Meloksidol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Meloksidol D/in eritmasi. 15 mg / 1,5 ml 1,5 ml №5 (ampulalar)»
1 ампула қуйидагиларни саклайди:
фаол модда, мелоксикам - 15,0 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, этанол, динатрий эдетати, пропиленгликоль, натрий метабисульфити, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Сарғиш яшил рангли тиниқ эритма.
Мушак ичига юбориш учун эритма.
Ностероид яллигланишга карши препаратлар. АТХ коди: М01AC06.
Фармакодинамикаси
Мелоксидол бу энол кислотаси синфининг ностероид яллигланишга қарши воситаси (НЯКВ) бўлиб, яллигланишга қарши, анальгетик ва антипиретик таъсир кўрсатади. Юқорида келтирилган самараларнинг умумий механизми мелоксикамнинг яллиғланиш медиаторлари простагландинларнинг биосинтезини ингибиция килиш ҳусусияти билан боглик.
Мелоксикамнинг хавфсизрок таъсир механизми циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1)га караганда, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни селектив ингибиция килиниши билан боғлиқ. Бугунги кунда НЯКВ нинг терапевтик самараси ЦОГ-2 синтезини ингибиция килиниши билан богликлиги ЦОГ-1 нинг ингибиция килиниши эса меъда ва буйраклар томонидан ножўя самараларга олиб келиши маълум.
ЦОГ-2 ни мелоксикам томонидан селектив ингибиция килиниши кўпчилик ҳам in vitro шароитда, ҳам in vivo шароитдаги тадкикотлар билан тасдикланган. Қонда (ЦОГ-1) тромбоксан ишлаб чикарилишига караганда мелоксикам (7,5 мги ва 15 мг) in vivo шароитда асосан ЦОГ-2 ни ингибиция қилади, бу липополисахарид билан стимуляцияга жавобан PGEз ишлаб чикарилишининг кўп ингибиция килиниши билан тасдикланади. Бу самаралари дозага боглик. Мелоксикам тавсия этилган дозаларда қўлланилганида in vivo шароитда тромбоцитлар агрегацияга ёки кон кетиши вактига таъсир килмайди. индометацин, диклофенак, ибупрофен ва напроксен эса тромбоцитлар агрегациясини ахамиятли ингибиция килади ва кон кетишини узайтиради. Клиник тадкикотларда мелоксикам тавсия этилган дозаларда қўлланганида бошка НЯКВ нинг стандарт дозаларига караганда меъда-ичак ножўя таъсирлари (перфорация, яра ҳосил бўлиши ва кон кетиши) тез-тезлигини паст аникланган.
Фармакокинетикаси
Мелоксидол мушак ичига юборилгандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади, бу мутлок биокираолишлигини акс эттиради (деярли 100%).
7,5 мг ва 15 мг мушак ичига қўлланилганда мелоксикамнинг фармакокинетикаси пропорционал ва дозага боглик. Мелоксикамнинг кон плазмасидаги унинг концентрацияси 60 минутдан юкори чўккига чиқади. Мелоксикамнинг кон плазмасидаги максимал концентрацияларига 3-5 суткада эришилади. Мелоксикамни суткада 15 мг дан перорал 2 ҳафта юборилганидан кейинги параметрлари билан солиштирганда, узоқ вакт давомида (масалан, 6 ой) узлуксиз даволаш фармакокинетик кўрсаткичларини ўзгаришига олиб келмаган. 6 ойдан кўпроқ даволашда ҳам қандай бўлмасин ўзгаришларни бўлиш эхтимоли кам. Қонда плазма оқсиллари билан боғланиши 99% дан кўпроқни ташкил қилади (кўпроқ альбумин билан).
Мелоксикам қон плазмасига қараганда синовиал суюқликка тахминан икки марта кам концентрацияда ўтади. Мелоксикам жигарда жадал биотрансформацияга учрайди. Мелоксикам деярли тўлиқ тўрт фармакологик инерт метаболитларигача метаболизмга учрайди. Асосий метаболити 5-карбоксимелоксикам (дозанинг 60%) оралиқдаги метаболити 5'-гидроксиметилмелоксикамнинг оксидланиш йўли орқали шаклланади, у ҳам камроқ даражада (дозанинг 9%) чикарилади. In vitro шароитдаги тадқиқотлар СҮР 2C9 метаболизм жараёнида муҳим, СҮРЗА4 изоэнзими эса кам даражада роль ўйнашни кўрсатади. Пациентлардаги пероксидазанинг фаоллиги, эхтимол бошқа иккита метаболитига жавоб беради, буюрилган дозанинг мувофиқ 16% ва 4% ни ташкил килади.
Мелоксикам асосан метаболитлари шаклида сийдик ва ахлат билан тенг миқдорда чиқарилади. Суткалик дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чикарилади, ўзгармаган ташкил қилувчиларнинг излари сийдикка чикарилади. Ярим чикарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил қилади. Жигар ва буйрак етишмовчилиги мелоксикамнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир килмайди. Плазма клиренси минутига 8 мл ни ташкил килади. Клиренси кекса ёшдаги аёлларда пасаяди. Таксимланиш ҳажми паст ўртача 11 л. Мушак ичига қўллангандан сўнг индивидуал оғишлар 30-40% ни ташкил килади.
- Остеартроздаги огрик ва яллигланиш симптомларини симптоматик даволаш.
- Ревматоид артритдаги огрик ва яллигланиш симптомларини симптоматик даволаш.
- Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги) ва бошка бугимлардаги огрик синдроми билан кечувчи дегенератив касалликларни симптоматик даволашда қўлланилади.
Мушак ичига буюрилади. Препаратни мушак ичига юбориш фақат биринчи 2-3 кун давомида тавсия этилган. Кейинчалик даволаниш перорал шаклларини (таблеткаларни) кўллаш билан давом эттирилади.
Тавсия килинган доза огрикларни жадаллиги ва яллиғланиш жараёнининг огирлигига караб, суткада 1 марта 7,5 мг ёки 15 мг ни ташкил килади.
Препаратии мушак ичига чуқур юборилади. Препаратни вена ичига юбориш таъкикланган.
Ножўя реакцияларни юкори хавфи бўлган пациентларда суткалик доза 7,5 мг для ошмаслиги керак.
Гемодиализда бўлган, буйрак етишмовчилигининг терминал боскичи бўлган пациентларда препаратнинг дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак. Буйрак фаолиятини унчалик катта бўлмаган ёки ўртача бузилишлари (КК минутига 30 мл дан ортиқ) бўлган пациентларда препаратнинг дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак.
Болалар ва ўсмирларда мушак ичига инъекция килиш учун препаратни дозалаш тартиби аникланмаган, ушбу дори шакли фақат катта пациентларда қўлланиши мумкин. Максимал тавсия килинадиган суткалик доза 15 мг.
Препаратнинг турли дори шаклларини мажмуада қўллаганда унинг таблеткаларда, суппозиторийларда ва инъекция учун эритмаси кўринишда қўлланганда максимал суткалик донаси 15 мг ни ташкил килади.
Сацуон хом Дилиши миземи нюмонидан: 1% дан ортик-диспепсия, шу жумладан кўнгил айниши, кусиш, абдоминал огриклар, кабзият, метеоризм, диарея; 0,1-1% "жигар" трансаминазалари фаоллигини ўткинчи ошиши, гипербилирубинемия, кекириш, эзофагит, гастродуоденал яра, меъда-ичак йўлларидан кон кетиши (шу жумладан яширин), стоматит; <0,1% меъда-ичак йўлларини тешилиши, колит; гепатит, гастрит. Қон яратиш тизими томонидан: 1% дан ортик анемия, 0,1-1% кон формуласини ўзгариши, шу жумладан лейкопения, тромбоцитопения.
Тери қопламалари томонидан: 1% дан ортиқ кичишиш, тери тошмалари: 0,1-1% - эшакеми; 0,1% дан кам ҳолларда фотосенсибилизация, буллез тошма, кўп шаклли эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Нафас пнизими томонидан: 0,1% дан кам ҳолларда бронхоспазм.
Марказий нерв тизими томонидан: 1% дан ортиқ бош айланиши, бош оғриғи, 0,1-1% - вертиго, қулоқларни шанғиллаши, уйқучанлик, 0,1% дан кам ҳолларда онгни чалкашуви, дезориентация, тошма, эмоционал лабиллик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: 1% дан ортик периферик шишлар, 0,1-1% артериал босимни ошиши, юрак уришини ҳис этиш, юз терисига "қон қуйилишлари".
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: 0.1-1% -гиперкреатининемия ва/ёки қон зардобида мочевинани ошиши, 0,1% дан кам ҳолларда - Ўткир буйрак етишмовчилиги, мелоксикамни кабул килиш билан боғлиқлиги аниқланмаган интерстициал нефрит, альбуминурия, гематурия.
Сезги аъзолари томонидан: 0,1% дан кам ҳолларда конъюнктивит, кўришни бузилиши, шу жумладан кўришни ноаниқлиги.
Аллергик реакциялар: 0.1% дан холларда - ангионевротик шиш, анафилактик/анафилактоид реакциялар.
Маҳаллий реакцюлар: 1% дан кўп юбориш жойида шиш, 1% дан кам-юбориш жойида огрикли хислар.
- фаол моддага ёки ёрдамчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик;
- аортокоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги даврда қўллаш мумкин эмас;
- декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
- бронхиал астма, бурун шиллиқ қаватини ва бурун атрофи бўшлиғини қайталанувчи полипози ва ацетил салицил кислотасини ва бошқа ностероид яллигланишга карши препаратларни ўзлаштираолмасликни (шу жумладан анамнезида) тўлиқ ёки тўлик эмас бирга қўшилиши;
- меъда ва 12-бармок ичак шиллиқ қаватининг эрозив-ярали ўзгаришлари, меъда-ичакдан фаол қон кетишлари;
- ичакнинг яллигланиш касалликларини (носпецефик ярали колит, Крон касаллиги) зўрайиши;
- цереброваскуляр кон кетишлар ёки бошқа қон кетишлар; яккол жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касалликлари;
- диализга учрамаган (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) беморларда яккол буйрак етишмовчилиги, буйракнинг авж олиб борувчи касалликлари, шу жумладан тасдикланган гиперкалиемия;
- ҳомиладорлик эмизиш даври;
- 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: Юрак ишемик касаллиги, цереброваскуляр касалликлар, сурункали юрак етишмовчилиги, дислипидемия/гиперлипидемия, қандли диабет, периферик артерияларнинг касалликлари, чекиш, креатинин клиренси минутига 30 дан 60 мл гача.
Меъда-ичак йўлларининг ярали шикастланишини ривожланиши тўгрисида анамнестик маълумотлар, Helicobacter pylori инфекциясини мавжудлиги, хексалик ёши. постероид яллиғланишга карши препаратларни узоқ вақт ишлатиш, алкоголни тез-тез истеъмол килиш, огир соматик касалликлар, куйидаги препаратлар билан йўлдош даволаш:
- антикоагулянтлар (масалан варфарин);
- антиагрегантлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел);
- перорал глюкокортикостероидлар (масалан, преднизолон);
- серотонинни кайта камраб олинишининг селектив ингибиторлари (масалан, циталопрам, флуоксетин, пароксетин, сертралин).
Меда-ичак йўллари томонидан ножўя реацияларни ривожланиш хавфини пасайтириши учун минимал самарали дозани минимал киска курсдан ишлатиш лозим.
Бошка НЯКП (шунингдек ацетилсалицил кислотаси билан) бир вақтда қўлланганда меъда- ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишларни пайдо бўлиш ва қон кетиш хавфи ошади.
Гипотензив препаратлар билан бир вактда қўлланганда охиргиларнинг таъсир самарадорлиги пасайиши мумкин.
Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда литийни кумуляциясини ривожланиши ва унинг токсик таъсирини ошиши юз бериши мумкин (литийнинг кондаги концентрациясини назорат килиш тавсия қилинади).
Метотрексат билан бир вактда қўлланганда, охиргининг кон яратиш тизимига нисбатан ножўя таъсирлари кучаяди (анемия ва лейкопенияни юз бериш хавфи ошади, конни умумий таҳлилини вақти-вақти билан назорат килиш кўрсатилган).
Диуретиклар ва циклоспорин билан бир вақтда қўлланганда буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади.
Бачадон ички контрацептив воситалар билан бир вактда қўлланганда, охиргиларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин.
Антикоагулянтлар (гепарин, тиклопидин, варфарин), антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел), шунингдек фибринолитик препаратлар (стрептокиназа, фибринолизин) билан бир вактда қўлланганда кон кетишини ривожланиш хавфи ошади (кон ивиши кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат килиш зарур).
Серотонинни кайта камраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бир вактда кулланганда меъда-ичакдан кон кетиш хавфи ошади.
Анамнезида меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда, шунингдек антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда препаратни кўлланганда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Бундай пациентларда меъда-ичак йўлларини эрозив врали касалликларини юз бериши хавфи юқори бўлади.
Препаратни кекса пациентларда, кон айланишни етишмовчилик ҳолатлари билан кечувчи сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, жигар циррози бўлган пациентларда, шунингдек жаррохлик аралашувлари натижасида гиповолемия бўлган пациентларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш буйрак фаолияти ва кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, агар креатинин клиренси минутига 30 мл дан ортиқ бўлса, дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Диализдаги пациентларда, препаратнинг дозаси суткада 7,5 мг дан ошмаслиги керак; Сийдик ҳайдовчи воситалар ва мелоксикамни қабул қилаётган пациентлар етарли микдорда суюклик кабул килишлари керак.
Агар даволаш жараёнида аллергик реакциялар (кичишиш, тери тошмаси, эшакеми, фотосенсибилизацияси) пайдо бўлса, препаратни кабул қилишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал килиш мақсадида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Мелоксидол, бошка постероид яллиғланишга қарши препаратлар каби, инфекцион касалликларнинг симптомларини никоблаши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Простагландинлар синтезини блокловчи бошқа препаратлар билан бўлгани каби, Мелоксидолни қўлланиши фертилликка таъсир қилиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия килинмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш бош оғриғи ва бош айланиши, уйқучанлик кўринишида ножўя самараларни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Транспорт воситаларини бошқаришдан ва диққатни жамлашни талаб қилувчи машина ва механизмларга хизмат кўрсатишдан воз кечиш лозим.
Симптомлари: Онгни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда огриклар, меъда- ичак кон кетишлари, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, нафасни тўхташи, асистолия.
Даволата: Махсус антидот йўк, симптоматик даволаш. Жадаллаштирилган диурез, сийдикни ишкорийлаштириш, гемодиализ богланиши туфайли кам самаралидир. препаратни кон оксиллари билан кучли
Бирламчи ўрам: 1,5 мл дан препарат кахрабо рангли ампулада.
Иккиламчи ўрам: 5 ампула пластик поддонда тиббиётда қўлланилишига доир йўрикнома билан бирга картон кутига жойлаштирилган.
Курук ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
Scott-Edil Pharmacia Ltd., 56, E.P.I.P., Phase-1, Jharmajri, Baddi, Distt. Solan 173 205 (НР), Хиндистон.
Рўйхатдан ўтказилганлик тўгрисида гувохнома эгаси: Navodaya Pharmaceuticals Pvt.Ltd., Хиндистон.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent