Facebook Pixel Code

Emoproks

Tovarlar: 1
Emoproks  ko'z tomchilari 1% 5 ml (shisha)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 50800 so'm
Retsept bo'yicha
в 94 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 50800 so'm (94 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Emoproks ko'z tomchilari 1% 5 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Emoproks ko'z tomchilari 1% 5 ml (shisha)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг метилэтилпиридинол гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: динатрий гидрофосфат додекагидрати, калий дигидрофосфати, гипромеллоза, натрий бензоати, сувсиз натрий сульфити, инъекция учун сув.

Оч жигарранг-сариқ рангли тиниқ эритма.

Кўз томчилари.

Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар. АТХ коди: S01ХA.

Фармакодинамикаси

Ангиопротектор, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, антиоксидант, антигипоксант ва антиагрегант ҳисобланади.

Эркин-радикалли жараёнларни самарали ингибиция қилади, мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирга эга, хужайра мембраналаридаги липидларни пероксидли оксидланишига тўсқинлик қилади. Тўқималарни кислород етишмаслигига чидамлилигини оширади. Қон ивиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади: тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди, умумий коагуляция индексини пасайтиради, қон ивиши вақтини узайтиради. Фибринолиз жараёнини кучайтиради.

Ретинопротектор хусусиятларга эга, кўзнинг тўр пардаси ва бошқа тўқималарини юқори жадалликдаги ёруғликнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Кўз ичидаги қон қуйилишларни сўрилиб кетишига ёрдам беради, қоннинг ивучанлигини пасайтиради, кўзнинг микроциркуляциясини яхшилайди. Шох пардада (шу жумладан, операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги даврда) репаратив жараёнларни рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Эмопрокс кўз томчилари қўлланганида фаол модда тизимли қон оқимига биологик фаол концентрацияларда тушмайди. Кўз тўқималарида терапевтик концентрациясига бир марта томизилганида эришилади. Эмопрокс аъзолар ва тўқималарда тўпланмайди. Қўлланганидан сўнг биринчи икки соат давомида метилэтилпиридинолнинг қондаги концентрацияси тез пасаяди, 24 соатдан кейин дори воситаси қонда аниқланмайди. Кўз тўқималарида Эмопрокснинг концентрацияси қондагига нисбатан юқорироқ бўлади.

Препарат қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • шох парданинг яллиғланиши ва куйишини олдини олиш ва даволаш учун;
  • кўзнинг олд камерасига қон қуйилишини даволаш учун;
  • оғир даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришларида, диабетик ретинопатияда;
  • контакт линзалар тақилганида шох пардани ҳимоя қилиш учун;
  • юқори жадалликдаги ёруғликни (лазер ва қуёш нурларидан куйиш, лазерокоагуляция) таъсирида кўз тўр пардасини ҳимоя қилиш учун;
  • кекса ёшдаги шахсларда склерага қон қуйилишини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ (одатда 3-30 кунни ташкил этади) ва шифокор томонидан белгиланади. Зарурати бўлганида ва препарат яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши мумкин. Даволаш курси йилига 2-3 марта такрорланиши мумкин.

Флаконнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишидан сақланиш учун томчилагичнинг учини бирон-бир юзаларга тегишига йўл қўймаслик керак.

Конъюнктивани ачишиш ҳисси, қичишиш, қисқа муддатли гиперемияси, кам ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

  • метилэтилпирилидинолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Эмопрокс препарати бошқа дори воситалари билан даволаш фонида қўлланганида негатив кўринишлар таърифланмаган.

Бошқа офтальмологик дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида Эмопрокс препаратини аввалги дори воситалари тўлиқ сўрилганидан сўнг (камида 10-15 минутдан кейин) охирида томизиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда Эмопрокс препаратини қўллаш мумкин эмас.

Лактация (эмизиш) даврида кўрсатмаларга қараб препаратни (эҳтиёткорлик билан) қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда Эмопрокс препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун ушбу ёшдаги пациентлар гуруҳида Эмопроксни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат қўлланганида сўнг кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқоладиган пациентлар диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган, бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда.

Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Уорлд Медицин Офтальмикс Илачлары Лтд. Шти.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К.1B Земин 4-5-6, Истамбул).

Emoproks narxi dan boshlanadi 50800.00
Nomi Narxi so'm
Emoproks ko'z tomchilari 1% 5 ml (shisha) 50800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish