Facebook Pixel Code

Nimesul

Tovarlar: 1
Nimesul kukuni D / vnut. taxminan 100 mg / 2 g №30 (Sasha)
Dentafill Plyus (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Nimesul kukuni D / vnut. taxminan 100 mg / 2 g №30 (Sasha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nimesul kukuni D / vnut. taxminan 100 mg / 2 g №30 (Sasha)»

фаол модда: нимесулид - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин, сахароза, сувсиз лимон кислотаси, кетомакрогол, лимон ёки апельсин хушбўйи.

Оч сарғиш рангли, махсус лимон ёки апельсин ҳидли кукун.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: M01AX17.

Нимесулид - метансульфонанилидлар гуруҳи ностероид яллиғланишга қарши воситаси (НЯҚВ), яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Терапевтик самараси унинг арахидон кислотасининг метаболизмига таъсири ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларни биосинтезини, ЦОГ ни ингибирлаш йўли орқали пасайиши билан боғлиқ. ЦОГ-2 га селектив таъсири ҳисобига, препарат меъда шиллиқ қаватида цитопротектор самарага эга бўлган простагландинлар синтезини бузмайди, бу ножўя самараларининг ривожланиши хавфини пасайтиради.

Бундан ташқари, препарат гемостазга ва фагоцитозга таъсир қилмасдан, липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради, шунингдек нейтрофил гранулоцитлар томонидан супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини камайтиради ва яллиғланишда ҳосил бўладиган эркин радикалларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрациясига (Смах) 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95%. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни, таъсир давомийлиги эса, тахминан 6-8 соатни ташкил қилади.

Жигарда тўқима монооксигеназалари томонидан биотрансформацияга учрайди. Асосий метаболити бўлиб фармакологик фаол гидроксинимесулид ҳисобланади. Препаратнинг тахминан 98% организмдан асосан буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда тўпланмайди.

Ревматоид артрит, остеоартрит, остеартроз, синовит, бурсит, тендинит, тендовагинит, спондилоартрит, Бехтеров касаллиги, оғриқлар (шу жумладан, бош, тиш, операциядан кейинги ва жароҳатлардан кейинги оғриқлар), иситма синдроми (инфекцион- яллиғланиш, гинекологик, урологик ва томирли касалликларидаги).

Шунингдек, юмшоқ тўқималарни ва таянч ҳаракат аппаратини травматик яллиғланиши, невралгия, миалгия, альгодисменореяда қўлланади.

Препаратни катталарга ичга овқатдан кейин буюрилади. Пакетчанинг ичидагиси бир стакан сувда эритилади. Ўртача бир марталик доза 100 мг суткада 2 мартани ташкил қилади. Кекса пациентларда препаратнинг дозаси шахсий равишда танланади.

Препаратни одатда яхши ўзлаштирилади, аммо даволаш курсининг бошида ёки катта дозаларда қуйидаги бузилишлар кузатилиши мумкин:

Марказий нерв тизими томонидан: кам - бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия, (Рейе синдроми), қўрқув ҳисси, асабийлик, даҳшатли туш кўришлар. Доза камайтирилганида ва кейинчалик доза янада эҳтиёткорлик билан оширилганида бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан: кам - диарея, кўнгил айниши, қусиш; баъзида - қабзият, метеоризм, гастрит; жуда кам- диспепсия, қатронсимон ахлат, меъда-ичакдан қон кетишлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини перфорацияси.

Нафас аъзолари томонидан: кам - ҳансираш, бронхоспазм.

Юрак-томир тизими томонидан: кам - тахикардия, гипертензия, геморрагия.

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам - кўришни бузилиши.

Тери қопламалари томонидан: гиперергик реакциялар (қичишиш, терини қизариши, тери тошмаси), терлаш, кам- эритема, дерматит, жуда кам- эшакеми, юзни шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш.

Жигар ва ўт чиқариш тизими томонидан: кам - гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментларининг кўрсаткичларини ошиши мумкин.

Буйрак ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам - дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, жуда кам- буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.

Қон яратиш тизими томонидан: кам - анемия, эозинофилия, жуда кам - тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.

Препаратнинг барча ножўя самаралари тўғрисида шифокорга хабар қилиш лозим.

  • ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, препаратнинг ҳар қандай компонентига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ ларга);
  • ўткир меъда-ичак қон кетишлари;
  • меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиши босқичидаги яра касаллиги;
  • бош мияга қон қуйилишлари;
  • аспиринли астма;
  • буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);
  • қон ивишини оғир бузилишлари;
  • жигар етишмовчилиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври (эмизиш)да қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан: артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, II тур қандли диабет.

Препаратни кўпчилик дори воситаларини плазма оқсиллари билан боғланиш жойидан сиқиб чиқариши ва қонда эркин фракцияларни ошиши оқибатида уларнинг самарадорлиги ва токсиклигини ошириши мумкин (мунтазам шифокор назорати керак).

Препарат билан бир вақтда қўлланганида қон ивишини камайтирувчи дори воситаларининг самаралари кучаяди, бунда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кузатилади.

Препаратни қўллаш фуросемиднинг таъсирини пасайтириши мумкин. Шунингдек, метотрексат қабул қилинганида ножўя таъсирларни юз бериши эҳтимолини ошиши кузатилиши мумкин.

Нимесулидни плазма оқсиллари билан юқори даражасида боғланиши туфайли, бир вақтда гидантоин ва сульфаниламидлар билан даволанаётган пациентлар, қисқа вақт оралиғида текширишдан ўтган ҳолда шифокорнинг кузатуви остида бўлишлари керак.

Препарат циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда, юрак-томир касалликларида, шу жумладан, артериал гипертензияда, қон кетишга мойилликда, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимини бузилишларида, буйрак фаолиятининг бузилишларида (дозани камайтириш тавсия қилинади), антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан даволаш фонида эхтиёткорлик билан буюрилади. Кўришни бузилиши пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўҳтатиш ва окулистга мурожаат қилиш лозим. Узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйракнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар ва паст калорияли парҳезга риоя қиладиган пациентлар препаратнинг таркибига сахароза киришини ҳисобга олишлари керак.

Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва касби диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ одамларда ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: апатия, летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш (одатда беморларга тутиб турувчи парвариш кўрсатилганда қайтувчан), эпигастрал соҳасида оғриқлар, меъда-ичак қон кетишлари, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар, кома.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Агар дозани ошириб юборилиши оҳирги 4 соат давомида юз берган бўлса, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (катта одам учун 60-100 г), осмотик сургиларни қўллаш керак. Жадаллашган диурез, гемодиализ препаратни оқсиллар билан юқори боғланиши туфайли самарасиз. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 2 г дан полимер қопламали қоғоз пакетларда.

10, 20, 30 пакетлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Dentafill Plyus» ХК,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish