Facebook Pixel Code

Infulg'am

Tovarlar: 1
Mer infulgam eritmasi D / inf. 100 ml dan 10 mg/ml (shisha)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 19400 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 19400 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Mer infulgam eritmasi D / inf. 100 ml dan 10 mg/ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mer infulgam eritmasi D / inf. 100 ml dan 10 mg/ml (shisha)»

хар 1 мл эритма куйидагиларин саклайди:

фаол модда: парацетамол - 10 мг;

ёрдамчи моддалар, натрий метабисулфид, 1-гистилии, натрий хлорид, натрий гидроид, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тиник, рангсиздан сарик ранггача, кўзга кўринадиган механик крализмалярава деярли озод бўлган эритма.

Инфузия учун эритма.

Анальгетик антипиретик. АТХ коди: N028E01.

МЕР Инфулгам (парацетамол) парааминофенолар гурухига мансуб бўлган воваркотик аналгетикдир. Огрик колдирувчи ва истма туширувчи таъсирларга эга. Препарат асосан МНТ даги циклооксигеназа 1 ва 11 ларни блоклаб, огрик ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Периферик тўкималарда препаратии простагландинларнинг синтезига таъсирини йўклиги сув-туз алмашинуви (организмда натрий ва сувни ушланиб колиши) га ва меъда-ичак йўлларининг шиллик каватига салбий таъсир килмаслиги билан ифодаланади.

Вена ичига юборилганидан сунг огрик колдирувчи самараси 5-10 минут давомида кузатилади. Максимал огрик колдирувчи самараси юборилгандан сўнг 60 минутдан кейин кузатилади ва 4-6 соат давом этади. Иситмани туширувчи самараси юборилгандан сунг 30 минутдан кейин кузатилади ва камида 6 соат давом этади.

Фармакокинетикаси

Суриниши: кон плазмасида максимал концентрациясига 15 минутдан кейин эришилади ва 15-30 мкг/мл ни ташкил этади. ГЭТ (гематоэнцефалик тусик) оркали ўтади.

Тақсимланиши: таксимланиш хажми 1 л/кг ни ташкил этади. Парацетамол плазма оксиллари билан кучсиз богланади. Вена ичига юборилгандан сунг 20 минутдан кейин орка мия суюклигида (тахминан 1,5 мкг/мл) аникланади.

Метаболизми: парацетамол жигарда биотрансформацияга учраб, глюкуронидлар ва сулфатларни хосил килади. Катта бўлмаган кисми (тахминан 4%) цитохром Ре тизимининг изоферментлари иштирокида метаболизмга учраб, нормал шароитларда тикланган глутатион томонидан тез зарарсизланадиган оралиқ метаболит (№- ацетилбензохинонимии) хосил килади ва цистеин ва меркаптопурин кислотаси билан боглангандан сўнг сийдик билан организмдан чикарилади. Бирок массив интоксикацияда бу захарли метаболитнинг микдори ошади.

Чиқарилиши: препаратнинг юборилган дозасини 90% юборилгандан сунг 24 соат давомида организмдан чикарилади. Асосан сийдик билая коньюгатлар кўринишида (глюкуронидлар 60-80%, сулфатлар 20-30%) ва 5% дан камрок кисми узгармаган холда чикарилади. Тіл - 2,7 соатни, умумий клиренси 18 л/соатни ташкил этади. Айрим клиник холатларда препаратнинг фармакокинетикаси

Т1/2 болаларда 1.5-2 соат, янги туғилган чакалокларда 3,5 соат.

Яккол буйрак етишмовчилигида (КК 10-30 мл/мин) парацетамолнинг чикарилиши бироз секинлашади, Та эса 2-5 соатни ташкил этади. Яккол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда глюкуронид ва сулфатни чикарилиш тезлиги соглом пациентларга нисбатан 3 марта кам бўлади.

  • айникса жаррохлик аралашувларидан кейин кузатиладиган ўртача жадаллиҳдаги огрик синдроми;
  • инфекцион яллигланиш касалликларида кузатиладиган иситма синдроми;
  • препарат огрик ва иситма синдромини, шу жумладан перорал қабул қилиш йули қийинчилик туғдирган холда, тез бартараф қилиш учун кўрсатилган.

Кўллаш усули: вена ичига 15 минут давомида инфузия қилинади. Парацетамолнинг максимал суткалик дозаси 4,0 г дан ошмаслиги керак.

МЕР Инфулгам препаратини бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас. Препаратни юборишлари ўртасидаги интервал жигари соглом бўлган пациентлар учун 4 соатни ташкил килиши керак. Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун юборишлари ўртасидаги минимал интервал камида 6 соатни ташкил этиши керак. Кардиологик касалликлари бўлган беморларга қўлланганида қўшимча эхтиёткорлик чораларини кўриш керак.

Катталар ва тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлган болалар

Максимал бир марталик дозаси 1000мг парацетамол ни ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 4 г. Препаратни юборишлари ўртасидаги интервал камида 4 соатни ташкил этиши керак. Оғриқ синдроми кузатилган вақтдан бошлаб (операциядан кейинги даврда) биринчи сутка давомида одатда 1 тадан 4 тагача инфузия қилинади, зарурат бўлганида даволаш давомийлигини узайтириш мумкин, бирок 72 соат (3 сутка) дан ошмаслиги керак, умумий инфузия миқдори 12 тадан ошмаслиги керак.

Тана вазни 33 кг дан 50 кг гача бўлган болалар

Парацетамол бир марта юборишга 1 кг тана вазнига 15 мг, яъни 1,5 мл ни ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 60 мг (суткада 3 г) дан ошмаслиги керак. Препаратни юборишлар ўртасидаги минимал интервал 4 соатни ташкил қилиши керак. Даволаш давомийлиги одатда бир сутка давомида 4 та инфузиядан ошмайди.

Тана вазни 10 кг дан 33 кг гача булган болалар Парацетамол бир марта юборишга 1 кг тана вазнига 15 мг, яъни 1,5 мл ни ташкил этади.

Максимал суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 60 мг (суткада 2 г) дан ошмаслиги керак. Препаратни юборишлар ўртасидаги минимал интервал 4 соатни ташкил қилиши керак.

Даволаш давомийлиги одатда бир сутка давомида 4 та инфузиядан ошмамайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси ≤ 30 мл/мин) катта ёшдаги пациентларда юборишлар ўртасидаги интервални 6 соатгача узайтириш лозим. Даволаш давомийлиги 48 соатдан ошмаслиги керак.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан жигар ферментлари фаоллигини ошиши (одатда, сариклик ривожланмайди).

Юрак қон-томир тизими томонидан, артериал гипотензия.

Кон яратиш тизими томонидан, тромбоцитопения.

Дерматологик реакциялар: терини қичишиши, тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар (одатда эритематоз ёки уртикар).

Аллергик реакциялар: Квинке шиши.

  • Парацетамолга ёки пропащцетамол гидрохлоридига (парацетамолнинг олд дориси) ёки препаратнинг хар қандай бошка компонентига ўта юкори сезувчанликда.
  • Огир холатдаги гепатоцеллюлар етишмовчиликда.
  • Жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозалардан юкори дозалар жигарни жаддий шикастланишига олиб келиши мумкин. Жигарнинг шикастланишини клиник белгилари ва симптомлари препарат юборилганидан сўнг 2-6 кун давомида намоён бўлмаслиги мумкин.

Жигариниг микросомал ферментларини индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) бирга қўлланганида, парацетамолнинг гидроксилланган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу препаратнинг дозаси бироз оширилганида огир интоксикацияларин ривожланишига олиб келиши мумкин.

Этанол парацетамол билан бирга қўлланганида ўткир панкреатит ривожланиш

эхтимолини оширади. Жигарнинг микросомал ферментларини ингибиторлари (шу жумладан, циметидин) бирга қўлланганида, препаратнинг гепатотоксик таъсир килиш хавфини камайтирадилар.

Барбитуратларни узоқ муддат қўллаш парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради. Парацетамол ва НПВС ларни узоқ муддат бирга қўллаш анальгетик нефропатия ва буйрак папилляр некрози, буйрак етишмовчилигини терминал боскичининг ривожланиш хавфини оширади.

Парацетамолни юкори дозаларда салицилатлар билан бир вактда узоқ муддат қўллаш буйрак ёки қовуқ ракини ривожланиш хавфини оширади. Дифлунисал бирга қўлланганида парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади ва гепатотоксик реакцияларнинг ривожланиш хавфини оширади.

Алкоголли гепатоз бўлган беморларда жигарни шикастланиш хавфи ошади. МΕΡ Инфулгам препарати қўлланганида плазмада сийдик кислотаси миқдорини миқдорий аниклашда лаборатория кўрсаткичлари ноаниқ бўлади.

Препарат узок муддат қўлланганида периферик кон кўрсаткичлари ва жигарнинг функционал холатини назорат килиш керак.

Препаратни кўллаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида кўлланиши

Парацетамолнинг вена ичига қўллаш учун эритмасини хомилани ривожланишига салбий таъсири ва фетотоксик самаралари юзасидан маълумотлар йўк, бирок препаратии кўллашдан олдин фойда / хавф нисбатини яхшилаб бахолаш ва препарат билан даволаниш вактида хомиладор аёлни синчиклаб кузатиш керак. Парацетамол кўкрак сутига сўрилиши мумкин, даволаниш вақтида эмизишни тухтатиш керак.

Болалар

1 ёшдан ошган тана вазни 10 кг дан ортиқ бўлган болаларга препарат операциядан кейинги холатларда огрик ва гипертермия синдромини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Препаратни токсик таъсир килиш хавфи кекса ёшдаги шахсларда, болаларда, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, сурункали алкоголизм холатларида, алиментар дистрофияда ва ферментатив фаоллиги пасайган шахсларда ошади. Кўрсатилган холатларда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ўлимга олиб келиши мумкин.

Симптомлари биринчи 24 соат давомида ривожланади ва кўнгил айниши, қусиш, анорексия, рангпарлик, қоринда огрик билан намоён бўлади. Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши катталарга 7,5 г ва ундан ортиқ дозада, болаларга 1 кг тана вазнига 140 мг хисобида бир марта юборилганида кузатилиши мумкин. Бунда жигар цитолизи, жигар етишмовчилиги, метаболик ацидоз, энцефалопатия ривожланади, бу комага на пациентнинг ўлимига олиб келиши мумкин. 12-48 соат давомида жигар трансаминазаларн (АСТ, АЛТ), лактатдегидрогеназа, билирубиннинг даражаси ошади ва протромбинникг даражаси камаяди. Жигарнинг шикастланишини клиник симптомлари икки суткадан кейин намоён бўлади ва 4-6 кундан кейин максимая даражага етади.

Даволаш: дозаси ошириб юборилганидан сўнг 8-9 соат ўтгач ЅН-гурух донаторлари ва глутатион-метионин синтезининг утмишдошларини юбориш ва 12 соат утгач эса N- ацетилцистеинни юбориш керак. Кўшимча даволаш чораларини (кейинчалик метионинни юбориш, вена ичига №- ацетилцистеинни юбориш) ўтказиш зарурияти парацетамолнинг кондаги концентрацияси, шунингдек юборилгандан сунг ўтган вақтга қараб аникланади.

Инфузия учун эритма. 20мл, 50мл, 100 мл хажмли флаконлар тиббиётда қўллаш буйича йурикномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт буйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Infulg'am narxi dan boshlanadi 19400.00
Nomi Narxi so'm
Mer infulgam eritmasi D / inf. 100 ml dan 10 mg/ml (shisha) 19400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish