G Abufind
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «G Abufind suspenziyasi 100 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)»
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ибупрофен 100 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерин, нипагин (метипарабен), нипазол (пропилпарабен), сахароза, полисорбат 80, (Твин 80), аэросил, тозаланган натрий- карбоксиметилцеллюлоза, озуқавий эссенция ароматизатори, тозаланган сув.
Тўқ сариқ рангли, апельсин таъмли суспензия. Сақлаш давомида қатламлар ҳосил бўлиши мумкин, чайқатилиш натижасида йўқолади.
Ичга қабул қилиш учун суспензия
Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: M01AE01.
Фармакодинамикаси
Ибупрофен иситмани туширувчи, оғриқни колдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи пропион кислотасининг ҳосиласидир.
Ибупрофеннинг таъсир механизми, Энг аввало, арахидон кислотасининг простагландинлар, простациклин ва тромбоксанга айланишини бошкарувчи фермент циклооксигеназа (ЦОГ) нинг фаоллигини пасайтириш ва оқибатда простагландинлар биосинтезини сусайтириши билан боғлиқ. Бунда арахидон кислотаси метаболизмнинг циклооксигеназа йўлининг қайтмас тормозланиши натижасида простагландинларнинг ҳосил бўлиши камаяди. Яллиғланиш жойида простагландинларнинг концентрациясини камайиши брадикининни, эндоген пирогенларни, бошқа биологик фаол моддаларни, кислород радикаллари ва NO нинг ҳосил бўлишини камайиши билан кечади. Буларнинг ҳаммаси яллиғланиш жараёнининг фаоллигини пасайишига олиб келади (ибупрофеннинг яллиғланишга қарши самараси) ва оғриқ рецепциясининг камайиши билан кечади (оғриқ қолдирувчи самара).
Цереброспинал суюқликда простагландинларнинг концентрациясини камайиши тана ҳароратининг нормаллашишига олиб келади (антипиретик самара). Ҳароратни тушириш самараси қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач бошланади, унинг максимал таъсири 3 соатдан кейин намоён бўлади. Фармакокинетикаси
Овқат қабул қилиш ибупрофеннинг сўрилишини секинлаштиради, лекин унинг биологик кираолишлигини камайтирмайди. Ибупрофен суспензия кўринишида болалар томонидан 10 мг/кг дозада қабул қилинганида, унинг қондаги максимал концентрацияси 55 мкг/мл ни ташкил қилади. Ибупрофен овқат билан бирга қабул қилинганида секинроқ сўрилади: бунда tmax, оч қоринга қабул килинганига қараганда 30-60 минут узоқроқ ва 1,5-3 соатни ташкил қилади.
Ибупрофен қон плазмаси оқсиллари билан 99% дан кўпроқ боғланади. Дори воситасини боғловчи асосий оқсиллар альбуминлардир. Ибупрофеннинг тақсимланиш ҳажми катталарда тана вазнига нисбатан 0,12 л/кг ни ташкил қилади, тана ҳарорати кўтарилган 11 ёшдан кичик болаларда эса бу кўрсаткич юқори бўлиб ва тана вазнига нисбатан 0,2 л/кг ни ташкил килади.
Дори воситаси асосан жигарда биотрансформацияга учрайди. Қабул қилинган дозанинг 70-90% метаболитлари шаклида ва унинг глюкурон кислотаси билан конъюгацияси маҳсулотлари шаклида сийдик билан чиқарилади.
Дозанинг қолган қисми ўзгармаган ҳолда ва шунингдек метаболитлари кўринишида аҳлат билан чиқарилади. Дори воситаси организмда тўпланмайди.
Суспензия иситмани туширувчи, огриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Пайдо бўлиш жойига таъсир қилиш йўли билан тана ҳароратини ошиши, оғриқ ва шиш каби симптомларнинг намоён бўлишини камайтиради. ГАБУФИНД® препарати эмизикли болалар ва болаларда қуйидаги ҳолларда қўллаш учун мўлжалланган:
Турли генезли тана ҳароратини ошиши:
- шамоллаш касалликларида;
- ўткир респиратор вирусли инфекцияларда;
- гриппда;
- ангинада (фарингитда);
- тана ҳароратини ошиши билан бирга кечувчи болалардаги инфекцияларда;
- эмлашдан кейинги реакцияларда.
Турли келиб чикишга эга кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми:
- ўрта кулок яллигланганда қулоқ оғриғида;
- тиш огриги, тишларнинг оғриқ билан чикиши;
- бош огриги, мигрень;
- мушаклардаги, бўғимлардаги огриклар;
- таянч ҳаракат аппаратининг жароҳатларида қўлланилади.
Перорал қўллаш учун.
Ишлатиш олдидан бир хил суспензия олингунича чайқатилсин.
Дори препарати катта миқдордаги суюқлик билан овқатдан кейин қабул қилинади.
Суспензияни аниқ дозалаш учун ўлчов қошиқчаси мавжуд.
Доза боланинг ёши ва тана вазнига қараб белгиланади.
ГАБУФИНД® препаратининг бир марталик дозаси 5-10 мг/кг тана вазнига суткада 3-4 мартани ташкил қилади. Суспензиянинг максимал суткалик дозаси 20-30 мг/кг тана вазнигани ташкил қилади.
Препарат бир марталик дозаларда қуйида келтирилган схема бўйича буюрилади:
- 3 ойликдан 6 ойликкача бўлган эмизикли болалар (5-7,6 кг): 2,5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 150 мг ибупрофенга тўғри келади).
- 6 ойликдан 12 ойликкача бўлган эмизикли болалар (7,7-9 кг): 2,5 мл дан сутка давомида 3 дан 4 мартагача (бу суткада 150-200 мг ибупрофенга тўғри келади).
- 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар (10-15 кг): 5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 300 мг ибупрофенга тўғри келади). 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар (16-20 кг): 7,5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада
- 450 мг ибупрофенга тўғри келади). 7 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар (21-29 кг): 10 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 600 мг ибупрофенга тўғри келади).
- 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар (30-40 кг): 15 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 900 мг ибупрофенга тўгри келади).
Препарат дозасини ҳар 6-8 соатда, навбатдаги дозалар орасида камида 4 соатлик вақтга риоя қилиш билан такрорлаш мумкин.
6 ойликкача бўлган болаларда дори препаратини шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин, унинг тавсиясига мувофиқ қўллаш мумкин. Тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас.
Агарда иситма 3 кундан ортиқ сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Одатда препарат яхши ўзлаштирилади, бироқ уни қўллаш овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ножўя таъсирлар чақириши мумкин, масалан меъдада дискомфорт ҳисси.
Кам ҳолларда учрайдиган ножўя таъсирларига қуйидагилар киради:
- носпецифик аллергик ва анафилактик реакциялар;
- бронхоспазм ёки бўғилиш, астманинг зўрайиши билан намоён бўлувчи нафас аъзолари томонидан реакциялар;
- тошмалар, қичишиш, эшакеми, пурпура, вазомотор шиш кўринишидаги тери реакциялари, жуда кам ҳолларда буллез дерматози;
- тромбоцитопения;
- меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари.
Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралари, шу жумладан тиббиётда қўлланилишиига доир йўриқномада кўрсатилмаган самаралари тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар препаратини қуйидаги ҳолларда:
- препаратнинг ҳар қандай компонентига, шунингдек бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига бўлган индивидуал сезувчанликда;
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари қўлланганидан кейин, қачондир олдин тумов, тери тошмалари ёки бронхоспастик реакциялар кўринишидаги аллергия симптомлари пайдо бўлганида;
- зўрайиш босқичидаги меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;
- жигар, буйраклар функциясининг яққол етишмовчилигида,
- қон касалликлари: гемофилияда, гипокоагуляцияда, геморрагик диатезда;
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофенни (ностероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳининг бошқа дори воситалари каби) қуйида санаб ўтилган дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас:
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар меъда;
- ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларининг пайдо бўлишини хавфи ошади, антигипертензив дори воситалари ва диуретиклар билан ностероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳи дори воситалари, бу воситаларнинг таъсири самарадорлигини пасайтириши мумкин;
- антикоагулянтлар билан кўп сонли бўлмаган клиник маълумотлар, ностероид;
- яллиғланишга қарши воситалар, қон ивишини пасайтирувчи дори воситаларининг;
- таъсирини кучайтириши мумкинлигини кўрсатади, литий ва метотрексат билан ностероид яллиғланишга қарши воситалар литийнинг ҳам, метотрексатнинг ҳам плазмадаги концентрациясининг ошишини чақириши мумкин;
- зидовудин билан ибупрофен ва зидовудинни бир вақтда қабул килаётган пациентларда қон кетиши вақтини ошишининг исботи бор.
Препаратини қабул килишдан олдин, агарда олдин қуйидагилар тасдикланган бўлса шифокор билан маслаҳатлашиш керак:
- бронхиал астма, эшакеми;
- жигар ва буйракларнинг касалликлари;
- анамнездаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги.
Препарат бўёвчилар сақламайди ва тавсия қилинган дозаларида бўёвчиларга аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган болаларда қўлланиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврда қўлланиши
Ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойлигида ибупрофенни қўллашга фақат шифокорнинг буюриши бўйича рухсат берилади. Ибупрофенни ҳомиладорликнинг охирги ІІІ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ибупрофен кўп бўлмаган миқдорда кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин. Эмизикли болаларда ножўя таъсирларининг ҳоллари маълум эмас, шунинг учун эмизишни бекор қилишнинг зарурати йўқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратини қабул қилиш вақтида транспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмас.
Дори препаратини тавсия этилганидан юқори дозаси қабул қилинган ҳолда, дархол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Ибупрофеннинг дозасини ошириб юбориш симптомлари: қорин огриги, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва бош айланиши. Ибупрофеннинг юқори дозалари одатда, бошка дори воситалари бир вақтда қўлланмаганида яхши ўзлаштирилади. Дозани ошириб юборилганидаги чоралар:
Специфик антидоти мавжуд эмас ва тутиб турувчи даволаш, меъдани ювиш қўлланади, зарурати бўлганида, электролит бузилишларни тузатиш.
50 мл, 90 мл, 100 мл дан флаконда. Ҳар бир флакон тиббиётда кўлланилишига доир йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Флакон биринчи очилганидан кейин препарат 6 ой давомида ишлатилиши керак. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептисиз.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй, Тел: (0369) 224-67-22.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent