Maksikar
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Maxikar eritmasi D / in. 1000 mg / 5 ml №5 (ampulalar)»
5 мл эритма қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: левокарнитин - 1000 мг;
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиздан эритма.
Инъекция учун эритма.
Метаболик восита. МИТ йўллари ва моддалар алмашинувининг бузилишларини даволаш учун бошка препаратлар. АТХ коди: А16AA01.
Фармакодинамикаси
Максикар препаратининг актив компоненти левокарнитин модда алмашинуви процессида ёг кислоталарни цитоплазмадан митохондрияга етказиш учун зарур на уларнинг бетта оксидланишига ёрдам беради. Натижада катта микдорда АТФ холидаги метаболик энергия ажралади. КоА (карнитин ацетилтрансфераза)ни тиоэфилардан КоА холида озод этиши, Кребе циклининг метаболик оқимини кучайтиради; худди шу механизм билан пируватдигидрогеназанинг фаоллигини рагбатлантиради, скелет мушакларида эса тармокли занжирли аминокислоталарнинг оксидланишини таъминлайди. Шундай килиб, левокариитин тўгридан тўгри ёки билвосита иштирок этади, шунинг учун унинг мавжудлиги нафакат ёт кислоталари ва кетон таначаларини оксидланиши, балки глюкоза ва баъзи аминокислоталарни бошкарувида муҳим. Максикар оксил ва егларнинг алмашинувини нармаллаштиради, коннинг ишкорий резервини тиклайди, кетокислоталар хосил булишини ва анаэроб гликолизни тухтатади, лактоцидозни камайтиради ва жигарда гликоген тупланишига ердам беради.
Максикар анаболик таъсир килади на гипертиреозда модда алмашинувини нормаллаштиради ва тироксинии кисман антогонисти хисобланади. Левокарнитин ошкозон ширасининг ажралишини стимуллайди, оксил ва углевод молекулаларининг парчаланишини пасайтиради.
Максикар ортикча тана вазнини ва мускуллардаги ёгларнинг микдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир курсатиб, апоптозни ривожланишини тухтатади, нера толалари структурасини тиклайди. Левокарнитинга урганиш булмайди, чунки организмнинг эндоген моддаси хисобланади.
Фармакокинетикаси
Тақсимланиши: парентерал юборилганидан кейин хамма тукималарга етказилади, миокард ва суякнинг мушакларида юкори концентрацияга эришилади.
Чикарилиши: экскрецияси буйрак оркали ацил эфирлари холида сийдик билан чикиб кетади, эркин карнитин реабсорбцияланади,
- катталар, болалар, чакалоклар ва янги туғилган чакалокларда бирламчи ва иккиламчи карнитин етишмовчилигида;
- чала тутилган чакалокларда дистресс синдромида;
- карнитин сарфланиши кучайган беморлардаги карантина етишмаслигида (шу жумладая дифтерия, гипоксия, вальпрой кислотаси кабул килаетган беморларда);
- анорексия ва тана огирлигинниг етарли эмаслиги, болаларда ва усмирларда усишнинг оркада колишида;
- кардиомиопатия, миокардит, юрах ищемли касаллигида (стенокардия, уткир инфаркт миокарди, постинфаркт холати);
- сурункали гипоацид гастрити, сурункали панкреатид ва жигар касалликлари;
- миопатия ва скелет мушакларининг заифлиги;
- тиреотоксикознинг огир булмаган шакллари, экзоген-конституцион семириш;
- псориаз, себорея, склеродермиянинг тери шакллари;
- невростения, травматик энцефалопатия;
- урологияда патоспермия, астенозооспермия ва бепуштлик;
- анаболих (стероид булмаган) воситаларни комплекс терапияда кулланганда;
- жисмоний чарчок, спортчиларда интенсив жисмоний фаолликда қўлланилади.
Максикар томир ичига, мушак ичига инъекция еки томчи усулида килинади. Тавсия этилган дозаси 50-100 мг/кг/сут, 2-3 минут ичида секин болюс инъекция еки инфузия учун қўлланилади.
Огир метаболик криз булган беморларга одатда юклаш дозаси юборилади ва кейинги 24 соат ичида эквивалент доза юборилади. Суткалик доза 1-3 г ни ташкил килади (3-4 марта юбориш учун).
Бирламчи еки иккиламчи карнитин етдимовчилигини, уткир декомпенсация холатида даволаш учун препаратни 50-100мг/кг/сут дозада 3-4 марта буюрилади.
Иккинчи даражали карнитин етишмовчилигини узоқ давом этадиган гемодиализдаги хроник буйрак етишмовчилиги булган беморни даволашда препарат хар гемодиализдан кейин 20 мг/кг/сут дозада (хафтасига 3 марта) буюрилади.
Вена ичига даволаш давомийлиги вы мушакларда левожарнитин сақланишини нормал даражасини тикланиши учун даволаш курси 3 ойни ташкил этади. Қонда левокарнитин микдорини аниклаб турилади ва керак булса даволаш курси кайта бажарилади.
12 ёшгача бўлган болаларда: Бирламчи еки иккиламчи карнитин етишмовчилигини, ўткир декомпенсация холатида даволаш учун препаратни 50-100 мг/кг/сут дозада 3-4 марта буюрилади.
Иккиламчи даражали карнитин етишмовчилигини узоқ давом этадиган гемодиализдаги сурункали буйрак етишмовчилиги булган беморни даволашда препарат хар гемодиализдан кейин 10-20 мг/кг/сут дозада (хафтасига 3 марта) буюрилади. Препарат билан даволаш курси вена ичига юборишда камида 3 ойни ташкил килади. Одатда кайта даволаш курси буюрилади.
Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам - миастеник бузилишлар.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам - дискомфорт, кунгил айниши. Аллергик реакциялар: кам - тери тошмалари, аллергик дерматит.
Маҳаллий реакциялар: кам - инъекция жойида огрик.
Левокарнитин ёки препаратиниг хар қандай бошка компонентига юкори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.
Максикарии анаболик воситалар: антиоксидант ва антигипоксант фаоллигига эга препаратлар билан мажмуавий қухлаш жумкин.
Анаболик стеродлар препаратнинг самарадорлигини оширади.
Глюкокортикостероидлар левокариитии микдорини тўкималарда оширади (жигардан ташкари). Холиннинг юкори дозалари девокарнитиннинг синтези ва фаоллигини тормозлайди.
Даволаш вактида эркин ва ацил левокарнитинни микдорини кон плазмасида ва сийдикда кузатиш тавсия этилади. Карнитин концентрацияси плазмада 35-60 мкмоль/л ни ташкил килади. Карнитиннинг ацил ва эркин шаклларининг нисбати нормада 0,35 дан кам булиши керак.
Қандли диабет билан огриган беморларда инсулки ёки перорал гипогликемик препаратлари кабул килаетган беморларга левокарнитинни юбориш гипогликемияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ушбу тоифа пациентларнинг Максикар препарати билан даволаниш вақтида гипогликемик препаратлар дозасига зудлик билан тузатиш киритиш учун конда глюкоза сакланишини мунтазам назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Максикар препаратини хомиладорлик ва эмизиклик даврида шифокор курсатмасига мувофик кулланилади. Левокарнитин она сутининг нормал таркибий қисмидир.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Хозиргача левокарнитин билан заҳарланиш тўғрисида тўлиқ маълумот йўк. Препаратни ўзлаштира олинишини даволашни биринчи хафтаси давомида ва кабул килинадиган дозанинг хар оширилишидан кейин назорат қилиш керак.
Зарур бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.
5 мл шиша ампулада. 5 ампула контур-уяли ўрамда тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Курук, ёругликдан ҳимояланган, 25 °С дан юкори бўлмаган хароратда саклансин, музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
RAMBARG LABORATORIES PVT LTD.
Vil. Gullarwala, Baddi, Distt. Solan, H.P., Хиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Maxikar eritmasi D / in. 1000 mg / 5 ml №5 (ampulalar) | 75800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent