Facebook Pixel Code

Mr Riboksin

Tovarlar: 1
MR Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №10 (ampulalar)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 4400 so'm
Retsept bo'yicha
в 16 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 4400 so'm (16 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma MR Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №10 (ampulalar)»

10 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол мода: Инозин - 200 мг.

ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, натрий гидроксиди эритмаси, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз суюқлик.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Код АТХ: С01ЕВ.

Рибоксин метаболик жараёнларни рағбатлантирувчи анаболик дори воситалари гуруҳига киради. Пурин (нуклеозид) ҳосиласи, аденозинтрифосфатнинг (АТФ) ўтмишдоши ҳисобланади. Миокардда моддалар алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Кребс циклининг қатор ферментларининг фаоллигини оширади ва энергетик балансни яхшилайди, юрак қисқаришларининг кучини оширади ва миокардни диастолада тўлиқ бўшашига ёрдам беради (қўзғалиш вақтида цитоплазмага тушган кальций ионларини боғлайди), тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшилайди, шу жумладан коронар қон айланишини, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, тўқималарнинг регенерациясини фаоллаштиради (айниқса миокард ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини). Операция вақтида ишемияга учраган буйракларнинг фармакологик ҳимоясини оширади. Аденил нуклетоидларининг синтезини субстрат сифатида рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Вена ичига (в/и) юборилганида организм тўқималарида тақсимланади. Жигарда глюкурон кислотасини ҳосил бўлиши ва уни кейин оксидланиши билан метаболизмланади. Кам миқдорда сийдик билан чиқарилади.

Миокард инфарктини ўтказган беморларда, юрак ишемик касаллиги, юрак гликозидларини қабул қилиш оқибатидаги юрак ритмининг бузилиши, инфекцион касалликларни ўтказгандан кейинги миокардиодистрофияни комплекс даволашда ишлатилади. Шунингдек, препарат жигар касалликлари (гепатитлар, циррозлар, жигар дистрофияси), урокопропорфирияни даволаш учун ҳам кўрсатилган. Ундан ташқари, рибоксин ажратилган буйракдаги жарроҳлик операцияларда, операция қилинаётган аъзода қон айланиши вақтинча тўхтатилганида, фармакологик ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.

Препарат в/и аста-секин оқим билан ёки томчилаб (минутига 40-60 томчидан) юборилади. Даволаш кунига бир марта 200 мг (10 мл 2% эритма) дан юбориш билан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза кунига 1-2 марта 400мг (20 мл 2% эритма) гача оширилади. Даволашнинг давомийлиги 10-15 кун. Юрак ритмининг ўткир бузилишларида препаратни бир марталик 200-400 мг (10-20 мл 2% эритма) дозада оқим билан юбориш мумкин. Ишемияга учраган буйракни фармакологик ҳимоя қилиш мақсадида рибоксин 1,2 г (60 мл 2% эритма) бир марталик дозада буйрак артериясини бўғишдан 5-15 минут олдин в/и оқим билан, сўнгра қон айланиши ўз ҳолига келган заҳоти яна 0,8 г (40 мл 2% эритма) юборилади. В/и томчилаб юбориш учун препаратнинг 2% эритмасини 5% глюкоза эритмасида ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.

Қичишиш, терининг гиперемияси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Кам ҳолларда рибоксин билан даволашда қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши кузатилади. Узоқ вақт қўлланганида подаграни зўрайиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, подагра.

Рибоксин мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида аритмияга қарши, антиангинал ва инотроп дори препаратларининг самарасини ошишига ёрдам беради. Рибоксинни бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник жихатидан сезиларли ўзаро таъсири таърифланмаган.

Терини қичишиши, қизариши пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорликда ва эмизишда ҳам эҳтиёткорлик билан (юқори дозаларни қабул қилиш мумкин эмас) буюрилади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

2% инъекция учун эритма 10 мл дан ампулаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Hebei Tiancheng Pharmaceutical Co., Ltd

Жингуанг кўчаси 18, Иқтисодий ва Технологиявий ривожланиш худуди, Чангжоу , Хебей, ХХР. Тел: 86-317317-788 30 97; Факс: 86-317-788 30 66.

Қадоқланган

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ,

Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22

Mr Riboksin narxi dan boshlanadi 4400.00
Nomi Narxi so'm
MR Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №10 (ampulalar) 4400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish