FENIGAM SD
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fenigam SD tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)»
1 таблетка куйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол - 500 мг, диклофенак натрий - 50 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, метилпарабен, маккажўхори крахмали, тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.
Думалоқ, оқ рангли, бир томони рискали ва фаскали ясси таблеткалар.
Таблеткалар.
Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХкоди: М01АВ55.
Фенигам SD - бу оғрикни қолдирувчи ва яллиғланишга карши мажмуавий препаратдир. Таъсир механизми унинг таркибидаги компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.
Диклофенак натрий ностероид яллиғланишга карши воситадир. Циклооксигеназани (ЦОГ- 1 ва ЦОГ-2) танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг миқдорини камайтиради. Яллитланиш характерига эта оғриқларда жуда самаралидир. Яллитланишга карши, оғриқни колдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади. Узок муддат қўлланганида десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади.
Парацетамол оғриқни колдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни колдирувчи таъсир механизми асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Диклофенак натрий - ичга бир марта кўлланганидан кейин ичакда тез ва тўлик сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигар орқали биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) ни ташкил қилади. Овкат сўрилиши тезлигини секинлаштиради, бирок сўрилаётган фаол модданинг микдори ўзгармайди. Препаратни кон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил килади, бунда препаратнинг катта кисми (99,4%) альбуминлар билан боғланади. Бўғим бўшлиғидаги синовиал суюқликка яхши ўтади. Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври -3-6 соатни ташкил килади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишида буйрак орқали, колган кисми эса сафро билан чиқарилади.
Буйрак функциясини яққол бузилиши (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган беморларда сафро билан чиқаётган метаболитларининг улуши ошади, шунинг учун қонда уларнинг концентрациясини ошиши кузатилмайди.
Парацетамол ичга кабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмада чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига ўтади, йўлдош тўсиғидан рсон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Буйрак орқали асосан метаболитлари ҳолида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар функциясини бузилишида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади. Жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, бирок тўпланганида жигар некрозига олиб келиши мумкин.
Қуйидаги касаллиКлардаги кучсиз ва ўртача ифодаланган оғриқ синдромида қўлланади:
- ЛОР-аъзоларининг касалликлари (фарингит, тонзиллит, отит);
- сафро чиқариш йўлларининг касалликлари (ўт-қопи санчиғи);
- сийдик чиқариш йўлларининг касалликлари (буйрак санчиғи);
- бош мия қон-томирларининг касалликлари (мигрень);
- аёллар жинсий аъзоларининг касалликлари (альгодисменорея, аднексит)
- таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (ревмотоид артрит, псориаздаги, ювенил артрит, анкилозловчи спондилит, подаградаги артрит остеоартроз, остеохондроз);
- бўғимдан ташқари тўқималарнинг касалликлари (тендовагинит, бурсит);
- артрозлар;
- спондилоартрозлар;
- невралгиялар, миаляглар;
- жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;
- тиш оғриғи;
- иситма синдромида қўлланилади.
Ичга буюрилади. Таблеткалар бутунлигича, чайнамасдан, етрли миқдордаги суюқлик билан кабул килинади. Даволашни бошида катталарга ва тана вазни 60 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган ўсмирларга суткада 2-3 марта Фенигам SD таблеткасини буюриш тавсия этилади. Препаратни овқатдан олдин қабул қилган афзалроқ. Меъданинг юқори таъсирчанлигида препарат овкатдан кейин қабул қилинади.
Касалликнинг ўртача ифодаланган белгиларида, шунингдек узок муддатли даволашда, одатда суткада препаратнинг 2 та таблеткасини - бир таблеткадан эрталаб ва кечкурун Кабул қилиш етарлидир.
Максимал бир марталик доза - 2 та таблеткани ташкил этади. Препаратни кабул қилиш муддати 5- 7 кун.
Тана вазни 30 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган болаларга Vi таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
Ҳар бир навбатдаги кабул килиш орасидаги интервал камида 4 соат.
Катталарни даволашнинг максимал давомийлиги 7 кун, болаларники 3 кунни ташкил қилади.
Меьда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, кусиш, анорексия, дискомфорт хисси (эпигастрал соҳада оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши. Кам ҳолларда: кон кетиши, перфорация билан асоратланадиган меьда-ичак йўлларининг эрозив-ярали бузилишлари, афтоз стоматит, эзофагит;
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори толиқиш. Кам ҳолларда: кўришни бузилиши (кўришни хиралашиши, диплопия), қулоқларда шовқин, таъсирчанлик,, тиришишлар, уйкуни бузилиши, депрессия, ҳавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар.
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, буллёз тошмалар, экзема,
эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация;
Жигар функцияси томонидан: жигар функциясини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик билан ёки сарикликсиз).
Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия;
Юрак-цон томир тизими томонидан: алоҳида ҳолларда тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги.
Аллергик ва иммунобиологии реакциялар: кам ҳолларда - бронхиал астма ҳуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.
Ҳар қандай ноодатий бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни кейинги қўлланилиши бўйича шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.
- анамнезида диклофенак, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни қўллаш натижасида бронхоспазм, эшакеми, ўткир ринити бўлган ёки аллергиянинг бошқа симптомларининг мавжудлиги;
- зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецефик ярали колит);
- ҳомиладорлик, лактация;
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- қон яратиш функциясини бузилиши, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
- буйрак ва жигар функциясини яққол бузилишлари;
- глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислигида қўллаш мумкин эмас. Дориларнинг ўзаро таъсири.
Агар Сиз бирон-бир бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилинг!
Препарат калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда буюрилганида қонда калийнинг даражаси ошиши мумкин. Дори препаратларини бундай бирга қўлланишида, калийнинг даражасини назорат қилиш лозим.
Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишлари ривожланиши мумкин.
Препарат қон плазмасида литий, дигоксин ва циклоспориннинг концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар бирга қўлланганида юқоридаги препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим. Метотрексатни қабул килишдан 24 соат олдин ёки кейин препаратни буюришда эҳтиёт бўлиш керак, чунки бундай ҳолларда конда метотрексатнинг концентрация си ошади ва унинг токсик таъсири кучаяди.
Фенотиазин билан бирга қўлланганида, ҳаддан ташқари гипотермия, азидотимидин билан эса - нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг токсиклигини кучайтиради, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик самарасини сусайтириши мумкин.
Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирларини кўпайиши ва кучайиши юз беради.
Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйрак, қон яратиш аъзоларининг функциясини яккол бузилиши бўлган пациентларга препаратни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юкори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини бостириши мумкин, шунинг учун гемостазни бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш лозим.
Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейинги даврда эҳтиёткорлик билан кўллаш лозим.
Препарат билан даволаниш вақтида жигар, буйрак функциясини ва периферии кон манзарасини назорат килиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Диклофенак ва парацетамол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Автомобилни ва мўраккаб механизмларни бошқариш цобилияптга таъсири
Препаратни қўллаш вақтида бош айланишини ёки кўришни бузилишини хис этаётган пациентлар автомобилни бошқаришлари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашлари мумкин эмас.
Симптомлари: специфик симптомлари йўқ. Буйрак функциясини бузилишини ривожланиши ёки тез авж олиб борувчи кўринишидаги юз ва ҳиқилдокнинг шишлари, ҳансираш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш кўрсатилган, SH-гуруҳи донаторларини юбориш тавсия этилади. Кальций глюконати ёки кальций хлоридини вена ичига юбориш, зарурати бўлганида глюкокортикоидларни вена ичига юбориш, фаоллаштирилган кумир буюриш, шунингдек симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Препаратнинг таркибига парацетамол киришини хисобга олиш керак. Ичга 6 г дан купрок парацетамолни қабул қилиш, жигарда огир шикастланишини чакириши мумкин, хатто жигар комасигача ривожланиши мумкин.
Интоксикация белгиларида (кўнгил айниши, қусиш, уйкучанлик, жигарни катталашиши, сариқликда) дарҳол шифокорни чақириш ва меъдани ювиш лозим.
Бирон-бир гайри-оддий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни кейинчалик кўллаш юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
1, 2, 3, 5 ёки контур уяли ўрамлар тиббиётда қўлланилишига дойр йўриқномаси билан бирга пенал картон қутиларга жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
Sharq Darmon, OOO, Узбекистан.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Fenigam SD tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) | 45000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent