Facebook Pixel Code

Nootseb

Tovarlar: 1
Noozeb eritmasi D/in. 25 mg/ml 4 ml № 5 (ampulalar)
Uzgermed Pharm (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Noozeb eritmasi D/in. 25 mg/ml 4 ml № 5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Noozeb eritmasi D/in. 25 mg/ml 4 ml № 5 (ampulalar)»

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тиазот кислотасининг морфолинли тузи, 100% моддага қайта ҳисобланганда - 25 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиник, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюклик.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларини мувофиклантирувчи восита. АТХ коди: C01EB.

Тиазот кислотасининг фармакологик самараси ишемияга карши мембранани баркарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммунодуляция килувчи таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс АТФ хужайра ички заҳирасини сақланиши билан оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. Тиазот кислотаси молекуласининг таркибида оксидланиш-кайтарилиш хусусиятлари бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди. Тиол гуруҳининг кучли қайтарувчи хусисиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради.

Антирадикал ферментлар-супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани кайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини кучайишини олдини олади. Тиазот кислотасининг таъсири миокарднинг ишемияга учраган сохаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг кискарувчанлик фаолиятини кучайиб борувчи сусайишини олдини олишга, тургуплашишига ва мувофик некроз ўчогини ва миокарднинг ишемиясини камайишига олиб келади.

Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади.

Миокардда метоболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик қобилиятини ошиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик касаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун тиотриазолинни буюриш имконини беради.

Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел ҳолда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини хисобга олиб, тиазот кислотаси жигар касалликлари ва бошка ички касалликларни даволашда қўлланади.

Препарат гепотоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг марказий лобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради. Сафронинг синтези ва чикарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Қон плазмасидаги тиазот кислотасининг максимал концентрациясига мушак ичига юборишда 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборишда 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон

Юрак ишемик кассаллиги; стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда, юрак аретмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади.

Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Миокард инфаркти, ностабил стенокардияда Нооцеб биринчи 5 кун давомида вена ичига аста-секин 2мл/мин тезликда 4 мл дан 25 мг/мл эритма (100мг) кунига 1 марта ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25 мг/мл 0.9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 млда суюлтирилади) томчилаб юборилади ёки мушак ичига 4 мл дан 25мг/мл эритма (100 мг дан) суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси 14 суткани ташкил қилади.

Зўриқиш стенокардияси ва тинч ҳолатдаги стенокардия ва инфарктда кейинги кардиосклерозда Нооцеб мушак ичига 25мг/мл эритма 2 мл дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади.

Жараёни яққол фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Нооцеб биринчи 5 кун мушак ичига 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50мг дан) суткада 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин 25мг/мл эритма 4 мл дан (100мг) 2 мл/мин тезликда суткада 1 марта, ёки томчилаб минутига 20-30 томчи тезликда (2 ампула 25мг/мл эритмаси 0.9% натрий хлориди эритмасини 150-200 мл да эритилади). Даволашни 5-чи кундан 20-чи кунгача Нооцеб таблеткада (суткада 3 марта 100 мг дан) буюрилади.

Минимал ва ўртача фаоллик жаражасидаги сурункали гепатитда Нооцеб суткада 3 марта 25 мг/мл эритмаси мушак ичига 2 мл дан буюрилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил килади.

Жигар циррозида даволаш курси 60 кунни ташкил қилади. Даволаш 25мг/мл эритма (50мг дан) кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади

Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади.

Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда:

  • тери ва териости тўқимаси томонидан: қичишиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми ҳоллари бўлиши мумкин;
  • иммун тизими томонидан; бошқа препаратларни қабул қилиш фонида эшакеми ва ангионевротик шишнинг айрим ҳоллари пайдо бўлиши мумкин;
  • бошқалар: иситма, этни увишиши ва юборилган жойида ўзгаришлар;
  • алоҳида пациентларда, асосан кекса ёшли, хусусан бошқа препаратларни қабул килиш фонида жуда кам учрайдиган ҳоллари таърифланган;
  • марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, бош огриги; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия артенал гипертензия, артенал кон босимини пасайиши ҳоллари;
  • меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик кўринишлар, шу жумладан огизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш;
  • нафас тизими томонидан: хансираш ва бўғилиш.

Нооцеб юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган базис воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин.

Препарат мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усуллари билан бирга буюриш мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.

Болалар

Болаларда қўллашда тажрибаси етарли эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашда марказий ва периферик нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда эхтиёткорликка риоя қилишлари лозим.

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай холларда препаратни бекор килиш керак.

Даволаш: симптоматик.

Инъекция учун эритма 25 мг/мл 4 мл дан ампулада. 5 та ампула поливинилхлоридли контур уяли ўрамга жойланади. Битта, иккита ёки бешта поливинилхлоридли контур ўрам фойдаланиш бўйича тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига ёки импорт килинган қутига жойлаштирилади.

Оригинал қадоқда, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

МЧЖ «UZGERMED PHARM» ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори- Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ. Тел.: (8370) 202-60-06, факс: (8370) 983-62-62.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish