Facebook Pixel Code

Tiflox

Tovarlar: 2
Tiflox tabletkalari 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)
Adjio (Hindiston)
dan 71700 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
Tiflox tabletkalari 250 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)
Ajanta Farma (Hindiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 71700 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Tiflox tabletkalari 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tiflox tabletkalari 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)»

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол мода: ципрофлоксацин гидрохлориди АҚШФ 250/500 мг ципрофлоксацинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, натрий гликолят крахмали, тозаланган сув, тозаланган тальк, кроскармеллоза натрий, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, Винкоат ­ 2009 Оқ.

Тифлокс - ­250: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки томони қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тифлокс - 500: оқ ёки деярли оқ, бир томонида бўлувчи чизиғи бўлган, капсула шаклидаги плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибактериал препарат (фторхинолонлар гуруҳи). АТХ коди: S01AX13.

Тифлокс ­ фторхинолонлар гуруҳининг кенг таъсир доирали микробларга қарши воситаси. Бактерицид таъсир қилади, унинг механизми ДНК синтези, микроорганизмлар ўсиши ва бўлинишини бузилиши билан бактерияларнинг ДНК-гиразасини сусайишига асосланади.

Аэроб грамманфий ва граммусбат бактерияларга нисбатан юқори фаолликда микробга қарши таъсир кўрсатади: Pseudomonas aeruginosa, Haemophilus influenzae, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Neisseria meningitidis, N. gonorrhoeae. Staphylococcus spp. нинг (пенициллиназа ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган) кўп штаммларига, Enterococcus spp. нинг айрим штаммларига, ҳамда Campylobacter spp., Legionella spp., Mycoplasma spp., Chlamidia spp., Mycobacterium spp нисбатан фаол.

Ципрофлоксацин бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи бактерияларга нисбатан фаол. Streptococcus faecium, Ureaplasma urealyticum, Nocardia asteroides, Treponema pallidum ципрофлоксацинга резистент. Бактерияларнинг ципрофлоксацинга резистентлиги секин ривожланади.

Фармакокинетикаси

Тифлокс овқат ҳазм қилиш йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 1-2 соатдан сўнг эришилади, биокираолишлиги ­70%, ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Тахминан 20-40% ципрофлоксацин қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.

Ципрофлоксацин организмнинг тўқималарида ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади, унинг концентрацияси қон зардобидаги концентрациясидан аҳамиятли даражада ортиқ бўлиши мумкин. Йўлдош орқали ОМС га ўтади, кўкрак сути билан ажралади, юқори концентрацияларда сафрода аниқланади. Организмдан сийдик билан (ўзгармаган шаклда) 40%, қисман сафро билан 24 соат давомида чиқарилади.

Ципрофлоксацин катта ёшдаги пациентларда сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион­яллиғланиш касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади:

  • бронхит (зўрайиш босқичидаги сурункали ва ўткир), бронхоэктатик касаллик, пневмония, муковисцидоз ва нафас йўлларининг бошқа инфекциялари;
  • фронтит, гайморит, фарингит, ўрта қулоқ отити, синусит, тонзиллит, мастоидит ва ЛОР-аъзоларининг бошқа инфекциялари;
  • пиелонефрит, цистит ва буйрак ҳамда сийдик чиқариш йўлларининг бошқа инфекциялари;
  • аднексит, гонорея, простатит, хламидиоз ва кичик тоз аъзолари ва жинсий аъзоларнинг бошқа инфекциялари;
  • МИЙ (меъда­ичак йўллари), ўт йўлларини бактериал шикастланиши, ички қорин абсцесси ва қорин бўшлиғи аъзоларининг бошқа инфекциялари;
  • инфекцияланган яралар, куйишлар, абцесслар, жароҳатлар, флегмона ва тери ва юмшоқ тўқималарнинг бошқа инфекциялари; септик артрит, остеомиелит ва суяк ва бўғимларнинг бошқа инфекциялари; жарроҳлик операциялари (инфекцияларни олдини олиш учун); куйдиргининг ўпка тури (даволаш ва олдини олиш учун); иммунодепрессив препаратлар билан даволашда ёки нейтропенияда юзага келувчи иммун танқислиги фонидаги инфекциялар.

Таблетка ичга, овқат қабул қилишдан катъий назар, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.

Оч қоринга қабул қилинганда Тифлокснинг сўрилиши ортади. Таркибида кўп миқдорда кальций сақловчи маҳсулотлар (сут, йогуртлар) ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайтиради.

Ципрофлоксациннинг дозаси инфекциянинг тури ва оғирлиги, пациентнинг ёши, тана вазни ва буйракнинг функционал ҳолатига боғлиқ.

Катталар

Кунига икки марта 250 дан 750 мг гача бўлган перорал доза тавсия қилинади.

Даволаш давомийлиги 5 кундан 7 кунгача. Буйрак етишмовчилиги бўлган ва кекса ёшдаги пациентлар учун дозани тузатиш керак.

5-17 ёшдаги болалар

Pseudomonas aerugenosa чақирган муковисцидоз фонидаги ўткир пневмонияда - 20 мг/кг дан кунига 2 марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Максимал суткалик доза 1,5 г ни ташкил килади. 5-17 ёшдаги буйрак ва/ёки жигар функциясини бузилиши ва Pseudomonas aerugenosa инфекциясини қўшилиши билан асоратланмаган ўпка муковисцидози бўлган болаларда ципрофлоксациннинг қўлланилиши ўрганилмаган.

ТИФЛОКС яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсири одатда ўртача ва вақтинчалик.

Юзага келиши мумкин бўлган реакциялар:

Овқат ҳазм қилиш тизими ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, жигар трансаминазаларининг фаоллигини, ИФ, ЛДГ, билирубин ошиши, сохтамембраноз колит.

МНТ томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, уйқуни бузилиши, қўрқинчли тушлар, галлюцинациялар, ҳушдан кетиш, кўришни бузилиши.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кристаллурия, гломерулонефрит, дизурия, полиурия, альбуминурия, гематурия, қон зардобида креатининнинг транзитор ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар миқдорини ўзгариши.

Юрак-қон томири тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия.

Аллергик реакциялар: терида қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, артралгия.

Кимё терапевтик таъсир билан боғлиқ бошқа реакциялар: кандидоз.

Маҳаллий реакциялар: оғриқ, флебит (в/и га юборилганида). Кўз томчилари қўлланганида айрим ҳолларда енгил оғриқ ва конъюктивани гиперемияси бўлиши мумкин.

  • хомиладорлик; эмизиш даври;
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (скелетни шаклланиш жараёни тугагунига қадар, ўпка муковисцидози бўлган 5-17 ёшдаги болаларда Pseudomonas aerugenosa чақирган асоратларни даволашдан ташкари, ҳамда куйдиргининг ўпка турини олдини олиш ва даволаш);
  • ципрофлоксацинга ёки фторхинолонларинг бошқа препаратларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин.

Ципрофлоксацинни диданозин билан бир вақтда қўлланганда ципрофлоксацин билан диданозин таркибидаги алюмин ва магний буферлари мажмуалари шаклланиши натижасида ципрофлоксациннинг сўрилиши пасаяди.

Варфарин билан бир вақтда қўлланганда қон кетиш ривожланишини хавфи ошади.

Тифлокс ва теофиллин бир вақтда қўлланганда Р450 цитохромни боғланиш соҳаларида конкурент сусайтириш ҳисобига қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини ошишига ва теофиллин билан боғлиқ токсик таъсирнинг ривожланиш хавфини ошишига олиб келади.

Антацидлар, ҳамда алюмин ионлари, рух, темир ёки магний сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш Тифлокснинг сўрилишини пасайишини чақириши мумкин, шунинг учун бу препаратларни буюришда оралиқ интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Эпилепсияси, анамнезида тиришиш ҳуружлари, қон томир касалликлари ва бош миянинг органик шикастланиши бўлган беморларда МНТ томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи туфайли Тифлоксни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат психомотор фаолиятларга салбий таъсир кўрсатиши ва транспорт воситаларини бошқариш қобилиятини ва механик мосламалар билан ишлашни чегаралаши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тифлокснинг дозаси ошириб юборилганида специфик симптомлар аниқланмаган; ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

Зарур: меъдани ювиш, қусишни чақирувчи воситаларни қабул қилиш, катта миқдорда суюқлик юбориш, сийдикнинг кислотали реакциясини ошириш, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш; специфик антидот йўқ; перитонеал диализ ва гемодиализ ўтказилганида препаратнинг фақат 10% гина чиқарилиши мумкин.

Ҳар бирида 10 таблетка бўлган 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

36 ой.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича.

«Аджанта Фарма Лимитед»

Аджанта Хаус, Чаркоп,

Кандивли (В), Мумбай 400 067, Ҳиндистон.

Tiflox narxi dan boshlanadi 71700.00
Nomi Narxi so'm
Tiflox tabletkalari 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) 71700 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish