Ўзлаштираолмаслик жуда кам учрайди, бироқпрепарат в/и юборилганидан кейин анафилактик шокнинг ривожланишини хавфи, препарат ичга кабул қилинганидан кейингига нисбатан юқори. Атопик бронхиал астмаси ва поллинози бўлган беморларда аллергик реакцияларни ривожланишининг юқори хавфи мавжуд. Метамизол натрийни қабул қилиш фонида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун ҳароратни сабабсиз кўтарилиши, этни увишиши, томоқда оғриқ, ютишни қийинлашиши, стоматит аниқланганида, шунингдек вагинит ёки проктит кўринишлари ривожланганида, препаратни дарҳол бекор қилиш лозим. Узоқ вақт қўлланганида периферик қон манзарасини назорат қилиш лозим.
Қориндаги ўткир оғриқларни йўқотиш учун ишлатиш мумкин эмас (сабаби аниқланмагунича). М/и юбориш учун узун игнани ишлатиш керак. Метаболитининг чиқарилиши ҳисобига сийдик қизил рангга бўялиши мумкин (аҳамиятга эга эмас). Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, АБ ни пасайиши, тахикардия, ҳансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларини фалажи.
Даволаш: қусишни чақириш, зонд ёрдамида меъдани ювиш, тузли сурги воситалар, фаоллаштирилган кўмир,жадалланган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганда в/и диазепам ва тез таъсир қилувчи барбитуратларни юбориш.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Hebei Tiancheng Pharmaceutical Co , Ltd
Манзили: Джингуанг кўч. 18, Зона Иқтисодий ва Технологик ривожланиш ҳудуди, Чангжоу, Хебей, ХХР.
Тел: 86-317317-7883097
Факс:86-317-7883066
Қадоқланган
СП ООО «MERRYMED FARM»
Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ МФЙ, Тел: (8369) 224-67-22.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
MR Analgin in'ektsiya uchun eritma 50%, 2 ml №10 (ampulalar) | 10000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent