Facebook Pixel Code

M-GIL

Tovarlar: 3
M-gil Denta gel 20 g (Tuba)
Avantika Medex (Hindiston)
dan 34000 so'm
Без рецепта
в 85 dorixonalarda
M-gil Denta gel D / milk 15 mg (Tuba)
Avantika Medex (Hindiston)
dan 38200 so'm
Без рецепта
в 13 dorixonalarda
M-gil Realcaid hayot yo'llari D/infning eritmasi. 5 mg/ml 100 ml (shisha)
Realcade Lifescience (Hindiston)
dan 31500 so'm
Retsept bo'yicha
в 14 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 31500 so'm gacha 38200 so'm (85 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma M-gil Denta gel 20 g (Tuba)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «M-gil Denta gel 20 g (Tuba)»

1 грамм гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метронидазол бензоати 15,0 мг метронидазолга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: хлоргексидин глюконатининг (20% ли эритмаси), 1,0 мг; пропиленгликоль, карбомер-980, динатрий эдедати, карбомер 940 (Акрипол 940), пропиленгликоль, ментол, натрий сахаринати, ментол, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли юмшоқ гель.

Милклар учун гель.

Микробларга қарши восита. АТХ коди: A01AB11.

Препаратнинг самарадорлиги унинг таркибидаги икки антибактериал компонентларнинг мавжудлиги билан боғлиқ:

Метронидазол парадонт касалликларини чақирувчи анаэроб бактериялар Porphyromonas gingivalis, Provotella intermedia, Fusobacterium fusiformis, Wolinella recta, Eikenella corrodenas, Borrelia vincenti, Bacteroides melaninogenicus, Selenomonas spp. га қарши антибактериал таъсирга эга

Хлоргексидин - антисептик ва микробларга қарши восита, граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактерияларга нисбатан самарали (Treponema spp., Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas spp., Chlamydia spp., Ureaplasma spp., Bacteroides fragilis). Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. нинг айрим штаммлари кучсиз сезувчан, шунингдек, бактерияларнинг кислотага чидамли шакллари, бактерияларнинг споралари ҳам чидамли. Лактобациллаларнинг функционал фаоллигини бузмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида деярли сўрилмайди.

Парадонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади:

  • ўткир ва сурункали гингивит;
  • ўткир ярали-некротик Венсан гингивити;
  • ўткир ва сурункали пародонтит;
  • ўсмирлар пародонтити;
  • гингивит билан асоратланган пародонтоз;
  • афтоз стоматит;
  • хейлит;
  • протезлардан фойдалангандаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши;
  • постэкстракцион альвеолит (тишлар олиб ташланганидан кейинги лункани яллиғланиши);
  • периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида).

Маҳаллий, фақат стоматологияда қўллаш учун.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда милклар яллиғланганида (гингивит) М-Гил Дента кунига 2 марта бармоқ ёки пахта таёқча ёрдамида юпқа қават қилиб, милк соҳасига қўйилади. Гель қўйилганидан кейин 30 минут давомида ичиш ва овқат қабул қилишдан сақланиш керак. Гелни ювиб ташлаш тавсия қилинмайди.

Пародонтитда тиш тошлари олиб ташланганидан кейин, пародонтал чўнтакларга М-Гил Дента Гели билан ишлов берилади ва милк соҳасига гелнинг аппликацияси ўтказилади. Экспозиция вақти - 30 минут. Муолажалар сони касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Кейинчалик гелнинг аппликациясини бемор мустақил ўтказиши мумкин М-Гил Дента гели милклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади.

Афтоз стоматитда М-Гил Дента оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади.

Сурункали гингивит ва пародонтитнинг зўрайишларини олдини олиш учун М-Гил Дента милклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Профилактик даволаш курслари йилига 2-3 марта ўтказилади.

Постэкстракцион альвеолитни олдини олиш учун, тиш олиб ташланганидан кейин лункага М-Гил Дента гели билан ишлов берилади, сўнгра гель кунига 2-3 марта 7-10 кун давомида қўлланади.

М-Гил Дента гели маҳаллий қўлланганида аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми), шунингдек бош оғриғи кузатилиши мумкин.

Метронидазол, хлоргексидин, шунингдек, нитроимидазолнинг ҳосилаларини шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларни ўзлаштираолмаслик. 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўлланганида М-Гил Дента гелини бошқа дори воситалари билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

М-Гил Дента гелини қўллаш тишларни гигиеник тозалаш ўрнини босмайди, шунинг учун препарат билан даволаш курси вақтида тишларни тозалаш давом эттирилиши керак. Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса - уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг I уч ойлигида буюриш тавсия қилинмайди. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Гелнинг катта миқдорини тасодифан ёки атайин ютиб юбориш, асосан метронидазол билан боғлиқ бўлган ножўя самараларини кучайишига сабаб бўлиши мумкин (хлоргексидин меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди). Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, оғирроқ ҳолларда - парестезиялар ва тиришишлар кузатилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик даволаш.

20 г дан гель алюминий тубада.

Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«AVANTIKA MEDEX PVT. LTD.»

Plot No. J8 To J11, Gallops Industrial Park-2,

National Highway 8A, Village: Vasna Chacharwadi,

Tal.-Sanand, Ahmedabad-382213, Gujarat, India.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

“Shifokor-82” ОК,

Манзили: Тошкент ш., Чилонзор тум., Н. Қозиробод кўч., 8 уй.

Телефон: +998712797870

e-mail: shifokor_82@list.ru

M-GIL narxi dan boshlanadi 31500.00
Nomi Narxi so'm
M-gil Realcaid hayot yo'llari D/infning eritmasi. 5 mg/ml 100 ml (shisha) 31500 so'm
M-gil Denta gel 20 g (Tuba) 34000 so'm
M-gil Denta gel D / milk 15 mg (Tuba) 38200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish