Vitakson
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vitakson (Vitaxonum) erituvchisiz 1 g № 5 (flakon) in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun»
Цефтриаксон натрийли тузи (цефтриаксонга қайта ҳисобланганда) - 0,5 ёки 1 г.
Оқ ёки оқ-сарғиш рангли, тахир таъмли кристалл кукун.
Инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.
Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи). АТК коди: J01DA13.
Цефтриаксон - парентерал қўллаш учун узоқ таъсирга эга III авлод цефалоспорин антибиотиги.
Бактерицид таъсири ҳужайра мембранаси синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Цефтриаксон in vitro шароитда кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Цефтриаксон граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг кўпчилик бета-лактамазаларига (хам пенициллиназалар, ҳам цефалоспориназаларга) нисбатан жуда катта чидамлилиги билан характерланади. In vitro шароитларда ва клиник инфекцияларда цефтриаксон одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:
граммусбат аэроблар: Straphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчилар), коагулазо-манфий стафилококклар Streptococcus pneumoniaе, Streptococcus нинг A гуруҳи (Str. pyogenes), Streptococcus нинг В гуруҳи (Str. agalactiae), Streptococcus viridans.
Изоҳ. Метициллинга чидамли Staphylococcus spp., шунингдек Enterococcus нинг кўпчилик штаммлари (масалан E. faecalis, Enterococcus faecium ва Listeria monocytogenes) цефалоспоринларга, шу жумладан цефтриаксонга ҳам чидамлилик намоён этади..
грамманфий аэроблар: Aeromonas spp., Alcaligenes spp., Branhamella catarrhalis (β-лактамазани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Citrobacter spp., Enterobaster spp. (айрим штаммлари резистент), Escherichia coli, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella spp., Morganella morgani, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (айрим штаммлари резистент), Salmonella spp. (шу жумладан S. typhi), Klebsiella spp. (шу жумладан K. pneumoniae), Serratia spp. (шу жумладан S. marcescens), Shigella spp., Vibrio spp., Yersinia spp. (шу жумладан Y. enterocolitica).
Изоҳ. Юқорида кўрсатилган пенициллинлар, анча аввалги цефалоспоринлар ва аминогликозидларга чидамли бўлган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари, цефтриаксонга сезгирдир.
Treponema pallidum in vitro шароитларда цефтриаксонга сезгир. Клиник тадқиқотлар, цефтриаксонга чидамли бўлган P.аeruginosa нинг клиник штаммларидан ташқари цефтриаксон бирламчи ва иккиламчи сифилисда самарадорлигини кўрсатди.
Анаэроблар: Bacteroides spp. (шу жумладан B. fragilis нинг айрим штаммлари), Clostridium spp. (шу жумладан Cl. dificile), Fusobacterium spp. (F. mostiferum. F. varium дан ташқари), Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.
Изоҳ. Bacteroides spp. нинг бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммларидан кўпчилиги (хусусан, B. fragilis), цефтриаксонга чидамли.
Фармакокинетикаси
Цефтриаксон узоқ муддатли ярим чиқарилиш даври билан фарқ қилади ва соғлом кўнгиллиларда тахминан 8 соатни ташкил қилади. Вена ичига юборилгандан кейин қон плазмасидаги концентрацияси мушак ичига юборилгандаги концентрациясига тенг. Бу, мушак ичига юборилгандан кейин цефтриаксоннинг биокираолишлиги 100% ни ташкил этишини билдиради. Вена ичига юборилгандан кейин цефтриаксон тўқима суюқлигига тез киради, у ерда 24 соатдан ортиқ вақт давомида сезгир қўзғатувчиларга нисбатан бактерицид концентрациялари тутиб турилади.
Чиқарилиши
Соғлом кўнгиллиларда цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил қилади. Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи 8 кунида, шунингдек 75 ёшдан ошган шахсларда ярим чиқарилиш даври ўртача 2-3 марта ортиқ. Катталарда 50-60% цефтриаксон ўзгармаган ҳолда буйрак орқали ва 40-50% сафро билан чиқарилади. Ичак флораси цефтриаксонни нофаол метаболитларга айлантиради. Янги туғилган чақалоқларда буйрак орқали дозанинг тахминан 70% чиқарилади. Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда цефтриаксоннинг фармакокинетикаси бироз даражада ўзгаради, ярим чиқарилиш даврини бироз ошиши кузатилади холос. Агар фақат жигар фаолияти бузилган бўлса, буйрак орқали чиқарилиши кучаяди.
Оқсиллар билан боғланиши
Цефтриаксон альбумин билан қайтувчан боғланади ва айни пайтда боғланиш даражасии концентрацияси ошгани сайин камайиб боради, масалан, препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси 100 мг/л дан кам бўлганида цефтриаксонни оқсиллар билан боғланиши 95% ни ташкил қилади, 300 мг/л концентрацияда - 85%. Тўқима суюқлигида альбумин концентрацияси камлиги туфайли, ундаги эркин цефтриаксоннинг улуши, қон плазмасидагидан юқори.
Орқа мия суюқлигига ўтиши:
Болаларда, шу жумладан янги туғилган чақалоқларда цефтриаксон яллиғланган мия пардаларига ўтади. Бактериал менингитда цефтриаксоннинг цереброспинал суюқлигидаги ўртача концентрацияси, қон зардобидаги концентрациясининг 17% ни ташкил қилади, бу асептик менингитдаги концентрациясидан деярли 4 марта юқоридир. Цефтриаксонни тана вазнига 50-100 мг/кг дозада вена ичига юборилганидан кейин 24 соатдан сўнг цереброспинал суюқлигида 1,4 мг/л дан ортиқ концентрацияси кузатилади. Менингити бўлган катта беморларда тана вазнига 50 мг/кг дозада юборилганидан сўнг 2-24 соат ўтганидан кейин, менингитнинг энг тарқалган қўзғатувчиларига қарши минимал ингибиция қилувчи концентрацияларидан кўп марта ортиқ концентрацияларига эришилади.
Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кичик концентрацияларда - кўкрак сутига ўтади.
Цефтриаксон, қўзғатувчиларига цефтриаксонга сезгир бўлган инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- нафас йўлларининг инфекциялари, айниқса пневмониялар, шунингдек қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари;
- қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, меъда-ичак йўлларининг, ўт чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари);
- буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
- жинсий аъзоларни инфекцияси, шу жумладан гонорея;
- сепсис;
- суяклар, бўғимлар, бириктирувчи тўқима, тери инфекциялари, шунингдек жароҳат инфекциялари;
- иммун тизимининг фаолияти сусайган беморлардаги инфекциялар;
- менингит;
- диссеминирланган Лайм боррелиози (касалликни эрта ва кечки босқичлари).
Меъда-ичак йўллари, ўт чиқариш йўллари, сийдик ичқариш йўлларининг аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларида ва гинекологик муолажаларда операциядан олдинги инфекцияларни олдини олишда, лекин фақат потенциал ёки маълум контаминация бўлган ҳолларда қўлланади.
Цефтриаксонни буюрганда антибиотикотерапия бўйича расмий тавсияларга, хусусан антибиотикорезистентликни олдини олиш бўйича тавсияларга амал қилиш лозим.
Препаратни қўллашни бошлашдан олдин ўзлаштира олинишига синама қўйилиши керак.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: одатда 1-2 г Цефтриаксон суткада 1 марта (ҳар 24 соатда) буюрилади. Оғир инфекцияларда ёки цефтриаксонга сезгирлиги ўртача бўлган қўзғатувчилар чақирган инфекцияларда, суткалик доза 4 г гача оширилиши мумкин.
Болалар
Янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва 12 ёшгача бўлган болалар:
Янги туғилган (2 ҳафталиккача бўлган) чақалоқлар: тана вазнига 20-50 мг/кг суткада 1 марта. Янги туғилган чақалоқларнинг фермент тизимини етилмаганлигини ҳисобга олиб, суткалик доза 50 мг/кг ошмаслиги керак.
Цефтриаксон £28 кунлик янги туғилган чақалоқларда кальций сақловчи вена ичига юбориладиган эритмалар билан даволаш зарурати туғилганда (ёки бундай зарурат кутилганда), шу жумладан кальций сақловчи эритмаларни вена ичига қуйиш, масалан парентерал озиқланиш учун қўллаш, цефтриаксоннинг кальцийли тузларини преципитатлари ҳосил бўлиши хавфи туфайли, қўллаш мумкин эмас.
Янги туғилган чақалоқлар ва 15 кунликдан 12 ёшгача бўлган болалар: 20-80 мг/кг суткада 1 марта буюрилади.
Тана вазни 50 кг ва юқори бўлган болаларда катталар учун тайинланган доза ишлатилади.
Тана вазнига 50 мг/кг дан ортиқ дозани камида 30 минут давомидаги вена ичига инфузия йўли билан юбориш керак.
Кекса ёшдаги беморлар
Кекса ёшдаги беморларда дозани тўғрилаш талаб этилмайди.
Даволаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Антибиотиклар даволанганда қабул қилинганидек, беморлар ҳарорат нормаллашганидан кейин ва таҳлиллар қўзғатувчи йўқлигини кўрсатганидан сўнг яна камида 48-72 соат давомида Цефтриаксонни қабул қилишни давом эттиришлари керак.
Комбинацияланган даволаш:
Тажрибалар, Цефтриаксон ва аминогликозидлар орасида кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан синергизм мавжудлигини кўрсатди. Бундай комбинацияларнинг юқори самарадорлигини ҳар доим хам олдиндан айтиб бериш мумкин бўлмаслигига қарамасдан, уларни Pseudomonas aeruginosa чақирган оғир ва ҳаёт учун хавф солувчи инфекцияларда ҳисобга олиш лозим. Цефтриаксон ва аминогликозидларнинг физик номутаносиблиги туфайли, уларни тавсия этилган дозаларда алоҳида юбориш керак!
Ўзига хос ҳолатларда дозалаш
Менингит:
Янги туғилган чақалоқлар ва 15 кунликдан 12 ёшгача бўлган болалардаги бактериал менингитда даволаш суткада 1 марта 100 мг/кг дозадан (лекин 4 г дан ортиқ эмас) бошланади. Қўзғатувчи идентификация қилиниши, ва унинг сезучанлиги аниқланиши биланоқ, дозани мувофиқ равишда пасайтириш пасайтириш мумкин. Энг яхши натижаларга қуйидаги даволаш давомийлигида эришилган.
Neisseria meningitidis | 4 кун |
Haemophilus influenzae | 6 кун |
Streptococcus pneumoniae | 7 кун |
Лайм боррелиози. Катталар ва болаларга - 50 мг/кг (юқори суткалик дозаси - 2 г), 14 кун давомида суткада 1 марта буюрилади.
Гонорея.
Гонореяни (пенициллиназани ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлар чақирган) даволаш учун 250 мг бир марталик дозани буюриш тавсия қилинади.
Жарроҳликда инфекцияларни олдини олиш.
Жарроҳликда операциядан кейинги инфецияларни олдини олиш учун, зарарланиш хавф даражасига қараб, цефтриаксоннинг 1-2 г бир марталик дозасини операциядан 30-90 минут олдин юбориш тавсия этилади. Йўғон ва тўғри ичакдаги операцияларда цефтриаксонни ва 5- нитроимидазоллардан бирини, масалан орнидазолни бир вақтда (лекин алоҳида) юбориш ўзини яхши кўрсатди.
Буйрак ва жигар етишмовчилиги.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда, агар жигар фаолияти меъёрида қолса, цефтриаксоннинг дозасини пасайтиришга зарурат йўқ.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда, буйрак фаолияти меъёрида қолса, цефтриаксоннинг дозасини пасайтиришга зарурат йўқ. Фақат буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидан олдинги босқичида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлганида), препаратнинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Бир вақтда оғир жигар ва буйракнинг етишмовчилигида қон плазмасиида цефтриаксоннинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак ва зарурат туғилган ҳолларда препаратнинг дозасини тўғрилаш керак.
Гемодиализдаги беморларда, диализдан сўнг препаратнинг қўшимча доза юбориш талаб қилинмайди. Бироқ дозани тўғрилаш мумкинлиги юзасидан қон зардобида цефтриаксоннинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак, чунки бу беморларда юбориш тезлиги пасайиши мумкин. Гемодиализдаги беморлар учун цефтриаксоннинг дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.
Эритмаларни тайёрлаш
Эритмаларни бевосита уларни қўллаш олдидан тайёрлаш керак.
Янги тайёрланган эритмалар ўзининг физик ва кимёвий барқарорлигини хона ҳароратида 6 соат давомида (ёки 2-8°С ҳароратда 24 соат давомида) сақлаб қолади. Концентрацияси ва сақлаш давомийлигига қараб, эритмаларнинг ранги оч-сариқдан қахрабо ранглигача ўзгариб туриши мумкин. Фаол модданинг бу хусусияти препаратнинг самарадорлиги ёки ўзлаштира олинишига таъсир қилмайди.
Мушак ичига юбориладиган инъекция.
Мушак ичига юбориш учун 1 г препарат 1% лидокаин эритмасининг 3,5 мл да эритилади; инъекцияни думба мушагига чуқур юборилади. Бир думбага кўпи билан 1 г препарат юбориш тавсия қилинади.
Лидокаин сақловчи эритмани вена ичига юбориш мумкин эмас!
Вена ичига юбориладиган инъекция.
Вена ичига инъекция учун 1 г Цефтриаксон 10 мл стерил инъекция учун сувда эритилади ва вена ичига аста-секин (2-4 минут давомида) юборилади.
Вена ичига юбориладиган инфузия.
Вена ичига инфузия камида 30 минут давом этиши керак. Вена ичига қуйишда эритмани тайёрлаш учун 2 г Цефтриаксон, кальций ионларидан ҳоли бўлган қуйидаги инфузион эритмаларнинг бирининг 40 мл да эритилади:, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 0,45% ли натрий хлориди + 2,5% глюкоза эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, 10% ли глюкоза эритмаси, 5% ли глюкоза эритмасидаги 6% ли декстран, 6-10% ли гидроксиэтил крахмал, инъекция учун сув. Бўлиши мумкин бўлган номутаносибликни ҳисобга олиб, Цефтриаксон сақловчи эритмаларни, хам тайёрлашда, хам юбориш вақтида бошқа антибиотикларни сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатларини пайдо бўлиш ҳавфи туфайли, флакондаги Цефтриаксонни эритиш учун ёки вена ичига юбориш учун тайёрланган эритмани суюлтириш учун Рингер эритмаси ёки Гартман эритмаси каби кальций сақловчи эритувчиларни ишлатиш мумкин эмас. Цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатларини ҳосил бўлиши, шунингдек вена ичига юбориш учун бир инфузион тизимда Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар билан аралаштирилганда хам юз бериши мумкин. Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар, шу жумладан кальций сақловчи эритмалар, масалан, парентерал озиқланишда узоқ муддатли инфузиялар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас («Дориларнинг ўзаро таъсири” қаранг).
Инфекциялар: жинсий йўлларнинг микози, иккиламчи замбуруғли инфекциялар ва резистент микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекциялар.
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: эозинофилия, нейтропения, лейкопения, гранулоцитопения, анемия, шу жумладан гемолитик анемия, тромбоцитопения, протромбин вақтини ошиши, коагуляцияни бузилишлари. Жуда кам ҳолларда, асосан 20 г ёки ундан ортиқроқ умумий доза қўлланганидан кейин агранулоцитоз (<500/мм3) ҳолатлари кузатилган. Узоқ муддатли даволаш вақтида кенгайтирилган қон таҳлилини мунтазам ўтказиш лозим. Протромбин вақтини бироз ошиши тўғрисида хабар берилган.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, глоссит, ва эҳтимол ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси оқибатида ривожланувчи панкреатит. Бу ножўя реакциялардан кўпчилиги ўт чиқариш йўлларида димланиш хавф омиллари бўлган беморларда, масалан анамнездаги даволаниш, оғир касалликлар ва тўлиқ парентерал озиқланишда кузатилган. Бунда панкреатитни ривожланишида ўт чиқариш йўлларида цефтриаксоннинг таъсири остида преципитатларнинг ролини инкор этиш мумкин эмас, шунингдек псевдомембраноз энтероколит тўғрисида хабар берилган.
Гепатобилиар тизим томонидан: болаларда ўт пуфагида цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатларини мувофиқ симптоматика билан ҳосил бўлиши, болаларда айланма холелитиаз. Кўрсатилган ҳолатлар кам ҳолларда болаларда кузатилган; тарқалган ножўя реакциялар - қон зардобида жигар ферментлари (АСТ, АЛТ, ишқорий фосфатазанинг) даражасини ошиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тери тошмаси, аллергик дерматит, қичишиш, эшакеми, шишлар, экзантема; экссудатив кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: олигурия, глюкозурия, гематурия, асосан препаратнинг катта суткалик дозаларини (суткада ≥ 80 мг/кг) ёки 10 г дан ортиқ кумулятив дозаларини олган, шунингдек қўшимча хавф омиллари (суюқликни чекланган истеъмол қилиш, ётоқ тартиби) бўлган 3 ёшдан катта болаларда буйракда конкрементларни ҳосил бўлиши кузатилган. Буйракда конкрементларни ҳосил бўлиши симптомсиз кечиши ёки клиник жиҳатдан намоён бўлиши мумкин, ёки цефтриаксон билан даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетувчи буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.
Умумий бузилишлар: бош оғриғи ва бош айланиши, иситма, эт увишиши, анафилактик ёки анафилактоид реакциялар. Якка ҳолларда вена томирларининг деворини яллиғланиш реакциялари кузатилади. Инъекцияларни секин (2-4 минут давомида) бажариб, улардан сақланиш мумкин.
Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда - флебитлар, вена бўйлаб оғриқ; мушак ичига юборилганда - юбориш жойида оғриқ. Лидокаин қўлламасдан мушак ичига қилинган инъекция оғриқлидир.
Кальций билан ўзаро таъсири.
Препаратни кальций сақловчи эритмалар билан, хатто алоҳида инфузион тизимлар қўлланганда хам, бир вақтда буюриш ёки аралаштириш мумкин эмас. Янги туғилган чақалоқларнинг ўпкаси ва буйрагида цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатлари ҳосил бўлиши оқибатида оз миқдордаги летал ҳолатлар таърифланган. Айрим ҳолларда эритма юбориладиган веналар хамда цефтриаксонни ва кальций сақловчи эритмаларни юбориш вақти хар хил бўлган.
Лаборатор кўрсаткичлар
Кам ҳолларда цефтриаксон билан даволаниш вақтида беморларда Кумбс реакциясининг сохта мусбат натижаларини аниқланиши мумкин. Бошқа антибиотиклар каби цефтриаксон хам галактоземияга синамасининг сохта мусбат натижасини чақириши мумкин. Сохта мусбат натижалар сийдикда глюкоза миқдорини аниқлашда хам олиниши мумкин, шунинг учун цефтриаксон билан даволаниш вақтида глюкозурияни, лозим бўлса, фақат фермент усул билан аниқлаш керак, шунинг учун цефтриаксон билан даволаниш вақтида глюкозурияни фақат фермент усули билан аниқлаш лозим.
Цефалоспоринларга, пенициллинларга ёки анамнездаги бошқа β-лактам антибиотикларига, лидокаинга ёки бошқа амидли маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларига (мушак ичига юборилганда) юқори сезувчанлик.
Цефтриаксонни 41 ҳафталикка етказилган чала туғилган чақалоқларга она қорнида ривожланиш муддатини ҳисобга олиб (гестацион даври + туғилганидан кейинги ёши) буюриш мумкин эмас.
Янги туғилган чақалоқларда ва чала туғилган чақалоқларда гипербилирубинемия. Цефтриаксон билирубинни қон зардобидаги альбумин билан боғидан сиқиб чиқариши мумкин, бу билирубин чақирган энцефалопатияни ривожланиш хавфига олиб келиши мумкин.
Цефтриаксон янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг 28 кунигача кальций сақловчи вена ичига юбориладиган эритмалар билан, шу жумладан кальций сақловчи, масалан парентерал озиқланиш учун вена ичига эритмаларни қуйиш билан даволаш заруратига кўра (ёки кутилган зарурат юзасидан), цефтриаксоннинг кальцийли преципитатларини пайдо бўлиш хавфи туфайли қўллаш мумкин эмас.
Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болаларнинг ўпкаси ва буйрагида преципитатларни пайдо бўлиш ҳоллари таърифланган, улар цефтриаксонни ва кальций тузларини бир вақтда юборилганда ўлим билан якунланишига олиб келган. Бу ҳолатларнинг айримларида цефтриаксонни ва кальций сақловчи эритмаларни вена ичига юбориш учун айнан ўша инфузион тизимлар қўлланган, ва вена ичига юбориш учун айрим инфузион тизимларда преципитатларни пайдо бўлиши кузатилган.
Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар (Рингер эритмаси) билан қўллаш асло мумкин эмас. Кальций сақловчи эритмаларни цефтриаксонни охирги марта юборилганидан кейин 48 соат давомида буюриш мумкин эмас.
Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар (Рингер эритмаси) билан қўллаш асло мумкин эмас. Кальций сақловчи эритмаларни цефтриаксонни охирги марта юборилганидан кейин 48 соат давомида буюриш мумкин эмас.
Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болаларнинг ўпкаси ва буйрагида преципитатларни пайдо бўлиш ҳоллари таърифланган, улар цефтриаксонни ва кальций тузларини бир вақтда юборилганда ўлим билан якунланишига олиб келган.
Цефтриаксоннинг юқори дозаларини ва фуросемид каби кучли таъсир қилувчи диуретикларни бир вақтда қўлланганда буйрак фаолиятини бузилишлари кузатилмаган. Цефтриаксон аминогликозидларнинг буйракка бўлган токсиклигини ошириши юзасидан кўрсатмалар йўқ. Цефтриаксон қабул қилинганидан кейин дарҳол алкоголь қабул қилинганида дисульфирамнинг (тетурамнинг) таъсирига ўхшаш самаралар кузатилмаган.
Цефтриаксон, этанолни ўзлаштира олинмаслигини, шунингдек айрим бошқа цефалоспоринларга хос бўлган қон кетишларини чақириши мумкин бўлган N-метилтиотетразол гуруҳни сақламайди. Пробенецид Цефтриаксонни чиқарилишига таъсир қилмайди.
In vitro шароитларда хлорамфеникол ва цефтриаксон ўртасида антагонизм аниқланган.
Цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатларини пайдо бўлиш ҳавфи туфайли, флакондаги Цефтриаксонни эритиш учун ёки вена ичига юбориш учун тайёрланган эритмани суюлтириш учун Рингер эритмаси ёки Гартман эритмаси каби кальций сақловчи эритувчиларни ишлатиш мумкин эмас. Цефтриаксоннинг кальцийли тузларининг преципитатларини ҳосил бўлиши, шунингдек вена ичига юбориш учун бир инфузион тизимда Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар билан аралаштирилганда хам юз бериши мумкин. Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар, шу жумладан кальций сақловчи эритмалар, масалан, парентерал озиқланишда узоқ муддатли инфузиялар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас («Қўллаш усули ва дозалари» га қаранг).
In vitro тадқиқотлар, цефтриаксоннинг кальцийли тузларини преципитатларини ҳосил бўлиш хавфи чақалоқларда юқори эканлигини кўрсатди.
Цефтриаксон амзакрин, ванкомицин, флуконазол ва аминогликозидлар билан номутаносиблиги хусусида маълумотлар бор.
Бактериостатик воситалар цефалоспоринларнинг бактерицид таъсир самарасига таъсир қилиши мумкин.
Цефтриаксон гормонал перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Шу боисдан даволаниш вақтида ва даволанишдан кейин 1 ой давомида қўшимча (ногормонал) контрацепция усулларини қўллаш тавсия қилинади.
Цефтриаксон ва кальций сақловчи перорал қабул қилинадиган маҳсулотлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва мушак ичига инъекцияда цефтриаксон ва кальций сақловчи маҳсулотлар (вена ичига ёки перорал қабул қилинган воситалар) ўртасидаги ўзаро таъсир тўғрисида хабарлар йўқ.
Номутаносиблик
Рингер эритмаси ёки Гартман эритмаси каби кальций сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Цефтриаксон амсакрин, ванкомицин, флуконазол ва аминогликозидлар билан номутаносиб.
«Қўллаш усули ва дозалар» бўлимида кўрсатилганидан ташқари, бошқа эритувчилар билан аралаштириш мумкин эмас.
Бошқа антибиотикларни сақловчи эритмалар билан номутаносиб.
Цефтриаксонни буюришда антибиотикотерапия бўйича расмий тавсияларга, хусусан, антибиотикорезистентликни олдини олиш бўйича тавсияларга амал қилиш лозим.
Бошқа цефалоспоринларни қўлланганда бўлгани каби, хатто батафсил анамнезда тегишли кўрсатмалар бўлмасада, цефтриаксон қўлланганда ўлим билан якунланувчи анафилактик реакция ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Аллергик реакциялар юз берганда препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш лозим.
Цефтриаксонни аллергик диатезларга мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Цефтриаксон протромбин вақтини ошириши мумкин. Шу боисдан К витамини танқислигига шубҳа қилинганда протромбин вақтини аниқлаш лозим.
Деярли барча антибактериал препаратларни, шу жумладан цефтриаксонни қўллаш фонида Сlostridium difficile билан ассоциацияланган оғирлик даражаси бўйича ўртача диареядан то ўлим билан якунланувчи колитгача ривожланиши мумкин диарея юз бериши мумкин. Антибактериал препаратлар йўғон ичакнинг нормал флорасини ўзгартиради, бу Сlostridium difficile ни хаддан зиёд ўсишига олиб келади. Сlostridium difficile Сlostridium difficile билан ассоциацияланган диареяни ривожланишига олиб келувчи А ва В токсинларни ишлаб чиқаради. Токсинларни хаддан ташқари кўп ишлаб чиқарувчи Сlostridium difficile штаммлари юқори касалланиш ва ўлим даражасини чақириши мумкин, чунки бу инфекциялар антимикроб воситаларга резистент бўлиши ва колектомияни талаб қилиши мумкин. Антибиотикларни қўллаганда барча пациентларда Сlostridium difficile билан ассоциацияланган диареяни истисно қилиш лозим. Батафсил тиббий анамнезни йиғиш лозим, чунки Сlostridium difficile билан ассоциацияланган диарея, антибактериал воситаларни қўллаш тугаганидан кейин икки ой давомида юз бериши мумкин.
Сlostridium difficile билан ассоциацияланган диареяга шубҳа туғилганда ёки тасдиқланганда, Сlostridium difficile га таъсир қилмайдиган антибиотикотерапияни бекор қилиш лозим. Клиник кўрсатмалар бўйича тегишли миқдорда суюқлик ва электролитлар, оқсил қўшимчаларини, Сlostridium difficile сезгир бўлган антибиотикотерапияни хамда жарроҳлик текширувини буюриш керак.
Цефтриаксон узоқ муддат давомида қўллаш давомида препаратга сезгир бўлмаган микроорганизмларни назорат қилишда қийинчиликлар туғилиши мумкин. Шу боисдан пациентларни синчков кузатиш лозим. Суперинфекция юз берган ҳолларда тегишли чораларни кўриш лозим.
Цефтриаксонни, одатда, тавсия этилган стандарт дозалардан ортиқ дозаларда қўллагандан кейин, ўт пуфагини ультратовуш текширувида, тош сифатида хато қабул қилинувчи соялар кузатилиши мумкин. Улар цефтриаксоннинг кальцийли тузини преципитатлари бўлиб, даволаш якунланганидан ёки тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Бундай ўзгаришлар кам ҳолларда исталган симптоматика билан кечиши мумкин. Лекин шундай ҳолатларда хам консерватик даволаш тавсия этилади холос. Агар бу ҳолатлар клиник симптоматика билан кечса, унда препаратни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни шифокор қабул қилади.
Цефтриаксон юборилган беморларда, эҳтимол, ўт йўлларининг обструкцияси оқибатида ривожланган панкреатитнинг якка ҳоллари таърифланган. Бу беморларнинг кўпчилигида, олдин ўт йўлларида димланиш хавфини омиллари бўлган, масалан, анамнездаги даволаш, оғир касалликлар ва тўлиқ парентерал озуқланиш. Бундай ҳолларда панкреатитни ривожланишида ўт йўлларида Цефтриаксоннинг таъсири остида ҳосил бўлувчи преципитатларнинг ўрнини истисно қилиб бўлмайди.
Цефтриаксон билирубинни қон зардобида альбуминлар билан боғланишидан сиқиб чиқариши мумкин. Шунинг учун гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқларда цефтриаксонни қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Цефтриаксонни аминогликозидлар ва диуретикларни бир вақтда олаётган буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препаратни кальций сақловчи эритмалар билан, хатто алоҳида инфузион тизимлар қўлланганда хам, бир вақтда буюриш ёки аралаштириш мумкин эмас. Янги туғилган чақалоқларда ва чала туғилган болаларда ўпкада ва буйракда цефтриаксон ва кальций препаратларини бир вақтда юборилганда ўлим билан якун топишига олиб келувчи преципитатларни ҳосил бўлиши ҳоллари таърифланган. Шунингдек бошқа ёш гуруҳидаги пациентларда цефтриаксонни вена ичига юбориладиган кальций сақловчи эритмалар билан бир вақтда қўллангандан кейин қон томирлари ичида преципитатларнир ҳосил бўлиши тўғрисида хабар берилган. Шу боисдан вена ичига юбориладиган кальций сақловчи эритмаларни янги туғилган чақалоқларда ва бошқа ёш гуруҳидаги пациентларда, Цефтриаксоннинг охирги дозаси юборилгандан сўнг камида 48 соат давомида қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Иммунитет билан боғлиқ бўлган гемолитик анемия, цефалоспоринлар, шу жумладан Цефтриаксон қабул қилган пациентларда кузатилган. Катталар ва болаларда оғир гемолитик анемия ҳолатлари, шу жумладан летал ҳолатлар тўғрисида хабар берилган. Цефтриаксон қўлланганда анемия ривожланганда, цефтриаксон томонидан чақирилган анемияни истисно қилиш ва анемиянинг этиологияси аниқлангунга қадар препаратни бекор қилиш керак.
Узоқ муддатли даволаниш даврида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим.
Бир-бир ҳолларда Цефтриаксон билан даволанишда беморларда Кумбснинг сохта мусбат натижалари аниқланиши мумкин. Бошқа антибиотиклар каби, Цефтриаксон хам галактоземияга ўтказилган синамада сохта мусбат натижаларни чақириши мумкин. Сохта мусбат натижалар сийдикда глюкозани аниқлашда хам олиниши мумкин, шунинг учун Цефтриаксон билан даволашда глюкозурияни аниқлаш, зарурати бўлганида фақат ферментли усул ёрдамида аниқлаш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорлик даврида аёлларда цефтриаксонни қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида препаратни фақат, шифокорнинг фикрига кўра, она учун ижобий самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланиши мумкин.
Цефтриаксон кичик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади. Шунинг учун цефтриаксон буюрилганда эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар. Препарат болаларга «Қўллаш усули ва дозалар» бўлимида кўрсатилган дозалашга мувофиқ қўлланади.
Автотранспортни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти
Цефтриаксонни реакция тезлигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ, лекин бош айланиши юз бериши мумкинлиги туфайли, Цефтриаксон транспорт воситаларини бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Доза ошириб юборилган ҳолларда ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин.
Гемодиализ ёки перитонеал диализ препаратнинг концентрациясини пасайтирмайди. Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилишини симптоматик даволанади.
Флаконлар, контурли уяли ўрамларда 0,5 ёки 1 г дан. 1 та контурли уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165,
тел/факс: (99871) 150-03-03
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent