Mildromed
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mildromed eritmasi D/in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar)»
фаол модда: мельдоний (триметилгидразина пропионат) - 500 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Рангсиз, тиниқ эритма.
Инъекция учун эритма.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: С01ЕВ.
Стаминал гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўлади.
Юқори юклама шароитида Стаминал ҳужайраларни кислородга эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш хусусиятига эга. Шу хусусиятлари туфайли Стаминал юрак қон-томир тизими фаолиятининг, мия қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида Стаминал некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия ҳуружлари тез-тезлигини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияланган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизми бўлган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини йўқотади.
Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни комплекс даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) комплекс даволашда қўлланади.
Гемофтальм ва тўр пардага турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва уни шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).
Иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги.
Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада) да қўлланади.
Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.
Юрак қон-томир касалликлари. Комплекс даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инъекция учун эритма 5-10 мл 500 мг/5 мл), ҳамма доза бир йўла ёки иккига бўлиб қўлланади. Даволаш курси 4-6 ҳафта.
Бош мия қон айланишини бузилишлари. Ўткир босқичи 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта.
Сурункали бузилишлар перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.
Тўр парданинг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари:
Парабульбар 0,5 мл дан инъекция учун 500 мг/5 мл эритмаси 10 кун давомида қўлланади.
Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги:
Катталарга 0,5 г вена ичига (5-10 мл инъекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта. Даволаш курси 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.
Сурункали алкоголизм. Вена ичига 0.5 г дан кунига 2 марта. Даволаш курси 7-10 кун.
Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда - тахикардия, артериал қон босимни ўзгариши;
МНТ томонидан: кам ҳолларда психомотор қўзғалиш.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - диспептик кўринишлар.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш кузатилиши мумкин.
- бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);
- МНТ нинг органик шикастланишлари;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- препаратга юқори сезувчанлик;
- 18 ёшгача бўлганларда қўллаш мумкин эмас.
Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Мельдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препарати эмаслигини кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган.
Ҳомилага мумкин бўлган ноҳуш таъсирлардан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.
Препарат она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг ноҳуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Симптомлари: артериал қон босимни пасайиши, бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.
Даволаш: симптоматик.
Инъекция учун эритма 10%. Нейтрал шиша ампулаларда 5 мл дан. 5 ампуладан ПВХ контур уяли ўрамларга жойланади. 10 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутига (пеналга) жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
Mediofarm, Ўзбекистон Республикаси.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent