Emotrop-Asp
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Emotrop-ASP in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar)»
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: эмоксипин (метилэтилпиридинол гидрохлорид) 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: 0,1 М хлорид кислотасининг эритмаси, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Инъекция учун эритма.
Офтальмологияда қўлланувчи восита. АТХ коди: С05СX.
Препарат хужайралар мембранасини барқарорлаштиради, тромбоцитлар ва нейтрофиллар агрегациясини ингибиция қилади, коагуляция индексини пасайтиради, қон ивиш вактини узайтиради, қоннинг қовушқоқлигини пасайтиради, фибринолитик фаолликка эга, тўқималарда циклик нуклеотидларнинг миқдорини оширади, қон-томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради.
Препарат шунингдек, ангиопротектор хусусиятларни намоён қилади, юқори жадалликдаги ёруғликни таъсирида тўр пардани шикастланишдан химоя қилади, микроциркуляцияни яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Препарат организмдан асосан сийдик билан ва оз микдорда ўзгармаган холда чиқарилади. Препарат ретробульбар юборилганида деярли ўша захотиёк қонда пайдо булади, биринчи 2 соат давомида унинг концентрацияси кескин пасаяди, 24 соатдан кейин қонда препарат аникланмайди. Кўз тўқималарида препаратнинг концентрацияси кондагига нисбатан юқорироқ бўлади.
Офтальмологияда: препарат кўз ичидаги қон кетиши, шунингдек тўр пардасининг шикастланиши билан бирга визуал тизимнинг патологияларида қўлланилади. Диабетик ретинопатия ёки тўр пардаси дистрофияси каби дистрофик кўз касалликлари мавжуд бўлганда, препаратни қўллаш патологик жараёнларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, уларнинг кейинги ривожланишига тўсқинлик қилади. Антиагрегант таъсири туфайли, бу дори миопиянинг мураккаб шаклларида қўлланилиши мумкин. Препарат тўр пардасини ультрабинафша ва лазер нурланишдан, шунингдек, қуёшда куйишдан химоя қилади. Препаратни қўллаш учун тўр пардаси кўчиши, турли даражадаги глаукома, шунингдек, қўриш органларининг томирлари ва артерияларининг зарарланишини олдини олиш кўрсатма бўла олади.
Офтальмологияда: марказий хориоретинал дистрофиялар, юқори даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришларда, диабетик ретинопатияда, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохлари окклюзиясида, глаукомада, оптиконейропатияраларда 10мг/мл эритмани 0,5-1 мл дан суткада 1 марта 10-15 кун давомида ретробульбар (парабульбар) юбориш буюрилади. Битта кўз шикастланганида курслик доза 100-150мг, иккита кўз шикастланганида 200-300 мг. Гифемалар, кератитлар, кератоконус, увеитларда 10мг/мл эритмани 0,2-0,5 млдан суткада 1 марта 10-15 кун давомида субконъюнктивал буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш давомийлигини 30 кунгача ошириш мумкин. Даволаш курсини йилда 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Лазерли коагуляцияда (шу жумладан, ўсмаларни чекланган ва парчалайдиган коагуляциясида) тўр пардани ҳимоя қилиш учун 10мг/мл эритмани 0,5-1 млдан коагуляциядан 24 соат ва 1 соат олдин парабульбар ёки ретробульбар буюрилади, сўнгра уша дозалардан (10мг/мл эритмани 0,5 млдан) суткада 1 марта 2-10 кун давомида юборилади.
Қиска муддатли қўзғалувчанлик, уйқучанлик, артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар (терида тошмалар, қичишиш, қизариш), махаллий реакциялар - оғрик, ачишиш ва кўз атрофидаги тўқималарни қаттиклашиши (ўз ўзидан сўрилиб кетади).
Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бошка дори препаратлари билан даволаш фонида қўлланганда салбий холатларни намоён бўлиши таърифланмаган. α-токоферол ацетат препаратнинг антиоксидант самарасини кучайтиради.
Препарат эритмасини бошка препаратлар билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Айрим холларда, айниқса аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда, бронхиал астмаси бўлган пациентларда сульфитларга юкори сезувчанликда, оғир юкори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.
Хомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни хомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир килиш хусусияти
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эхтиёткорликка риоя килиш керак, чунки препарат уйқучанликни, артериал босимни ошишини чақириши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши холлари таърифланмаган. Дозаси ошириб юборилганида препаратнинг ножўя самаралари кучайиши, қон ивишини бузилиши бўлиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади.
Инъекция учун 1% 1мл эритма (ампулаларда).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ «ASEPTICA».
Узбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор тумани, Чангалзор-Мавзук кўчаси, 3-уй.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Emotrop-ASP in'ektsiya uchun eritma 1%, 1 ml №10 (ampulalar) | 40000 so'm |
da mavjud emas Toshkent