Facebook Pixel Code

Kontrolok

Tovarlar: 2
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Kontrolok ichak bilan qoplangan planshetlar 40 mg №14 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kontrolok ichak bilan qoplangan planshetlar 40 mg №14 (1 blister)»

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Ядроси

фаол модда: 45,10 мг натрий сесквигидрати пантопразоли, 40,00 мг пантопразолга мос келади.

ёрдамчи моддалар: 10,00 мг сувсиз натрий карбонати; 42,70 мг маннитол; 50,00 мг кросповидон; 4,00 мг повидон К90; 3,20 мг кальций стеарати; 9,00 мг тозаланган сув;

Қобиғи: 19,00 мг гипромелоза-2910; 0,38 мг повидон К25; 0,34 мг титан диоксиди (Е171); 0,03 мг темир (II) оксиди бўёвчиси (Е172); 4,25 мг пропиленгликоль; 14,56 мг эудрагит L 30D-55*; 1,45 мг триэтилцитрат.

*Эудрагит L 30D-55 дисперсияси таркиби: 14,13 мг эудрагит L 30D-55 (Метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери [1:1]); 0,33 мг полисорбат 80; 0,10 мг натрий лаурилсульфати;

Таблеткаларга маркировкани тушириш учун жигар рангли сиёҳ Opacode S-1-16530: 0,036 мг шеллак (shellac); 0,009 мг темир (III) оксиди бўёвчиси (Е172); 0,009 мг темир (II,III) оксиди бўёвчиси (Е172); 0,0009 мг темир (II) оксиди бўёвчиси (Е172); 0,001 мг 25% ли концентрланган аммиак эритмаси;

Овал, иккиёқлама қавариқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, ядроси оқдан деярли оқ ранглигача бўлган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида жигарранг сиёҳ билан «Р40» босилган.

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Протон насоси ингибитори. АТХ коди: А02ВС02.

Таъсир механизми

Пантопразол париетал ҳужайраларда протон помпаларини специфик блокада қилиш йўли билан меъдада хлорид кислотаси секрециясини ингибиция қилувчи ўрин алмашинган бензимидазолдир.

Пантопразол кислотали муҳитда париетал ҳужайраларда фаол шаклга айланади, шу ерда у пантопразол H+, K+-АТФаза ферментини, яъни меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишининг якунловчи босқичини ингибиция қилади. Ингибиция қилиши дозага боғлиқ бўлиб, кислотанинг базал секрециясига ҳам, рағбатлантирувчи секрециясига ҳам таъсир кўрсатади. Кўпчилик пациентларда симптомлар 2 ҳафта ичида ўтиб кетади. Протон помпасининг бошқа ингибиторлари ва Н2-рецепторларининг ингибиторлари билан бўлгани каби, пантопразол билан даволаш меъдада кислоталик даражасини пасайтиради ва шу йўл билан кислоталик даражасини камайишига пропорционал равишда гастрин миқдорини оширади. Гастринни ошиши қайтувчан характерга эга. Пантопразол ҳужайра рецепторларидан узоқда бўлган ферментлар билан боғлангани туфайли, у хлорид кислотаси секрециясини уни бошқа моддалар (ацетилхолин, гистамин, гастрин) томонидан рағбатлантиришидан қатъий назар, сусайтиради. Препаратнинг таъсири перорал қабул қилинганида ва вена ичига юборилганида бир хил бўлади.

Пантопразолни оч қоринга қабул қилиш фонида гастрин даражаси ошади. Қисқа вақт қўлланганда кўпчилик ҳолларда норманинг юқори чегарасидан ошмайди. Узоқ вақт давомида даволанганда гастрин даражаси кўпчилик ҳолларда икки марта ошади. Айрим ҳолларда гастринни хаддан ташқари ошиши қайд этилган. Бунинг натижаси сифатида узоқ вақт давомида даволанганда кам ҳолларда меъданинг специфик эндокрин ҳужайралари сонини бироз ёки ўртача (оддийдан то аденоматоз гиперплазияга қадар) ошиши қайд этилган. Шунга қарамай, шу кунга қадар ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда топилган карционоид прекурсорлари (атипик гиперплазия) ёки меъда карциноидининг шаклланиши одамларда кузатилмаган.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, пантопразол билан бир йилдан ортиқ бўлган узоқ муддат даволашнинг қалқонсимон безнинг эндокрин параметрларига таъсирини тўла истисно қилиб бўлмайди.

Антисекретор препаратлар билан даволаш вақтида, хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини пасайишига жавобан зардобда гастрин миқдори ошади. Шунингдек меъданинг кислотали муҳитини пасайиши туфайли, Хромогранин А (CgA) даражасини ошиши кузатилади. Хромогранин А (CgA) даражасини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни текшириш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин (интерференция).

Ҳозирги вақтда мавжуд далиллар билан чоп этилган маълумотлар, Хромогранин А (CgA) ни ўрганиш юзасидан текширишдан 5 кундан 2 ҳафтагача бўлган муддат давомида протон насоси ингибиторларини қабул қилишни тўхтатиб туришни тавсия этади. Бу Хромогранин А (CgA) даражасини референс кўрсаткичларгача қайтаришга имкон беради, бу кўрсаткичларни сохта ошиши протон насоси ингибиторларини қабул қилинганда кузатилиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Пантопразол тезда сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига ҳатто 40 мг ли ичга қабул қилиш учун бир марталик дозадан кейин ҳам эришилади. Ўртача 2,5 соатда зардобда тахминан 2‑3 µг/мл максимал концентрацияга эришилади ва ушбу қийматлар кўп марта қўлланилганидан кейин ҳам ўзгармас бўлиб қолади.

Бир марта ёки кўп марта юборилганидан кейин фармакокинетикаси ўзгармайди. 10 мг дан 80 мг гача дозалар диапазонида плазмада пантопразолнинг кинетикаси ичга қабул

қилинганидан кейин ҳам, вена ичига юборилганида ҳам пропорционал бўлади.

Таблетканинг мутлақ биокираолишлиги тахминан 77% ни ташкил этади. Овқатланиш AUC эгри чизиқ остидаги майдонга, қон зардобида Сmax максимал концентрацияга ва биокираолишлигига таъсир кўрсатмаган. Овқатланиш сўрилиш жараёнини фақат танланган ҳолда тўхтатиб туриши мумкин.

Тақсимланиши

Зардобдаги плазма оқсили билан боғланиши тахминан 98% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 0,15 л/кг ни ташкил этади.

Биотрансформацияси

Модда деярли фақат жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболизм йўли кейинчалик сульфатли конъюгация билан бирга CYP2C19 билан деметилланиш ҳисобланади; бошқа метаболизм йўли CYP3A4 билан оксидланишни ўз ичига олади.

Чиқарилиши

Якуний фазада ярим чиқарилиш даври 1 соатни, клиренси эса, тахминан 0,1 л/соат/кг ни ташкил этади. Чиқарилиши тутилиб қолган бир нечта пациентларда ҳақида хабар берилган. Пантопразол париетал ҳужайраларнинг протон помпалари билан специфик боғланиши туфайли, ярим чиқарилиш даври узоқроқ вақт давомида таъсир этиши (хлорид кислотаси секрециясини ингибиция қилиши) билан ўзаро мос келмайди.

Пантопразолнинг метаболитларини катта қисми (тахминан 80%) буйрак орқали, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади. Зардобдаги ҳам сийдикдаги асосий метаболит сульфат билан конъюгацияланувчи десметилпантопразол ҳисобланади. Асосий метаболитнинг ярим чиқарилиш даври (тахминан 1,5 соат) пантопразолга нисбатан бир оз узоқроқ давом этади.

Аҳолининг алоҳида гуруҳлари

Секин метаболизаторлар

Европанинг тахминан 3% аҳолиси CYP2C19 функционал ферменти етишмовчилигини бошдан кечиради ва метаболизми секин кечувчилар бўлиб ҳисобланади. Ушбу шахсларда пантопразолнинг метаболизми, эҳтимол, асосан CYP3A4 ферменти томонидан катализланади. Пантопразолнинг 40 мг ли бир марталик дозаси юборилганидан кейин «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон CYP2C19 функционал ферментига эга бўлган субъектларга (тез метаболизм қилувчиларга) нисбатан, метаболизми секин кечувчиларда тахминан 6 марта юқори бўлган. Плазмада концентрациянинг ўртача чўққиси тахминан ўртача 60% га ошган. Ушбу маълумотларни пантопразолнинг дозаларини танлашга тааллуқли эмас.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда (шу жумладан диализда бўлган пациентларда) дозани пасайтириш талаб қилинмайди. Соғлом субъектларда бўлгани каби, пантопразолни ярим чиқарилиш даври қисқа бўлади. Пантопразолнинг фақат унча катта бўлмаган миқдори диализга учрайди. Гарчанд асосий метаболит ўртача секинлашган ярим чиқарилиши даврига (2-3 соат) эга бўлса-да, чиқарилиш тезлиги шунингдек тез бўлиб қолаверади, демак кумуляция мавжуд бўлмайди.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар циррози бўлган пациентларда (А ва В синфлари) ярим чиқарилиши даври 7 соатдан 9 соатгача диапазонида, эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) қиймати эса 5 дан 7 гача ошган бўлишига қарамай, зардобдаги максимал концентрацияси жуда озгина ошган, соғлом субъектлар билан таққосланганида, фақат 1,5 га ошган.

Кексалар

Кекса ёшдаги кўнгиллиларда AUC ва Cmax кўрсаткичларининг ёшларга нисбатан жуда озгина ошиши ҳам клиник аҳамиятга эга эмас.

Болалар

Пантопразолни 20 мг ёки 40 мг ли бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан кейин 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларда AUC эгри чизиғи остидаги майдон ва Cmax максимал концентрацияси катталардаги каби тегишли қийматлар диапазонида бўлган.

Пантопразолнинг 0,8 ёки 1,6 мг/кг бир мартали дозаси 2-16 ёшдаги болаларга вена ичига юборилганидан кейин пантопразолнинг клиренсини қиймати ва ёш ёки вазн ўртасидаги боғлиқлик кузатилмаган. AUC ва тақсимланиш ҳажми қийматлари катталардаги маълумотларга мувофиқ бўлган.

Контролок катталарда ҳамда 12 ва ундан катта ёшдаги ўсмирларда қўллаш учун рефлюкс эзофагитда буюрилади.

Катталар:

Яралар билан боғлиқ H. Pylori ли пациентларда тегишли антибиотиклар билан даволаш билан биргалик Helicobacter pylori (H. pylori) ни эрадикацияси.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, эрозив гастрит (шу жумладан ностероидли яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолда).

Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатлар.

Катталар ҳамда 12 ва ундан катта ёшдаги ўсмирлар

Рефлюкс эзофагит

Суткада Контролок препаратининг битта таблеткаси буюрилади. Алоҳида ҳолларда, айниқса бошқа даволашга жавоб бўлмаганида дозаси икки марта оширилиши (суткада Контролок препаратининг 2 таблеткасигача буюрилиши) мумкин. Рефлюкс эзофагитни даволаш учун одатда 4 ҳафталик давр талаб қилинади. Агар бу етарли бўлмаса, битиши одатда кейинги 4 ҳафтада юз беради.

Катталар

Икки тегишли антибиотик билан биргаликдаги H. pylori эрадикацияси

  1. pylori га тест натижалари мусбат меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларда инфекцияни эрадикация қилиш учун комбинацияланган даволаш талаб қилинади. H.pylori ни эрадикация қилиш масаласини кўриб чиқишда бактерияларнинг резистентлигига ва антибактериал воситаларни лозим даражада қўллаш ва буюришга доир локал тавсияларга (миллий стандартлар/йўриқномаларга) таяниш лозим. Резистентлигига боғлиқ равишда H.pylori ни эрадикация қилиш учун қуйидаги комбинациялар тавсия этилади:

Бир Контролок® таблеткасидан кунига икки марта

+ 1000 мг амоксициллин кунига икки марта

+ 500 мг кларитромицин кунига икки марта.

Бир Контролок® таблеткасидан кунига икки марта

+ 400-500 мг метронидазол (ёки 500 мг тинидазол) кунига икки марта

+ 500 мг кларитромицин кунига икки марта.

Бир Контролок® таблеткасидан кунига икки марта

+ 1000 мг амоксициллин кунига икки марта

+ 400-500 мг метронидазол (ёки 500 мг тинидазол) кунига икки марта.

H.pylori ни эрадикация қилиш мақсадида мажмуавий даволашда Контролок® препаратининг иккинчи таблеткаси кечки овқатдан 1 соат олдин қабул қилиниши керак. Одатда мажмуавий даволаш давомийлиги 7 кунни ташкил этади, зарурати бўлганида даволашни умумий давомийлиги икки ҳафтагача бўлган ҳолда яна 7 кунга узайтириш мумкин. Яраларнинг тўлиқ битишини таъминлаш учун пантопразол билан кейинги даволаш буюрилади, бунда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида тавсия этилган дозаларни ҳисобга олиш зарур.

Агар мажмуавий даволашга зарурат бўлмаса, масалан пациентда H. pylori га тест натижаси манфий бўлса, бундай ҳолларда Контролок® препарати билан якка даволаш учун қуйидаги дозалар қўлланилади.

Меъданинг яра касаллигини даволашда

Суткада Контролок® препаратининг бир таблеткаси буюрилади. Алоҳида ҳолларда, айниқса бошқа даволашга жавоб бўлмаганида дозани икки марта оширилиши (суткада Контролок® препаратининг 2 таблеткасигача буюрилиши) мумкин. Меъданинг яра касаллигини даволаш учун одатда 4 ҳафта талаб қилинади. Агар ушбу вақт етарли бўлмаса, битиши одатда кейинги 4 ҳафтадан сўнг юз беради.

Ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашда

Суткада Контролок® препаратининг бир таблеткаси буюрилади. Алоҳида ҳолларда, айниқса бошқа даволашга жавоб бўлмаганида дозани икки марта оширилиши (суткада Контролок® препаратининг 2 таблеткасигача буюрилиши) мумкин. Ўн икки бармоқ ичак ярасини битиши учун одатда 2 ҳафта талаб қилинади. Агар 2 ҳафталик даволаш етарли бўлмаса, у ҳолда барча ҳолларда битиши кейинги 2 ҳафталик даволашда юз беради.

Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик юқори секреция ҳолатларида

Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик юқори секреция ҳолатларини узоқ муддат давомида назорат қилиш учун пациентларда даволашни 80 мг ли суткалик дозадан (40 мг ли Контролок® препаратининг 2 таблеткасидан) бошлаш лозим. Сўнгра дозани меъдада хлорид кислотаси секрециясини ўлчаш ёрдамида заруратга қараб ошириб ёки пасайтириб борган ҳолда титрлаш мумкин. Суткада 80 мг дан ошадиган дозалар иккига ажратилиши ва суткада икки марта қабул қилиниши керак. Эҳтимол пантопразол дозаси 160 мг дан ортиқ, аммо фақат кислота секрециясини мос равишда назорат қилиш учун зарур бўлган даврга вақтинча оширилиши мумкин.

Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик юқори секреция ҳолатларини даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан клиник эҳтиёжларга мувофиқ аниқланади.

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда пантопразолнинг суткалик дозаси 20 мг дан ошмаслиги керак (20 мг дозали 1 пантопразол таблеткаси). Контролок®ни жигар функциясини ўртача ва оғир бузилишлари бўлган пациентларда H. Pylori эрадикацияси учун мажмуавий даволашда қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу гуруҳдаги пациентларда комплекс даволашда Контролок® препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Контролок®ни буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда H. Pylori эрадикацияси учун мажмуавий даволашда қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу гуруҳдаги пациентларда комплекс даволашда Контролок® препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Кексалар

Кекса ёшли пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг).

Болалар

Контролок® препаратини 12 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун мазкур ёш гуруҳида препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар чекланганлиги муносабати билан тавсия этилмайди («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг).

Қўллаш усули

Контролок® таблеткаларини овқатланишдан 1 соат олдин бутунлигича (чайнамасдан ва майдаламасдан) кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш тавсия этилади.

Тахминан 5% пациентлар препаратнинг таъсирига нисбатан ножўя реакцияларни (ПТНР) ҳис этишлари мумкин. Энг кўп учрайдиган ножўя реакция инъекция жойидаги тромбофлебит бўлган. Диарея ва бош оғриғи тахминан 1% пациентларда намоён бўлади.

Қуйида пантопразолнинг қуйидагича тез-тезликдаги таснифи мувофиқ кўрсатилган ножўя реакциялари келтирилган:

Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Постмаркетинг қўллаш тажрибаси давомида келиб тушган барча ножўя реакциялар учун ножўя реакцияларнинг бирон-бир тез-тезлигини қўллаш имконияти мавжуд эмас, шу сабабли улар «номаълум» тез-тезликда эслатиб ўтилган.

Ҳар бир гуруҳда ножўя реакциялар оғирлик даражасини камайиши тартибида келтирилган.

  1. жадвал. Пантопразолнинг клиник синовлар ва постмаркетинг тажрибаси жараёнида аниқланган ножўя реакциялари.
Намоён бўлиш тез-тезлиги Тизим аъзолари синфи Тез-тез Тез-тез эмас Кам ҳолларда Жуда кам ҳолларда Номаълум
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар - - Агранулоцитоз Тромбоцитопения; лейкопения; панцитопения -
Иммун тизими томонидан бузилишлар - - Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан анафилактик реакциялар ва анафилактик шок) - -
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар - - Гиперлипидемия ва липидлар (триглицеридлар, холестерин) миқдорини ошиши; Тана вазнини ўзгариши - Гипонатриемия; Гипомагниемия («Махсус кўрсатмалар» га қаранг); Гипокальцие-мия(1); Гипокалиемия
Руҳий бузилишлар - Уйқуни бузилиши Депрессия (ва касалликни зўрайишини ҳар хил турлари) Дезориентация (ва касалликни зўрайишини ҳар хил турлари) Галлюцинация-лар; онгни чалкашиши (айниқса шунга мойиллиги бўлган пациент-ларда, шунинг-дек ушбу симп-томлар илгари мавжуд бўлган тақдирда улар-ни зўрайиши)
Нерв тизими томонидан бузилишлар - Бош оғриғи; Бош айланиши Таъм сезишни бузилишлари - Парестезия
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар - - Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар/ кўришни хиралашиши - -
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Фундал безлар-дан по-липлар (хавф-сиз) Диарея; кўнгил айниши/ қусиш; қоринни дам бўлиши ва метеоризм; қабзият; оғизни қуриши; қоринда оғриқ ва дискомфорт - - -
Жигар ва сафро чиқа-риш йўллари томонидан бузилишлар - Жигар ферментлари (трансаминаза, γ-GT) ни ошиши билирубинни ошиши - Гепатоцеллю-ляр шикастла-ниш; сариқлик; гепатоцеллюляр етишмовчилик
Тери ва тери ости тўқима-лари томони-дан бузилишлар - Тошма/экзантема/терида тошмалар; қичишиш Эшакеми; ангионевротик шиш - Стивенс-Джон-сон синдроми; Лайелл синдро-ми; кўп шаклли экссудатив эритема; фотосенсибилизация; ним ўткир тери қизил югуриги («Махсус кўрсатмалар» га қаранг)
Скелет мушаклари ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар - Сон, билак ёки умуртқа поғона-сини синиши («Махсус кўрсатмалар» га қаранг) Артралгия; миалгия; - Мушак спазми(2)
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар - - - - Интерстициал нефрит (буйрак етишмовчилиги ривожланиши эҳтимоли билан)
Жинсий аъзолар ва кўкрак бези томонидан бузилишлар - - Гинекомастия - -
Умумий бузилишлар ва юборилиш жойида бузилишлар - Астения, чарчоқ ва лоҳаслик Тана ҳароратини ошиши; периферик шишлар - -
  1. Гипокальциемия гипомагниемия билан биргаликда
  2. Электролит бузилишлари оқибатида мушак спазми

Фаол моддага, ўрин алмашинган бензимидазолларга, ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларга нисбатан юқори сеувчанликда қўллаш мумкин эмас («Таркиби» бўлимига қаранг).

Сўрилиши pH га-боғлиқ дори препаратлари

Меъда секрециясини кучли ва узоқ муддатли ингибиция қилиниши туфайли, пантопразол меъданинг pH даражаси перорал биокираолишлигини белгиловчи муҳим омил бўлган, бошқа дори препаратларининг, масалан кетоконазол, итраконазол, позаконазол каби айрим замбуруғларга қарши азол препаратларини, эрлотиниб каби бошқа препаратларнинг сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин.

ОИТВ протеазаси ингибиторлари

Биокираолишлигини сезиларли пасайиши туфайли, сўрилиши меъда ичидаги pH даражасига боғлиқ бўлган атазанавир каби ОИТВ протеазаси ингибиторлари билан пантопразолни бирга қўллаш тавсия этилмайди («Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).

Агар ОИТВ протеазаси ингибиторларини протон помпаси ингибиторлари билан комбинацияси муқаррар бўлса, синчков клиник назоратни ўтказиш (масалан, вирусли юкламани текшириш) тавсия этилади. Суткалик дозани суткада 20 мг дан оширмаслик керак. Зарурат бўлганида ОИТВ протеазаси ингибиторларининг дозасига тузатиш киритиш мумкин.

Кумарин (фенпрокоумон ёки варфарин) антикоагулянтлари

Пантопразолни варфарин ёки фенпрокоумон билан бирга қабул қилиш варфарин, фенпрокоумоннинг фармакокинетикасига ёки ХМН га таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ППИ ва варфарин ёки фенпрокоумонни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда ХМН ни ва протромбин вақтини ошиши ҳақидаги хабарлар мавжуд бўлган. ХМН ва протромбин вақти кўрсаткичларини ошиши кучли қон кетишларига ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Пантопразол ва варфарин ёки фенпрокоумон билан даволанаётган пациентларга ХМН ва протромбин вақти кўрсаткичларини назорат қилиш талаб қилиниши мумкин.

Метотрексат

Метотрексатнинг юқори дозаларини (масалан 300 мг) ва протон помпаси ингибиторларини бирга қўлланганида айрим пациентларда метотрексат даражасини ошиши ҳақидаги хабарлар бўлган. Шу сабабли, агар метотрексатнинг юқори дозалари, масалан рак касалликларида ва псориазда қўлланилса, пантопразолни вақтинча бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Бошқа ўзаро таъсирлар

Пантопразол жигарда Р450 цитохромининг фермент тизими орқали метаболизмга учрайди. Асосий метаболизм йўли - бу CYP2C19 иштирокида метил гуруҳини йўқолиши ва бошқа метаболик йўллар билан, жумладан CYP3A4 ёрдамида оксидланишдир.

Айни шу йўллар билан метаболизмга учрайдиган карбамазепин, диазепам, глибенкламид, нифедипин ва левоноргестрел ва этинилэстрадиолни сақлайдиган орал контрацептивлар каби препаратларнинг ўзаро дори таъсирлари юзасидан ўтказилган тадқиқотларда клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Пантопразолни шу фермент тизими ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа дори препаратлари ёки бирикмалар билан ўзаро таъсирини инкор этиш мумкин эмас.

Ўзаро таъсирлар юзасидан ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари пантопразол CYP1A2 билан метаболизмга учрайдиган фаол моддалар (кофеин, теофиллин каби), CYP2C9 томонидан метаболизмга учрайдиган фаол моддалар (пироксикам, диклофенак, напроксен каби), CYP2D6 томонидан метаболизмга учрайдиган фаол моддалар (метопролол каби), CYP2E1 томонидан метаболизмга учрайдиган фаол моддалар (этанол каби) метаболизмига таъсир этмаслигини ёки дигоксиннинг p-гликопротеин билан боғлиқ сўрилишига таъсир этмаслигини кўрсатади.

Антацидлар билан бирга қўлланганида ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсирига доир тадқиқотлар шунингдек пантопразолни антибиотиклар билан (кларитромицин, метронидазол, амоксициллин каби) биргаликда буюрилиши ёрдамида ўтказилган. Клиник жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

CYP2C19 ни ингибиция қилувчи ёки индукция қилувчи дори препаратлари:

Флувоксамин каби CYP2C19 ингибиторлари пантопразолнинг тизимли таъсирини кучайтириши мумкин. Пантопразолнинг юқори дозалари билан узоқ вақт давомида даволанган пациентларда ёки жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозани пасайтириш масаласини кўриб чиқиш зарур.

Рифампицин ва оддий далачой (Hypericum perforatum) каби CYP2C19 ва CYP3A4 га таъсир кўрсатувчи фермент индукторлари ушбу фермент тизимлари воситасида метаболизмга учрайдиган ППИ плазмадаги концентрацияларини пасайишига олиб келиши мумкин.

Жигар функциясини бузилишлари

Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда даволаш вақтида жигар ферментларини назорат қилиш лозим. Агар жигар ферментларининг даражаси ошса, даволаш тўхтатилиши керак («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Мажмуавий даволаш

Мажмуавий даволашда тегишли дори препаратларининг аннотацияларида баён қилинган тавсияларга риоя этилиши лозим.

Меъданинг хавфли ўсмалари

Пантопразолга нисбатан симптоматик реакция меъдада хавфли ўсмалар симптомларини яшириши мумкин, бу эса тўғри ташҳис қўйишни кечиктириши мумкин. Ташвишли симптомларнинг биронтаси (масалан, сезиларли атайлаб қилинмаган вазн йўқотилиши, вақти-вақти билан қусиш, дисфагия, гематемезис, анемия ёки мелена) иштирокида ва меъда ярасига шубҳа қилинганида ёки у мавжуд бўлганида хавфли ўсма бўлиши мумкинлигини истисно этиш лозим, чунки пантопразол билан даволаш симптомларни камайтириши ва тўғри ташҳис қўйишни кечиктириши мумкин.

Агар адекват даволашга қарамай, симптомлар мавжуд бўлса, кейинги текширишларни амалга ошириш зарур.

ОИТВ протеазаси ингибиторлари билан бир вақтда буюрилиши

Сўрилиши меъда ичидаги pH даражасига боғлиқ бўлган ОИТВ протеазаси ингибиторлари (биокираолишлигини сезиларли пасайиши туфайли, атазанавир каби протеаза ингибиторлари) билан пантопразолни биргаликда қўллаш тавсия этилмайди («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

B12 витаминини сўрилишига таъсири

Золлингер-Эллисон синдроми ва узоқ муддат даволанишни талаб қиладиган, юқори секреция билан кечадиган бошқа патологик ҳолатлари бўлган пациентларда кислота даражасини пасайтирувчи барча препаратлар каби пантопразол гипо- ёки ахлоргидрия муносабати билан B12 витамини (цианокобаламин) сўрилишини пасайтириши мумкин. Буни ресурслари пасайган пациентларда ва узоқ муддат давомида даволанаётган пациентларда B12 витамини паст даражада сўрилиши хавфи омили ёки яққол клиник симптомлар мавжудлиги сифатида эътиборга олиш зарур.

Узоқ муддатли даволаш

Узоқ муддатли даволашда, айниқса 1 йилдан ортиқ давр мобайнида даволанаётган пациентлар мунтазам кузатув остида бўлишлари керак.

Бактериялар келтириб чиқарган меъда-ичак инфекцияларида

Контролок® препарати билан даволаш Salmonella ва Campylobacter ёки C. difficile каби бактериялар келтириб чиқарган меъда-ичак инфекциялари хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин.

Пантопразол барча протон помпаси ингибиторлари (ППИ) каби одатда юқори меъда-ичак йўлларида мавжуд бўладиган бактериялар сонини ошишига олиб келиши мумкин. Контролок® препарати билан даволаш Salmonella ва Campylobacter каби бактериялар келтириб чиқарган меъда-ичак инфекциялари хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин.

Гипомагниемия

Гипомагниемиянинг оғир даражаси пантопразолга ўхшаш ППИ билан энг камида уч ой, кўпчилик ҳолларда бир йил давомида даволанган пациентларда учраши хабар берилган. Кузатилиши ва сезилмай қолиши мумкин бўлган чарчоқ, мушак тиришишлари, алаҳлаш, бош айланиши ва юрак қоринчаси аритмияси каби гипомагниемиянинг жиддий симптомлари кузатилиши мумкин. Гипомагниемияси бўлган пациентларнинг кўпчилигида магний ўрни тўлдирилганидан ва ППИ ни қабул қилиш бекор қилинганидан кейин уларнинг ҳолати яхшиланган.

Узоқ муддат давомида даволаниш назарда тутиладиган пациентларда ёки ППИ ни дигоксин ёки гипомагниемияни келтириб чиқарадиган препаратлар (масалан, диуретиклар) билан биргаликда қабул қилаётган пациентларда соғлиқни сақлаш мутахассислари ППИ билан даволаш бошланишига қадар ва даволаш вақтида магний даражасини вақти-вақти билан аниқлаб туришлари лозим.

Суяк синишлари

Протон помпаси ингибиторлари, айниқса, агар улар катта дозаларда ва узоқ вақт давомида (>1 йил) ишлатилса, кўпроқ кексаларда ёки бошқа аниқланган хавф омиллари мавжуд бўлганида сон, билак ёки умуртқа поғонасини синишлари хавфини бироз даражада ошириши мумкин. Обсервацион тадқиқотлар давомида протон помпаси ингибиторлари синишларнинг умумий хавфини 10-40% га ошишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин илгари сурилган. Айрим синиш хавфлари бошқа хавф омиллари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Остеопороз хавфи бўлган пациентлар жорий клиник тавсияларга мувофиқ парваришланиши ва кальций, витамин ва Д витаминининг зарур бўлган миқдорини қабул қилишлари керак.

Нимўткир тери қизил югуриги (НЎТҚЮ)

Протон помпаси ингибиторларини буюрилиши кам ҳолларда НЎТҚЮ ҳоллари билан боғлиқ. Агар тананинг очиқ жойларида қуёш нури таъсирига учрайдиган, артралгия билан кечувчи тери шикастланишлари ўчоқлари кузатилса, пациентлар зудлик билан тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилишлари, соғлиқни сақлаш мутахассислари эса, препаратни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишлари зарур. Протон помпаси ингибитори билан илгари даволангандан сўнг юзага келган НЎТҚЮ ҳоллари, протон помпасининг бошқа ингибиторлари томнидан НЎТҚЮ ни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Лаборатор текширувлар натижаларига таъсири (Интерференция)

Хромогранин А (CgA) даражасини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни текшириш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур интерференцияга йўл қўймаслик мақсадида, Контролок препаратини қабул қилишни Хромогранин А (CgA) ни ўрганиш юзасидан текширишдан 5 кун олдин тўхтатиб туриш лозим (Фармакодинамикаси бўлимига қаранг). Агар биринчи текширувда Хромогранин А ва гастрин даражаси референс кўрсаткичлари диапазонида (норма чегарасида) бўлмаса, протон насоси ингибиторлари билан даволаш тўхтатилганидан кейин 14 кун ўтгач, текширувни такрорлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлар тўғрисидаги маълумотлар (300 дан 1000 тагача ҳомиладорлардан олинган маълумотларининг натижалари) сонининг кўп эмаслиги Контролок® препаратида фето/неонтал токсиклик ва мальформацияни келтириб чиқариш қобилияти мавжуд эмаслигидан далолат беради.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни кўрсатган.

Эҳтиёт чораси сифатида, ҳомиладорлик даврида Контролок® препаратини қўлламаган маъқул.

Лактация даврида

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар пантопразол кўкрак сутига ажралиб чиқишини кўрсатди. Бугунги кунда одамларда пантопразол кўкрак сутига ажратилиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас, аммо одамларда кўкрак сутига препарат ажратилиб чиқарилиши ҳақида хабар берилган. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун хавфни шунингдек истисно қилиб бўлмайди. Демак, эмизишдан воз кечиш ёки Контролок® препарати билан даволашни бекор қилиш/даволашдан сақланиш ҳақида қарор қабул қилинаётганида бола учун эмизишдан келадиган фойдани ва аёл учун Контролок® препарати билан даволашдан келадиган фойдани қиёслаш зарур.

Фертиллик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда пантопразолни репродуктив фаолиятга салбий таъсири тўғрисидаги маълумотлар йўқ.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пантопразол транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки бироз таъсир кўрсатади.

Препарат таъсирига нисбатан бош айланиши ва кўришни бузилишлари каби ножўя реакциялар намоён бўлиши мумкин («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Ножўя реакциялар намоён бўлганида пациентлар транспорт воситаларини бошқармаслиги ёки бирор-бир механизмлар билан ишламаслиги лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Одамда дозани оширилиб юборилишининг маълум симптомлари мавжуд эмас.

Вена ичига 2 минут давомида юборилган 240 мг гача препаратнинг тизимли таъсири пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилган.

Пантопразол оқсиллар билан экстенсив равишда бирикади, диализ ёрдамида тўлиқ чиқарилмайди.

Интоксикация клиник белгилари бўлган дозани ошириб юборилишида симптоматик ва тутиб турувчи даволашдан ташқари специфик даволаш юзасидан тавсиялар йўқ.

14 таблеткадан Алюминий ПВХ/Алюминий ПВХ блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Такеда ГмбХ, Германия

Бик-Гульден-Штрассе 2

Д-78467 Констанц, Германия

Takeda GmbH, Germany

Byk-Gulden-Strasse 2,

В-78467 Konstanz, Germany.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish